2.20.00.00.00 Кадрлар масалалари, мукофотлар, фахрий унвонлар, эсдалик нишонлар, фахрий ёрлиқлар билан тақдирлаш, амнистия ва афв этиш масалалари ҳамда фуқаролик бериш бўйича индивидуал актлар / 20.05.00.00 Фахрий унвонлар, эсдалик нишонлар ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирлаш тўғрисида қарорлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар. Давлат мукофотлари ва бошқа мукофотлар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«Ахборот-кутубхона аълочиси» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 7 июндаги ПҚ-4354-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, ахборот-кутубхона соҳасини ривожлантиришга, аҳолига ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатишнинг янги тизимини яратишга, кутубхоналарда сақланаётган миллий маданий меросни асраб-авайлаш ва бойитиш ишларига муносиб ҳисса қўшган, жамиятда мутолаа маданияти, китобхонликни кенг тарғиб қилиш ва ёш мутахассис кадрлар тайёрлаш борасида самарали меҳнат қилган ҳамда бу йўналишда юқори натижаларга эришган фуқароларни рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
«Ахборот-кутубхона аълочиси» кўкрак нишони тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
«Ахборот-кутубхона аълочиси» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси тавсифлари тегишлича 2 ва 3-иловаларга мувофиқ;
«Ахборот-кутубхона аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирлаш учун тақдим этилган номзодларни кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги «Давлат белгиси» ишлаб чиқариш бирлашмаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг буюртмасига асосан белгиланган тартибда «Ахборот-кутубхона аълочиси» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси тайёрланишини таъминласин.
4. «Ахборот-кутубхона аълочиси» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасини тайёрлаш ҳамда мукофотланганларни тақдирлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланиши инобатга олинсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 22 декабрь,
803-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 декабрдаги 803-сон қарорига 1-ИЛОВА
1. Ушбу Низом «Ахборот-кутубхона аълочиси» кўкрак нишони (кейинги ўринларда — кўкрак нишони) билан тақдирлаш тартибини белгилайди.
2. Кўкрак нишони билан ахборот-кутубхона соҳасини ривожлантиришга, аҳолига ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатишнинг янги тизимини яратишга, кутубхоналарда сақланаётган миллий маданий меросни асраб-авайлаш ва бойитиш ишларига муносиб ҳисса қўшган, жамиятда мутолаа маданияти, китобхонликни кенг тарғиб қилиш ва ёш мутахассис кадрларни тайёрлаш борасида самарали меҳнат қилган ва мазкур йўналишда юқори натижаларга эришган фуқаролар тақдирланади.
Кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.
3. Кўкрак нишони билан тақдирлаш тартиби ушбу Низомга илова қилинган схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Кўкрак нишони билан тақдирлаш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва кўриб чиқиш
4. Туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказлари кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона марказларига ҳар йили 10 мартга қадар тақдим этади.
5. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона марказлари номзодлар бўйича таклифларни белгиланган тартибда кўриб чиқади ҳамда ҳар йили 1 апрелга қадар Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасига (кейинги ўринларда — Миллий кутубхона) тақдим этади.
6. Вазирликлар ва идоралар ҳамда бошқа ташкилотлар ахборот-кутубхона тизими вакилларини кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни ҳар йили 1 апрелга қадар Миллий кутубхонага тақдим этади.
7. Миллий кутубхона тақдим этилган номзодларни ўрганиб чиқиб энг муносибларини ҳар йили 20 апрелга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига (кейинги ўринларда — Агентлик) тақдим этади.
8. Кўкрак нишони билан тақдирлаш учун тақдим этилган номзодларни кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ йиғилишида номзодларнинг ҳужжатлари ўрганилиб, ҳар йили 1 майга қадар энг муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса қабул қилинади.
9. Агентлик директорининг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи ҳар йили 10 майга қадар чиқарилади.
3-боб. Кўкрак нишони билан тақдирлаш
10. Кўкрак нишони Агентлик директори (ёки унинг топшириғига биноан бошқа масъул шахслар) томонидан тантанали вазиятда топширилади.
