1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.04.00 Очиқ ва умумфойдаланиши мумкин бўлган ахборот. Давлат ахборот ресурслари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Ахборот ва ахборотлаштириш. Электрон тижорат (ҳужжат айланиши)]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикасида очиқ маълумотлар соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат дастурлари, концепциялари ва бошқалар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда очиқ маълумотларнинг ошкоралик ва сифати даражасини, уларни фуқароларга ва жаҳон ҳамжамиятига етказиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2021 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида очиқ маълумотлар соҳасини ривожлантириш концепциясини 2021 йилда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар портали тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилансинки:
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталига (кейинги ўринларда — Портал) эгалик қилувчи, уни техник қўллаб-қувватлаш ва таъминлаш ҳамда узлуксиз ишлаб туриши учун жавобгар ҳисобланади;
Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси давлат органлари ва ташкилотларининг очиқ маълумотлар тўпламлари рўйхатини шакллантириш, юритиш ва янгилаш ҳамда тегишли ахборотларнинг Порталда ўз вақтида акс эттирилиши бўйича фаолиятни мувофиқлаштиришга масъул ҳисобланади;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
2021 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида очиқ маълумотлар соҳасини ривожлантириш концепциясини навбатдаги йилларда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссияси (кейинги ўринларда — Мувофиқлаштириш комиссияси) томонидан ҳар йил якунига қадар тасдиқланади.
3. Қуйидагилар Портални юритиш ва уни янада такомиллаштиришда асосий вазифалар этиб белгилансин:
а) Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:
Портал фаолиятини қўллаб-қувватлаш, унинг сифатли ва узлуксиз ишлаб туришини таъминлаш;
ахборот хавфсизлиги соҳасидаги талабларга мувофиқ очиқ маълумотларнинг Порталда сақланиши ва ҳимояланишини таъминлаш;
Портални мунтазам такомиллаштириш ва модернизация қилиш;
Порталнинг электрон ҳукумат ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари, шунингдек, Корпоратив ахборот ягона портали билан интеграциясини босқичма-босқич амалга ошириш;
Порталнинг функционал имкониятларини кенгайтириш бўйича белгиланган тартибда чоралар кўриш, тизимдан фойдаланиш жараёнида давлат органлари ва ташкилотларига техник ёрдам кўрсатиш;
б) Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси:
(3-банд «б» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
халқаро тажриба ҳамда фойдаланувчиларнинг фикр ва мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда Порталда эълон қилинадиган давлат органлари ва ташкилотларининг очиқ маълумотлар тўпламлари рўйхати (кейинги ўринларда — Рўйхат) мунтазам янгиланиб турилиши;
2021 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида очиқ маълумотлар соҳасини ривожлантириш концeпциясини навбатдаги йилда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» лойиҳасини ишлаб чиқиб, ҳар йилнинг 1 декабрига қадар Мувофиқлаштириш комиссияси томонидан тасдиқланиши учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
Рўйхат асосида давлат органлари ва ташкилотлари томонидан маълумотларнинг тўлиқ жойлаштирилиши ва уларнинг ўз вақтида Порталда акс эттирилиши бўйича фаолиятни мувофиқлаштириш, жойлаштирилаётган очиқ маълумотлар тўпламларининг долзарблигини баҳолаш;
давлат органлари ва ташкилотларининг Порталдан самарали фойдаланишларини таъминлаш, шунингдек, ундан самарали фойдаланиш бўйича методологик ёрдам кўрсатиш;
мамлакатда очиқ маълумотлар соҳасини янада ривожлантириш бўйича қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
в) давлат органлари ва ташкилотлари:
очиқ маълумотлар тўпламларини тасдиқланган Рўйхатда белгиланган муддатларга қатъий риоя қилган ҳолда Порталда ва расмий веб-сайтларда жойлаштириб бориш ҳамда уларнинг айнан бир хил ва ўзаро боғлиқлигини таъминлаш;
Рўйхатни янгилашда устувор халқаро маълумотлар базалари кўрсаткичлари ва соҳадаги нуфузли хорижий ташкилотлар тавсияларини инобатга олган ҳолда таклифлар киритиш;
маълумотларни тайёрлаш ва Порталда жойлаштириш, уни мунтазам янгилаб туришга масъул юқори малакали кадрларни бириктириш ва доимий равишда уларнинг малакасини ошириб боришни таъминлаш;
акциядорлик жамиятлари билан биргаликда Корпоратив ахборот ягона порталига маълумотлар ўз муддатида ва сифатли киритиб борилишини таъминлаш учун масъул этиб белгилансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:
а) 2021 йил 1 августга қадар Порталнинг янги талқинини ишлаб чиқиб, ишга туширилишини таъминласин. Бунда қуйидагиларни инобатга олсин:
очиқ маълумотлар тўпламларида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг эҳтиёжларини ҳисобга олиш механизми;
очиқ маълумотлар тўпламларини ўз вақтида жойлаштириш ва уларни янгилаш устидан назорат қилиш имконияти;
б) уч ой муддатда Портални электрон ҳукумат ҳамда вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари билан босқичма-босқич интеграция қилиш бўйича режа-графикни ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Мувофиқлаштириш комиссиясига киритсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси уч ой муддатда:
давлат органлари ва ташкилотлари билан биргаликда Порталда мажбурий эълон қилиниши лозим бўлган маълумотлар тўпламлари Рўйхатини тасдиқлаш учун Мувофиқлаштириш комиссиясига киритсин;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда очиқ маълумотлар соҳасидаги халқаро рейтинглар, хусусан, «Очиқ маълумотлар глобал индекси» ва «Очиқ маълумотлар барометри» рейтингларида Ўзбекистон Республикасининг иштирокини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Халқаро очиқ маълумотлар хартиясига қўшилиши бўйича белгиланган тартибда зарур чораларни кўрсин.
6. Давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари Рўйхат асосида Порталда эълон қилинадиган ахборотларнинг мазмунига, тўлиқлигига, ишончлилигига, ўз вақтида шакллантирилишига ва янгилаб турилишига ҳамда тегишли ахборотларни шакллантиришда халқаро методологик стандартларни, тавсияларни ўрганишга ва уларнинг амалда қўлланилишига масъул эканликлари белгилаб қўйилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Очиқ маълумотлар тақдим этилиши ҳисобга олинган ҳолда Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 7 августдаги 232-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Давлат статистика қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси Б.А. Бегалов ва Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.М. Садиков зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 23 декабрь,
808-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 декабрдаги 808-сон қарорига 1-ИЛОВА
2021 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида очиқ маълумотлар соҳасини ривожлантириш
КОНЦЕПЦИЯСИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. 2021 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида очиқ маълумотлар соҳасини ривожлантириш концепцияси (кейинги ўринларда — Концепция) очиқ маълумотларни ривожлантиришнинг стратегик йўналишлари ва тамойилларини, маълумотларнинг очиқлигини методик, ташкилий ва ахборот-технологик қўллаб-қувватлаш тадбирлари ҳамда ривожланиш босқичларини ўз ичига олади.
2. Ўзбекистон Республикасида очиқ маълумотлар соҳасини ривожлантириш ушбу Концепцияга иловада келтирилган асосий мақсадли кўрсаткичлар ва индикаторларга эришишга асосланади.
