Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
[Кўчирма]
Мамлакатимизда ахборот тизимини жадал ривожлантириш, аҳолига давлат хизматларини кўрсатишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш, турли ахборот тизимларида ва масофавий хизмат кўрсатишда шахсни идентификациялашнинг ягона механизмини жорий этиш, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини самарали таъминлаш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.06.00 Паспорт ва виза режимлари (шунингдек, 16.05.03.00га қаранг);
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.06.00 Шахсга доир маълумотлар ва уларнинг ҳимояси;
3.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.03.00 Паспорт-виза тизими. Доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш]
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш тизимини яратиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси биометрик паспорт тизимини модернизация қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4079-сон қарори билан республиканинг мавжуд биометрик паспорт тизими инфратузилмаси негизида Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг 2011 йилги намунадаги биометрик паспорти ўрнига 2021 йилдан бошлаб идентификация ID-карталарини расмийлаштириш ва бериш тизимини жорий этиш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 апрелдаги «Доимий прописка қилиш ҳамда турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-5984-сон Фармони.
2. Кенг жамоатчилик фикрларини ва илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
идентификация ID-карталарини олиш ва алмаштириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, ўз ихтиёрига кўра хоҳлаган ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига, уларни алмаштириш учун эса давлат хизматлари марказларига ҳам мурожаат қилиши учун имкониятни яратиш;
идентификация ID-карталарини олиш учун Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган манзилдаги ички ишлар органининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасига, алмаштириш учун эса ўз ихтиёрига кўра хоҳлаган ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига мурожаат қилиши учун имкониятни яратиш;
фуқаро ўз ID-картасини олиш ёки алмаштириш юзасидан ўз вақтида мурожаат қилмаган, яроқсиз ҳолга келтирган ва йўқотиб қўйган тақдирда, маъмурий жавобгарликка тортилмаслиги;
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.02.00.00 Фуқаролар (жисмоний шахслар) / 03.02.08.00 Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш]
янги туғилган болага идентификация ID-карталари мажбурий берилмасдан, унинг туғилиши ФҲДЁ органи томонидан қайд этилиб, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома тақдим қилинганидан сўнг ота-онаси, васийлари (ҳомийлари) ихтиёрига кўра расмийлаштирилиши.
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
идентификация ID-карталари белгиланган ҳужжатлар қабул қилиб олингандан сўнг 1 иш куни мобайнида расмийлаштириб берилади;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.07.00 Нафақалар, компенсация тўловларини ва моддий ёрдамни, имтиёзлар ва ижтимоий хизмат кўрсатишни молиялаштириш;
3.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.09.00.00 Имтиёзлар / 06.09.01.00 Ногиронлар учун имтиёзлар;
4.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.18.00.00 Давлат божи / 07.18.03.00 Давлат божи бўйича имтиёзлар]
идентификация ID-картасини расмийлаштириш учун мурожаат ўзгалар ёрдамига муҳтож қариялар ва ногиронлиги бўлган шахслардан келиб тушганда масъул ходим томонидан 15 кун муддатда ушбу шахсларнинг яшаш манзилига борган ҳолда идентификация ID-картаси расмийлаштирилади ва кўрсатилган хизмат учун қўшимча тўлов ундирилмайди.
4. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификация ID-картаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.05.00.00 Аҳоли / 01.05.05.00 Чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.03.00 Паспорт-виза тизими. Доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш]
Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет давлат фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификация ID-картаси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари биометрик паспортлари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахс ва чет давлат фуқароларининг яшаш гувоҳномаларини идентификация ID-карталарига алмаштириш:
биринчи босқичда 2021 йил 1 январдан 2022 йил 31 декабргача ихтиёрийлик асосида 16 ёшга тўлганда ҳамда қонунчиликда кўзда тутилган бошқа сабабларга кўра;
иккинчи босқичда 2023 йил 1 январдан 2030 йил 31 декабргача мажбурий тартибда амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг 2011 йилги намунадаги биометрик паспорти 2031 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
6. Белгилансинки:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.18.00.00 Давлат божи / 07.18.04.00 Давлат божини тўлаш тартиби]
идентификация ID-картасини расмийлаштириш учун Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 5 январдаги ПФ-4262-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги Низом, амалдаги Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти 2030 йил 31 декабргача ҳақиқийдир.
