1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.22.00 Озиқ-овқат саноати / 09.10.22.01 Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Органик маҳсулотлар ва хом ашёлар ҳамда органик-минерал ўғитларнинг хавфсизлигига доир айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида
«Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 18 майдаги ПФ-5995-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Органик маҳсулотлар ва хом ашёларни ишлаб чиқарувчилар реестрини шакллантириш ва юритиш, ишлаб чиқарувчиларга доир маълумотлар базасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартибини назарда тутувчи Органик маҳсулотлар ва хом ашёларни ишлаб чиқарувчилар реестрини шакллантириш ҳамда юритиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Органик ва органик-минерал ўғитларнинг хавфсизлигига, ишлаб чиқаришга, ташишга, сақлашга, йўқ қилишга, қайта ишлашга ҳамда сотишга қўйиладиган талабларни назарда тутувчи Органик ва органик-минерал ўғитларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ техник регламентларнинг амалга киритилиши билан уларда кўрсатилган маҳсулотлар ва хизматларни стандартлаш бўйича илгари қабул қилинган норматив ҳужжатлар мажбурийлик тусини йўқотиши ва белгиланган тартибда қўлланилишида ихтиёрийлик касб этиши маълумот учун қабул қилинсин.
3. «Ўзстандарт» агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ушбу қарор расмий кучга киргандан бошлаб Органик ва органик-минерал ўғитларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент амалга киритилгунга қадар органик ва органик-минерал ўғитларни стандартлаш бўйича норматив ҳужжатларни қўллашда уларнинг мажбурийлик хусусиятини бекор қилиш ва ихтиёрийлигини таъминлаш юзасидан белгиланган тартибда чора-тадбирларни амалга оширсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзстандарт» агентлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда Органик ва органик-минерал ўғитларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентнинг мақсади, мазмун-моҳияти ва уни қўллаш тартиби тўғрисида аҳоли, вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар ҳамда тадбиркорлик субъектларининг кенг хабардор қилинишини таъминласинлар.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)
5. Органик ва органик-минерал ўғитларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент 2022 йил 1 майдан эътиборан амалга киритилсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 18 ноябрь,
729-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 ноябрдаги 729-сон қарорига 1-ИЛОВА
Органик маҳсулотлар ва хом ашёларни ишлаб чиқарувчилар реестрини шакллантириш ҳамда юритиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом органик маҳсулотлар ва хом ашёларни ишлаб чиқарувчилар реестрини (кейинги ўринларда — Реестр) шакллантириш ва юритиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
органик маҳсулот — ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва савдо қилишнинг барча босқичларида миллий органик стандарт талабларига мувофиқ бўлган ишлаб чиқариш технологияларини қўллаш орқали олинган маҳсулот;
органик маҳсулотлар ва хом ашёларни ишлаб чиқарувчи субъектлар (субъектлар) — органик сертификатланган маҳсулотлар ва хом ашёларни ишлаб чиқарувчи юридик шахслар;
субъектларга доир маълумотлар — муайян органик маҳсулотлар ва хом ашёларни ишлаб чиқарувчи юридик шахсга тааллуқли бўлган ёки уни идентификация қилиш имкониятини берадиган, электрон тарзда, қоғозда ва (ёки) бошқа моддий жисмда қайд этилган маълумот;
субъектларга доир маълумотлар базаси — таркибида субъектларга доир маълумотлар мавжуд бўлган ахборот тизими тарзидаги маълумотлар базаси;
субъектларга доир маълумотлар базасининг оператори (оператор) — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг туманлардаги бўлимлари;
субъектларга доир реестр каталоги — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг расмий веб-сайти (www.agro.uz);
субъектларга доир маълумотлар базасини юритувчи — субъектларга доир маълумотлар базасига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги;
реестрни шакллантирувчи ишчи гуруҳ (ишчи гуруҳ) — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланадиган масъул ходимлардан ташкил этиладиган реестрга киритиш учун ахборот ресурсларини йиғиш, қайта ишлаш ва шакллантириш бўйича ишчи гуруҳ.
3. Субъектларга доир маълумотлар базасини реестрда рўйхатдан ўтказиш, шунингдек, мавжуд маълумотларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки реестрдан чиқаришда тўловлар ундирилмайди.
2-боб. Органик маҳсулотлар ва хом ашёларни ишлаб чиқарувчилар реестрини шакллантириш ҳамда юритиш тартиби
4. Субъектларга доир маълумотлар базасини реестрда рўйхатдан ўтказиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
5. Субъектларга доир маълумотлар ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ тартибда шакллантирилади.
6. Реестрни шакллантириш, унга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда рўйхатдан чиқариш ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилади.
7. Ишчи гуруҳ беш кишидан иборат таркибда шакллантирилади ва унинг таркиби Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланади.
8. Ишчи гуруҳ таркибига тегишли вазирликлар ва идораларнинг вакиллари ҳам ўзаро келишувга асосан киритилиши мумкин.
9. Ишчи гуруҳ томонидан субъектларга доир маълумотларни реестрда рўйхатдан ўтказиш беш иш кунида амалга оширилади.
10. Субъектларга доир маълумотлар ишчи гуруҳнинг беш нафар аъзосидан камида уч нафари томонидан маъқулланган тақдирда юритувчи томонидан реестрда рўйхатдан ўтказилади.
11. Бунда ушбу маълумотлар икки иш кунида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг расмий веб-сайтида (www.agro.uz) эълон қилинади.
12. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбарлантириш агентлиги ҳар ой якуни билан органик маҳсулотлар ва хом ашёларни ишлаб чиқарувчиларга тақдим этилган мувофиқлик сертификатлари тўғрисида маълумотларни Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этиб боради.
13. Субъектларга доир маълумотлар базасини юритувчи реестрда рўйхатдан ўтказишда маълумотларнинг тўлиқлигини таъминлаш мақсадида субъектларга доир қўшимча маълумотларни оператордан сўраб олиш мумкин.
14. Ушбу Низомга 2-иловада келтирилган маълумотларнинг тўлиқ тақдим этилмаслиги органик субъектларга доир маълумотларни реестрга киритиш ва рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асос бўлади.
15. Субъектларга доир маълумотлар базасини юритувчи субъектларга доир маълумотларни реестрда рўйхатдан ўтказишни рад этиш бўйича қабул қилинган қарор нусхаси операторга электрон тарзда юборилишини таъминлайди.
16. Субъектларга доир маълумотларни реестрда рўйхатдан ўтказишни рад этишнинг асослари бартараф этилган тақдирда, оператор ушбу маълумотларни реестрда рўйхатдан ўтказиш учун субъектларга доир маълумотлар базасини юритувчига қайтадан топшириш ҳуқуқига эга.
17. Субъектларга доир маълумотларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш зарурати юзага келган ҳолатда оператор бундай ўзгартириш ва қўшимчалар юзага келган санадан бошлаб ўн иш кунида субъектларга доир маълумотлар базасини юритувчига қўшимча маълумотларни тақдим этади.
18. Ишчи гуруҳ тақдим этилган қўшимча маълумотларга асосан беш иш кунида реестрга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида қарор қабул қилади.
19. Ишчи гуруҳнинг реестрга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қабул қилинган қарори асосида субъектларга доир маълумотлар базасини юритувчи томонидан бир иш кунида реестрга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.
20. Реестрдаги субъектларга доир маълумотларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш уларнинг реестрда қайд этилган рақамига ўзгартириш киритилмаган ҳолда амалга оширилади.
4-боб. Субъектларга доир маълумотлар базасини реестрдан чиқариш тартиби
21. Субъектларга доир маълумотларни реестрдан чиқариш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
операторнинг реестрдан чиқариш бўйича асосланган маълумотларига асосан;
субъектнинг фаолияти тугатилганлиги тўғрисида маълумотлар тақдим этилганда;
маълумотларни реестрдан чиқариш бўйича субъектлар томонидан мурожаат қилинганда.
22. Cубъектларга доир маълумотларни реестрдан чиқариш ушбу Низомнинг 17 — 20-бандларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
2. Маълумотларни электрон ёки қоғоз шаклида Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этади.
3 иш
кунида
2-босқич
Ишчи гуруҳ (Ишчи гуруҳ беш кишидан иборат таркибда шакллантирилади ва унинг таркиби Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланади).
1. Субъектларга доир маълумотлар базасини реестрда рўйхатдан ўтказиш учун оператордан қабул қилади.
2. Тақдим этилган маълумотларнинг тўлиқ ва тўғри эканлигини ўрганади.
3. Субъектларга доир маълумотларни реестрда рўйхатдан ўтказиш бўйича қарор лойиҳасини тайёрлайди ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун ишчи гуруҳ раисига тақдим этади.
4. Субъектларга доир маълумотларниреестрда рўйхатдан ўтказиш бўйича қарор қабул қилинганда, субъектларга доир маълумотлар реестрда рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида журналга қайд этади.