3. Концепциянинг асосий мақсади 2021 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида очиқ маълумотлар соҳасини такомиллаштиришнинг стратегик йўналишларини шакллантириш ва ривожлантиришдан, шу билан бирга, давлат органлари фаолиятининг шаффофлигини таъминлашга тўсқинлик қилаётган муаммоларни бартараф этишдан иборат.
2-боб. Ўзбекистон Республикасида очиқ маълумотлар соҳасидаги жорий ҳолат
4. 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси давлат органлари ва ташкилотларининг (кейинги ўринларда — давлат органлари) фуқаролар ва бизнес ҳамжамияти билан ўзаро ҳамкорлигининг янги механизмларини белгилаб берди. Ривожланишнинг қабул қилинган устувор йўналишларига мувофиқ жамоатчилик назорати, фуқаролик жамияти институтлари роли сезиларли даражада кучайтирилиб, ахборот-коммуникация технологиялари орқали давлат хизматлари кўрсатишнинг очиқлиги ва сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Мамлакатимизда ушбу йўналишда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда, хусусан, 2015 йил март ойида жамоатчиликка тақдим этиладиган ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий маълумотларни турли хил машинада ўқиладиган форматларда эълон қилиш имконига эга Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар портали (кейинги ўринларда — Портал) ишга туширилди.
Очиқ маълумотларни шакллантириш, жойлаштириш ва қайта ишлаш тартиби, давлат органларининг ўз расмий веб-сайтларида ва Порталда эълон қилинадиган давлат органлари ва ташкилотларининг очиқ маълумотлар тўпламлари рўйхати (кейинги ўринларда — Рўйхат) тасдиқланди. Ҳозирги кунга қадар Порталда 147 та вазирлик ва идораларнинг 10 мингдан ортиқ очиқ маълумотлар тўпламлари жойлаштирилди, юклаб олишлар сони эса 7 миллиондан ошди.
Бироқ, амалга оширилган ишларга қарамай, очиқ маълумотларнинг ривожланишини чекловчи бир қатор муаммолар мавжуд бўлиб, уларнинг эълон қилиниши кўпчилик давлат органларида жамият ҳаётини яхшилаш ва давлат органлари фаолиятининг шаффофлигини ошириш бўйича ихтиёрий ташаббус билан эмас, балки иш жараёнини назорат қилиш билан боғлиқ. Ўрнатилган тенденциянинг сабаби бир қатор омиллардан иборат, хусусан:
Портални тартибга солишда камчиликларни келтириб чиқарадиган эскирган, замонавий талабларга жавоб бермайдиган норматив-ҳуқуқий ва методик база;
очиқ маълумотларни шакллантириш ва эълон қилишда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг фикр-мулоҳазалари ва эҳтиёжлари ҳисобга олинишининг самарали қайта алоқа тизими мавжуд эмаслиги;
Порталда жойлаштириладиган маълумотларни ўз вақтида ишлаб чиқиш, уларни онлайн режимида янгилаш борасида Порталнинг техник имкониятлари чекланганлиги;
маълумотларни ўз вақтида янгилаш, уларнинг долзарблигини таъминлаш ҳамда очиқ маълумотларни эълон қилиш натижалари мониторингини олиб бориш устидан назорат тизими мавжуд эмаслиги;
давлат органларининг нафақат фуқаролар ва бизнес учун, балки идоралараро электрон ҳамкорлик қилишда давлатнинг бошқа органлари учун ҳам ёпиқлиги;
давлат органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашга тўсқинлик қилувчи шахсий маълумотлар билан ишлашнинг қатъий тамойиллари шулар жумласидандир.
3-боб. Очиқ маълумотларни ривожлантиришнинг стратегик йўналишлари ва тамойиллари
5. 2021 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида очиқ маълумотлар соҳасини ривожлантиришнинг асосий стратегик йўналишлари қуйидагилардан иборат:
Буларга қўшимча равишда қуйидаги йўналишларда ишлар олиб борилади:
2021 йилдан бошлаб очиқ маълумотлар бўйича ҳамжамиятни шакллантириш ва Интернет жаҳон ахборот тармоғида очиқ маълумотлар шаклида фаолият юритаётган иловалар ва хизматлар бозорини яратиш мақсадида мунтазам равишда «Opеn Data Day» ва «Opеn Data Wееk»ни ўтказиш;
эълон қилинган очиқ маълумотларнинг мониторингини олиб бориш, макроиқтисодий сиёсатни ишлаб чиқиш учун ахборот базасини кенгайтириш, фойдаланувчилар ва давлат органлари ўртасидаги алоқани мустаҳкамлаш чораларини кўриш, маълумотлар алмашинувини яхшилаш бўйича ишларни амалга ошириш;
мамлакат обрўсини ва инвестицион жозибадорлигини оширишга қаратилган давлат бошқарувининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш бўйича ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг очиқ маълумотлар соҳасидаги халқаро рейтингларда иштирокини таъминлаш ва мавқеини яхшилашда Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича давлат дастурларини бажариш;
вазирликлар ва идоралар ходимларини очиқ маълумотлар соҳасида тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини ташкил этиш, уларнинг билим ва кўникмаларини ривожлантириш ва такомиллаштириш, шунингдек, ҳар йили юқори даражадаги профессионалликни таъминлаш учун:
а) очиқ маълумотлар соҳасида кўникмаларни ривожлантиришга қаратилган замонавий таълим стандартлари ва асосан соҳага оид фанлардан иборат сифат жиҳатидан янги таълим тизимини жорий этиш;
б) маҳаллий ҳамда хорижий илмий ва таълим муассасалари, халқаро ташкилотлар билан очиқ маълумотлар соҳасида илғор тажриба ва илмий-тадқиқот ютуқларини алмашиш, шунингдек, мутахассисларни тайёрлаш, малака ошириш ва доимий равишда стажировкадан ўтиш соҳасида ҳамкорлик қилиш.
6. Қуйидагилар Очиқ маълумотларни ривожлантиришнинг асосий тамойиллари ҳисобланади:
одатий равишда очиқлик — маълумотларни қонуний талаблардан келиб чиққан ҳолда очиқ, бепул ва машинада ўқиладиган форматларда эълон қилиш ҳамда улардан эркин фойдаланишни таъминлаш;
ўз вақтида эълон қилиш ва кенг қамровлилик — очиқ маълумотлар тўпламлари рўйхатини шакллантириш, маълумотларни ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли эълон қилиш, шунингдек, улардан фойдаланиш қамровини кенгайтириш;
фойдалана олиш имконияти ва қулайлиги — ахборотдан фойдаланувчиларнинг барча тоифалари учун давлат органларининг машинада ўқиладиган ва бошқа форматлардаги очиқ маълумотларидан фойдаланиш учун тенг имкониятларни яратиш;
таққослаш имкониятининг мавжудлиги ва ўзаро боғланганлик — очиқ маълумотларни излаш, таққослаш ва самарали қайта фойдаланишни қўллаб-қувватлаш учун очиқ маълумотларни стандартлаштирилган таркиб ва форматда тақдим этиш ҳамда ўзаро боғлиқлик;
самарали бошқарув ва фуқароларни жалб этишга қаратилганлик — очиқ маълумотларни эълон қилишда ҳукумат ва фуқаролар ўртасида бошқарув ва ишончни мустаҳкамлашга қаратилганлик;
ҳар томонлама ривожланиш ва инновацияларга қаратилганлик — соҳадаги илғор хорижий мамлакатлар билан билим ва тажриба алмашиш ҳамда маълумотларни тўплаш тартиботлари, стандартлари ва эълон қилиш жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш бўйича тегишли чораларни кўриш ҳамда очиқ маълумотлардан фойдаланишнинг инновацион усулларини рағбатлантиришга қаратилганлик.
