1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.03.00.00 Давлат хавфсизлиги / 16.03.02.00 Давлат чегараларини қўриқлаш;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Божхонага оид қонун ҳужжатлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида пулли хизматлар ташкил этилишини тартибга солиш, ҳаракатланаётган йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг туризм жозибадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 28 мартдаги 89-сон қарори (Ўзбекистон Республикасининг ҚТ, 2016 йил, 3-сон, 21-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 17 декабрь,
795-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 декабрдаги 795-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимчалар
1. 6-банддаги «назарда тутилган ҳолатлар» сўзларидан кейин «ҳамда мазкур Низомга иловада белгиланган автомобиль ўтказиш пунктларида кўрсатиладиган пулли хизматлар (кейинги ўринларда — пулли хизматлар)» сўзлари қўшилсин.
2. Қуйидаги мазмундаги 61-банд қўшилсин:
«61. Пулли хизматлар автомобиль ўтказиш пунктининг нормал фаолиятига таъсир этмаган ҳолда, қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат мулкини ижарага бериш орқали белгиланган тартибда фақат тадбиркорлик субъектлари томонидан кўрсатилишига йўл қўйилади.
Пулли хизматлар кўрсатилиши учун автомобиль ўтказиш пунктининг географик жойлашуви, кўрсатилиши мумкин бўлган пулли хизматлар тури ҳамда уларни кўрсатиш учун ажратилиши мумкин бўлган майдон, ўтказиш пунктининг ўтказувчанлик қобилияти инобатга олинади».
3. Қуйидаги мазмундаги илова қўшилсин:
«Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали автомобиль ўтказиш пунктларида кўрсатиладиган пулли хизматлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият олиб бораётган мобил алоқа операторлари хизматлари.
2. Овқатланиш ҳамда санитар-гигиеник хизматларни ташкил этиш бўйича фаолият.