5. Реестрда рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги қарорни операторга юборади ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг расмий веб-сайтида (www.agro.uz) эълон қилинади.
5 иш
кунида
3-босқич
Субъектларга доир маълумотларни тақдим этувчи оператор
Берилган маълумотларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш зарурати юзага келган санада реестрни юритувчига қўшимча маълумотларни юборади.
10 иш
кунида
4-босқич
Ишчи гуруҳ
Юборилган маълумотларга мувофиқ реестрга олдин киритилган маълумотларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритади ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг расмий веб-сайтида (www.agro.uz) эълон қилинади.
5 иш
кунида
Органик маҳсулотлар ва хом ашёларни ишлаб чиқарувчилар реестрини шакллантириш ҳамда юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Органик маҳсулотлар ва хом ашёларни ишлаб чиқарувчи субъектларга доир маълумотлар базасини шакллантиришда қуйидаги маълумотлар тақдим этилади
I. Умумий маълумотлар 1.1. Субъектнинг номи. 1.2. Субъектнинг жойлашган жойи (почта манзили, телефон рақами). 1.3. Субъектнинг фаолият тури. 1.4. Субъектга берилган органик мувофиқлик сертификати санаси, рўйхатга қўйилган рақам ва амал қилиш муддати. 1.5. Органик мувофиқлик сертификатланган маҳсулотлар номлари. 1.6. Органик мувофиқлик сертификатланган маҳсулотлар ҳажми, етиштирилган ер майдони (гектарда). 1.7. Органик мувофиқлик сертификати (якка ёки гуруҳга) берилганлиги. 1.8. Органик маҳсулотни ишлаб чиқариш, сақлаш ва транспортда ташишга қўйиладиган талабларни белгиловчи техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар. 1.9. Органик маҳсулотни ишлаб чиқаришда фойдаланилган хом ашё номлари (рўйхат). 1.10. Мувофиқликни баҳолаш ташкилотининг номи. 1.11. Мувофиқликни баҳолаш ташкилоти жойлашган жой (почта манзили, телефон рақами). 1.12. Мувофиқликни баҳолаш ташкилоти аккредитациядан ўтказилган сана ва қайд рақами. II. Оператор ҳақида маълумотлар 2.1. Операторнинг номи: _______________________________________________________________________ 2.2. Оператор раҳбарининг Ф.И.О.: _______________________________________________________________ 2.3. Операторнинг телефон ва факс рақами: ________________________________________________________ 2.4. Операторнинг электрон почта манзили: ________________________________________________________ 2.5. Операторнинг манзили: ____________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________ III. Операторнинг маълумотлар базаси 3.1. Субъектларга доир маълумотлар базасининг номи: ___________________________________________________________________________________________ 3.2. Субъектларга доир маълумотларни қайта ишлаш бошланган сана: ___________________________________________________________________________________________ 3.3. Субъектларга доир маълумотларни қайта ишлашни тугатиш муддати ёки шарти: ___________________________________________________________________________________________ 3.4. Субъектларга доир маълумотларнинг кўриниши (электрон ва қоғоз шаклда): ___________________________________________________________________________________________ 3.5. Субъектларга доир маълумотларни қайта ишлашнинг мақсади: ___________________________________________________________________________________________ 3.6. Субъектларга доир маълумотларни олишда (йиғишда) субъектдан рухсат олинганлиги ___________________________________________________________________________________________ 3.7. Субъектларга доир маълумотларни қайта ишлаш учун жавобгар шахснинг фамилияси, исми ва лавозими: ___________________________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 ноябрдаги 729-сон қарорига 2-ИЛОВА
Органик ва органик-минерал ўғитлар хавфсизлиги тўғрисида
УМУМИЙ ТЕХНИК РЕГЛАМЕНТ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Умумий техник регламент (кейинги ўринларда — Техник регламент) техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида, органик ва органик-минерал ўғитларнинг хавфсизлигига доир мажбурий талабларни белгилайди.
2. Техник регламент қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган органик ва органик-минерал ўғитларга қўлланилади.
3. Ушбу Техник регламент органик қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштирувчи субъектларга нисбатан татбиқ этилади:
турли саноат ва коммунал-маиший хўжаликнинг чиқиндилари асосида ишлаб чиқариладиган органик ва органик-минерал ўғитлар (қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндилар);
шахсий эҳтиёжларни қондириш учун хонаки ва маданий гуллар, буталар ва дарахтларни етиштириш учун ишлатиладиган ўғитлар.
4. Aгар органик ва органик-минерал ўғитларнинг айрим турлари учун бошқа Техник регламентлар қабул қилинган бўлса, унда ушбу турдаги органик ва органик-минерал ўғитларга қўлланиладиган Техник регламентларнинг талабларига жавоб бериши лозим.
5. Техник регламентда қуйидаги атамалар ва таърифлар қўлланилади:
биогумус (вермикомпост) — ёмғир чувалчанглар органик чиқиндиларини қайта ишлаш натижасида олинган органик ўғит, чувалчангларнинг ҳаёт фаолиятида органик моддаларни (қорамол, чўчқа ва бошқа ҳайвонларнинг гўнги) қайта ишлаш жараёни орқали ҳосил бўлган юқори молекуляр органик бирикмалар (қуён, қушлар ахлатлари, хашак, дарахт барглари, озиқ-овқат саноати ва маиший чиқиндиларнинг ферментацияланганлари бундан мустасно).
гени ўзгартирилган манбалар (ГЎМ) — табиий ёки қайта ишланган шаклда одамлар томонидан ишлатиладиган, гени ўзгартирилган организмлар (ГЎО)дан олинган ёки уларнинг таркибида бўлган хом ашё ва озиқ-овқат маҳсулотлари (компонентлар);
гўнг — чорва моллари ва паррандаларнинг қаттиқ ва суюқ чиқиндилари аралашмаси;
компост — ўсимлик ёки ҳайвонлар органик чиқиндиларининг чириши натижасида ҳосил бўлган органик ўғит;
маҳсулот идентификацияси — муайян маҳсулот намунасига ва (ёки) унинг тавсифига мувофиқлигини аниқлаш;
мувофиқликни тасдиқлаш — органик ва органик-минерал ўғитларнинг техник регламент ва стандартлар талабларига мувофиқлигининг ҳужжатлаштирилган тасдиғи;
органик-минерал ўғит — органик ёки ноорганик келиб чиқишга эга озуқа моддалари билан органик ва минерал ўғитларни аралаштириш ва (ёки) кимёвий бирикмалар олиш йўли билан олинадиган ўғит;
органик ва органик-минерал ўғитлар учун хавфсизлик паспорти — стеъмолчи иш жойида инсон саломатлиги ва хавфсизлигини, атроф-муҳитни органик ва органик-минерал ўғитлар ҳаёт циклининг барча босқичларида атроф-муҳитни муҳофаза қилишни таъминлаш учун зарур чораларни кўриши учун қулай ва қисқа шаклдаги ишончли маълумотни ўз ичига олган ҳужжат;
органик ўғит — келиб чиқиши ўсимлик ёки ҳайвонлар билан боғлиқ моддалардан ташкил топган ўғит;
суғориладиган деҳқончилик далалари (СДД) — ерларни суғориш ва ўғитлаш учун тайёрланган оқова сувлардан фойдаланиш ва уларни табиий биологик тозалаш учун мўлжалланган махсус мелиоратив тизимлар;
тезак — қушларнинг, қуёнларнинг тўшамали ёки тўшамасиз чиқиндилари;
тупроқни яхшилайдиган модда — физик, кимёвий хусусиятларини ва (ёки) биологик фаоллигини яхшилаш учун тупроққа қўшиладиган органик ва (ёки) ноорганик келиб чиқишга эга материал;
тўшама гўнг — тўшама ва ем-хашак қолдиқлари мавжуд бўлган гўнг;
тўшама — чиқиндиларни сингдириш ва иссиқ, қуруқ жой яратиш учун қишлоқ хўжалиги ҳайвонларига тўшаладиган намликни ютувчи материаллар;
ўғитларни ишлатиш — ўғитларнинг ҳаётий цикли босқичлари, шу жумладан, уларни ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, қўллаш, йўқ қилиш, қайта ишлаш, сотиш, мамлакат ҳудудида муомаласи (импорт, экспорт ва транзит);
ўғит сифатини таҳлил қилиш — ўғитнинг таркиби, физик-механик, физик-кимёвий, агрокимёвий, токсикологик, ветеринария-санитария ва гигиеник тавсифларини аниқлаш мақсадида бажариладиган ишлар мажмуи;
чиринди — ўсимлик ва ҳайвонларнинг органик чиқиндилари чириши жараёнида ҳосил бўлган бир ҳил сертупроқ масса;
эффлюент — метантенк ферментерларида органик чиқиндиларни анаэроб тарзда қайта ишлаш натижасида олинган органик ўғит;
яшил ўғит — ўсимликларнинг яшил массасини ўстириш ва уларни ҳайдаш натижасида олинган органик ўғит.