7. «Очиқ» ахборот ва маълумотларни аниқ белгилаш, фрагментлаш, такрорланиш ва бўшлиқларни олдини олиш мақсадида давлат органлари фаолияти тўғрисидаги ахборот ва маълумотлардан фойдаланишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш.
8. Очиқ маълумотлар рўйхатини шакллантириш тартиб-таомилларини қайта кўриб чиқиш ва модернизация қилиш, уларни давлат органлари томонидан жойлаштириш ва мониторинг олиб бориш, очиқ маълумотлар тизими иштирокчиларини ташкилий қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳисобга олган ҳолда, шунингдек, очиқ маълумотлар фойдаланувчилари билан муносабатларни такомиллаштириш ҳисобига қонунчилик ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
9. Очиқ маълумотларни ривожлантириш соҳасида халқаро ҳужжатлар имзоланишини ташкил этиш ва уларни амалга ошириш бўйича вазифалар ва тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини, хусусан, Ўзбекистон Республикасининг Халқаро очиқ маълумотлар Хартиясига қўшилишини сўзсиз таъминлаш бўйича ишларни амалга ошириш.
5-боб. Маълумотларнинг очиқлигини методик қўллаб-қувватлашни таъминлаш
10. Очиқ маълумотларнинг шаклланишини ҳисобга олган ҳолда уларни такомиллаштиришнинг талаб этиладиган даражаси ва даврийлигидан келиб чиқиб, очиқ маълумотлар тузилмасининг тавсифини унификация қилиш, шу жумладан, очиқ маълумотлар тўпламларида ягона маълумотномалар ва таснифлагичлардан фойдаланишни тартибга солиш.
11. Эксперт баҳолари, юкламалар бўйича статистик маълумотлар, фойдаланувчиларнинг Интернет жаҳон ахборот тармоғида сўровлари, қидирув сўровлари натижалари, жисмоний ва юридик шахслардан очиқ маълумотларни олиш бўйича сўровлар асосида жойлаштирилган маълумотлар тўпламига бўлган талабни баҳолаш тартибини ишлаб чиқиш.
12. Порталда тақдим этиладиган очиқ маълумотларни ҳисобга олган ҳолда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ҳолатини баҳолаш тартибини қайта кўриб чиқиш ва давлат органларининг расмий веб-сайтларида «очиқ маълумотлар» бўлимидаги бандларни батафсил ўрганиб чиқиш.
13. Портал билан интеграция қилиш бўйича ишлаб чиқилаётган тизимларда интеграциялаш имконияти мавжудлиги тўғрисидаги талабларни инобатга олган ҳолда давлат ахборот тизимларининг техник топшириқларини кўриб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш тартибини такомиллаштириш.
14. Очиқ маълумотлар соҳасидаги методик базани умумэътироф этилган илғор халқаро стандартлар ва тавсиялар, шу жумладан, шартномалар бўйича очиқ маълумотлар стандарти, молиялаштириш бўйича очиқ стандарт, ёрдам кўрсатишнинг шаффофлиги бўйича халқаро ташаббус асосида такомиллаштириш.
15. Очиқ маълумотларнинг долзарблигини таъминлаш мақсадида уларнинг эълон қилиниши натижалари бўйича мунтазам мониторинг олиб бориш. Жумладан:
а) «Контекст» мониторинги — сиёсий ва норматив-ҳуқуқий муҳит, институционал тайёргарлик, кадрлар салоҳияти, фуқароларнинг иштироки, инновацияларни молиялаштириш ва технологик инфратузилма каби очиқ маълумотлар концепциясини жорий этишнинг асосий жиҳатлари ҳолатини тизимли диагностика қилиш;
б) «Маълумотлар сифати ва талаби» мониторинги — талаб қилинган маълумотлар жамият учун энг катта қизиқиш ва аҳамиятга эга бўлган ахборот сифатида тушунилади. «Сифатли» маълумотлар чуқур деталлаштириш, очиқликнинг техник, ҳуқуқий ва амалий параметрлари каби хусусиятларни ўз ичига олади. Маълумотлар сифати ва уларга талаб юқори бўлганларининг мониторингини олиб бориш методикаси жаҳон ҳамжамияти томонидан қўлланиладиган мавжуд баҳолаш тизимлари асосида ишлаб чиқилиши керак;
в) «Маълумотлардан фойдаланилганлик» мониторинги — фойдаланувчилар тоифаси ва маълумотлардан фойдаланиш мақсадларни ўрганиш. Очиқ маълумотлардан фойдаланиш мониторинги очиқ маълумотлар порталида ва давлат органларининг веб-сайтларида жамоатчилик фикри сўровига асосланган бўлиши керак.
г) «Ижтимоий-иқтисодий таъсир» мониторинги — очиқ маълумотлардан фойдаланишдан олинган имтиёзларни баҳолаш. Потенциал фойда ижтимоий, экологик, сиёсий ва иқтисодий жиҳатлар доирасида ўрганилиши мумкин.
16. Таъсир этиш мониторинги усули давлат маълумотларини ошкор қилишнинг ижтимоий-иқтисодий таъсирини прогнозлаштириш ва баҳолаш (инвестицион жозибадорлик ва тадбиркорлик муҳити, давлат ва жамоат секторларида иқтисодий самарадорлик, хавф-хатарларни таҳлил қилиш, ижтимоий ва иқтисодий оқибатлар) асосида ишлаб чиқилади.
17. Очиқ маълумотларни ишлаб чиқиш соҳасидаги давлат сиёсатини шакллантирувчи орган, Портал оператори, очиқ маълумотларни етказиб берувчилар ва фойдаланувчиларнинг функциялари ва вазифаларини аниқ белгилаб бериш.
18. Очиқ маълумотлар соҳасида амалга оширилаётган ишларнинг очиқлиги ва сифатини оширишга, шу жумладан, очиқ маълумотлар етказиб берувчиларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва масъулиятини қонунчилик ҳужжатлари даражасида мустаҳкамлаш ҳисобига маълумотлар етказиб берувчиларнинг масъулиятини ва қизиқишини кучайтириш.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
19. Мунтазам равишда етакчи экспертларни жалб қилган ҳолда очиқ маълумотлар бўйича республика ва халқаро конференциялар ҳамда саммитларни ташкил этиш.
20. Илғор халқаро тажрибадан фойдаланган ҳолда очиқ маълумотлар билан ишловчи масъул раҳбар ва ходимларни доимий ўқитиш жараёнини ташкил этиш.
21. Очиқ маълумотлар бўйича ҳамжамиятни шакллантириш ва Интернет жаҳон ахборот тармоғида очиқ маълумотлардан фойдаланган ҳолда фаолият юритаётган дастурий маҳсулотлар ва хизматлар бозорини яратиш ва такомиллаштириш, давлат-хусусий шерикликни мустаҳкамлаш мақсадида «Opеn Data Challеngе» ва «Хакатон»ларни мунтазам равишда ўтказиш чораларини кўриш.
