1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
буйруғи
«Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тармоқларининг Умумҳуқуқий классификаторини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 29 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2333-3]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 2 мартдаги 53-мҳ-сон «Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тармоқларининг Умумҳуқуқий классификаторини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2333, 2012 йил 2 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 8-9-сон, 98-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
3. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.
4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
5. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.
Вазир Р. ДАВЛЕТОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 28 октябрь,
235-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 28 октябрдаги 235-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тармоқларининг Умумҳуқуқий классификаторини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
«09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари»;
е) 10.00.00.00 ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ. БОЖХОНА ИШИ бўлимидаги «10.01.07.00 Эркин иқтисодий зоналар. Эркин савдо зоналари ва божхона иттифоқлари» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
5-банддаги «Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан» деган сўзлар «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7-банддаги «ҳуқуқий ахборот маркази» деган сўзлар «миллий ҳуқуқий ахборот маркази» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.10.2020 й., 10/20/2333-3/1429-сон)