2-боб. Хавфсизлик талаблари
1-§. Органик ва органик-минерал ўғитлар хавфсизлигига қўйиладиган умумий талаблар
6. Ўғитлар кимёвий хавфсизлигининг асосий қоидалари Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, органик ва органик-минерал ўғитлар хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва ушбу Техник регламент талабларига мувофиқ тартибга солинади, кимёвий хавфсизлик масалаларини тартибга солувчи норматив ҳужжатлар билан аниқланади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
7. Техник регламент органик ва органик-минерал ўғитлар ҳаёт циклининг барча босқичларига қўйиладиган энг кам талабларни белгилайди. Уларнинг бажарилиши биологик, экологик, кимёвий ва радиациявий хавфсизликни таъминлайди.
8. Органик ва органик-минерал ўғитлар хавфсизлигини баҳолаш мезонлари қуйидагилардан иборат:
инсон ҳаёти ва соғлиғи учун биологик, кимёвий ва радиациявий хавфлар йўқлиги;
органик ва органик-минерал ўғитларнинг инсон яшаш муҳитига, озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлигига салбий таъсирини бартараф этиш;
токсиклик, шу жумладан, инсон саломатлигига ўзига хос ва узоқ муддатли таъсирларини баҳолаш (аллергенлик, иммунотоксинлик).
9. Корхоналар томонидан органик ва органик-минерал ўғитларни ишлаб чиқариш натижасида чиқариладиган ташламаларда ифлослантирувчи моддаларнинг рухсат этилган концентрациялари меъёрларини таъминлайдиган тозалаш иншоотларини ва баъзи ҳолларда уларнинг узлуксиз мониторингини олиб бориш учун автоматик тизимларни ўрнатмасдан органик ва органик-минерал ўғитларни ишлаб чиқариш (қайта ишлаш)га йўл қўйилмайди.
10. Органик ва органик-минерал ўғитларни ишлаб чиқариш, сотиш ва фойдаланиш жараёнларида юзага келиши мумкин бўлган хавфларнинг олдини олиш чораларини кўрмасдан, уларни зарарсизлантирмасдан ишлаб чиқариш ва сотишга йўл қўйилмайди.
Агар органик ва органик-минерал ўғитлар хавфсизлигини таъминлаш учун шароитлар бўлмаса, хўжалик юритувчи субъект уларни зарарсизлантириш ва қайта ишлашни ташқи ташкилотларга топшириш зарур.
2-§. Органик ва органик-минерал ўғитлар ишлаб чиқаришга қўйиладиган хавфсизлик талаблари
11. Янги ва реконструкция қилинган иншоотга қўйиладиган жойлаштириш, лойиҳалаштириш, қуриш ва ишга туширишда ифлослантирувчи моддаларнинг ташламаларини максимал даражада камайтириш ва тозалаш, кам чиқимли ва чиқитсиз технологиядан, чиқиндиларни қайта ишлаш ҳамда табиий ресурслардан оқилона ва комплекс фойдаланиш чоралари кўрилиши лозим.
12. Санитария муҳофаза зонасининг ўлчами турар жой бинолари чегарасига қадар корхона, ишлаб чиқариш ва объектнинг санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ белгиланади.
13. Ҳудуд функционал хусусиятларига кўра ишлаб чиқариш, сақлаш, ёрдамчи ва маъмурий-хўжалик зоналарига бўлинади. Зона ўлчамларининг нисбати корхона қувватига боғлиқ. Зоналарни ўзаро жойлаштиришда шамол йўналишини ҳисобга олиш лозим, бунда заҳарли моддаларнинг саноат ташламалари (ташкилий ва уюштирилмаган) манбалари шамолли томонда жойлашган бўлиши лозим
14. Ускуналар ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг асосий қоидалари Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар билан белгиланади.
15. Органик ва органик-минерал ўғитлар ишлаб чиқариш тизимларини лойиҳалашда табиий-иқлим шароитлар, жойнинг рельефи ҳисобга олиниши, амалдаги қурилиш, санитария-гигиена ва ветеринария меъёрлари ва қоидаларига, технологик лойиҳалаш соҳасидаги меъёрларга амал қилиш лозим.
16. Чорвачилик чиқиндилари асосида ўғитларни ишлаб чиқариш ва (ёки) қайта ишлаш корхонасида:
жараённинг асосий босқичлари учун технологик режимлар ва меъёрий параметрлар, хом ашё ва тайёр маҳсулотлар сифати ва хавфсизлиги кўрсаткичларига эътибор қаратиш;
атроф-муҳитга чиқарилган ташламаларнинг миқдорини камайтириш ва сифат кўрсаткичлари ва чиқиндилар ҳосил бўлишининг олдини олиш;
санитария-эпидемиология, ветеринария, гигиена талабларига ҳамда меҳнат муҳофазасига қўйиладиган талабларга риоя қилиш устидан доимий равишда ишлаб чиқариш назорати тизимини жорий қилиш лозим.
17. Ходимларнинг шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланмасдан ишларни бажаришига йўл қўйилмайди.
18. Технологик жараён ишлаб чиқариш қоидалари ва иш жойлари учун технологик йўриқномаларга қатъий мувофиқ равишда амалга оширилиши лозим.
19. Зарарли газлар ва буғларнинг чиқиш манбаи бўлган барча қурилмалар максимал даражада герметизацияланган ёки аспирация қилинган пана жойлар билан таъминланган бўлиши лозим.
20. Ишлаб чиқариш хоналарининг деворлари ва шифтларининг ички юзаси моддаларнинг кимёвий таъсирига чидамли локлар ва бўёқлар ёрдамида ҳимояланган бўлиши лозим.
21. Ишлаб чиқариш хоналаридаги поллар сув билан ювишни енгиллаштириш қопламалардан тайёрланади.
22. Ўғитлар ишлаб чиқариладиган, қадоқланадиган ва сақланадиган ишлаб чиқариш хоналари тутунни тортиб зарарли газларни сўриб олиш вентиляцияси билан жиҳозланган бўлиши лозим.
23. Органик ва органик-минерал ўғитларни фоайдаланишга чиқарилганда хавфсизлигига алоҳида эътибор қаратиш лозим.
24. Ўғитлардан илмий асосланган меъёрлар асосида фойдаланиш:
тупроқнинг табиий микробиоценозининг бузилишига;
атроф-муҳитда патоген микрофлоранинг, инсон учун хавфли бўлган гелминтларнинг яшовчан тухумлари, патоген ичак содда бактерияларининг цисталари, энтерококклар ва бошқа хавфли биологик воситаларнинг пайдо бўлишига йўл қўймаган ҳолда амалга оширилиши лозим.
25. Органик ўғитларда ГЎО ва ГЎМлардан фойдаланиш тақиқланади.
26. Органик ва органик-минерал ўғитлар ишлаб чиқариш объектлари уларнинг атроф-муҳитга таъсирини баҳолашдан ўтиши лозим.
27. Саноатнинг турли тармоқларидаги чиқиндилар асосида органик ва органик-минерал ўғитлар ишлаб чиқариш учун махсус регламентлар ишлаб чиқилади.
28. Чорвачилик мажмуаси биноларидан суюқ гўнгни чиқариб ташлаш тизимлари ходимлари гўнгни ўз вақтида чиқариб ташлаши, чорвачилик биноларининг максимал тозалигини ва тавсия этилган микроиқлимни таъминлаши лозим.
29. Чорвачилик биноларидан суюқ гўнгни чиқариб ташлаш механик, гидравлик (сув билан ювиб ташлаш, оқар сув тизимлари) ёки пневматик усулда амалга оширилади.
30. Эпизоотия ҳолатида эпизоотик ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ҳар бир чорвачилик мажмуасида суюқ гўнгни зарарсизлантириш усуллари ва техник воситалар олдиндан назарда тутилган бўлиши лозим.
31. Саноат чорвачилик мажмуаларининг тозалаш иншоотларида суюқ гўнгни олти кун сақлашни таъминлаб берувчи, карантинли сақлаш ёки секцияли гўнг сақлаш жойлари бўлиши лозим. Бу даврда мажмуадаги эпизоотик вазият аниқланади.
32. Эпизоотия содир бўлганда эпизоотик холатларда юқумли касалликларнинг қўзғатувчиси бўлган суюқ гўнгнинг барча массаси фракцияларга бўлинмасдан олдин дезинфекция қилиниши керак. Зарарсизлантирилган гўнг белгиланган тартибда тасдиқланган технологияга мувофиқ қайта ишланади ва фойдаланилади.
33. Агар суюқ гўнгни сақлаш ёки секцияли гўнгни сақлаш жойларида ҳайвонларнинг хавфли касалликлари қайд этилмаган бўлса, у ҳолда гўнг фракцияларга ажратишдан олдин дезинфекция қилинмайди ва қайта ишлаш ва ундан фойдаланиш учун ташилади.
4-§. Органик ва органик-минерал ўғитларни ташишга қўйиладиган хавфсизлик талаблари
34. Хавфли юклар тоифасига кирувчи ўғитларни ташиш Ўзбекистон Республикасида хавфли юкларни автомобиль транспортида ташиш қоидалари талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.
35. Ўғитларни ташиш ўғитлар ва қадоқларнинг хавфсизлигини таъминлайдиган барча транспорт турлари билан амалга оширилади.
36. Суюқ турдаги ўғитлар транспорт контейнерларида суюқ ҳолда, қадоқсиз ёки қадоқланган ҳолда ташилади.
37. Қаттиқ турдаги ўғитларни ташиш ёмғирдан ҳимояланган, атроф-муҳит ифлосланишини бартараф этувчи, сочилган ёки қадоқланган шаклда, тракторларда, автомашиналарда амалга оширилади.
38. Ўғитларни ташишда атроф-муҳитни, уларни юклаш ва тушириш жойларини ифлосланишдан ҳимоя қилишни таъминловчи чоралар назарда тутилиши лозим.
39. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали органик ва органик-минерал ўғитларни экспорт, импорт ва транзит қилишга рухсатнома бериш, шунингдек, ветеринария сертификатларини (гувоҳномаларини) расмийлаштириш қонунчиликда белгиланган тартибда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади.
5-§. Органик ва органик-минерал ўғитларни сақлаш хавфсизлигига қўйиладиган талаблар
40. Органик ва органик-минерал ўғитларни сақлаш қуруқ махсус ёпиқ хоналарда (омборларда), герметик сиғимларда (силослар, сақлаш жойларида) амалга оширилади.
41. Муайян турдаги органик ва органик-минерал ўғит учун хавфсизлик паспортида кўрсатилган сақлаш шартларидаги махсус талаблар бажарилиши лозим. Сақлаш вақтида органик ва органик-минерал ўғитларнинг (уларнинг миқдори ва сифати) сақланиши ва ходимларнинг саломатлигига ва атроф-муҳитга зарар етказиш хавфи бўлмаслиги лозим.
42. Ўғитларнинг физик-кимёвий хоссалари ва улар кучли оксидловчи, ёнғин ва портлаш хавфи мавжуд моддалардан алоҳида сақланиши лозим.
Органик ва органик-минерал ўғитлар ўсимликларни ҳимоя қилувчи кимёвий воситалар ва минерал ўғитлардан алоҳида сақланиши керак.
43. Органик ва органик-минерал ўғитларни сақлаш жойларида кўзга кўринадиган жойларда уларни сақлашнинг ўзига хос хусусиятлари, гигиена қоидалари, хавфсизлик чоралари, шу жумладан, фавқулодда вазиятларда амалга ошириладиган тадбирлар режаси ҳақида маълумот жойлаштирилади.
44. Сақланадиган органик ва органик-минерал ўғитлар миқдори лойиҳада назарда тутилган омборнинг сиғимидан катта бўлмаслиги лозим.
45. Озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш учун ўғитлар омборларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
46. Омборда органик ва органик-минерал ўғитлар билан боғлиқ ишлар шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
47. Суюқ органик ва органик-минерал ўғитлар билан тўлдирилган бочкаларни, бидонларни тўлдириш тешиклари тепага қаратилган бўлиши керак.
48. Органик ва органик-минерал ўғитларни сақлаш жойларига фавқулодда вазиятда ходимларнинг эркин киришлари таъминланади.
49. Суюқ органик ва органик-минерал ўғитлар билан сиғимларни сақлашда сиғим (намликка чидамли хоналар, сув ўтказмайдиган тагликлар ёки бошқа воситалар) фавқулодда емирилганда тўкилган маҳсулотлар умумий ҳажмининг тарқалишини чекловчи тегишли техник чора-тадбирлар ва воситаларни олдиндан назарда тутиш зарур.
50. Органик ва органик-минерал ўғитлар қадоқлари стеллажларга ёки тагликларга жойлаштирилади. Тагликларда сақланадиган текис тахланган ўғитларнинг қадоқланган ҳолдаги баландлиги 2 метрдан ошмаслиги керак. Контейнерларда ўғитлар 2-қаватда сақланади.
51. Қадоқланган ўғитлар турлари бўйича алоҳида сақланади. Тагликлар ва сўриларсиз қадоқланган ўғитларни омборхонада устма-уст қилиб сақлашга йўл қўйилмайди.
52. Қадоқланган қуруқ органик ва органик-минерал ўғитлар стеллажларга тахланганда устки қисмига кимёвий суюқ ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ва суюқ минерал ўғитларни тахлашга рухсат этилмайди.
53. Омборхона ичида сўрилар ва тагликларда жойлаштирилган қадоқланган ўғитларнинг жойлашуви хоналарни тозалаш, юк ортгичларнинг эркин ҳаракатланиши, ходимларнинг эркин кириб-чиқиши, шунингдек, омборда ҳаво айланишини таъминлаши лозим.
54. Тўшама гўнг, компостлар, суюқ гўнгнинг қаттиқ фракцияси тупроқ ва ер ости сувларига ўғитларнинг инфилтрациясининг олдини олиш учун қаттиқ қопламали майдонларда уюм қилиб сақланади. Сақлаш жойлари шалтоқ йиғиш ўралари билан жиҳозланган, ёмғир ва эриган қор сувлари қуйилишидан ҳимояланган бўлиши лозим.
55. Озуқа моддаларнинг йўқотилишини камайтириш мақсадида, шунингдек, заҳарли газлар билан ҳавонинг ифлосланиш даражасини камайтириш учун сақлаш вақтида қаттиқ органик ўғитларнинг уюмлари шимувчи материаллар қатлами — торф, ёғоч қипиғи ва сомон билан қопланган бўлиши лозим.
56. Ярим суюқ, суюқ гўнг, тезак, улардан оқиб чиққан сувлар монолит бетон ёки герметик тарзда пайвандланган плёнка қопламаларига эга бўлган махсус секцияли тўплагичларда сақланади.
57. Суюқ гўнгни қайта ишлаш иншоотлари жойлашган ҳудудда олти кун сақлаш учун карантинли сиғимлар бўлиши лозим.
58. Тўшама гўнг (тезак, компост) анаэроб шароитда зичланган штабелларда ёки нотекис ётқизилган штабелларда, кейин уни иситгандан кейин зичлаб қўйиш шарти билан сақланиши мумкин.
Штабель усти 15 — 20 sm тупроқ қатлами билан қопланади.
59. Ерга чуқурлаштириб кўмилган гўнг омбори (тезак сақлаш жойи) полимер материаллардан ясалган ва сув ўтказмайдиган бўлиши лозим.
60. Гўнг омборларининг сиғими гўнгнинг кунлик миқдори ва унинг ишлатилишидан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқилади.
61. Фракцияларга бўлинмаган гўнгни сақлаш учун мўлжалланган гўнг омборлари уни аралаштирувчи қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши лозим. Гўнг омборларининг ёнбағирлари ва таги қаттиқ қопламага эга бўлиши лозим. Ёпиқ гўнг омборлари люклар, тутунни тортиб олувчи вентиляцияга эга бўлиши лозим.
62. Суюқ гўнг ва унинг қайта ишланган маҳсулотларини ташиш кўчма ёки стационар қурилма (гидромеханик транспорт) томонидан амалга оширилади.
63. Органик ва органик-минерал ўғитлар ишлаб чиқарувчи улардан фойдаланиш учун сақлаш ва (ёки) яроқлилик муддатини белгилайди.
6-§. Органик ва органик-минерал ўғитларни йўқ қилиш ва қайта ишлаш хавфсизлигига қўйиладиган талаблар
65. Чорвачилик ва ўсимликлар чиқиндилари (қорамол, чўчқалар, отларнинг тўшамали ва тўшамасиз гўнги, парранда тезаклари, шунингдек, улар асосида ўсимлик биомассаси қўшилган компост аралашмалари) метантенк ферментерида ишлаб чиқилган органик ўғит, компостлаш ва бошқа усуллар билан қайта ишланиши мумкин.
66. Ўғитлар (айрим ҳолларда) қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган технологик регламентга мувофиқ зарарсизлантирилгандан кейин технологик қайта ишланиши лозим.
67. Метангенерация усули билан метантенк ферментери ёрдамида эффлюент ишлаб чиқариш учун чорвачилик чиқиндилари ва уларнинг ўсимлик биомассаси билан аралашмаси ишқорлилиги — 1500 mg дан 5000 mg CаCО3/dm3 гача, водород кўрсаткичининг қиймати 6,5 — 7,5 рН бирлик, учувчан кислоталар миқдори-600 дан 1500 mg/ dm3 гача бўлиши лозим.