22. Ўтказилаётган тадбирларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш ва фойдаланувчилар, шу жумладан, чет эллик фойдаланувчиларнинг очиқ маълумотлардан фойдаланишини оммалаштириш бўйича ишларни амалга ошириш.
23. Халқаро ареналарда мамлакатнинг очиқлик соҳасида, очиқ маълумотларнинг ривожланиш даражаси ва фойдаланиш имконияти бўйича обрўсини мустаҳкамлаш, шу жумладан, истиқболли халқаро рейтинг ва ҳисоботларда мамлакат ўрнини яхшилаш.
24. Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш ҳамда Портал фаолияти сифатини ошириш мақсадида Портал инфратузилмаси ва дастурий платформасини модернизация қилиш.
25. Порталнинг функционал воситаларини ривожлантириш, очиқ маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш учун фойдаланувчилар жамоасини жалб қилишда краудсорсингдан кенг фойдаланиш.
26. Давлат органларининг ахборот тизимларида мавжуд бўлган электрон маълумотларни ўрганиш жараёнида очиқ маълумотлар рўйхатини шакллантириш тартибини модернизация қилиш ва қайта кўриб чиқиш.
8-боб. Концепцияни амалга оширишдан кутилаётган натижалар
27. Концепцияни амалга оширишдан қуйидаги натижалар кутилмоқда:
давлат органлари фаолиятининг шаффофлиги ва ҳисобдорлигини ошириш;
давлат органлари фаолиятини назорат қилиш ва мониторинг олиб бориш имконияти орқали фуқаролик жамиятини ривожлантириш;
фуқароларнинг давлат органларига бўлган ишончини ошириш;
«Очиқ Ҳукумат» концепциясини амалга ошириш учун ахборот базасини яратиш;
Интернет жаҳон ахборот тармоғида очиқ маълумотлар шаклида фаолият юритаётган иловалар ва хизматлар бозорини шакллантиришга кўмаклашиш;
ижтимоий-фойдали хизматлар ишлаб чиқишда бюджет харажатларини тежаш;
давлат органлари ўртасида ахборот алмашиш имкониятларини кенгайтириш.
9-боб. Концепциянинг амалга оширилиши мониторингини олиб бориш
28. Концепциянинг амалга оширилишининг тизимли мониторингини олиб бориш, умумий мувофиқлаштириш, республикада очиқ маълумотлар соҳаси ривожланишига тўсқинлик қилувчи муаммоли масалаларни тезкор кўриб чиқиш ва ҳал қилиш Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан амалга оширилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
29. Концепцияни амалга ошириш мониторинги ушбу Концепцияда назарда тутилган тадбирларни ўз вақтида, сифатли ва тўлақонли бажариш бўйича давлат органлари фаолиятини баҳолаш асосида амалга оширилади.
«Очиқ» ахборот ва маълумотларни аниқ белгилаш, фрагментлаш, такрорланиш ва бўшлиқлар мавжудлигининг олдини олиш мақсадида давлат органлари фаолияти тўғрисидаги ахборот ва маълумотлардан фойдаланишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш.
2021 йил июнь
Давлат статистика қўмитаси, Ахборот технологиялари вазирлиги
2.
Очиқ маълумотлар рўйхатини шакллантириш, тасдиқлаш ҳамда тасдиқланган рўйхат асосида давлат органлари томонидан очиқ маълумотлар тўпламлари тўлиқ эълон қилиниши, уларнинг долзарблиги мониторингини олиб бориш.
1. Устувор халқаро маълумотлар базалари кўрсаткичлари ва нуфузли хорижий ташкилотлар тавсияларини, шунингдек, фойдаланувчиларнинг таклиф ва эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда очиқ маълумотлар рўйхатини шакллантириш.
2021 йил январь
Миллий статистика қўмитаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар
2. Очиқ маълумотлар рўйхатини заруратга кўра, бироқ йилига бир мартадан кўп бўлмаган ҳолда қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Мувофиқлаштириш комиссиясига киритиш.
Ҳар йили 1 декабрга қадар
3. Тасдиқланган рўйхат асосида давлат органлари томонидан очиқ маълумотлар тўпламлари тўлиқ эълон қилиниши ҳамда уларнинг долзарблиги мониторингини олиб бориш.
Доимий равишда
3.
Очиқ маълумотларни ривожлантириш соҳасида халқаро ҳужжатлар имзоланишини ташкил этиш ва уларни амалга ошириш бўйича вазифалар ва тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини, хусусан, Ўзбекистон Республикасининг «Халқаро очиқ маълумотлар Хартияси»га қўшилиши бўйича ишларни амалга ошириш.
1. Ўзбекистон Республикасининг Халқаро очиқ маълумотлар Хартиясига аъзо бўлиши юзасидан ҳужжатларни расмийлаштириш.
2021 йил февраль
Давлат статистика қўмитаси, Ахборот технологиялари вазирлиги
2. Ўзбекистон Республикасида Халқаро очиқ маълумотлар Хартияси тамойилларини жорий қилиш бўйича Миллий ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссиясига киритиш.
2021 йил сентябрь
4.
Очиқ маълумотлар соҳасини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш.
Методик базани умумэътироф этилган илғор халқаро стандартлар ва тавсиялар, шу жумладан, шартномалар бўйича очиқ маълумотлар стандарти, молиялаштириш бўйича очиқ стандарт, ёрдам кўрсатишнинг шаффофлиги бўйича халқаро ташаббус асосида такомиллаштириш.
2021 йил декабрь
Давлат статистика қўмитаси, Ахборот технологиялари вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар
5.
Очиқ маълумотларни баҳолаш механизмини яратиш
1. Очиқ маълумотлар сифатини баҳолаш бўйича илғор хорижий тажрибани ўрганиш.
2021 йил май
Давлат статистика қўмитаси, Ахборот технологиялари вазирлиги
2. Эксперт баҳолари, юкламалар бўйича статистик маълумотлар, фойдаланувчиларнинг Интернет сўровлари, қидирув сўровлари натижалари, жисмоний ва юридик шахслардан очиқ маълумотларни олиш бўйича сўровлар асосида жойлаштирилган маълумотлар тўпламига бўлган талабни баҳолаш тартибини ишлаб чиқиш.
2021 йил сентябрь
6.
Ягона маълумотлар тузилмасини шакллантириш.
1. Очиқ маълумотларнинг шаклланишини ҳисобга олган ҳолда уларни такомиллаштиришнинг талаб қилинадиган даражаси ва даврийлиги, шу жумладан, очиқ маълумотлар тўпламларида ягона маълумотномалар ва таснифлагичлардан фойдаланишни тартибга солиш масаласини назарда тутган ҳолда очиқ маълумотлар тузилмасининг тавсифини унификация қилиш.
2021 йил май
Давлат статистика қўмитаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар
2. Очиқ маълумотларни етказиб берувчиларнинг ушбу яратилган ягона структура орқали маълумотларни шакллантиришни таъминлаш.
Доимий равишда
Манфаатдор вазирликлар ва идоралар
II. Маълумотларнинг очиқлигини ташкилий қўллаб-қувватлаш
7.
Маълумотлардан фойдаланишни рағбатлантириш ва натижаларни кенг жамоатчиликка тақдим этиш.
1. Етакчи экспертларни жалб қилган ҳолда очиқ маълумотлар бўйича республика ва халқаро конференциялар ҳамда саммитларни ташкил этишни жорий қилиш.
Доимий равишда
Миллий статистика қўмитаси, Ахборот технологиялари вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар
2. Очиқ маълумотлар куни «Open Data Day»ни ўтказиш.
2021 йил март
3. Очиқ маълумотлар ҳафталиги «Open Data Week»ни ўтказиш.
2021 йил декабрь
4. Илғор халқаро тажрибадан фойдаланган ҳолда очиқ маълумотлар билан ишловчи масъул раҳбар ва ходимларни ўқитишни ташкил этиш.
Алоҳида графикка мувофиқ
5. Очиқ маълумотлар бўйича ҳамжамиятни шакллантириш ва Интернет жаҳон ахборот тармоғида очиқ маълумотлардан фойдаланган ҳолда фаолият юритаётган дастурий маҳсулотлар ва хизматлар бозорини яратиш ва такомиллаштириш мақсадида «Open Data Challenge» ва «Хакатон»каби тадбирларни ташкил этиш.
Доимий равишда
6. Ўтказилган тадбирларни оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш ҳамда маҳаллий ва хорижий фойдаланувчилар очиқ маълумотлардан фойдаланишини оммалаштириш.
Доимий равишда
8.
Ўзбекистон Республикасининг очиқ маълумотлар соҳасидаги халқаро нуфузли рейтингларда иштирокини таъминлаш.
Маълумотларнинг очиқлиги, ривожланиш даражаси ва мавжудлиги, жумладан, истиқболли халқаро рейтинг ва ҳисоботларда мамлакатнинг мавқеини яхшилаш ҳисобига халқаро майдонда мамлакат обрўсини мустаҳкамлаш бўйича ишлар олиб бориш.
Доимий равишда
Миллий статистика қўмитаси, Ахборот технологиялари вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар
III. Маълумотларнинг очиқлигини ахборот-технологик қўллаб-қувватлаш
9.
Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш ҳамда Очиқ маълумотлар портали фаолияти сифатини ошириш мақсадида Порталнинг инфратузилмаси ва дастурий платформасини модернизация қилиш.
1. Очиқ маълумотлар порталининг янги талқинини ишлаб чиқиш бўйича лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.
2021 йил февраль
Ахборот технологиялари вазирлиги
2. Очиқ маълумотлар порталининг янги талқинини ишлаб чиқиш бўйича ижрочини аниқлаш.
2021 йил март
3. Очиқ маълумотлар порталининг янги талқинини ишга тушириш.
1. Порталнинг функционал воситаларини ривожлантириш, очиқ маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш учун фойдаланувчилар жамоасини жалб қилишда краудсорсингдан кенг фойдаланиш.
Доимий равишда
Ахборот технологиялари вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси
2. Давлат органларининг ахборот тизимларида мавжуд бўлган электрон маълумотларни ўрганиш жараёнида очиқ маълумотлар рўйхатини шакллантириш тартибини қайта кўриб чиқиш.
Заруратга кўра, йилига бир мартадан кўп бўлмаган ҳолда
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 декабрдаги 808-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар портали тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар порталининг мақсад ва вазифаларини, унинг оператори, очиқ маълумотларни етказиб берувчилари ва фойдаланувчилари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик тартибини белгилайди.
2. Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар портали оператори Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси ҳисобланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар порталини техник қўллаб-қувватлаш, унинг функционал имкониятларини такомиллаштириш, узлуксиз ишлашини таъминлаш ҳамда идоравий ахборот тизимлари ва ресурслари билан интеграция қилиш бўйича ишларни ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан амалга оширилади.
4. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар портали (кейинги ўринларда — Портал) — Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали доирасида фаолият кўрсатувчи ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг очиқ маълумотларини жойлаштириш учун мўлжалланган, очиқ маълумотларни эълон қилишда ва улардан фойдаланишда Портал оператори, очиқ маълумотларни етказиб берувчилар ва фойдаланувчилар ўртасида ўзаро ҳамкорликни таъминловчи data.gov.uz электрон манзилида жойлашган ахборот ресурси;
очиқ маълумотлар — кўп маротаба, эркин ва бепул фойдаланиш мақсадида машинада ўқиладиган форматда Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштирилган давлат органлари ва ташкилотларининг ахбороти;
машинада ўқиладиган формат — маълумотларни дастурий қайта ишлашни таъминловчи, ушбу маълумотларни тақдим этишнинг электрон формати;
очиқ маълумотлар тўплами — очиқ маълумотларнинг бир турдаги элементлари ва уларни тавсифловчи атрибутлар мажмуи;
очиқ маълумотлар тўплами паспорти — очиқ маълумотлар тўпламини бир хил идентификация қилиш имконини берувчи ушбу тўплам тўғрисидаги маълумотлар мажмуи;
Портал оператори — давлат органлари ва ташкилотларининг очиқ маълумотлар тўпламлари рўйхатини (кейинги ўринларда — Рўйхат) шакллантириш, янгилаш ва уларга очиқ маълумотлар соҳасида методологик ёрдам кўрсатувчи ҳамда Порталдан фойдаланиш бўйича фаолиятни мувофиқлаштирувчи юридик шахс;
очиқ маълумотларни етказиб берувчилар — Порталда очиқ маълумотлар тўпламларини жойлаштирадиган давлат органлари ва ташкилотлари. Очиқ маълумотларни етказиб берувчилар сифатида хўжалик юритувчи субъектлар ва нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳам иштирок этишлари мумкин;
5. Давлат органлари ва ташкилотларида ахборотни тайёрлаш ва Порталда жойлаштириш вазифаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида» 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармонига мувофиқ ташкил қилинган, халқаро рейтинглар билан ишлаш ва «Электрон ҳукумат» тизимини жорий этиш учун масъул бўлган ихтисослаштирилган бўлинмалар томонидан амалга оширилади.
6. Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталида эълон қилинадиган маълумотлар тўпламлари рўйхатини шакллантириш 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
2-боб. Порталнинг мақсади ва вазифалари
7. Қуйидагилар Порталнинг мақсади ҳисобланади:
ягона ахборот ресурсида мавжуд бўлган очиқ маълумотлар тўпламлари тўғрисида тўлиқ маълумотни тақдим этиш;
очиқ маълумотларни шакллантириш, эълон қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича ягона алоқа платформасини яратиш;
очиқ маълумотлар соҳасида ягона технологик сиёсатни шакллантириш ва амалга ошириш;
фойдаланувчиларга Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги очиқ маълумотлардан фойдаланишнинг ягона электрон майдонини тақдим этиш;
Интернет жаҳон ахборот тармоғида очиқ маълумотларга киришни ва улардан фойдаланиш имкониятини таъминлаш;
давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш;
фойдаланувчиларнинг очиқ маълумотларни етказиб берувчилар билан ўзаро ҳамкорлигини ошириш;
очиқ маълумотларни етказиб берувчилар ва уларнинг фаолияти тўғрисида ҳамма эркин фойдалана олиши мумкин бўлган ахборотни олишда фойдаланувчилар учун бюрократик тўсиқлар ва тўғаноқларни қисқартириш ва бартараф этиш.
