Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
«Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютасини олиб кириш ва олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги
Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2004 йил 1 мартдаги 249-В ва 01-02/19-16-сон «Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютасини олиб кириш ва олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
қарори (рўйхат рақами 1326, 2004 йил 16 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 11-сон, 134-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 22 августдаги 249-В-1 ва 01-02/19-39-сон «Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютасини олиб кириш ва олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 14-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги
қарори (рўйхат рақами 1326-1, 2015 йил 4 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 35-сон, 471-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 27 январдаги 3/4 ва 01-02/19-11-сон «Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютасини олиб кириш ва олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги
қарори (рўйхат рақами 1326-2, 2018 йил 12 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 11-сон, 200-модда).