68. Эффлюентни зарарсизлантириш бевосита метантенкда ферментация жараёнида амалга оширилади. Техник регламент талабларига мувофиқ эмаслиги ҳолатларида эффлюент қўшимча равишда зарарсизлантирилиши лозим.
69. Эффлюент ишлаб чиқариш жараёнининг хавфсизлигини таъминлаш учун қуйидагилар зарур:
технологик режимга ва ишлаб чиқариш йўриқномаларидаги нормаларга риоя қилиш;
жиҳозларнинг тўғри ишлашини кузатиб бориш;
ёнғин хавфсизлиги режимига риоя қилиш;
ишлаётган жиҳозда таъмирлаш ишларини бажаришга йўл қўймаслик;
барча ҳаракатланувчи механизмларнинг пана қилиб тўсиб қўйилганлигини кузатиб бориш;
махсус тайёргарликдан ўтган ходимларнинг ишлашига рухсат бериш.
70. Махсус кийимлар ва шахсий ҳимоя воситалари алоҳида шкафларда махсус ажратилган тоза қуруқ хонада сақланади. Махсус кийимлар ҳафтасига камида бир марта совун-содали сувда; резина қўлқоплар, кўзойнаклар ҳар куни сув билан ювилиши лозим; респираторлар (ёки уларнинг сменали фильтрлари) зарур ҳолларда алмаштириб турилади.
71. Эффлюент ишлаб чиқариладиган, қадоқланадиган ва сақланадиган ишлаб чиқариш хоналари тутунни тортиб олувчи вентиляция тизими билан жиҳозланган бўлиши лозим.
7-§. Органик ва органик-минерал ўғитларни сотиш бўйича хавфсизлик талаблари
72. Органик ва органик-минерал ўғитларни сотиш махсус савдо шохобчаларида амалга оширилиши ва бу ерда уларни сақлаш шартлари бажарилиши лозим.
73. Бир савдо бўлимида органик ва органик-минерал ўғитларни улар истеъмол хоссаларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган товарлар билан биргаликда сотишга йўл қўйилмайди.
74. Чакана савдода органик ва органик-минерал маҳсулотларни сотиш қадоқланган шаклда амалга оширилади.
3-боб. Органик ва органик-минерал ўғитлардан фойдаланиш бўйича хавфсизлик талаблари
1-§. Органик ва органик-минерал ўғитлардан фойдаланиш хавфсизлигига қўйиладиган умумий талаблар
75. Ўғитларнинг, шу жумладан, қайта ишланган ўғитларнинг хавфсизлик кўрсаткичлари Техник регламентга 2 — 5-иловаларга мувофиқ бўлиши лозим.
Ўғитлардан фойдаланиш шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланган ҳамда деҳқончилик технологияси ва хавфсизлик паспортида кўрсатилган бошқа эҳтиёт чораларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилади.
76. Ўғитни ишлатишдан олдин уни ишлатиш бўйича тавсиялар билан танишиш билан бир қаторда:
ёнбағирларнинг нишаблиги;
об-ҳаво шароити;
тупроқнинг агрокимёвий хоссалари;
ер усти ва ер ости сувларининг жойлашувини ўрганиш лозим.
77. Ўғитларни солишнинг чекланиши тегишли мақбул қишлоқ хўжалиги ва экологик амалиётларга мувофиқ ўғитларни солиш режалаштирилаётган тегишли ҳудуднинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади, жумладан:
тупроқнинг ҳолати, тупроқнинг агрокимёвий хоссалари ва жойнинг нишаблиги;
иқлим шароитлари, ёғингарчилик миқдори ва суғориш режими (усуллари);
ердан фойдаланиш ва қишлоқ хўжалигини юритиш усуллари, шу жумладан, экинларни алмашлаб экиш тизимлари ҳисобга олинади.
78. Ўғит солиш қуйидаги ҳолларда тақиқланади:
сув билан тўйинган, сув остида қолган, музлаган ёки қор билан қопланган тупроқни ўғитлаш;
ер усти сувларига оқиб тушиш, ер ости сувларига шимилиш ва экинлардан ташқарига чиқиш хавфи мавжуд бўлган тик ёнбағирларни ўғитлаш;
суюқ органик ўғитларни ёмғирлатиб сепиш ёки электр узатиш линияларидан 30 метрли зонада сочиб юбориш орқали ўғитлаш;
сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари, дарёлар, қуримайдиган сойлар, шунингдек, сув хўжалик ва ичимлик сув таъминоти эҳтиёжлари учун ишлатиладиган каналларнинг сувни муҳофаза қилиш зоналари қор қоплами устидан ўғит солиш, таркибида маҳаллий гўнг бўлган оқова сувларни зарарсизлантирмасдан ўғит сифатида фойдаланиш.
муайян турдаги ўғитлардан фойдаланиш тақиқланган ёки мақсадга мувофиқ бўлмаган даврлар;
гўнг (тезак) сақланадиган омборларнинг сиғими ва қурилиши, шу жумладан, атроф-муҳитнинг таркибида гўнг мавжуд бўлган оқова сувлар билан ифлосланишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар;
ўғитларни солиш тезлиги ва бир хилда ўғитлаш тартиби;
ердан фойдаланишнинг бошқаруви, шу жумладан, экинларни алмашлаб экиш тизимларидан фойдаланиш ҳисобга олиниши керак.
Ёғингарчилик мавсумида сувни нитратлар билан ифлосланишининг олдини олиш мақсадида сувни тупроқдан азотни ўзлаштирадиган ўсимлик қопламасининг минимал миқдорини сақлаб туриш лозим.
80. Ўғитлар алмашлаб экиш, тупроқни ҳимояловчи экинларни экиш, яшил ўғитларни солиш, оҳактошлар ва бошқа табиий ёки биологик хавфсиз ўғит ва қўшимчаларни қўшиш билан биргаликда ишлатилиши лозим.
81. Биологик қаттиқ моддалардан, оқова сувлар чўкмасидан, септик чиқиндилардан ва инсон ҳаёти ва фаолиятидаги бошқа чиқиндилардан, шунингдек, инсон ҳаёти ва фаолиятидаги чиқиндилардан иборат моддалардан ўғит сифатида фойдаланиш тақиқланади.
2-§. Суюқ гўнг ва унинг қайта ишланган маҳсулотларидан фойдаланишга қўйиладиган талаблар
82. Қудуққа ёки гўнг тўплагичга шлангли ёки кислородли изоляцияловчи газ ниқобларисиз ва арқонли хавфсизлик камарисиз тушиш қатъиян ман этилади.
Газ хавфи бўлган ишларни камида икки кишидан иборат бригада амалга ошириши керак, улардан бири раҳбар бўлиши керак. Дастлаб хавфсизлик чораларини кўрган ҳолда қудуқда тўпланган газсимон моддалар ёндирмасдан чиқариб ташланади.
Ҳар бир масъул шахсга газ чиқиши хавфи бўлган ишларни амалга оширишга доир ишлар режасига асосан алоҳида наряд-рухсатнома берилади. Нарядда ишларни бажариш учун хавфсизликнинг асосий чоралари кўрсатилиши керак.
83. Чорвачилик комплексларидан чиқадиган зарасизлантирилган гўнг ва оқова сувлардан Техник регламент талабларига мувофиқ органик ўғит сифатида қишлоқ хўжалигида ва (ёки) ўрмон хўжалигида фойдаланилади.
84. Чорвачилик комплексларининг зарарсизлантирилган гўнг ва оқова сувлари ўсимликда ишлатилади, бунда ҳосилнинг зарарланиши ёки ифлосланишига, шунингдек, инсон ва ҳайвонларга салбий таъсир кўрсатилишига йўл қўйилмайди.
85. Ўсимликлар вегетация даврида ўғит сифатида суюқ гўнг солганда охирги солинган муддатдан теримгача ёки ундан фойдаланишгача бўлган вақтга риоя қилинади.
86. Атроф-муҳитнинг ифлосланишига йўл қўймаслик учун ўғитларни пуркаш мумкин эмас.
87. Тупроқни азот ва бошқа озуқа моддалари билан бойитиш учун ишлатиладиган чорва моллари ва парранда гўнгидан олдиндан (термал қуритиш, компостлаш ва бошқа усуллар ёрдамида) зарарсизлантирилиши лозим.
88. Фақат ҳайвонлар (паррандалар) ва одамлар учун умумий бўлган зооантропоноз (чорва моллари орқали юқиши мумкин бўлган) касалликлардан холи бўлган чорвачилик хўжаликларидан келтирилган гўнглардан фойдаланишга йўл қўйилади.
89. Ўғитлар махсус агротехник машиналар (ўғитлагич плуглар, дискли плуглар) ёрдамида қисқа вақтда (12 соат ичида) қўлланилиши лозим.