8. Қуйидагилар Порталнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
очиқ маълумотларни эълон қилишнинг ягона технологик ва методологик принципларини тарқатиш;
жойлаштирилган очиқ маълумотлардан кўп маротаба, эркин ва бепул фойдаланишни таъминлаш;
фойдаланувчиларнинг очиқ маълумотларни етказиб берувчилар билан, шу жумладан, жойлаштирилган очиқ маълумотларнинг долзарблиги, янги очиқ маълумотларни эълон қилиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш ва очиқ маълумотларни олишда фойдаланувчилар учун шарт-шароитларни яхшилаш масалалари юзасидан ўзаро алоқаларини таъминлаш;
маълумотлар янгиланиши устидан назорат қилишнинг ягона технологик платформасини, шунингдек, маълумотларни долзарб ҳолатда сақлаб туриш мақсадида очиқ маълумотларни эълон қилиш натижалари мониторинги олиб борилишини ташкил қилиш.
Порталда жойлаштириладиган маълумотлар билан давлат органлари ва ташкилотлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг шахсий манфаат мақсадида танишиб чиқиши, юклаб олиши ва улардан фойдаланиши бепул тарзда амалга оширилади. Тижорат ва хўжалик фаолиятини юритиш мақсадида Портал билан электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш (API интерфейсларидан фойдаланган ҳолда) орқали фойдаланиш бундан мустасно.
3-боб. Порталда жойлаштириш учун тақдим этиладиган очиқ маълумотлар тўпламларига қўйиладиган талаблар
9. Очиқ маълумотлар тўпламларини расмийлаштириш лотин алифбосидан фойдаланилган ҳолда давлат тилида ва инглиз тилида, шунингдек, кирилл алифбосидан фойдаланилган ҳолда рус тилида грамматик, орфографик ва пунктуация қоидаларига риоя этилган ҳолда тақдим этилади. Очиқ маълумотлар тўпламлари уларни жойлаштириш имконияти ва техник воситалар мавжуд бўлганда қўшимча равишда бошқа тилларда ҳам тақдим этилиши мумкин.
10. Очиқ маълумотлар тўпламлари уларни расмийлаштириш форматлари ва қоидаларининг қуйидаги талабларига жавоб бериши керак:
очиқ маълумотлар тўпламларидаги маълумотлар улардан дастурий интерфейс орқали автоматик фойдалана олиш имконияти билан таъминланиши керак;
очиқ маълумотлар тўпламининг сақланадиган версиялари сони фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда сақлаш учун ресурс имкониятларидан келиб чиқиб белгиланади;
очиқ маълумотлар тўпламларининг тузилмаси очиқ маълумотлар тўпламининг ҳар бир ахборот майдони тавсифини намойиш этиши керак;
очиқ маълумотлар тўпламининг тузилмаси ўзгартирилганда тузилманинг версиялилиги ва бу версиянинг очиқ маълумотларнинг кейинги тўпламларига мос келиши таъминланиши керак. Очиқ маълумотлар тўпламлари тузилмасининг ҳар бир сақланадиган версияси ҳаволага эга бўлиши керак.
12. Очиқ маълумотлар тўпламига киритиладиган ахборот қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
жисмоний шахсларнинг шахсий маълумотларидан фойдалана олишни таъминламаслиги керак;
давлат, банк, тижорат, солиқ сирини ёки қонун билан муҳофаза қилинадиган бошқа сирни ўз ичига олган маълумотларни, шунингдек, махфий ахборотни ошкор қилмаслиги керак;
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланган бошқа маълумотларни ўз ичига олмаслиги керак.
(12-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
13. Порталдаги ахборотлар:
фақат давлат органлари ва ташкилотларининг республика даражасидаги юқори турувчи тузилмалари, шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан эълон қилинади;
ўзбек, рус ва инглиз тилларида машинада ўқиладиган ва бошқа форматларда эълон қилинади;
давлат органлари ва ташкилотларининг расмий веб-сайтларида эълон қилинадиган ахборот билан айнан бир хил ва ўзаро боғланган бўлиши лозим.
давлат ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларида мавжуд бўлган, ошкор этилиши қонунчилик ҳужжатлари билан чекланмаган очиқ маълумотларни етказиб берувчининг маълумотлари ва ахбороти;
(14-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
фойдаланувчилар ўртасида ҳамда миноритар ва портфел инвесторлари томонидан юқори даражада талаб қилинадиган маълумотлар ва ахборот;
очиқ маълумотларни етказиб берувчи томонидан яратилган ёки ўз ваколатларини амалга оширишда унга келиб тушган эркин фойдаланилиши мумкин бўлган ахборот.
15. Давлат органлари ва ташкилотларининг Интернет жаҳон ахборот тармоғида очиқ маълумотлар шаклида жойлаштирилиши керак бўлган ахбороти ҳамда уларни жойлаштириш муддатлари ва янгилаш даврийлиги Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси томонидан ишлаб чиқиладиган ва «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссияси (кейинги ўринларда — Мувофиқлаштириш комиссияси) томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ амалга оширилади.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
Рўйхат заруратга кўра, бироқ йилига бир мартадан кўп бўлмаган ҳолда устувор халқаро маълумотлар базалари кўрсаткичлари ва соҳадаги нуфузли хорижий ташкилотлар тавсиялари, шунингдек, фойдаланувчиларнинг таклиф ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб қайта кўриб чиқилади ва тасдиқланади.
16. Очиқ маълумотлар шаклида жойлаштириладиган ахборотлар қўл меҳнати ёрдамида ҳамда автоматлаштирилган режимда тақдим этилиши мумкин.
17. Порталда жойлаштириш учун тақдим этиладиган ахборот долзарб, ишончли, тўлиқ бўлиши, шу билан бирга, давлат сирларини ёки қонун билан муҳофазаланган бошқа сирларни ўз ичига олмаган ҳолда давлат органлари ва ташкилотларининг расмий веб-сайтларидаги ахборот билан айнан бир хил бўлиши керак.
4-боб. Портал операторининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
18. Портал операторининг ҳуқуқлари:
Портални ривожлантириш бўйича таклифлар киритиш;
Порталнинг функционал имкониятларига ўзгартириш бўйича таклифлар киритиш;
устувор халқаро маълумотлар базалари кўрсаткичлари ва соҳалар бўйича нуфузли хорижий ташкилотлар тавсиялари, «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талаблари, шунингдек, Порталдан фойдаланувчиларнинг таклиф ва эҳтиёжларини инобатга олиб Рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шу жумладан, эълон қилинган очиқ маълумотлар тўпламларини янгилаш ва долзарблиги масалалари бўйича таклифларни ўрганиб чиқиш;
Рўйхат асосида давлат органлари ва ташкилотлари томонидан маълумотлар тўлиқ жойлаштирилиши ва уларнинг ўз вақтида Порталда акс эттирилиши бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;
мониторинг натижаларига асосланган ҳолда Порталда очиқ маълумотлар тўпламларини эълон қилиш ва янгилаш тартибини бузган очиқ маълумотларни етказиб берувчилар юзасидан ваколатли органга тақдимнома киритиш.
