Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4611-сон «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 28 январдаги 2020-03-сон «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги
қарорига (рўйхат рақами 3221, 2020 йил 24 февраль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.02.2020 й., 10/20/3221/0203-сон)
иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор 2021 йил 1 январдан кучга киради.
1.
1-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларга ўтган юридик шахсларнинг солиқларини ҳисоблаб чиқиш учун зарур бўлган кўрсаткичлар бўйича 13-иловага мувофиқ.».
2.
7-иловадаги юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ҳисоб-китоби мазкур қўшимчаларнинг
1-иловасига мувофиқ таҳрирдаги 5-илова билан тўлдирилсин.
3. Мазкур қўшимчаларнинг
2-иловасига мувофиқ таҳрирдаги 13-илова билан тўлдирилсин.
4. Ушбу қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.