4-§. Ўғит учун ишлатиладиган оқова сувлар лойқасига қўйиладиган талаблар
90. Тегишли санитария нормалари ва қоидалари билан белгилаган усулларнинг биридан фойдаланиб, оқова сувларнинг лойқалари зарасизлантирилгандан сўнг улардан ўғит сифатида фойдаланишга (чорвачилик фермер хўжаликлари ва комплексларининг суюқ гўнг ва оқова сувларидан фойдаланувчи мелиоратив тизимлардан ташқари) рухсат берилиши мумкин.
91. Лойқалар қайта ишлаш ва сақлаш технологиясига қараб намлиги 92 — 96 фоиз бўлган суюқ шаклда ёки намлиги 50 — 70 фоиз бўлган сочилувчан масса, шунингдек, компост шаклида ишлатилиши мумкин. Компостлаш учун торф, сомон, гўнг, ёғоч ва бошқа органик чиқиндилар ишлатилади.
92. Лойқа билан ўғитлаш учун мўлжалланган майдонларда тупроқ қуйидаги кўрсаткичлар: pH, фосфор, калий, оғир металлар-қўрғошин, кадмий, хром, мис, никель, симоб, рухнинг ҳаракатчан шакллари бўйича агрокимёвий текширувдан ўтказилиши керак.
93. Сувни муҳофаза қилиш ва қўриқхона зоналарини, ўрмонлар ва дарахт билан қопланган майдонларни, шунингдек, оғир металлар билан ифлосланган тупроқларни лойқа билан ўғитлаш тақиқланади.
94. Пичанзор ва яйловларни ўғитлашга фақат (шудгорлаш чоғида) қайта ўтлоқ барпо этиш жараёнида рухсат этилади.
95. Ўғит хусусиятларига кўра органик-минерал компостлар, тўшамали ёки тўшамасиз (суюқ) гўнг каби оқова сув лойқалари органик-минерал ёки органик ўғитлар деб ҳисобланиши мумкин.
96. Лойқаларнинг ҳар бир туркумида келиб чиқиши бир хил бўлган ўғитлаш қийматини белгилаш учун рН туз, қуруқ моддалар, органик моддалар, кул, умумий ва минерал (нитратли N-NO3 ва аммонийли N-NO4) азот, фосфор, калий ва умумий калцийнинг умумий ва ҳаракатчан шакллари таркиби аниқланиши керак.
97. Тупроқ, маҳсулотлар ва атроф-муҳит оғир металлар билан ифлосланиши хавфини бартараф этиш учун ўғит учун мўлжалланган оқова сувларнинг лойқаларида қўрғошин, кадмий, хром, мис, никель, симоб, рух каби оғир металларнинг миқдори таҳлил қилиниши зарур.
98. Лойқалардаги озуқа моддалари ва оғир металларнинг таркибини кимёвий таҳлил қилиш, ўғитни етказиб бериш учун масъул бўлган ташкилот томонидан амалга оширилади ва унинг натижалари фойдаланувчига илова қилинадиган ҳужжат (сертификат) шаклида берилади.
99. Лойқаларни сақлаш ва компостлаш улар солинадиган жойларда ёки бундай ҳудудларга яқин жойларда амалга оширилиши мумкин.
Қаттиқ ва суюқ лойқаларни солиш учун мос равишда қаттиқ ва суюқ органик ўғитларни солиш учун мўлжалланган машиналар ва технологиялардан фойдаланилади. Лойқалар далага шудгорлашдан олдин тўғридан-тўғри ағдарма плуглар билан солинади.
100. Оқова сувлар лойқаларини ёки улар асосида тайёрланган компостларни солиш қишлоқ хўжалиги экинлари учун бошқа органик ва минерал ўғитлардан фойдаланиш имкониятини истисно этмайди. Бунда лойқа билан тупроққа солинадиган элементларнинг миқдори ҳисобга олиниши керак.
4-боб. Хавфсизлик паспорти
101. Хавфсизлик паспорти истеъмолчига иш жойида одамлар саломатлиги ва хавфсизлигини, органик ва органик-минерал ўғитлар ҳаёт циклининг барча босқичларида, шу жумладан, уларни йўқ қилишда атроф-муҳитни муҳофаза қилишни таъминлаш учун зарур чоралар кўрилиши учун етарли бўлган, ушбу Техник регламентга 7-иловага мувофиқ тасдиқланган ҳамда қисқа шаклда тақдим этилган ҳаққоний маълумотларни ўз ичига олиши керак.
102. Хавфсизлик паспортини тузувчи ҳамда органик ва органик-минерал ўғитларни ишлаб чиқарувчи ва бозорга етказиб берувчи ташкилот (шахс) унинг таркибидаги маълумотларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлиги учун жавобгардир.
Паспортни тузиш учун зарур маълумотлар норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ ўтказилган тадқиқотлар (синовлар) натижасига асосланиши керак.
103. Органик ва органик-минерал ўғитларни бозорда тақдим этишга масъул бўлган ташкилот (шахс) (ишлаб чиқарувчи, етказиб берувчи, импорт қилувчи ёки сотувчи) истеъмолчини хавфсизлик паспорти билан бепул таъминлаши шарт.
104. Истеъмолчининг талабига биноан хавфли хусусиятлар ёки органик ва органик-минерал ўғитларнинг зарарли таъсири турлари тўғрисидаги маълумотлар кўпчиликка маълум бўлган ҳолатларда ҳам мижозга хавфсизлик паспорти берилиши керак.
105. Хавфсизлик паспорти асосида муомалада бўлган органик ва органик-минерал ўғитларни рўйхатдан ўтказиш амалга оширилади.
5-боб. Ўғитларни қадоқлаш ва тамғалашга қўйиладиган талаблар
106. Ўғитни қадоқлаш материаллари биологик жиҳатдан парчаланувчи ёки қайта ишланувчи материаллардан тайёрланади.
107. Қадоқ ва идишларни тайёрлаш учун ўғитларнинг емирувчи ёки бошқа зарарли таъсирига чидамли ва ўзаро таъсири вақтида:
ёниш ва (ёки) сезиларли миқдордаги иссиқлик ажралишига;
тез ёнувчан, токсик ёки нафасни сиқувчи газларнинг ажралишига;
бошқа кимёвий фаол ва хавфли моддаларнинг ҳосил бўлишига олиб келмайдиган материаллар қўлланилади.
108. Истеъмол қадоғи тўлиқ кафолат муддати давомида ўғитларнинг истеъмол хусусиятларининг ўзгармаслигини ва Техник регламент талабларига мувофиқлигини таъминлаши керак.
109. Истеъмол қадоғининг юза қисми уни Техник регламент талабларига мувофиқ тамғалаш имкониятини бериши керак.
110. Ўғит қадоғидаги ёрлиқда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
номланиши;
ўғит ишлаб чиқариш учун асос бўлган норматив ҳужжатнинг номи;
ишлаб чиқарувчининг номи ва жойлашган жойи (юридик манзили, шу жумладан, мамлакат, агар юридик манзилига номувофиқ бўлса, ишлаб чиқариш(лар)нинг) ва импорт қилувчининг манзили;
ишлаб чиқарувчининг савдо белгиси (мавжуд бўлса);
штрихли идентификациялаш коди (мавжуд бўлса);
мақсади (асосий истеъмол хусусиятлари тўғрисидаги маълумотлар);
қўллаш усули, фойдаланиш бўйича чекловлар, бошқа ўғитлар ва кимёвий моддалар билан мувофиқлиги тўғрисидаги маълумотлар;
моддаларнинг озуқавий элементларининг масса улуши (таркиби);
«Намликдан сақлансин» ва «Қуёш нуридан сақлансин» белгилари;
ўғитлардан хавфсиз фойдаланиш бўйича қўшимча йўриқномалар.
111. Ҳар бир транспорт қадоғида қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган тамғаси мавжуд бўлган этикетка бўлиши лозим:
номланиши;
ишлаб чиқарувчининг номи ва жойлашган жойи (юридик манзили, шу жумладан, мамлакат, агар юридик манзилига номувофиқ бўлса, ишлаб чиқариш(лар)нинг ва импорт қилувчининг манзили;
мақсади (асосий истеъмол хусусиятлари тўғрисидаги маълумотлар);
озуқавий моддаларнинг масса улуши (таркиби);
сақлаш, ташиш, фойдаланиш қоидалари ва шартлари;
ишлаб чиқарилган сана, яроқлилик муддати;
«Намликдан сақлансин» ва «Қуёш нуридан сақлансин» белгилари;
туркумнинг рақами;
хавфлилик даражаси;
қадоқланган ўғитнинг миқдори;
қадоқ бирликларининг сони;
қадоқловчининг рақами.
112. Тамғани босиш технологияси кафолат муддати давомида маҳсулотни ташиш, сақлаш ва сотиш давомида унинг ўчиб кетмаслигини таъминлаши керак.
113. Уюм ҳолда ташиладиган ўғитлар учун тамға илова қилинган ҳужжатларда кўрсатилади.
114. Тамғалаш давлат тилида лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади ва бошқа тилларда ҳам такрорланиши мумкин.
115. Маҳсулотларни ихтиёрий экологик маркировкалаш тўғрисида сертификат мавжуд бўлмаган тақдирда, маҳсулотнинг номида, ўрамида, товарга илова қилинадиган ҳужжатларда ва маҳсулотни реклама қилишда «эко» ва «есо» сўзларидан фойдаланиш тақиқланади.
116. Органик ўғитларни маркалаш ва реклама қилишда органик маҳсулотнинг белгилари (логотиплари), агар улар «Organic» стандарт талабларига мувофиқ ишлаб чиқарилган бўлсагина ишлатилиши мумкин.
118. Қадоқлаш материаллари ўғитларни ташиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш пайтида бут сақланишини ва сифатини ҳамда истеъмолчи хавфсизлигини таъминлаши керак. Алюминий қўшиб тайёрланган қадоқлардан фойдаланишга рухсат берилмайди.
6-боб. Мувофиқликни баҳолаш
1-§. Органик ва органик-минерал ўғитларни идентификациялаш
119. Органик ва органик-минерал ўғитларни идентификациялашни амалга оширишда тақдим этилган ўғит билан ёрлиқда кўрсатилган кўрсаткичлар бир хиллиги аниқланади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалага чиқаришни таъминловчи ишлаб чиқарувчилар (сотувчилар);
сертификатлаштириш органи мувофиқликни баҳолаш ва тасдиқлаш мақсадида;
саноат хавфсизлиги экспертизаси доирасидаги эксперт ташкилоти хавфли ишлаб чиқариш объектини хавфли ишлаб чиқариш объектлари давлат рўйхатига олиш, шунингдек, зарарли моддаларни ишлаб чиқарувчи, қайта ишловчи ёки йўқ қилувчи ташкилотларнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурталаш мақсадида ва хавфли ишлаб чиқариш объектида бахтсиз ҳодиса юз берганда бошқа шахсларнинг ҳаётига, соғлиғига ва (ёки) мулкига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказганлик учун;
давлат назорати органи Техник регламент талабларига мувофиқликни баҳолаш ва тасдиқлаш мақсадида.
121. Идентификациялаш ўғитнинг номи ва тури, шунингдек, унинг бир хиллиги ва аниқланадиган ўғит турининг ўзига хос хусусиятлари бўйича амалга оширилади.
122. Органик ва органик-минерал ўғитларни идентификациялашда қуйидаги усуллардан бири ёки улар биргаликда қўлланилади:
ҳужжатлар бўйича;
ташқи кўздан кечириш;
синовлар.
123. Идентификациялашда хавфсизлик паспортидан, етказиб бериш келишувлари ва шартномаларидан, органик ва органик-минерал ўғитларнинг ёрлиқда келтирилган маълумотлардан фойдаланилади.
2-§. Намуналар олиш ва синовларни ўтказиш
124. Хавфсизлик кўрсаткичларини аниқлаш учун органик ва органик-минерал ўғитларнинг намуналарини олиш, уларнинг сифатини таҳлил қилиш Техник регламент талабларига мувофиқликни аниқлаш мақсадида ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ аккредитация қилинган органлар ва лабораториялар томонидан амалга оширилади.
125. Ўғитларнинг Техник регламент талабларига мувофиқлигини синаш техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган усулларга мувофиқ амалга оширилади.
3-§. Мувофиқликни тасдиқлаш
126. Органик ва органик-минерал ўғитларнинг ушбу Техник регламент талабларига ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини таъминлаш Техник регламент талаблари ва ўғитларга нисбатан қўлланиладиган бошқа норматив ҳужжатлар асосида амалга оширилади.
127. Ўғитларнинг Техник регламент талабларига мувофиқлигини баҳолаш рўйхатга олиш шаклида амалга оширилади.
128. Ўғитларни рўйхатдан ўтказишда ариза берувчилар якка тартибдаги тадбиркор, юридик ёки жисмоний шахс, ваколатли ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчи бўлиши мумкин.
129. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини синовдан ўтказиш ва рўйхатга олиш комиссияси томонидан рўйҳатга олинади.
Техник регламентга 6-иловада келтирилган шаклга мувофиқ ўғитни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномани беради.
130. Ўғитни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддати чекланмаган.
131. Республика ҳудудида фойдаланишга рухсат берилган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ва ўғитларнинг янгиланган давлат реестри ваколатли органнинг расмий сайтида жойлаштирилади.
4-§. Маҳсулот бозорда муомалага чиқарилишини миллий белги билан тамғалаш
132. Мувофиқликни баҳолашдан ўтган, Техник регламент талабларига мувофиқ бўлган органик ва органик-минерал ўғитлар бозорда маҳсулот муомалага чиқарилишининг миллий белгиси билан тамғаланади.
133. Маҳсулот бозорда муомалага чиқарилишини миллий белги билан тамғалаш ўғитларни муомалага чиқаришдан олдин амалга оширилади.
134. Маҳсулот бозорда муомалага чиқарилиши учун миллий белгиси ўғитларни қадоқлашнинг ҳар бир бирлигига ёки этикеткага / ёрлиққа (агар қадоққа белги туширишнинг иложи бўлмаса) туширилади, шунингдек, ўғитлар туркумига илова қилинадиган ҳужжатларда кўрсатилади.
135. Маҳсулот бозорда муомалага чиқарилишининг миллий белгиси ўғитдан тўлиқ фойдаланилгунга қадар аниқ тасвирни таъминлайдиган усулда туширилиши лозим.
7-боб. Давлат назорати
136. Техник регламент талабларига риоя қилиш устидан давлат назоратини Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, шунингдек, бошқа махсус ваколатли давлат органлари ўз ваколатлари доирасида амалга оширади.
137. Техник регламент талабларига риоя қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи органларнинг қароридан норози бўлган тадбиркорлик субъектлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси шунингдек, бошқа махсус ваколатли давлат органларининг мансабдор шахслари ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
138. Техник регламент кучга кирган пайтдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўғитлар хавфсизлигига қўйиладиган талабларни белгилайдиган амалдаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар Техник регламентга мувофиқлаштирилгунга қадар Техник регламентга зид бўлмаган қисми бўйича қўлланилади.
139. Техник регламент кучга киргунга қадар ўғитларга берилган ветеринария-санитария, санитария-эпидемиология хулосалари уларнинг амал қилиш муддати тугагунга қадар амал қилади.
140. Техник регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
(140-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
238 U ва 232 Th нинг уран ва торий қаторининг қолган аъзолари билан радиоактив мувозанатдаги солиштирма фаоллиги, мутаносиб равишда
1200
32,4
97,4
Алфа-радиоактивлик бўйича ўғитларни ишлаб чиқариш учун хом ашё (маъданлар ва концентратлар) таркибида табиий радионуклидларнинг чегаравий рухсат этилган концентрацияси
2.
Ўғитлар ва мелиорантлар ишлаб чиқариш учун хом ашёдаги радионуклидларнинг (уран,торий ва уларнинг парчаланиши маҳсулотлари) умумий солиштирма алфа фаоллиги қуйидагилардан ошмаслиги керак
Ўсимликшунослик ва ўсимлик маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарида органоген чиқиндилар асосида ишлаб чиқарилган органик ўғитларнинг токсикологик, радиологик, фитосанитар хусусиятларига қўйиладиган талаблар
(ташкилотнинг номи ва давлат рўйхатидан ўтказиш рақами, якка тартибдаги тадбиркорнинг Ф.И.О ва унинг рўйхатдан ўтказиш рақами)
__________________________________________________________________________ томонидан берилган.
Органик ва органик-минерал ўғитларнинг хавфсизлиги ҳақидаги умумий техник регламентга мувофиқ: ___________________________________________________________________________________________
(органик (органик-минерал) ўғитлар номланиши)
___________________________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________ __________________ — рақами билан давлат рўйхатига олинди. ___________________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________ ва республика ҳудудида муомалага чиқарилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини синовдан ўтказиш ва рўйхатга олиш бўйича давлат комиссияси раиси
1) ўғитларни идентификациялаш ва ишлаб чиқарувчи ёки етказиб берувчи ҳақида маълумот;
2) хавфни (хавфларни) идентификациялаш;
3) таркиби (ингредиентлар ҳақида маълумот);
4) биринчи ёрдам чоралари;
5) ёнғин ва портлаш хавфсизлигини таъминлаш чоралари ва воситалари;
6) авариялар ва фавқулодда вазиятлар ҳамда уларнинг оқибатларининг олдини олиш ва бартараф қилиш чоралари;
7) юк ортиш ва тушириш ишларида ўғитларни сақлаш ва улар билан муомалада бўлиш қоидалари;
8) хавфли таъсирни назорат қилиш ва шахсий ҳимоя воситалари;
9) физик-кимёвий хусусиятлар;
10) барқарорлик ва реакция қобилияти;
11) токсиклик тўғрисида маълумотлар;
12) атроф-муҳитга таъсири тўғрисидаги маълумотлар;
13) олиб чиқиб кетиш бўйича тавсиялар;
14) ташиш бўйича (транспортировка қилишда) маълумот;
15) миллий ва халқаро қонунчилик тўғрисидаги маълумотлар;
16) қўшимча маълумотлар.
