toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
буйруғи
«Кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган Орфан дори воситалари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 3 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3258-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 8 июндаги 122-сон «Кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган Орфан дори воситалари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3258, 2020 йил 30 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/3258/1057-сон) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Соғлиқни сақлаш вазири А.К. ШАДМОНОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 3 ноябрь,
133-сон
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси раисининг биринчи ўринбосари О.А. АМИНОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 2 ноябрь
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 3 ноябрдаги 133-сон буйруғига
ИЛОВА
«Кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган Орфан дори воситалари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган орфан дори воситалари ҳамда кам учрайдиган (орфан) касалликларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш учун мўлжалланган тиббий буюмлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида».
1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган орфан дори воситалари ҳамда кам учрайдиган (орфан) касалликларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш учун мўлжалланган тиббий буюмлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.».
номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган орфан дори воситалари ҳамда кам учрайдиган (орфан) касалликларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш учун мўлжалланган тиббий буюмлар рўйхати».
«Дори воситасининг халқаро патентланмаган номи» устуни «патентланмаган номи» деган сўзлардан кейин «/Боғлов воситалари ва ёрдамчи воситалар номи» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги 139 — 163-бандлар билан тўлдирилсин:
«

139.

Юмшоқ силикон қопламали ғалвирсимон моделлаштирилган боғлам 10 см х 18 см

Буллёз эпидермолизи

Буллёз эпидермолизи

Q-81

Юмшоқ силикон қопламали ғалвирсимон моделлаштирилган боғлам 20 см х 30 см

140.

Юмшоқ силикон қопламали ғалвирсимон уч қаватли моделлаштирилган боғлам 15 см х15 см

141.

Юмшоқ силикон қопламали ғалвирсимон уч қаватли моделлаштирилган боғлам 20 см х 50 см

142.

Юмшоқ силикон қопламали ғалвирсимон икки қаватли моделлаштирилган боғлам 15 см х 20 см

143.

Юмшоқ силикон қопламали ғалвирсимон икки қаватли моделлаштирилган боғлам 20 см х 50 см

144.

Боғламларни фиксациялаш учун найчасимон эластик бинт 3,5 см х 10 м

145.

Боғламларни фиксациялаш учун найчасимон эластик бинт 5 см х 10 м

146.

Боғламларни фиксациялаш учун найчасимон эластик бинт 7,5 см х 10 м

147.

Боғламларни фиксациялаш учун найчасимон эластик бинт 10,75 см х 10 м

148.

Боғламларни фиксациялаш учун найчасимон эластик бинт 20 см х 10 м

149.

Фиксациялашувчи бинт (пластырь) 4 см х 1,5 м

150.

Яраларни даволовчи, Атравматик, асоси тўқима ва мўмдан иборат бўлган стерил, Метилурацил малхамли боғлам 10 см х 10 см

151.

Яраларни даволовчи, Атравматик, асоси тўқима ва мўмдан иборат бўлган стерил, Повидон-йод малхамли боғлам 25 см х 10 см

152.

Антимикробли гидрогель боғлами Мирамистин билан 5 см х 10 см

153.

Оғриқсизлантирувчи атравматик боғлам Химотрипсин билан 5 см х 7,5 см

154.

Жароҳатни даволаш учун биополимер боғлам 10 см х 10 см

155.

Салфеткалар (стерилланган) 10 см х 20 см

156.

Фиксацияловчи бинт 4 м х 4 см

157.

Фиксацияловчи бинт 4 м х 6 см

158.

Фиксацияловчи бинт 4 м х 8 см

159.

Фиксацияловчи бинт 4 м х 10 см

160.

Фиксацияловчи бинт 4 м х 12 см

161.

Перуан бальзамли боғлам (стерилланган) 10 см х 20 см

162.

Фиксацияловчи эластик тиббиёт бинти 8 см х 20 м

163.

Фиксацияловчи эластик тиббиёт бинти 6 см х 20 м

».
3. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси билан келишилган.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.11.2020 й., 10/20/3258-1/1453-сон)