Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази фаолиятини ташкил этиш масалалари
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармонини амалга ошириш, қишлоқ хўжалиги фанининг ишлаб чиқариш билан алоқасини мустаҳкамлаш, қишлоқ, ўрмон ва сув хўжалигини илмий таъминлашни бошқаришни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(1-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 17 январдаги 32-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 1-2-сон, 4-модда)
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 4 ноябрдаги 502-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
3. Марказ, Қорақалпоғистон Республикаси вазирлар кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари Марказнинг ҳудудий бўлимларини ташкил этиш бўйича ташкилий тадбирларни бир ой муддатда амалга оширсинлар.
Белгилансинки, Марказнинг Қорақалпоғистон республика ва вилоятлар бўлимларининг раҳбарлари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ва вилоятлар ҳокимликларининг тақдимномасига кўра Марказ бош директори томонидан тайинланади.
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.05.00 Давлат хизматчилари ходимларининг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари (шунингдек, 02.06.00.00 га қаранг);
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.04.00 Илмий ходимлар, илмий муассасалар мутахассислари (мақом, аттестация, илмий даража ва унвонлар)]
Марказнинг Қорақалпоғистон республика бўлими ходимлари учун Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясида амалда бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари сақлаб қолинсин. Марказнинг вилоят бўлимлари ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича вилоятларнинг қишлоқ хўжалиги бошқармалари ходимларига тенглаштирилсин.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
4. Марказ ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги икки ҳафта муддатда Марказнинг ҳудудий бўлимлари тўғрисида Намунавий низомни тасдиқласинлар.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.04.00 Бюджетдан молиялаштириш;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.06.00 Молиялаштиришнинг бошқа манбалари]
5. Белгилаб қўйилсинки, бюджет маблағлари ва хўжалик фаолиятидан олинган даромадлар Марказ илмий-тадқиқот институтлари фаолиятини маблағ билан таъминлаш манбалари ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.07.00 Илмий тадқиқотлар]
Илмий-тадқиқот институтлари фаолиятини хўжалик шартномалари бўйича (хўжалик ҳисоби) фаолиятдан маблағ билан таъминлаш 2000 йилга бориб 50 фоизгача етказилиши лозимлиги белгилаб қўйилсин.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.06.00 Алоҳида тоифадаги ходимларнинг иш ҳақи;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.04.00 Илмий ходимлар, илмий муассасалар мутахассислари (мақом, аттестация, илмий даража ва унвонлар)]
Марказ, унинг илмий ташкилотлари ходимлари учун Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясида амалда бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари сақлаб қолинсин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.10.00 Ижтимоий жамғармалар]
7. Марказга Марказнинг (бюджет маблағларидан ташқари) хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган, шунингдек жалб этилган бошқа маблағлар ҳисобига махсус молия ва инновация (илмий-техник ривожлантириш, инновациялар, олимларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва бошқалар) жамғармалари ташкил этиш ҳуқуқи берилсин.
Жамғармалар тўғрисидаги низом, уларнинг маблағларини шакллантириш ва сарфлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишиб олинади.
8. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази Тошкент шаҳар, Усмон Юсупов кўчасидаги 1-уйга жойлаштирилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
1997-1998 йилларда Марказ буюртманомаларига биноан Марказни ва унинг ҳудудий бўлимларини замонавий компьютер ва ахборот тизимлари билан таъминлаш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун зарур маблағлар;
Марказга 3 та енгил автомобилни янгилаш учун маблағлар ва ҳудудий бўлимлар учун 13 та енгил автомобиль харажатларига лимит ажратсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги Марказни белгиланган тартибда телефон ва телекс алоқаси, шу жумладан ҳукумат алоқаси билан таъминласин.
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 5 октябрдаги 252-сон ва 1996 йил 16 январдаги 26-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Қ.Ғ. Обидов зиммасига юклансин.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)