19. Портал операторининг мажбуриятлари:
етказиб берувчиларнинг расмий веб-сайтларида ва Порталда эълон қилиниши мажбурий бўлган Очиқ маълумотлар тўпламлари рўйхатини умумлаштириш ҳамда янгиланишнинг аниқ муддатларини ва даврийлигини белгилаган ҳолда тасдиқлаш учун Мувофиқлаштириш комиссиясига киритиш;
очиқ маълумотларни етказиб берувчилар томонидан бириктирилган масъул шахсларнинг очиқ маълумотлар соҳасига доир ташкил этилган ўқув курсларида малакасини ошириб бориш;
фойдаланувчилардан келиб тушган таклифларни, уларнинг келиб тушган кундан бошлаб бир кун муддатда қайта ишлаш ва тегишли очиқ маълумотларни етказиб берувчиларга кўриб чиқиш учун юбориш;
Порталда очиқ маълумотлар тўпламларига бўлган талаб статистикасини эълон қилишни таъминлаш;
давлат органлари ва ташкилотларининг Порталдан самарали фойдаланишларини таъминлаш, шунингдек, ундан фойдаланиш масаласида методологик ёрдам кўрсатиш.
5-боб. Портални техник қўллаб-қувватловчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
20. Портални техник қўллаб-қувватловчининг ҳуқуқлари:
очиқ маълумотларни етказиб берувчиларнинг идоравий ахборот тизимлари ва ресурсларини Портал билан интеграциялашга қўйиладиган талабларни белгилаш;
кейинчалик Портал операторига хабар қилиш орқали Порталнинг функционал имкониятларига ўзгартиришлар киритиш;
Портал оператори билан келишган ҳолда Портални ривожлантириш бўйича таклифлар киритиш.
21. Портални техник қўллаб-қувватловчининг мажбуриятлари:
Портални техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, узлуксиз ишлаши ва функционал имкониятларини такомиллаштириш ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштиришни таъминлаш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг сўровига асосан белгиланган тартибда шартнома асосида Порталда жойлаштирилган очиқ маълумотлар тўплами маълумотлари электрон ҳамкорлик орқали автоматлаштирилган ҳолда тақдим этилишни ташкил қилиш;
ахборот хавфсизлиги талабларидан келиб чиққан ҳолда Порталдаги очиқ маълумотларни ҳимоя қилиш ва сақлаш.
22. Очиқ маълумотлар тўпламининг паспорти лотин алифбосидан фойдаланилган ҳолда давлат тилида тузилган бўлиши керак. Очиқ маълумотлар тўпламининг паспорти қўшимча равишда бошқа тилларда ҳам тузилиши мумкин.
23. Очиқ маълумотлар тўпламининг паспортини расмийлаштириш қуйидаги талаблар асосида амалга оширилади:
шрифти — «Times New Roman»;
шрифт ўлчами — 14;
жойлашиши — саҳифанинг чап томони бўйича.
24. Очиқ маълумотлар тўпламининг паспортини тўлдириш ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда амалга оширилади.
7-боб. Очиқ маълумотлар билан ишлашда Портал оператори, очиқ маълумотларни етказиб берувчилар ва фойдаланувчиларнинг ўзаро муносабати тартиби
25. Очиқ маълумотларни Порталда жойлаштириш ва улар билан ишлашда Портал оператори ва очиқ маълумотларни етказиб берувчиларнинг ўзаро муносабатлари ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
26. Очиқ маълумотларни етказиб берувчи Порталда ўз шахсий кабинетини очиш учун масъул шахснинг маълумотларини кўрсатган ва зарур материалларни илова қилган ҳолда Портал операторига расмий сўров юборади.
27. Очиқ маълумотларни етказиб берувчидан расмий сўровни олгандан кейин Портал оператори масъул шахсга очиқ маълумотлар тўпламларини эълон қилиш учун Порталда шахсий кабинетга кириш имкониятини тақдим этади.
28. Очиқ маълумотларни етказиб берувчи масъул шахс рўйхатдан ўтиб, шахсий кабинетга кириш имкониятига эга бўлганидан сўнг Порталда очиқ маълумотлар тўпламларини эълон қилади.
29. Ҳар бир фойдаланувчи Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали data.gov.uz веб-сайтида Порталдаги очиқ маълумотлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
30. Фойдаланувчилар Портал операторига Порталнинг дастурий-техник воситаларидан фойдаланган ҳолда унинг фаолият кўрсатиш масалалари бўйича ва очиқ маълумотларни етказиб берувчиларга Порталда жойлаштирилган очиқ маълумотлар тўпламлари юзасидан ахборот хабарларини юборишга ҳақлидир.
31. Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан бириктирилган масъул раҳбар ва ходимларнинг Портал оператори томонидан ташкил этилган Портал билан ишлаш, жумладан, очиқ маълумотлар тўпламларини жойлаштириш бўйича кўникмаларини ҳосил қилиш ва ривожлантиришга қаратилган ўқув курсларида малакасини ошириб боришларига зарур шароит яратиб берилиши лозим.
32. Порталдаги очиқ маълумотлар тўпламларидан фойдаланишда очиқ маълумотлардан фойдаланиш шартлари ёки уларга бўлган ҳаволани кўрсатиш зарур.
8-боб. Очиқ маълумотлар тўпламини ва очиқ маълумотлар тўпламининг паспортини Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириш тартиби
33. Очиқ маълумотлар тўпламини ва очиқ маълумотлар тўпламининг паспортини Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириш, Порталда жойлаштиришдан ташқари, давлат органининг расмий веб-сайтида ҳам амалга оширилади.
34. Очиқ маълумотлар тўпламини ва очиқ маълумотлар тўпламининг паспортини давлат органининг расмий веб-сайтида жойлаштириш учун қуйидагилар зарур:
очиқ маълумотлар тўпламларини машинада ўқиладиган форматда эълон қилиш учун «Очиқ маълумотлар» бўлимини яратиш;
веб-сайтнинг бош саҳифасида «Очиқ маълумотлар» бўлимига визуал фарқланадиган ҳаволани киритиш;
«Очиқ маълумотлар» бўлимида очиқ маълумотлар тўпламларининг алоҳида саҳифаларига ҳаволалардан иборат очиқ маълумотлар тўпламларининг реестрини кўрсатиш.
35. Очиқ маълумотлар тўпламини ва очиқ маълумотлар тўпламининг паспортини Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириш қўшимча равишда бошқа веб-ресурсларда ҳам ихтиёрий шаклда амалга оширилиши мумкин.
9-боб. Очиқ маълумотларни етказиб берувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
эълон қилинган очиқ маълумотлар тўпламларини янгилаш ва долзарблиги масалалари бўйича таклифларни ўрганиб чиқиш ва киритиш;
Портал оператори билан келишган ҳолда Порталда очиқ маълумотларнинг қўшимча тўпламларини эълон қилиш;
Порталда очиқ маълумотларни сақлаш муддатлари, шу жумладан, очиқ маълумотлар тўпламлари такрорланмаслигининг олдини олиш мақсадида Порталда очиқ маълумотларнинг тегишли ҳаволасини яратиш;
очиқ маълумотларни Порталда жойлаштиришда юзага келган техник масалалар бўйича Портал операторига ёки Портални техник қўллаб-қувватловчига мурожаат этиш.