Хавфсизлик паспорти бўлимлари таркибига қўйиладиган умумий талаблар
2. Ушбу Илованинг 1-бандида кўрсатиб ўтилган 16 та бўлимларнинг ҳар бири ишончли маълумотларни ўз ичига олиши керак. Бундай маълумотлар бўлмаса, бу ҳақида маълумот кўрсатиб ўтилиши керак.
3. Ҳар бир бўлимнинг мазмуни қуйидаги жадвалнинг талаблари ва тавсияларига мувофиқ бўлиши керак. Бўлимни бўлинмаларга бўлиш мумкин.
Хавфсизлик паспорти ҳажми тўғридан-тўғри ўғитларнинг хавфлилик даражаси ва улардан хавфсиз фойдаланишни таъминлаш учун зарур бўлган маълумот ҳажмига боғлиқ.
5. Хавфсизлик паспортининг барча саҳифалари рақамланган бўлиши керак. Бунда хавфсизлик паспортининг умумий ҳажми (масалан, «3 бетлик ҳужжатнинг 1-бети») ёки саҳифа рақами ва ҳужжат матнининг давоми ҳақидаги маълумотлар кўрсатилиши керак (масалан, «Давоми кейинги саҳифада» ёки «Ҳужжатнинг охири»).
6. Рақамлар ва ўлчовлар Халқаро ўлчам бирликлари тизимининг (SI) тегишли ўлчам бирликларида ифодаланиши керак. Бунга қўшимча равишда сонлар ва ўлчовларни маҳсулотлар етказиб бериладиган минтақага мос келувчи ўлчам бирликларда акс эттиришга рухсат берилади.
7. Хавфсизлик паспорти ўғитларни бозорга етказиб беришдан олдин улар истеъмолчига тақдим этилишини таъминлайдиган муддат ичида тузилади ва нашр этилади.
8. Мажбурий бўлимларга киритилган маълумотларнинг тўлиқлигини ва ишончлилигини оширувчи қўшимча ёки янги ҳамда муҳим ахборот тушганидан сўнг хавфсизлик паспорти янгиланиши ва қайта нашр этилиши керак. Хавфсизлик паспортининг янги таҳрири ўғит сотиб олган барча истеъмолчиларга аввалги нашрдан кейин 12 ойда етказиб берилиши керак.
9. Хавфсизлик паспортининг биринчи ва кейинги нашрларида сана (кун, ой, нашр этилган йил) кўрсатилиши шарт.
10. Қўшимча маълумотлар киритилгандан сўнг нашр этилишидан ёки қайта нашр этилишидан олдин хавфсизлик паспорти қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади.
Ўғитлардан фойдаланиш бўйича тавсиялар ва чекловлар.
Ўғитларни ишлаб чиқариш, олиб кириш ва муомалага чиқариш учун масъул бўлган ташкилотнинг (шахснинг фамилияси) тўлиқ расмий номи, манзили ва телефон рақами.
Фавқулодда ҳолатларда маслаҳатлар берувчи ташкилотнинг шошилинч хизматлар телефон рақами.
2. Хавфни (хавфларни) идентификациялаш.
Ўғитлар хавфи таснифланиши тўғрисидаги ва ўғитлар муомалада бўлган ҳудудда амалда бўлган қонунчиликка мувофиқ бўлган маълумотлар (баъзи ҳолларда).
3. Таркиби (ингредиентлар ҳақида маълумот).
Моддалар аралашмасидан иборат бўлган ўғитлар учун:
сотиб олувчига ва бошқа манфаатдор томонларга унинг ишлатилиши билан боғлиқ хавфни аниқлашга ёрдам берувчи таркиб тўғрисидаги маълумот;
инсон саломатлиги ёки атроф-муҳитга хавф туғдирувчи барча таркибий қисмлар учун эса қуйидаги маълумотлар тақдим этилиши керак: компонентнинг номи ва бошқа идентификацияловчи белгилар, концентрацияси ёки концентрациялар диапазони, хавф тавсифи (хавфнинг таснифи, иш ҳудудидаги гигиеник меъёрлар).
4. Биринчи ёрдам чоралари.
Воқеа жойида жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур чоралар, жароҳатланганларга дарҳол тиббий ёрдам кўрсатилиши керак бўлган ҳолатларнинг тавсифи.
5. Ёнғин ва портлаш хавфсизлигини таъминлаш чоралари ва воситалари.
Ўғитларнинг ёнғин ва портлаш хавфининг умумий хусусиятлари. Ёнғин ва портлаш хавфи кўрсаткичлари. Ёнувчи маҳсулотлар ва термал декструция натижасида келиб чиқувчи хавфнинг хусусиятлари.
Тавсия этилган ёнғинларни ўчириш воситалари.
Ёнғинга қарши шахсий ҳимоя воситалари.
Ўт ўчириш пайтидаги ўзига хос жиҳатлар.
6. Авариялар ва фавқулодда вазиятлар ҳамда улар оқибатларининг олдини олиш ва бартараф қилиш чоралари.
Фавқулодда вазиятлар ва авария ҳолатларида индивидуал ва жамоавий хавфсизликни таъминлашга қаратилган алангаланиш ва чанг манбаларини бартараф қилиш, нафас олиш, кўз ва терини ҳимоя қилиш воситаларидан фойдаланиш каби чоралар.
Фавқулодда вазиятларни ёки авария ҳолатларини бартараф этиш тартиби.
Фавқулодда вазиятлар ва авария ҳолатларини бартараф этишда, атроф-муҳит муҳофазасини таъминлашда (изоляциянинг зарурати ва турлари, ер ости ва ер усти сувлари, тупроқни муҳофаза қилиш чоралари, яқин атрофдаги аҳолини хабардор қилиш зарурияти ва бошқалар) эҳтиёт чоралари.
Нейтраллаштириш ва тозалаш усуллари.
7. Юк ортиш ва тушириш ишларида ўғитларни сақлаш ва уларни қўллаш қоидалари.
Ўғитлар билан ишлашда эҳтиёт чоралари.
Ўғитларни хавфсиз сақлаш шартлари ва муддатлари, шу жумладан:
омборхоналар ёки контейнерларнинг тузилиши хусусиятлари, шу жумладан, дахлсиз деворлар (тўсиқлар) ва шамоллатиш;
сақлаш пайтида бир-бирига номутаносиб моддалар ва материаллар рўйхати;
рухсат этилган ҳарорат ва намлик диапазони;
тавсия этилган қадоқ (идишлар) материаллари тури;
сақлаш шартларига қўйиладиган қўшимча махсус талаблар.
8. Хавфли таъсирни назорат қилиш ва шахсий ҳимоя воситалари.
Назорат қилиниши мажбурий бўлган параметрлар, уларнинг рухсат этилган чегаравий миқдорлари (уларни белгилайдиган стандартлар ва бошқа норматив ҳужжатларга асосланган ҳолда).
Белгиланган параметрларни таъминлаш ва назорат қилиш чоралари.
Ходимларнинг шахсий ҳимоя воситалари ҳақида маълумот.
9. Физик-кимёвий хусусиятлар.
Физик ҳолати (қаттиқ, суюқ, газсимон).
Ўз-ўзидан ёниш ҳарорати.
Ёнувчанликнинг юқори/қуйи чегаралари ёки портлаш чегаралари.
Зичлик.
Қовушқоқлик.
10. Барқарорлик ва реакция қилиш қобилияти.
Кимёвий барқарорлик.
Хавфли реакциялар эҳтимоли.
Олди олиниши лозим бўлганҳолатлар.
Номувофиқ моддалар ва материаллар.
11. Токсикликлик тўғрисидаги маълумот.
Инсонга тегиб кетганда токсикологик оқибатларнинг қисқача, аммо батафсил тавсифи.
12. Атроф-муҳитга таъсири тўғрисидаги маълумот.
Атроф-муҳитга (ҳаво, сув, тупроқ) бўлиши мумкин бўлган таъсирларни баҳолаш.
Атроф-муҳитдаги барқарорлик ва трансформация ҳақида маълумотлар.
Салбий таъсирнинг бошқа турлари.
13. Олиб чиқиб кетиш бўйича тавсиялар.
Хавфсиз ишлов бериш бўйича тавсиялар.
Амалдаги миллий қонунчиликка мувофиқ ўғитларни чиқариб ташлаш, қайта ишлаш ёки йўқ қилиш тўғрисидаги маълумотлар.
Ифлосланган қадоқларни (идишларни) йўқ қилиш усуллари.
14. Ташиш ҳақида (транспортировка қилиш) маълумот.