7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази, Адлия вазирлиги ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан бирга 2020 йил 31 декабрга қадар:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари]
Ягона интерактив давлат хизматлари порталида идентификация ID-картасини олиш учун мурожаат қилиш, электрон навбатга туриш ва онлайн тўловни амалга ошириш имконияти жорий этилишини;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
идентификация ID-картасини олиш учун мурожаат этилганда туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларининг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали олинишини таъминласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:
а) 2020 йил 31 декабрга қадар:
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.01 Электрон ҳужжат айланиши]
Фуқаролар давлат хизматларини олиш юзасидан мурожаат қилганда ва идоралараро ўзаро электрон ҳамкорликни ташкил қилишда дастурий платформалардан кенг фойдаланган ҳолда идентификация ID-картасидан фойдаланиш имкониятини амалга ошириш учун зарур бўлган имкониятларни татбиқ этиш орқали «Электрон ҳукумат» тизимини модернизация қилсин;
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда фуқаролар давлат идоралари ва ташкилотларига мурожаат қилганда идентификация ID-картасидан фойдаланишни таъминлаш учун зарур бўлган техник ва технологик шароитларни ўрганилишини ҳамда жорий этилишини ташкиллаштирилишини таъминласин;
б) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази, Адлия вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 31 декабрга қадар идентификация ID-картасидан фойдаланишда халқаро тажрибани ўрганиб, унинг асосида «Электрон ҳукумат» тизимининг давлат ва аҳоли ўртасидаги ўзаро муносабатлари бўйича қўшимча электрон шаклларини ишлаб чиқиб, такомиллаштиришни ташкил этсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
бир ой муддатда идентификация ID-карталарини Ўзбекистон Республикасида жорий қилиш билан боғлиқ чора-тадбирларни назарда тутувчи Концепция ва уни амалга ошириш «Йўл-харитаси» лойиҳаларини;
икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Миллий ахборот агентлиги, Миллий телерадиокомпания, Ички ишлар вазирлиги ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда оммавий ахборот воситаларида Фармонда белгиланган чора-тадбирларнинг амалга оширилишини аҳоли орасида кенг ёритилишини таъминласин.
14. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2020 йил 22 сентябрь,
ПФ-6065-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6065-сон Фармонига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификация ID-картаси тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.06.00 Паспорт ва виза режимлари (шунингдек, 16.05.03.00га қаранг);
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.06.00 Шахсга доир маълумотлар ва уларнинг ҳимояси;
3.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.03.00 Паспорт-виза тизими. Доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш]
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификация ID-картасини расмийлаштириш, бериш, алмаштириш ҳамда ундан фойдаланиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.01 Электрон ҳужжат айланиши]
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификация ID-картаси (кейинги ўринларда — ID-карта) — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эгасининг шахсини ва Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тасдиқлайдиган, ID-карта эгасининг шахсий биографик ва биометрик маълумотлари киритилган электрон ташувчи қурилма (чип)га эга бўлган ҳужжат;
чип — ID-картадаги биографик маълумотлар, рақамли фотосурат ва қўл бармоқ изи ҳамда бошқа маълумотларни сақловчи электрон қурилма;
персоналлаштириш — ID-карта эгасининг биографик ва биометрик маълумотларини ID-картага киритиш;
верификациялаш — ID-картага киритилган биометрик маълумотларнинг ID-карта эгасининг биометрик маълумотларига мослигини махсус техник қурилма ёрдамида текшириш;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.09.00 Меҳнат миграцияси]
маълумотларни йиғиш пункти — ID-карта олиш учун мурожаат қилган фуқароларнинг биографик ва биометрик маълумотларини жамлаш, ID-карталарни персоналлаштириш ва бериш вазифаларини бажарувчи ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари ҳамда давлат хизматлари марказлари;
ID-карта олиш учун талабнома (кейинги ўринларда — талабнома) — ID-карта олувчи ҳақида маълумотларни йиғиш пункти томонидан шакллантирилган биографик ва биометрик маълумотларни ўз ичига олган электрон ҳужжат.
