1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.02.00 Агросаноат ишлаб чиқаришнинг давлат бошқаруви / 09.14.02.01 Бошқарув ва тартибга солишнинг умумий масалалари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июндаги 290-сонли «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармонини бажариш, қишлоқ ва сув хўжалигини бошқаришнинг қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг самарадорлигини оширишга йўналтирилган бутунлай янги тизимини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида давлат бошқарув органи ҳисобланади ва мажбуриятлар бўйича тугатилган Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлигининг ҳуқуқий вориси функциясини амалга оширади.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 17 январдаги 32-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
3. Магистрал каналлардан ва йирик сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш бошқармалари (3-илова) негизида «Ўзсувтаъмирфойдаланиш» республика бирлашмаси ташкил этилсин. Ушбу бирлашма марказий аппарати ходимларининг чекланган сони 45 нафар этиб белгилансин.
4. Қишлоқ ва сув хўжалигида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши самарадорлигини оширишни рағбатлантирувчи, қишлоқ жойларда бозор инфраструктурасини шакллантиришга, қишлоқ ва сув хўжалиги корхоналарини давлат тасарруфидан чиқаришга кўмаклашувчи бозор тузилмаларини барпо этиш зарурлигини ҳисобга олган ҳолда мавжуд республика ишлаб чиқариш бирлашмалари 4-иловага мувофиқ хўжалик юритувчи субъектлар уюшмасига айлантирилсин. Кўрсатиб ўтилган бирлашмалар Давлат мулки қўмитаси билан келишилган ҳолда ва унинг бевосита ёрдамида қайта ташкил этилсин.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда:
4-иловада кўрсатиб ўтилган уюшмаларнинг фаолият йўналишлари, тузилмаси ва ходимлари сони юзасидан, уларнинг фаолияти бозор нормаларига тўлиқ мувофиқ келишини таъминлашни назарда тутган ҳолда, икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
ишда бир-бирини такрорлашни, параллелизмни бартараф этиш мақсадида илгари ўхшаш ёки бир-бирига яқин функцияларни бажариб келган корхоналар ва ташкилотларни бир ой муддатда қўшиб юборсин, тугатсин ёки қайта ташкил этсин.
5. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги таркибига кирувчи уюшмалар, бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар рўйхати 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
6. Белгилансинки, «Ўзсувқурилиш» Ўзбекистон сув хўжалиги қурилиши давлат концерни бўлинмалари сув хўжалиги қурилиши ва йирик мелиоратив қурилишлар бўйича бош пудратчи ҳисобланади.
7. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги:
илгари Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги тизимига кирган «Қашқадарёсувқурилиш», «Каттақўрғонсувқурилиш», «Тошвилоятмелиосувқурилиш» трестларини, Самарқанд темир-бетон буюмлари заводини «Ўзсувқурилиш» Ўзбекистон сув хўжалиги қурилиши давлат концерни;
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ихтиёрида бўлган 6-иловага мувофиқ пахта тозалаш заводларини «Ўздавпахтасаноатсотиш» давлат-акционерлик уюшмаси ихтиёрига белгиланган тартибда берсин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 17 январдаги 32-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 1-2 -сон, 4-модда)
9. Белгилансинки, мева-сабзавотчиликка ихтисослаштирилган қишлоқ маъмурий туманларида туман қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари, қишлоқ хўжалиги бўйича қўшимча ходимларни жалб этган ҳолда, туман сув хўжалиги бошқармалари негизида ташкил этилади.
10. Белгилаб қўйилсинки:
вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига ҳамда тегишли вилоят ҳокимлигига, туман қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари эса — вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармасига ҳамда туман ҳокимлигига ҳисоб беради;
вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари бошлиқлари вилоятлар ҳокимларининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан, туман бошқармалари бошлиқлари эса — тегишли туман ҳокимининг тақдимномаси бўйича вилоят бошқармаси бошлиғи томонидан тайинланади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 4 майдаги 215-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
12. Белгилансинки, бюджетдан ажратиладиган маблағлар ва корхоналарнинг хўжалик фаолиятидан олинган даромадлар Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигини, унинг бўлинмаларини ва унга қарашли ташкилотларни маблағ билан таъминлаш манбалари ҳисобланади.
Белгилансинки, йирик сув хўжалиги объектлари (магистрал каналлар, сув омборлари, насос станциялари, хўжаликлараро коллекторлар)дан фойдаланиш, лойиҳа-қидирув ва илмий ишлар билан боғлиқ харажатлар, шунингдек қишлоқ хўжалигининг операция харажатлари бюджет маблағлари (республика ва маҳаллий бюджетлар маблағлари) ҳисобига амалга оширилади.
13. Моддий манфаатдорликни ошириш, юқори малакали кадрларнинг қишлоқ ва сув хўжалиги тизимида ўрнашиб қолиши учун шароитлар яратиш мақсадида вазирлик марказий аппарати, вилоят ва туман бошқармалари ходимларининг лавозим маошлари тугатилган вазирликлар ва уларнинг бўлинмаларида амалда қўлланиб келинган разрядлардан бир разряд юқори этиб белгилансин.
14. Тугатилган Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлигининг тегишли ходимларига аввалги иш жойидаги имтиёзлар ва тиббий хизмат кўрсатиш шароитлари сақлаб қолинсин.
15. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги икки ҳафта муддатда вилоят ва туман қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари тўғрисидаги намунавий низомларни тайёрласинлар ва тасдиқласинлар, уларни жойларга етказсинлар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда кўрсатиб ўтилган бошқармаларни ташкил этиш бўйича ташкилий чора-тадбирларни амалга оширсинлар.
16. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг марказий аппарати Тошкент шаҳар, Навоий кўчасидаги 4-уйга жойлаштирилсин.
17. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1989 йил 16 ноябрдаги 376-сон, 1990 йил 31 мартдаги 155-сон ва Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 15 апрелдаги 99-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 11 январдаги 5-сон қарори Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятига тааллуқли масалалар бўйича ўз кучини қисман йўқотган деб ҳисоблансин.