toggle_night_mode
Ҳужжат 30.10.1999 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» акциядорлик лизинг компаниясини ташкил этиш тўғрисида
Республика машина-трактор паркларига ва қишлоқ хўжалиги корхоналарига лизинг асосида замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси етказиб беришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компанияси, Германиянинг қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ва уруғчилик корхоналари «Зелко» уюшмаси ҳамда «Ўзсаноатмашимпекс» давлат-акциядорлик ташқи савдо компаниясининг очиқ акциядорлик жамияти шаклидаги «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» акциядорлик лизинг компаниясини таъсис этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Маълумот учун қабул қилинсинки, «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» лизинг компаниясининг дастлабки устав жамғармаси муассислар қўйилмалари ҳамда компания акцияларининг бўш улушини юридик ва жисмоний шахслар ўртасида 1-иловага мувофиқ жойлаштириш ҳисобига 1000 млн сўм миқдорида шакллантирилади.
«Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» лизинг компанияси бир ой муддатда лизинг компания акциялари эмиссиялари проспектини тайёрласин ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказида рўйхатдан ўтказсин.
3. Машина-трактор паркларига, қишлоқ хўжалиги корхоналарига, деҳқон ва фермер ҳўжаликларига уларнинг топшириқномалари бўйича сотиб олинадиган қишлоқ хўжалиги машиналарини ва бошқа механизация воситаларини лизингга бериш «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» лизинг компаниясининг асосий вазифаси этиб белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» лизинг компаниясининг ташкилий тузилмасига ва бошқарув аппарати тузилмасига 2 ва 3-иловаларга мувофиқ розилик берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» акциядорлик лизинг компаниясининг устав жамғармасини шакллантиришда вазирликнинг фан ва техника марказлаштирилган жамғармаси маблағлари ҳисобига 80 млн сўмлик акциялар пакетини сотиб олиш йўли билан белгиланган тартибда қатнашсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «ЎзКейсагролизинг» Ўзбекистон — Америка қўшма лизинг компаниясини ташкил этиш тўғрисида» 1997 йил 27 февралдаги 111-сон қарорининг 4 ва 5-бандлари (7-хат бошидан ташқари) «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» лизинг компаниясига татбиқ этилсин, божхона расмийлаштиришлари учун йиғимлар тўлаш бўйича имтиёзлар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб Жамғармасидан 23210-сон ҳисобварақ бўйича маблағлар ажратишда Марказий банк билан биргаликда «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компанияси томонидан қишлоқ хўжалиги корхоналарига кўрсатилган лизинг хизматлари учун қарзларнинг қопланишини назарда тутсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компанияси «Ўзқишлоқхўжаликмаш-лизинг» лизинг компаниясининг бошқа ҳаммуассислари билан биргаликда янгидан ташкил этилаётган лизинг компанияси Уставини бир ой муддатда тайёрласин, тасдиқласин ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.М. Олимжонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 30 октябрь,
486-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 октябрдаги 486-сон қарорига
1-ИЛОВА
«Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» акционерлик лизинг компаниясининг устав жамғармасини шакллантириш ва акцияларини жойлаштириш

Устав жамғарма

1000 млн сўм 100%

«Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» ХК

100 млн сўм (10%)

(қишлоқ хўжалиги техникаси)

«Пахта-банк»

100 млн сўм (10%)

«Ғалла-банк»

30 млн сўм (3%)

Германиянинг «Зелко» уюшмаси

13,173 млн сўм (1,317%)

(ЭМВ ҳисобида)

Резидентларга — Ўзбекистон Республикаси юридик шахсларига сотиш учун мўлжалланган акциялар

706,827 млн сўм (70,683%)

«Ўзагросуғурта»

30 млн сўм (3%)

«Ўсаноатмашимпекс» компанияси

50 млн сўм (5%) (миллий валютада)

«Ўздавпахтасаноат-сотиш»

60 млн сўм (6%)

Акцияларнинг қолган қисми

406,827 млн сўм (40,683%)

(Юридик ва жисмоний шахсларга эркин сотиш учун)

Қишлоқ ва суз хўжалиги вазирлиги

80 млн сўм (8%)

«Ўздонмаҳсулот»

60 млн сўм (6%)

«Ўзқишлоқхўжаликтаъминот-тузатиш»

50 млн сўм (5%) (мол-мулк)

«Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг»

20 млн сўм (2%)

Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 октябрдаги 486-сон қарорига
2-ИЛОВА
«Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» акциядорлик лизинг компаниясининг
ташкилий тузилмаси

 

Акциядорларнинг умумий мажлиси

Тафтиш комиссияси

Кузатувчи кенгаш

Бошқарув раиси

Компаниянинг бошқарув аппарати

Қорақалпоғистон Республикасидаги ва республика вилоятларидаги вакиллар (13 киши)

Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 октябрдаги 486-сон қарорига
3-ИЛОВА
«Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» акциядорлик лизинг компаниясининг бошқарув аппарати
тузилмаси

Бошқарув раиси

Бошқарув раисининг ўринбосари

Бухгалтерия, 2 киши

Ҳисоб-китоб кредит операциялари ва қимматли қоғозлар бўлими, 3 киши

Қадрлар ва режим бўйича инспектор, 1 киши

Маркетинг ва мониторинг бўлими, 3 киши

Юрисконсульт, 1 киши

Қишлоқ хўжалиги техникаси ва техник ҳужжатлар бўлими, 2 киши

Жами 14 киши