1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар. Давлат мукофотлари ва бошқа мукофотлар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров таваллудининг 85 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида
Миллий эстрада санъатимиз асосчиларидан бири, замонавий ўзбек маданиятини дунё миқёсида кенг тарғиб этиш, ижодий ва ижтимоий фаолияти билан халқимиз маънавиятини юксалтиришга беқиёс ҳисса қўшган буюк санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров ижодий меросининг ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш борасидаги улкан аҳамиятини инобатга олиб ҳамда таваллудининг 85 йиллигини кенг нишонлаш ва хотирасини абадийлаштириш мақсадида:
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
3.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Бадиий академия, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда жамоатчилик вакилларининг 2021 йилда Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров таваллудининг 85 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
3. Ташкилий қўмита (А. Арипов) бир ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров таваллудининг 85 йиллигини нишонлаш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиб, тасдиқласин:
2021 йил декабрь ойининг биринчи ўн кунлигида Ўзбекистон Халқаро анжуманлар саройида Ботир Зокиров таваллудининг 85 йиллигига бағишланган хотира кечасини ўтказиш;
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров номидаги миллий эстрада олий мактабини ташкил этиш, у ерда хонанда хотирасига бағишланган ёдгорлик мажмуасини ва музейини барпо этиш;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.24.00.00 Буюк шахслар хотираси, тарихий воқеаларни абадийлаштириш. Ном бериш, топонимик объектларни номлаш ва номини ўзгартириш]
Ўзбекистон давлат филармониясининг Миллий эстрада-симфоник оркестри билан Ботир Зокиров номидаги эстрада оркестрини бирлаштириб, Ботир Зокиров номидаги миллий эстрада-симфоник оркестрини ташкил этиш;
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.24.00.00 Буюк шахслар хотираси, тарихий воқеаларни абадийлаштириш. Ном бериш, топонимик объектларни номлаш ва номини ўзгартириш;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.10.00 Нотижорат ташкилотлари / 03.03.10.04 Жамоат фондлари]
Ботир Зокиров номидаги жамоат фонди фаолиятини қўллаб-қувватлаш;
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.24.00.00 Буюк шахслар хотираси, тарихий воқеаларни абадийлаштириш. Ном бериш, топонимик объектларни номлаш ва номини ўзгартириш;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.10.00 Нотижорат ташкилотлари / 03.03.10.06 Юридик шахслар бирлашмалари (ассоциациялар, уюшмалар ва ҳ.к.);
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.14.00 Нашриёт ва полиграфия фаолияти]
Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси ҳамда Ёзувчилар уюшмаси иштирокида «Ботир Зокиров замондошлари хотирасида» номли китобни нашрга тайёрлаш ва чоп этиш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.14.00 Нашриёт ва полиграфия фаолияти]
Ботир Зокиров ижодига мансуб тасвирий санъат намуналари ҳамда адабий асарлардан иборат китоб-альбомни ўзбек, қорақалпоқ, рус ва инглиз тилларида нашр этиш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.16.00 Танловлар. Кўриклар. Фестиваллар]
Ботир Зокиров номидаги замонавий эстрада қўшиқчилари танловини юқори савияда ўтказиш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.13.00 Кинематография]
Ботир Зокировнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида янги ҳужжатли фильм яратиш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.13.00 Кинематография]
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси орқали Ботир Зокиров ва Зокировлар ижодий сулоласи ҳақида ҳикоя қилувчи ҳужжатли фильмларни намойиш этиш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.12.00 Театр-концерт фаолияти]
республика театрларида Ботир Зокиров ҳаёти ва фаолиятига бағишланган спектакллар саҳналаштириш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.16.00 Танловлар. Кўриклар. Фестиваллар]
Ўзбекистон давлат консерваториясида «Ботир Зокиров ижодий меросининг миллий санъатимиз тараққиётидаги ўрни ва аҳамияти» мавзусида илмий конференция ўтказиш ва анжуман материалларини тўплам ҳолида чоп этиш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.05.00 Давлат таълим муассасалари ва ташкилотлари;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.18.00 Санъат ва маданиятнинг бошқа турлари;
Ташкилий қўмитага Ботир Зокиров таваллудининг 85 йиллигини нишонлаш доирасида ўтказиладиган тадбирларни юксак савияда ташкил этиш, мазкур қарор ва чора-тадбирлар дастурининг ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ амалга оширилишини мувофиқлаштириб бориш вазифалари юклатилсин.
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.09.00 Оммавий ахборот воситаларидаги ахборот (шунингдек, 13.03.19.00.га қаранг);
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.19.00 Оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение ва бошқалар) (шунингдек, 12.03.09.00.га қаранг)]
4. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Ботир Зокиров таваллудининг 85 йиллигини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.
5. Мазкур қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни молиялаштириш манбалари этиб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, ташкилотчиларнинг ўз маблағлари ҳамда қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар белгилансин.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2020 йил 2 декабрь,
ПҚ-4908-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 декабрдаги ПҚ-4908-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров таваллудининг 85 йиллигини кенг нишонлаш бўйича ташкилий қўмита
ТАРКИБИ
А. Арипов
—
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Ташкилий қўмита раиси
О. Назарбеков
—
маданият вазири, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари
А. Абдувахитов
—
Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси
Х. Султонов
—
Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси
И. Мажидов
—
олий ва ўрта махсус таълим вазири
Ш. Шерматов
—
халқ таълими вазири
Р. Маматов
—
маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири
Ф. Арзиев
—
ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари
А. Саъдуллаев
—
Ёшлар ишлари агентлиги директори
Р. Абдуллаев
—
Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси раиси
С. Саидов
—
Ёзувчилар уюшмаси раиси
А. Нуридинов
—
Бадиий академия раиси
Р. Зокиров
—
Ботир Зокиров номидаги жамоат фонди директори
Ф. Зокиров
—
Ўзбекистон халқ артисти, «Ялла» ансамбли раҳбари
Г. Зокирова
—
Ўзбекистон халқ артисти
М. Ҳожиматов
—
Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари
Ф. Абдуҳолиқов
—
«Ўзбеккино» Миллий агентлиги бош директори
А. Кўчимов
—
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори
А. Хаджаев
—
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси
Изоҳ: Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтганда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2020 й., 07/20/4908/1597-сон)