3.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.03.00 Ташқи иқтисодий алоқалар. Экспорт-импорт контрактларини рўйхатга ва ҳисобга олиш;
4.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.04.00 Шартномалар ҳаракатини ҳақиқий эмас деб топиш, тўхтатиш ва тугатиш]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар;
2.Ташқи сиёсат ва халқаро муносабатлар / Халқаро шартномалар (битмлар);
3.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЕНГИБ БЎЛМАЙДИГАН КУЧЛАР (ФОРС-МАЖОР) ҲОЛАТЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ МЕХАНИЗМИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 октябрдаги 625-сонли «Енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз 2022 йил 30 декабрдан кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 2004 йил 28 августдаги 409-сон қарорига мувофиқ ҳамда ташқи савдо битишувлари шартларига мувофиқ енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2005 йил 15 февраль,
63-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 февралдаги 63-сон қарорига ИЛОВА
1. Ушбу Низом ташқи савдо битишувлари ва халқаро шартномалар (кейинги ўринларда шартнома деб юритилади) шартларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бошланган енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш тартибини белгилайди.
[СПиТ:
1.Мажбурият ҳуқуқи. Битимлар / Форс-мажор]
2. Енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатлари — бу томонларнинг иродаси ва фаолиятларига боғлиқ бўлмаган табиат ҳодисалари (зилзила, кўчки, бўрон, қурғоқчилик ва бошқалар) ёки ижтимоий-иқтисодий ҳолатлар (уруш ҳолати, қамал, давлат манфаатларини кўзлаб импорт ва экспортни тақиқлаш ва бошқалар) сабабли юзага келган шароитларда томонларга қабул қилинган мажбуриятларни бажариш имконини бермайдиган фавқулодда, олдини олиб бўлмайдиган ва кутилмаган ҳолатлардир.
3. Енгиб бўлмайдиган кучлар оқибатида шартнома томони мажбуриятларни бажариши учун имконият бўлмаганда шартнома томони енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатлари тасдиғини олиш учун Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига (кейинги ўринларда Вазирлик деб юритилади) мурожаат қилиши мумкин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 июндаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2021 й., 09/21/393/0596-сон)
4. Енгиб бўлмайдиган кучлар ҳолатларини тасдиқлаш манфаатдор томоннинг енгиб бўлмайдиган кучлар ҳолатлари кўрсатилган ёзма аризаси асосида Вазирлик томонидан тегишли сертификат бериш йўли билан амалга оширилади.
(4-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 34—36-сон, 264-модда)
Аризага белгиланган тартибда тасдиқланган шартномалар ҳамда шартномага спецификациялар нусхаси, шартнома бўйича бажарилган мажбуриятлар ҳажмлари тўғрисида маълумотлар илова қилинади.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 774-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон)
Ариза ва илова қилинаётган ҳужжатлар аризачи томонидан бевосита Вазирликка тақдим этилади ёки почта орқали юборилади.
(4-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 34—36-сон, 264-модда)
5. Вазирлик олинган ариза асосида давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли органларидан енгиб бўлмайдиган кучлар ҳолатлари мавжудлигини тасдиқлаш учун зарур ахборотни сўрайди.
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари Вазирлик сўровномаси тушган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида сўралаётган ахборотни ёзма шаклда тақдим этиши шарт.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 34—36-сон, 264-модда)
6. Сертификат ариза берувчига мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган барча ҳужжатлар билан ариза берилган кундан бошлаб йигирма иш куни мобайнида берилади.
7. Сертификатда шартнома томонларининг номи, унинг тартиб рақами ва тузилган санаси, енгиб бўлмайдиган кучлар ҳолатлари тавсифи, улар содир бўлган жой, вақт, давр кўрсатилади. Сертификат Вазирлик муҳри билан тасдиқланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 34—36-сон, 264-модда)
8. Ариза берувчининг ёзма мурожаатига кўра сертификат дубликати берилиши мумкин.
Сертификат дубликати йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган сертификат ўрнига берилади. Сертификат дубликатини беришда базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади. Сертификат дубликати дубликат бериш тўғрисида мурожаат қилинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида берилади.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 октябрдаги 661-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2021 й., 09/21/661/0999-сон)
(9-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 34—36-сон, 264-модда)
аризада кўрсатилган енгиб бўлмайдиган кучлар ҳолатлари содир бўлмаганлиги аниқланганда;
тақдим этилган ҳужжатларда ишончли бўлмаган ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар аниқланганда;
Вазирлик ариза берувчи томонидан кўрсатилган енгиб бўлмайдиган кучлар ҳолатлари мажбуриятларни бажармаслик сабаблари ҳисобланмаслиги тўғрисидаги хулосага келган тақдирда сертификат беришни рад қилиш ҳуқуқига эга.
(9-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 34—36-сон, 264-модда)
Сертификат бериш рад қилинган тақдирда ариза берилган кундан бошлаб йигирма иш куни мобайнида ариза берувчига асосланган ёзма хулоса юборилади.
Сертификат бериш рад қилинганда ариза берувчи томонидан тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
Сертификат беришни рад қилиш, шунингдек аризани кўриб чиқиш муддатлари бузилиши юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин.
10. Зарур ҳолларда Вазирлик томонидан хўжалик субъектларига, уларнинг мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хорижий мамлакатларда сертификат бериш, форс-мажор ҳолатларини тасдиқлаш ва сертификат олиш учун ҳужжатларни кўриб чиқишнинг бориши масалалари бўйича маслаҳатлар берилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 34—36-сон, 264-модда)
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 7-сон, 56-модда, 34—36-сон, 264-модда; 2017 й., 29-сон, 693-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2021 й., 09/21/393/0596-сон, 29.10.2021 й., 09/21/661/0999-сон, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон)