toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишда давлат тилини билиш даражасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармонига мувофиқ фуқаролиги бўлмаган шахслар ва чет давлат фуқароларига давлат тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 августдаги 368-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2023 й., 09/23/368/0595-сон)
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишда чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан давлат тилини билиш даражасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат тилини билиш даражасини аниқлаш имтиҳонидан ўтиш учун давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон тарзда мурожаат қилиш тартиби;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 августдаги 368-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2023 й., 09/23/368/0595-сон)
давлат тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича синов имтиҳонини ташкил этиш ва ўтказишнинг шаффоф ва очиқ тартиби;
давлат тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича синов имтиҳонини ўтказиш бўйича имтиҳон комиссияси таркибини шакллантириш ва тасдиқлаш;
давлат тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича синов имтиҳони натижаларини эълон қилиш ҳамда давлат тилини билиш бўйича малака сертификатини бериш тартиби.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилишда чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан давлат тилини билиш даражасини аниқлаш имтиҳонларини самарали ташкил қилиш ва ўтказиш чораларини кўрсин;
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда чет давлат фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг давлат тилини билиш даражасини аниқлаш мақсадида масофадан туриб электрон тарзда мурожаат қилиш ҳамда давлат тилини билиш тўғрисидаги малака сертификатини QR-код (матрик штрихли код) билан тасдиқлаган ҳолда электрон тарзда олиш тизимини жорий этсин;
икки ҳафта муддатда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети томонидан давлат тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича синовларни ўтказиш учун ҳудудий имтиҳон комиссиялари таркиби тасдиқланишини ҳамда заруратга қараб янгилаб борилишини таъминласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 3 мартдаги 117-сон қарорининг 3-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишда талабгорларнинг давлат тилини билиш даражасини аниқлаш».
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Мажидов ва ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 28 сентябрь,
592-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 592-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишда давлат тилини билиш даражасини аниқлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилишда чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг давлат тилини билиш даражасини аниқлаш (кейинги ўринларда — давлат тилини билиш даражасини аниқлаш) тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
талабгор — Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш масалалари бўйича ваколатли давлат органига мурожаат қилган ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами берилган чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс;
фуқаролиги бўлмаган шахс — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаб турган, Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлмаган ва ўзининг чет давлат фуқаролигига мансублигига доир далилга эга бўлмаган шахс;
чет давлат фуқароси — Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига эга бўлмаган, бошқа давлат фуқаролигига ва ўзининг бошқа давлат фуқаролигига мансублигига доир далилга эга бўлган шахс.
3. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишда талабгорларнинг давлат тилини билиш даражасини аниқлаш Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази ва унинг ҳудудий бўлинмалари (кейинги ўринларда — Марказ ва унинг ҳудудий бўлинмалари) томонидан тўлов асосида амалга оширилади.
Давлат тили бўйича синов имтиҳонини ташкил этиш ҳамда давлат тилини билиш бўйича малака сертификатини бериш тартиби ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Мурожаат қилиш ва уни кўриб чиқиш тартиби
4. Талабгор давлат тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича синов имтиҳонида қатнашиш учун давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали электрон шаклда мурожаат қилади ва Ягона биллинг тизими орқали тўловни амалга оширади.
Узрли сабаблар мавжуд бўлганда (касаллик ва бошқалар), нотариал тартибда тасдиқланган илтимоснома асосида ишончли вакил орқали мурожаат қилинганда хизмат кўрсатилмайди.
Талабгор Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилганда, унинг мурожаати масъул ходим томонидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилганда шахсан ўзи ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон тарзда тўлдиради.
Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг талабгор маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон рақамли имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Талабгор ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
5. Марказ ва унинг ҳудудий бўлинмаларига талабгор давлат тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича синов имтиҳонида қатнашиш учун сўровнома билан электрон тарзда мурожаат қилган ва йиғим тўлови тўланганлиги ҳақида идоралараро электрон ҳамкорлик орқали реал вақт режимида маълумот келиб тушган куннинг ўзида Марказ ёки унинг ҳудудий бўлинмалари талабгорнинг:
шахсини тасдиқловчи ҳужжати (чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг туғилганлик ҳақида гувоҳномаси ҳамда Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёки ID-картасини);
рақамли фотосуратини масъул давлат органлари ва ташкилотларидан «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали маълумотлар алмашинуви йўли билан онлайн сўраб олади.
6. Ҳужжатлар масъул давлат органлари ва ташкилотларидан «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали қабул қилиб олинганидан сўнг дарҳол, талабгорга унинг мурожаати қабул қилинганлиги тўғрисидаги синов имтиҳонини ўтказиш вақти кўрсатилган маълумотнома Марказ ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали электрон тарзда юборилади.
3-боб. Давлат тили бўйича синов имтиҳонини ташкил этиш тартиби
7. Давлат тили бўйича имтиҳон талабгорнинг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича Марказ ёки унинг ҳудудий бўлинмаларида ўтказилади.
8. Давлат тилини билиш даражасини аниқлаш учун мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ келтирилган давлат тилини билишга қўйиладиган минимал талаблар асосида синов имтиҳони топширилади.
9. Давлат тилини билиш даражасини аниқлашга тайёргарлик кўриш, синов имтиҳони материалларини тайёрлаш мақсадида Марказ ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ишчи гуруҳ шакллантирилади.
10. Синов имтиҳони ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатлар масъул давлат органлари ва ташкилотларидан «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинганидан сўнг бир ой муддатда ўтказилади.
11. Синов имтиҳонлари Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети томонидан тасдиқланган таркибдаги давлат тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича синовларни ўтказиш учун ҳудудий имтиҳон комиссиялари томонидан ўтказилади.
Синов имтиҳонларига оммавий ахборот воситалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда бошқа фуқаролик жамияти институтлари вакиллари кузатувчи сифатида иштирок этиш учун таклиф этилиши, шунингдек имтиҳонлар онлайн тарзда кузатиб борилиши мумкин.
Давлат тилини билиш бўйича синов имтиҳони жараёнлари узлуксиз видеотасвирга (овозли) туширилади ва камида бир йил сақланади.
12. Синов имтиҳони тест, ёзма ва оғзаки шаклларда ўтказилади.
Тест талабгорнинг кундалик турмушида фойдаланувчи содда хабарлар, тил эгаси билан таниш ва махсус мавзуда мулоқотга киришганда фойдаланиладиган маълумотлар асосида тузилган 10 та мантиқий саволлардан иборат.
Тест саволларига тўғри жавоблар учун бериладиган энг кўп балл 30 баллни ташкил этади. Тест саволларини ечиш учун 15 дақиқа вақт берилади.
Тест синовлари натижаси шу вақтнинг ўзида маълум қилинади.
Ёзма синов шакли диктант шаклида ёки талабгорнинг содда анкеталарни шахсий маълумот билан тўлдира олиш, расмий хат, иш юритиш қоғозларини (ариза, розилик хатлари, резюме) ёза олиш даражасини аниқлаш мақсадида маълум бир топшириқни (анкета тўлдириш, ариза ёзиш каби) ёзиш тарзида ўтказилади.
Ёзма синов учун бериладиган энг кўп балл 30 баллни ташкил этади. Ёзма синовни бажариш учун 15 дақиқа вақт берилади.
Оғзаки синов шакли талабгорнинг ўзи ҳақида оғзаки маълумот бера олиш, ижтимоий-маиший мавзуда таклиф этилган суҳбатга кириша олиш, фикрини содда тарзда тушунтириб бера олиш, таниш мавзуларда ўз фикрини билдира олиш (китоблар, фильмлар, мусиқа хусусида), ҳикоя ёки муҳокама мазмунини содда иборалар билан қисқача гапириб бера олиш даражасини билиш мақсадида тузилган саволлар асосида ташкил қилинади.
Оғзаки синов учун бериладиган энг кўп балл 40 баллни ташкил этади. Оғзаки синовни бажариш учун 10 дақиқа вақт берилади.
13. Синов имтиҳони якунлари бўйича энг юқори баллнинг 50 фоизидан (50 баллдан) кам балл олган талабгор синов имтиҳонидан ўтмаган деб ҳисобланади ва қайта қатнашиш учун синов имтиҳони ўтказилган кундан бошлаб камида бир ойдан кейин (қайта тўлов амалга оширилган ҳолда) электрон шаклда мурожаат қилади.
Синов имтиҳони натижалари тест шаклидаги синов имтиҳонида олинган натижа инобатга олинган ҳолда уч кун муддатда эълон қилинади.
4-боб. Синов имтиҳони топшириш учун тўлов тўлаш шартлари
14. Давлат тилини билиш даражасини аниқлаш мақсадида синов имтиҳонини топшириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида Ягона биллинг тизими орқали йиғим тўлови тўланади.
Тўлов суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат этилганда:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
қолган маблағлар — Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази махсус ҳисобварағига ўтказилади;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда тўлов суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Ундирилган сумманинг:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
11,25 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
қолган маблағлар — Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази махсус ҳисобварағига ўтказилади.
15. Шартнома талабгор ва ваколатли орган ўртасида оммавий оферта талаблари асосида белгиланган тўловлар амалга оширилгандан сўнг, тузилган деб ҳисобланади.
5-боб. Давлат тилини билиш бўйича малака сертификатини бериш тартиби
16. Мазкур Низомнинг 3-иловасида белгиланган давлат тилини билишга қўйилган минимал талаблар асосида синов имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган талабгорларга Марказ томонидан давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги давлат тилини билиш тўғрисидаги малака сертификати (кейинги ўринларда — малака сертификати) имтиҳон натижалари эълон қилинган кундан сўнг уч кун муддатда берилади, шунингдек «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали Ички ишлар вазирлигининг «E-fuqaro» идоралараро маълумотлар базасига юборилади. Малака сертификати муддатсиз амал қилади.
17. Марказ ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан малака сертификатлари реестри юритилади.
Малака сертификатлари реестрида қуйидагилар кўрсатилиши лозим:
талабгорнинг фамилияси, исми, отасининг исми;
туғилган санаси ва жойи;
шахсини тасдиқловчи ҳужжат (серияси ва тартиб рақами, ким томонидан ва қачон берилганлиги);
Марказ ва унинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг малака сертификати бериш тўғрисидаги тегишли буйруғи санаси ва тартиб рақами;
малака сертификатининг серияси, тартиб рақами ва берилган сана.
18. Малака сертификати Марказ ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан почта (хизмат учун тўловни талабгор қоплаган ҳолда) алоқаси орқали, шунингдек ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда талабгорнинг электрон почта манзилига юборилиши мумкин.
6-боб. Аппеляция бериш тартиби
19. Давлат тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича синовларни ўтказиш учун ҳудудий имтиҳон комиссиялари томонидан ўтказилган синов натижаларидан норози бўлган талабгорлар Марказга апелляция бериш ҳуқуқига эга.
Апелляция синов имтиҳони натижалари эълон қилинган кундан бошлаб беш иш куни ичида, ушбу Низомнинг 5-иловасига мувофиқ давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали электрон шаклда тақдим этилади. Бу ҳақида Марказга идоралараро электрон ҳамкорлик орқали маълумот келиб тушади.
20. Апелляцияни кўриб чиқиш учун Марказ директорининг буйруғи билан 5 — 7 нафар Марказ ходимлари ва таълим тизими педагогларидан иборат бўлган Апелляция комиссияси тузилади.
Имтиҳон натижаси чиққан кундан бошлаб ўн кун ичида апелляция синов имтиҳони олинади. Синов натижалари имтиҳон ўтгандан сўнг беш кун ичида эълон қилинади.
Талабгор Апелляция комиссияси қарори тўғрисида идоралараро электрон ҳамкорлик орқали давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали хабардор қилинади.
Талабгор Апелляция комиссияси қароридан норози бўлган тақдирда, судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
21. Апелляцияни кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
синов имтиҳони натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляциянинг қондирилишини рад этиш;
синов имтиҳони натижаларини ўзгартириш ва апелляцияни қондириш;
синов имтиҳони натижаларини бекор қилиш ва такрорий синов имтиҳони ўтказилишини тайинлаш.
Агар талабгор томонидан кўрсатилган далиллар тасдиқланмаса, апелляциянинг қондирилишини рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Синов имтиҳони натижаларини бекор қилиш тўғрисидаги қарор ушбу Низом талаблари бузилган ҳолда ўтказилган тақдирда қабул қилинади. Апелляция комиссиясининг қарорлари ушбу Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштирилади.
Талабгорни такрорий синов имтиҳонидан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Марказ синов имтиҳонини ўтказиш санасини белгилайди, бу ҳақда идоралараро электрон ҳамкорлик орқали давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали электрон шаклда хабар берилади ҳамда синов имтиҳонини такроран ўтказишда тўлов ундирилмайди.
22. Апеляция комиссияси томонидан такрорий синов имтиҳони ўтказиш ҳақидаги қарорда белгиланган, тест, оғзаки ёки ёзма синов имтиҳони шакли (шакллари) асосида қайта бир марта ўтказилади.
23. Такрорий апелляцияга йўл қўйилмайди.
7-боб. Якунловчи қоидалар
24. Мазкур Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
25. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар».
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишда давлат тилини билиш даражасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишда давлат тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича давлат хизмати кўрсатиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддат

1-босқич

Чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс (талабгор

Давлат тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича синов имтиҳонида қатнашиш учун давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали электрон шаклда мурожаат қилади ва давлат хизматини кўрсатиш учун тўловни амалга оширади.

Ўз хоҳишига кўра

2-босқич

Талабгор, давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП

1. Талабгор Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилганда, унинг мурожаати масъул ходим томонидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилганда шахсан ўзи белгиланган шаклдаги сўровномани электрон тарзда тўлдиради.

2. Талабгор сўровномани идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон рақамли имзо, Мобил-ID каби) билан тасдиқлайди (ЯИДХП орқали мурожаат қилганда сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди).

Давлат хизмати олиш учун мурожаат қилинган ва тўлов амалга оширилганидан сўнг дарҳол

3-босқич

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази (Марказ) ёки унинг ҳудудий бўлинмалари

1. Талабгорнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини ва рақамли фотосуратини реал вақт режимида «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олади.

Сўровнома келиб тушган куннинг ўзида

2. Синов имтиҳони (имтиҳон)ни ўтказиш вақти кўрсатилган маълумотномани талабгорга давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали электрон тарзда юборади.

Ҳужжатлар қабул қилиб олинганидан сўнг дарҳол

3. Давлат тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича имтиҳонларни ўтказади.

Ҳужжатлар қабул қилиб олинганидан сўнг бир ой муддатда

4. Давлат тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича имтиҳон натижаларини эълон қилади.

Имтиҳон ўтказилганидан сўнг уч кун муддатда

4-босқич

Марказ ёки унинг ҳудудий бўлинмалари, ЯИДХП

Имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган талабгорларга белгиланган шаклдаги давлат тилини билиш тўғрисидаги малака сертификати берилади.

Имтиҳон натижалари эълон қилингандан сўнг уч кун муддатда

5-босқич

Талабгор

Имтиҳон якунлари бўйича энг юқори баллнинг 50 фоизидан (50 баллдан) кам балл олган (имтиҳондан ўтмаган) тақдирда, қайта қатнашиш учун (қайта тўлов амалга оширилгандан сўнг) электрон шаклда мурожаат қилади.

Имтиҳон ўтказилган кундан бошлаб камида бир ойдан кейин

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишда давлат тилини билиш даражасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилишда чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг давлат тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича
СЎРОВНОМА

I. Чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс (талабгор) тўғрисида маълумот:

1. ЖШШИР

2. Ф.И.О.

II. Талабгорнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг туғилганлик ҳақида гувоҳномаси ҳамда Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёки ID-картаси ҳақида маълумот ёки шахсини тасдиқловчи

бошқа ҳужжат)

3. Серияси ва рақами:

4. Ким томонидан берилган:

5. Қачон берилган:

III. Бошқа маълумотлар

6. Доимий ёки вақтинча яшаш манзили

7. Телефон рақами

8. Электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса):

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишда давлат тилини билиш даражасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Давлат тилини билишга қўйиладиган минимал
ТАЛАБЛАР
I. Тинглаб тушуниш
1. Таниш мавзуларда маълумот берувчи матнларнинг асосий мазмунини ўқиб, тушуна олади.
2. Содда хабарлар, содда ёзма йўриқнома ёки кўрсатмаларни тушуна олади.
3. Ўз қизиқишлари доирасидаги теле- ёки радиодастурлар ва бошқа манбаларни тинглаб, асосий маълумотларни тушуна олади.
4. Шахсий қизиқиш, ўқиш ёки касбга оид соҳадаги оғзаки манбаларни тинглаб, унинг асосий мазмуни ҳамда махсус маълумотларни англай олади.
5. Тил эгаси билан таниш ва махсус мавзуда мулоқотга киришганда унинг аксарият жиҳатларини тушуна олади.
II. Гапириш
1. Ўзи ҳақида оғзаки маълумот бера олади.
2. Ижтимоий-маиший мавзуда таклиф этилган суҳбатга кириша олади.
3. Фикрини содда тарзда, изчиллик асосида, мантиқли тушунтириб бера олади.
4. Таниш мавзуларда ўз фикрини билдира олади (китоблар, фильмлар, мусиқа хусусида).
5. Ҳикоя ёки муҳокама мазмунини содда иборалар билан қисқача гапириб бера олади.
III. Ўқиш
1. Таниш мавзуларда маълумот берувчи матнларнинг асосий мазмунини тушуна олади.
2. Жой ёки инсонлар тасвирланган қисқача матнни тушуна олади.
3. Содда хабарларни, масалан оддий хатлар, электрон хатларни тушуна олади.
4. Содда ёзма йўриқнома ёки кўрсатмаларни тушуна олади ва уларга амал қила олади.
5. Мунозарали матннинг хулосасини аниқлай олади.
6. Матн мазмунининг асосий ғоясини ажрата олади.
IV. Ёзиш
1. Шахсий хатлар (қисқа хабарлар, табриклар, эслатмалар ва бошқалар)ни ёза олади.
2. Содда анкеталарни шахсий маълумот билан тўлдира олади.
3. Расмий ҳужжатлар қолиплари асосида содда шаклдаги ҳужжатларни ёза олади.
4. Ўз қизиқишларига тааллуқли мавзуда қисқа, содда эссе ёза олади.
5. Расмий хат, иш юритиш қоғозларини (ариза, розилик хатлари, резюме) ёза олади.
6. Ўз фикрини имло қоидаларига риоя қилган ҳолда ёзма шаклда баён қила олади.
7. Имло қоидаларига риоя қилган ҳолда диктант ёза олади.
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишда давлат тилини билиш даражасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Давлат тилини билиш тўғрисидаги малака сертификати намунаси

O‘zbekiston Respublikasi Davlat gerbi



ALIS
НER NAVOIY NOMIDAGI TOSНKENT DAVLAT O‘ZBEK TILI
VA ADABIYOTI UNIVERSITETI
НUZURIDAGI DAVLAT TILIDA ISН YURITISН ASOSLARINI O‘QITISН VA MALAKA OSНIRISН MARKAZI

T
НE CENTER FOR TEACНING TНE BASICS OF OFFICE MANAGEMENT
IN T
НE STATE LANGUAGE AND FURTНER TRAINING AT TASНKENT STATE UNIVERSITY OF TНE UZBEK LANGUAGE AND LITERATURE NAMED
AFTER ALIS
НER NAVOIY
_____________________________________________________________________________
DAVLAT TILINI BILIS
Н TO‘G‘RISIDA
SERTIFIKAT

CERTIFICATE
OF KNOWLEDGE OF T
НE STATE LANGUAGE

Sertifikat seriyasi № / Certificate Serieend Number

_____________________________________________________________________________

Talabgor to‘g‘risidagi ma’lumotlar / Candidate Details


Talabgorning shaxsiy kodi /Candidate ID


Familiyasi / Family Name


Ismi / First Name


Otasining ismi / Middle Name

Sinov natijalari / Exam Results

_____________________________________________________________________________

Berilgan sanasi: / Date of Issue:

Direktor / Director

_____________

_______________________

Imzo / Signature

F.I.O. / Full Name

M.O‘ / Stamp Нere

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишда давлат тилини билиш даражасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг Апелляция комиссияси раисига ________________________________дан

(Талабгорнинг Ф.И.О.)

АПЕЛЛЯЦИЯ ТЎҒРИСИДА

АРИЗА

Талабгор норози бўлган синов имтиҳони шакли (тест, оғзаки, ёзма)

Қуйидагиларни кўриб чиқишингизни илтимос қиламан: ____________________________

____________________________________________________________________________

____________________________________________________________________________

Талабгорнинг имзоси: _______________

Шакл тўлдирилган сана: ______________

Бланканинг рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами: 0000000

(чегара)

Апелляция тўғрисидаги ариза қабул қилинганлиги тўғрисида

ХАТ-ТАСДИҚНОМА

Талабгорнинг Ф.И.О.: ___________________ Талабгорнинг шахсий коди:______________

Аризани қабул қилиб олувчи масъул шахснинг Ф.И.О.: _____________________________

Имзо: ________

(МЎ)

Апелляция қабул қилинган сана: _______

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишда давлат тилини билиш даражасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази апелляция комиссиясининг
ХУЛОСАСИ

Талабгорнинг Ф.И.О.: _______________

Талабгорнинг шахсий коди: _____________

Талабгор норози бўлган синов имтиҳони шакли______________________________

(тест, оғзаки, ёзма)

Ариза қабул қилинган сана: ____________

Талабгорнинг даъвоси: _________________________________________________________

_____________________________________________________________________________

_____________________________________________________________________________

Текшириш натижаси:___________________________________________________________

_____________________________________________________________________________

Апелляция комиссиясининг қарори: ______________________________________________

_____________________________________________________________________________

_____________________________________________________________________________

_____________________________________________________________________________

_____________________________________________________________________________

_____________________________________________________________________________

_____________________________________________________________________________

Апелляция комиссияси раиси:

(Имзо)

(Ф.И.О.)

Апелляция комиссияси аъзолари:

(имзолар)

(Ф.И.О.)

(Ф.И.О.)

(Ф.И.О.)

(Ф.И.О.)

Сана: __ __ __ __ __ __ __ __

(илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 августдаги 368-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2023 й., 09/23/368/0595-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/592/1336-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 14.08.2023 й., 09/23/368/0595-сон)