Порталда очиқ маълумотлар тўпламларини эълон қилиш масалалари бўйича масъул раҳбар ва ходим тайинлаш, унинг алоқа маълумотларининг Порталда эълон қилинишини таъминлаш;
ўз расмий веб-сайтларида «Очиқ маълумотлар» бўлимини яратиш ҳамда мазкур бўлимда тасдиқланган Рўйхатга мувофиқ очиқ маълумотлар тўпламларини эълон қилиб бориш;
очиқ маълумотларнинг долзарблигини баҳолаш орқали, шу жумладан, фойдаланувчиларнинг ахборот хабарларини қайта ишлаш натижалари бўйича Порталда жойлаштириладиган очиқ маълумотларнинг тўлиқлиги, ишончлилиги ва долзарблигини таъминлаш;
устувор халқаро маълумотлар базалари кўрсаткичлари ва соҳадаги нуфузли хорижий ташкилотлар тавсияларини инобатга олган ҳолда Рўйхатни янгилаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва ҳар йилнинг сентябрь ойига қадар Портал операторига киритиш;
очиқ маълумотларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини таъминлаш;
(37-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
очиқ маълумотлар тўпламларининг паспортларини тузиш, расмийлаштириш ва Порталда эълон қилиш;
автоматик равишда эълон қилинадиган маълумотлар тўпламлари жойлашган ахборот ресурсларини Портал билан интеграциясини амалга ошириш;
тақдим этилган маълумотлар ўзгарган тақдирда, Портал операторига ишлаб чиқилган очиқ маълумотлар тўплами билан биргаликда хабарнома юбориш.
10-боб. Фойдаланувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
38. Фойдаланувчининг ҳуқуқлари:
Порталдан фойдаланган ҳолда очиқ маълумотларга кириш;
очиқ маълумотларни такрор ишлаб чиқиш, нусха олиш, эълон қилиш ва узатиш;
очиқ маълумотлардан эркин, муддатсиз, бепул ва чегарасиз фойдаланиш (шу жумладан, такроран фойдаланиш);
очиқ маълумотларни тарқатиш ва қайта гуруҳлаш;
очиқ маълумотлар тўпламларидан фойдаланган ҳолда ахборотлар тайёрлаш ва уни мослаштириш, модификациялаш, ўзгартириш ва (ёки) чиқариб олиш;
очиқ маълумотлардан тижорат мақсадларида, шу жумладан, турли хилдаги дастурий маҳсулотлар ва иловалар яратишда фойдаланиш;
товарлар ва молия бозорларининг монополиясини аниқлаш мақсадида очиқ маълумотлардан фойдаланиш;
Портал операторига Порталнинг дастурий-техник воситаларидан фойдаланган ҳолда унинг фаолият кўрсатиш масалалари бўйича ва Очиқ маълумотларни етказиб берувчиларга Порталга жойлаштириладиган очиқ маълумотлар тўпламлари юзасидан ахборот хабарларини юбориш.
очиқ маълумотлардан фақат қонунчилик ҳужжатларига зид келмайдиган мақсадларда фойдаланиш;
(39-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
очиқ маълумотлардан фойдаланишда ахборот манбаига ҳаволани бириктириш.
11-боб. Портални такомиллаштириш ва уни техник қўллаб-қувватлашни молиялаштириш манбалари
40. Порталнинг янги версиясини яратиш, жорий этиш ва келгусида уни қўллаб-қувватлашни, шунингдек, очиқ маълумотлар соҳасида ягона методологияни ишлаб чиқиш, маҳаллий ва халқаро эксперт ва консультантларни жалб қилган ҳолда масъул ходимлар малакасини ошириб боришни молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгиланади:
Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағидаги маблағлар;
тижорат ва хўжалик фаолиятини юритиш мақсадида Портал билан электрон ҳамкорликни (API интерфейсларидан фойдаланган ҳолда) йўлга қўйиш учун тузилган шартномалар орқали тушган маблағлар;
халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг грантлари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
(40-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
41. Мазкур Низомнинг 40-банди учинчи — бешинчи хатбошиларида кўрсатилган молиялаштириш манбалари томонидан йиғилган маблағлар қуйидаги тартибда тақсимланади:
60 фоизи — Портал фаолиятини такомиллаштириш, унинг моддий-техника базасини, жумладан, сервер ва коммуникация ускуналарининг эҳтиёт қисмлари ва бутловчи буюмларини иш ҳолатида сақлаш учун Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
40 фоизи — халқаро тан олинган тажрибалар асосида очиқ маълумотларни сифатли тайёрлашга йўналтирилган ягона методикани ишлаб чиқиш, очиқ маълумотларни етказиб берувчилар масъул ходимларининг мунтазам равишда малакасини ошириб бориш ва мазкур жараёнларга маҳаллий ва халқаро ташкилотларнинг эксперт ва консультантларини жалб қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг ҳисобварағига йўналтирилади.
(41-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
12-боб. Якунловчи қоидалар
42. Порталда жойлаштирилган ахборотларнинг ўз вақтида эълон қилиниши, уларнинг ишончлилиги ва тўлиқлиги учун очиқ маълумотларни етказиб берувчилар раҳбарлари шахсан жавобгар ҳисобланадилар.
43. Портал оператори ва Портални техник қўллаб-қувватловчи фойдаланувчилар очиқ маълумотлардан фойдаланиши оқибатларига, шу жумладан, Порталда жойлаштирилган очиқ маълумотлардан фойдаланиш натижасида юзага келиши мумкин бўлган зарар учун жавобгар эмас.
44. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар портали тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталида эълон қилинадиган маълумотлар тўпламлари рўйхатини шакллантириш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Ҳаракатлар
Масъуллар
Муддатлар
1-босқич
Устувор халқаро маълумотлар базалари кўрсаткичлари ҳамда соҳадаги нуфузли хорижий ташкилотлар индекслари ва тавсиялари, шунингдек, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари талабларини инобатга олган ҳолда Очиқ маълумотлар порталида (кейинги ўринларда — Портал) эълон қилинадиган маълумотлар тўпламлари рўйхатига (кейинги ўринларда — Рўйхат) киритиш учун таклифларни Портал операторига тақдим этиш.
Давлат органлари ва ташкилотлари
Ҳар йили 1 сентябрга қадар
2-босқич
1. Давлат органлари ва ташкилотлари таклифларини Порталга жойлаштириш имкони ва самараси нуқтаи назаридан ўрганиб чиқиш.
2. Асосланган таклифларни ўз ичига олган Рўйхатни шакллантириш ва тасдиқлаш учун «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссиясига киритиш.
Портал оператори
Ҳар йили 1 декабрга қадар
3-босқич
Тасдиқланган рўйхат асосида очиқ маълумотлар тўпламларини белгиланган муддатлар ва шаклларда Порталга жойлаштириб боришни таъминлаш.
Давлат органлари ва ташкилотлари
Рўйхат асосида
4-босқич
Тасдиқланган рўйхат асосида давлат органлари ва ташкилотлари маълумотларни Порталга жойлаштириб бориши мониторингини олиб бориш.
Портал оператори
Доимо
Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар портали тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА