1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.05.00 Компаниялар, концернлар, уюшмалар ва бошқалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.02.00 Саноат соҳасидаги бошқарув / 09.10.02.02 Саноат соҳасида бошқарув;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.14.00 Химия ва нефть-кимё саноати;
4.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.13.00 Кимёлаштириш. Ўсимликларни зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилиш]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 апрелдаги ПҚ-2884-сонли ««Ўзкимёсаноат» АЖ бошқарув тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, қишлоқ хўжалигини минерал ўғитлар ва ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситалари билан таъминлаш соҳасида интизомни мустаҳкамлаш юзасидан кўрилган чора-тадбирларга қарамасдан аҳвол қониқарсизлигича қолмоқда. Ўтказилган текширишлар вақтида «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси ҳамда «Ўзқишлоқхўжаликкимё» давлат-акциядорлик компанияси ва унинг ҳудудий корхоналари томонидан шартнома ва молия интизомининг жиддий бузилиши, минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий воситалари ишлаб чиқарувчи корхоналар билан ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида амалга оширилмаслиги ҳоллари аниқланди.
Минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий воситаларини ишлаб чиқариш ва сотишнинг яхлит тузилмасини яратиш, уларнинг қишлоқ хўжалигига етказиб берилганлиги учун ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилишини таъминлаш, ҳудудий агрокимё хизматларининг масъулиятини ошириш, улар ва ишлаб чиқарувчи корхоналар ўртасидаги ўзаро муносабатларни яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Маъмурий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва иқтисодиётни бошқариш тузилмасини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича Республика комиссияси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзқишлоқхўжаликкимё» давлат-акциядорлик компанияси акциядорлари, «Қишлоқхўжаликкимё» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари ва «Ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий воситалари республика базаси» акциядорлик жамиятининг:
«Ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий воситалари республика базаси» акциядорлик жамиятини, Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Сурхондарё, Тошкент, Жиззах ва Бухоро вилоятлари чигирткага қарши курашиш экспедицияларини, Республика агрокимё станциясини, Республика ўқув-ишлаб чиқариш биолабораториясини, Зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш бўйича диагностика, прогноз ва биометод Республика ва ҳудудий лабораторияларини Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тасарруфига бериш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компаниясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
кимё саноатини замонавийлаштириш, реконструкция қилиш ва техника билан қайта жиҳозлашга йўналтирилган ягона техника сиёсати ўтказиш, ресурсларни тежайдиган самарали технологияларни жорий этиш, ишлаб чиқаришни ва бутловчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни ривожлантириш;
қишлоқ хўжалигининг минерал ўғитларга, ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситаларига, шунингдек иқтисодиёт бошқа тармоқларининг рақобатбардошли кимёвий маҳсулотларга бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларининг маркетинг тадқиқотларини олиб бориш ҳамда уларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш;
тармоқни ривожлантиришнинг кимё саноатини барқарор ривожлантиришга, рақобатбардошли кимё маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтиришга, экспорт салоҳиятини кенгайтиришга қаратилган ўртача муддатли ва узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситаларини ишлаб чиқариш ва тақсимлашнинг ҳар йилги баланслари ишлаб чиқилишида қатнашиш;
минерал ўғитлар ва дефолиантларни сотиш бўйича ҳар йилги ярмарка савдолари ўтказилишини ташкил этиш;
хорижий ва Ватанимиз инвесторларини жалб этган ҳолда кимё саноати корхоналарини чуқур ислоҳ қилиш ва хусусийлаштириш;
менежментнинг замонавий усулларини эгаллаган ва бозор шароитларида самарали ишлашга қодир бўлган муҳандис-техник кадрлар ва бошқарув кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш.
3. «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компаниясининг ташкилий тузилмаси ва ходимларининг умумий чекланган сони 85 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 56 нафар бўлган ижро этувчи аппарати тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ;
«Қишлоқхўжаликкимё» ҳудудий акциядорлик жамиятларининг, уларнинг туманлараро ва туман филиалларининг намунавий тузилмалари 3, 4, 5-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Белгилансинки, Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланадиган 6-иловага мувофиқ 13 кишидан иборат таркибдаги Компания кенгаши «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компаниясини бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади.
«Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси бошқаруви раисига зарурият бўлганда ва Компания кенгаши билан келишган ҳолда ходимларнинг штатда белгиланган сони доирасида Компанияни бошқариш ижро этувчи аппарати тузилмасига ўзгартиришлар киритишга рухсат этилсин.
Белгилаб қўйилсинки, «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси бошқаруви 4 кишидан, шу жумладан раис ва унинг 3 нафар ўринбосаридан иборат бўлади. Раис ва унинг ўринбосарлари юқори бошқарув органи томонидан сайланади, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади ҳамда маиший таъминот, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитларига кўра раис вазирга, биринчи ўринбосар — вазирнинг биринчи ўринбосарига, раис ўринбосарлари эса — вазир ўринбосарларига тенглаштирилади.
4. Белгилансинки, «Қишлоқхўжаликкимё» Қорақалпоғистон республика ва вилоят акциядорлик жамиятлари бошқаруви раислари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоят ҳокимларининг тақдимномасига кўра «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси бошқаруви раиси томонидан лавозимга тасдиқланадилар.
юридик шахс сифатида ташкил этилади ва «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси таркибига киради;
ўз туманлараро ва туман филиаллари орқали тегишли ҳудуд бўйича ҳақиқий талабни ўрганадилар, буюртманомаларни умумлаштирадилар ҳамда пировард истеъмолчилар — қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари билан минерал ўғитлар ва ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситаларининг аниқ турларини етказиб бериш юзасидан шартномалар тузадилар;
ҳар йили 1 октябрдан кечикмай, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг буюртманомаларини умумлаштириш асосида республика вилоятлари бўйича минерал ўғитлар ва ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситаларига бўлган эҳтиёж прогнозини шакллантирадилар ҳамда минерал ўғитлар ва ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситаларини ватанимиз ишлаб чиқарувчи корхоналарида ишлаб чиқариш бўйича келгуси йил дастурини ўз вақтида тайёрлаш учун «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компаниясига тақдим этадилар.
6. Қуйидаги тартиб белгилансин, унга кўра:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.03.00 Савдода нархни тартибга солиш (шакллантириш) (шунингдек, 09.14.02.02га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.04.00 Улгуржи савдо;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.10.00 Алоҳида турдаги маҳсулотлар бўйича савдо]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Савдо ва хизматлар кўрсатиш]
2004 йилдан бошлаб ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан минерал ўғитларнинг асосий турларини ва дефолиантларни улгуржи сотиш юзасидан шартномалар (контрактлар) тузиш ҳар йили ўз маҳсулотларининг кўргазма-сотувини ташкил этган ҳолда ярмарка савдоларида амалга оширилади;
минерал ўғитлар ва дефолиантларни ишлаб чиқарувчи корхоналар ва импорт қилувчилар — бир томондан, улгуржи харидорлар «Қишлоқхўжаликкимё» ҳудудий акциядорлик жамиятлари ва маҳсулотнинг бошқа улгуржи истеъмолчилари — иккинчи томондан ярмарка савдолари қатнашчилари ҳисобланадилар;
шартномалар тузиш ҳамда минерал ўғитлар ва дефолиантларни сотиш бўйича ярмарка савдолари ҳар йили, прогноз йилидан олдинги йилнинг октябрь—ноябрь ойларида ўтказилади.
Кўрсатиб ўтилган вазифани амалга ошириш учун:
«Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси ижро этувчи аппарати тузилмасида минерал ўғитлар ва дефолиантлар ярмарка савдоларини ташкил этиш бўлими ҳамда доимий фаолият кўрсатувчи ярмарка қўмитаси ташкил этилсин;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда Буюртмаларни шакллантириш, ярмарка савдоларини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига етказиб бериладиган минерал ўғитлар ва бошқа кимёвий маҳсулотларни сотиш ҳамда улар учун ҳисоб-китоб қилиш тўғрисидаги низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар.
7. «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компаниясининг минерал ўғитлар ишлаб чиқарувчи корхоналари томонидан воситачилик шартномалари бўйича ва «Қишлоқхўжаликкимё» ҳудудий акциядорлик жамиятларининг омборларида жавобгарлик остида сақлаш учун минерал ўғитлар жўнатиш тақиқлансин.
«Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси кенгаши минерал ўғитлар ишлаб чиқарувчи корхоналарга махсус жиҳозланган омборхоналар ажратиш ва бериш масаласини, ишлаб чиқарилган маҳсулотни сақлаш хавфсизлиги режими қатъий равишда таъминланишини назарда тутган ҳолда, бир ой муддатда кўриб чиқсин.
8. Белгилансинки, «Қишлоқхўжаликкимё» ҳудудий акциядорлик жамиятларининг чакана савдо тармоғи орқали деҳқон ва фермер хўжаликларига сотиладиган минерал ўғитлар ва кимёвий препаратларга қўшилган қиймат солиғи солинмайди.
9. «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси кенгаши бир ой муддатда:
«Қишлоқхўжаликкимё» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари, туманлараро ва туман филиалларининг фаолиятини мукаммал ўрганиб чиқсин ҳамда уларни «Қишлоқхўжаликкимё» ҳудудий акциядорлик жамиятларига айлантиришга доир ташкилий чора-тадбирларни амалга оширсин, шунингдек уларнинг раҳбарлари аттестациядан ўтказилишини таъминласин;
«Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси ижро этувчи аппаратининг штатдаги ходимлари сонини қайта кўриб чиқсин, уни юқори малакали кадрлар билан бутласин, мазкур қарорни ҳисобга олган ҳолда Компаниянинг янги уставини тасдиқласин;
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги билан биргаликда «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси ҳамда «Қишлоқхўжаликкимё» ҳудудий акциядорлик жамиятларининг устав фондларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 16 январдаги Ф-1893-сон фармойиши билан ташкил этилган Махсус ишчи гуруҳ бир ой муддатда тугатиш комиссиясини тузсин ҳамда «Ўзқишлоқхўжаликкимё» давлат-акциядорлик компаниясини тугатишга доир тадбирларни белгиланган тартибда амалга оширсин.
11. Қуйидагилар:
калийли ўғитлар етказиб бериш бўйича — «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси;
тегишли ҳуқуқ ва мажбуриятлар, шу жумладан 7-иловага мувофиқ илгари тузилган импорт контрактлари бўйича «Қишлоқхўжаликкимё» ҳудудий акциядорлик жамиятлари тугатилаётган «Ўзқишлоқхўжаликкимё» давлат-акциядорлик компаниясининг ҳуқуқий ворислари этиб белгилансин.
13. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 9-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
14. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.
15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 23 январь,
33-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 январдаги 33-сон қарорига 1-ИЛОВА
Кўрсатилган суммаларга 2003 йил декабрь ойидан бошлаб 2004 йил ҳосили учун етказиб берилаётган калийли ўғитлар учун қарзлар киритилмаган. Ушбу қарзлар «Ўзкимёсаноат» ДАК га ўтказилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 январдаги 33-сон қарорига 9-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган айрим қарорлари рўйхати