11. Кўкрак нишони билан мукофотланган шахслар меҳнатга ҳақ тўлаш базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофоти олади.
Бирйўла тўланадиган пул мукофотлари Ўзбекистон Республикасининг ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
12. Кўкрак нишони билан тақдирлаш, Агентлик директорининг буйруғига асосан алоҳида ҳолатларда ҳам амалга оширилиши мумкин.
13. Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта мукофотланади.
14. Кўкрак нишони давлат мукофотларидан кейин кўкракнинг чап томонига тақилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
15. Агентлик ушбу Низомга мувофиқ кўкрак нишонига тавсия этилган номзодлар ҳужжатларининг холис кўриб чиқилиши учун бевосита масъулдир.
16. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
«Ахборот-кутубхона аълочиси» кўкрак нишони тўғрисидаги низомга ИЛОВА
«Ахборот-кутубхона аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирлаш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Масъуллар
Тадбирлар
Бажариш муддати
1-босқич
Туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказлари
Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона марказларига тақдим этади
Ҳар йили 10 мартга қадар
2-босқич
1. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона марказлари
2. Вазирликлар ва идоралар
Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни белгиланган тартибда кўриб чиқади ва Миллий кутубхонага тақдим этади
Ҳар йили 1 апрелга қадар
3-босқич
Миллий кутубхона
Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига тақдим этади
Ҳар йили 20 апрелга қадар
4-босқич
«Ахборот-кутубхона аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирлаш учун тақдим этилган номзодларни кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ
Номзодлар бўйича ҳужжатларни ўрганиб чиқади ва энг муносиб номзодлар юзасидан якуний хулоса қабул қилади
Ҳар йили 1 майга қадар
5-босқич
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
1. Кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида Агентликнинг буйруғини чиқаради.
1. Ҳар йили 10 майга қадар
2. Кўкрак нишони билан тақдирлайди.
2. Ҳар йили май ойининг учинчи ўн кунлиги
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 декабрдаги 803-сон қарорига 2-ИЛОВА
«Ахборот-кутубхона аълочиси» кўкрак нишонининг
ТАВСИФИ
«Ахборот-кутубхона аълочиси» кўкрак нишони диаметри 34,0 миллиметрли доира шаклда бўлиб, мис қотишмасидан тайёрланади.
Кўкрак нишонининг четки қисмида айлана бўлиб, оч тилла ранг фонда 14 та қизил рангли эмаль жойлаштирилган.
Кўкрак нишонининг олд юқори қисмида зарҳал ҳошия билан ўралган оқ рангдаги эмаль доира ичида «AXBOROT-KUTUBXONA AʼLOCНISI» сўзлари ёзилган. Ҳарфларнинг баландлиги 2 миллиметр бўлиб, ёзувлар зарҳалланган. Унинг пастки қисми марказида фахр-ифтихор ва шараф маъноларини ифода этувчи иккита дафна япроғи тасвирланган.
Кўкрак нишонининг марказий қисмида очиқ ҳолда тасвирланган китоб варақлари акс эттирилган. Китоб варақларининг икки ён томонида яшил рангда япроқ тасвирланган. Китоб варақларининг марказида Ҳумо қушининг бош қисми тасвирланган. Ҳумо қушининг қанотлари китоб тасвири билан уйғунлашган. Ҳумо қушининг орқа томонидан қуёш нур сочган тарзда акс эттирилган.
Кўкрак нишонининг қалинлиги 2,2 миллиметр.
Кўкрак нишонининг орқа томонида қавариқ айлана марказининг биринчи қаторида «AXBOROT-KUTUBXONA», иккинчи қаторда «SOНASIDAGI SAMARALI», учинчи қаторда «MEНNATLARI UCНUN» сўзлари ёзилган. Ҳарфларнинг баландлиги 2 миллиметр. Тасвирлар ва ёзувлар қавариқдир.
Кўкрак нишони илгакчалар ва ҳалқача ёрдамида тўртбурчак шаклидаги қадағичга уланган бўлиб, қадағичнинг пастки қисмида тилла рангида дафна япроқлари тасвири ўрнатилган.
Қадағичнинг юқори қисми уч қиррали қавариқ ёйсимон кўринишида тасвирланган.
Гувоҳноманинг ташқи томони (биринчи ва тўртинчи бетлари) кўк рангда бўлиб, плёнка билан қопланган.
Гувоҳноманинг биринчи бети эни 7,5 миллиметрли, ички бурчаклари айлана шаклида бўлган тўқ кўк рангли ҳошия билан ўралган.
Гувоҳноманинг юқори чеккасидан (биринчи бети) 35 миллиметр пастда, марказда, оралиғи 3,5 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «AXBOROT-KUTUBXONA», иккинчи сатрда «AʼLOCНISI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 14 кегль), учинчи сатрда «koʻkrak nishoni» («Times new Roman Bolt» шрифти, 14 кегль) сўзлари ёзилган. Ундан 6 миллиметр пастда «GUVOНNOMASI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 17 кегль) сўзи ёзилган.
Ёзувлар тўқ кўк рангда акс эттирилган.
Гувоҳноманинг ички томони (иккинчи ва учинчи бетлари) «Тангир» тасвири туширилган оч ҳаво рангда бўлиб, офсет усулида чоп этилган.
Ички томонининг чап қисмида (иккинчи бети), марказда, кўкрак нишонининг аслига тенг ўлчамдаги рангли тасвири акс эттирилган.
Гувоҳноманинг ички ўнг томони (учинчи бети) юқори чеккасидан 8 миллиметр пастда, марказда, «GUVOНNOMA» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзи ҳамда гувоҳноманинг тартиб рақами учун «N» белгиси ва 15 миллиметрли чизиқ жойлашган.
«GUVOНNOMA» сўзидан 10 миллиметр пастда мукофотланган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини қайд этиш учун оралиғи 8 миллиметрли учта чизиқ тортилган.
Пастки чизиқдан 6 миллиметр қуйида, марказда, оралиғи 2 миллиметрли тўрт сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «Oʼzbekiston Respublikasi Prezidenti», иккинчи сатрда «Administratsiyasi huzuridagi», учинчи сатрда «Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar», тўртинчи сатрда «agentligi» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.
Ундан 5 миллиметр пастда оралиғи 4 миллиметр бўлган икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «20__-y. «___» «________» dagi», иккинчи сатрда «___-sonli buyrugʻiga asosan» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.
Ундан 5 миллиметр пастда, марказда, оралиғи 5 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «AXBOROT-KUTUBXONA», иккинчи сатрда «AʼLOCНISI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 12 кегль), учинчи сатрда «koʻkrak nishoni bilan mukofotlandi» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.
Сўнгги сўзлардан 9 миллиметр пастда, чап томонда, «Direktor» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзи ёзилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 декабрдаги 803-сон қарорига 4-ИЛОВА
«Ахборот-кутубхона аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирлаш учун тақдим этилган номзодларни кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ
ТАРКИБИ
1.
А. Ходжаев
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори, Ишчи гуруҳ раҳбари
2.
У. Тешабаева
—
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари
3.
К. Акилова
—
Ўзбекистон Республикаси маданият вазири ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари
4.
Ғ. Бозоров
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари
5.
Б. Юсупалиев
—
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари — Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи
6.
У. Бегимқулов
—
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари
7.
Д. Кенжаев
—
Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири ўринбосари
8.
Б. Абдуҳалимов
—
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вице-президенти
9.
Б. Маҳмадалиев
—
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси ўринбосари
10.
С. Бобохўжаев
—
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот-технологиялари университети ректори
11.
И. Юлдашев
—
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори
12.
Қ. Турсунов
—
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директорининг ўринбосари
13.
М. Юнусходжаева
—
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг кадрлар бўйича бош мутахассиси
Изоҳ: Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
«Ахборот-кутубхона аълочиси» кўкрак нишони
«Ахборот-кутубхона аълочиси» кўкрак нишони
ГУВОҲНОМАСИ
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2020 й., 09/20/803/1659-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)