3. ID-карта Ўзбекистон Республикаси мулкидир ва унинг эгаси Ўзбекистон Республикаси ҳимоясидадир.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.02.00.00 Фуқаролар (жисмоний шахслар) / 03.02.04.00 Вояга етмаганларнинг фуқаролик-ҳуқуқий ҳолати. 14 ёшгача бўлган фуқароларнинг муомала лаёқати. 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган фуқароларнинг муомала лаёқати. Эмансипация;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.02.00.00 Фуқаролар (жисмоний шахслар) / 03.02.06.00 Васийлик ва ҳомийлик]
4. ID-карта маълумотларни йиғиш пункти томонидан фуқароларга қуйидаги муддатларга берилади:
янги туғилган болага бир ёшгача — икки йил муддатга (ота-оналар, васийларнинг (ҳомийларнинг) ихтиёрига кўра);
бир ёшдан 16 ёшгача — 5 йил муддатга (ота-оналар, васийларнинг (ҳомийларнинг) ихтиёрига кўра);
16 ёшдан — 10 йил муддатга.
5. ID-карта қатъий ҳисобга олинадиган ҳужжат ҳисобланади.
6. ID-карта белгиланган намуна бўйича лотин алифбосида ўзбек тилида, Қорақалпоғистон Республикаси учун эса — ID-карта олиш учун мурожаат қилган фуқаронинг хоҳишига кўра лотин алифбосида қорақалпоқ ёки ўзбек тилларида персоналлаштирилади.
7. ID-карта бланкасига қуйидаги асосий маълумотлар киритилади:
а) ҳужжатнинг номи;
б) ID-картанинг рақами;
в) ID-карта эгасининг:
фамилияси, исми, отасининг исми;
туғилган санаси;
фуқаролиги;
туғилган жойи;
жинси;
жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами;
г) ID-картанинг:
берилган санаси;
ким томонидан берилгани;
амал қилиш муддати тугайдиган сана;
д) ID-карта эгасининг рақамли сурати.
ID-картада унинг эгасининг имзоси бўлиши шарт (16 ёшга етганидан кейин).
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш]
Вазирлик ва идораларнинг автоматлаштирилган тизимлари орқали ID-карта эгасининг розилиги билан давлат хизматларини кўрсатишда ID-картага киритилган маълумотлардан фойдаланишга рухсат этилади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.06.00 Шахсга доир маълумотлар ва уларнинг ҳимояси]
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.07.00 Электрон тижорат. Электрон рақамли имзо (шунингдек, 12.03.02.02, 12.03.02.03ларга қаранг);
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.03 Электрон рақамли имзо]
электрон рақамли имзо калитининг сертификати — 16 ёшга етганидан кейин.
Қонун ҳужжатларига мувофиқ чипга бошқа маълумотлар ҳам киритилиши мумкин.
Электрон рақамли имзо калитининг сертификати ID-картанинг амал қилиш муддати давомида ҳақиқий ҳисобланади.
2-боб. ID-картани расмийлаштириш, бериш ва алмаштириш тартиби
9. ID-картани расмийлаштириш ва бериш ушбу Низомга иловага мувофиқ, қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
ота-оналар, васийларнинг (ҳомийларнинг) ихтиёрига кўра — бола туғилгандан бошлаб 16 ёшга тўлгунига қадар;
фуқаро 16 ёшга тўлганда;
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинганда ёки Ўзбекистон Республикаси фуқароси сифатида тан олинганда;
Фуқаро ID-картани йўқотган тақдирда, янги ID-карта белгиланган тартибда ID-карта йўқолганлиги ҳақида ариза келиб тушган кундан бошлаб беш иш кунида берилади.
туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома (ID-карта биринчи маротаба расмийлаштирилаётганда);
ваколатли органнинг қарори (ID-карта ашёвий далил сифатида олиб қўйилганида);
давлат божи тўланганлиги ҳақида квитанция (электрон тўлов тизимлари орқали тўланганда квитанция мажбурий эмас).
12. ID-карта маълумотларни йиғиш пункти томонидан ҳужжатлар тўлиқ қабул қилиб олингандан сўнг бир иш куни мобайнида берилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.09.00.00 Имтиёзлар / 06.09.01.00 Ногиронлар учун имтиёзлар;
3.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси;
4.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.18.00.00 Давлат божи / 07.18.03.00 Давлат божи бўйича имтиёзлар]
13. Ўзгалар ёрдамига муҳтож қариялар, соғлигининг ҳолатига кўра мустақил ҳаракатланиш имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар ID-карта олиш учун маълумотларни йиғиш пунктига шахсан ўзлари ёки қонуний вакиллари орқали (оғзаки, ёзма ёхуд электрон шаклда) мурожаат этганда, ID-карта маълумотларни йиғиш пунктининг масъул ходими томонидан ўн беш кун муддатда ушбу шахсларни яшаш манзилига борган ҳолда расмийлаштирилади ва берилади.
Бунда кўрсатилган хизмат учун қўшимча тўлов ундирилмайди.
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.17.00.00 Ҳарбий хизматчилар мақоми. Ҳарбий хизматчилар, ҳарбий хизматдан бўшатилган фуқаролар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш / 15.17.02.00 Хизматчилар, хизматдан бўшаган фуқаролар ва улар оила аъзоларининг ҳуқуқ ва эркинликлари]
14. Ҳақиқий ҳарбий хизматни ўтаб, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига бўшатилган ва Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти ёки ID-картаси бўлмаган ҳарбий хизматчиларга ID-карта контракт асосида хизмат қилган ҳарбий хизматчининг шахсини тасдиқловчи гувоҳнома ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсини тасдиқловчи гувоҳнома асосида маълумотларни йиғиш пункти томонидан берилади.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларига ID-карталар ҳарбий қисм жойлашган жойдаги маълумотларни йиғиш пункти томонидан тегишли ҳарбий қисм раҳбарларининг ёзма илтимосномалари асосида берилади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.06.00 Шахсга доир маълумотлар ва уларнинг ҳимояси]
15. Маълумотларни йиғиш пункти тақдим этилган ҳужжатлар асосида аризачининг биографик маълумотларини, электрон кўринишдаги қўл бармоқ изларини йиғади, шахсни олд томондан рақамли форматда суратга олади ва ID-картани расмийлаштириш учун талабнома шакллантиради.
16. Аризачига аввал жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами бириктирилмаган ёки жисмоний шахснинг аввалги шахсий идентификация рақами хатолик билан бириктирилган бўлса, талабнома ID-картага жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини бириктириш учун маълумотларни йиғиш пункти томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказига юборилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази талабномадаги жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами мавжудлиги ва тўғрилигини текширади, мавжуд бўлмаган ҳолларда эса реал вақт режимида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини шакллантиради ва шакллантирилган талабномани маълумотларни йиғиш пунктига юборади.
17. Агар фуқаро қўл бармоқ излари олинишидан бош тортса ёхуд кўзойнакда ёки бош кийимда суратга тушиш истагидан қайтмаса, маълумотларни йиғиш пункти фуқарога ID-карта расмийлаштиришни рад этади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.18.00.00 Давлат божи / 07.18.01.00 Умумий қоидалар. Давлат божи тўловчилар ва ундириладиган объектлар]
18. ID-картани расмийлаштириш учун «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади.
19. ID-карта расмийлаштириш ва бериш жараёнида унда техник нуқсонлар аниқланса, башарти улар маълумотларни йиғиш пункти томонидан йўл қўйилган бўлса, ID-карта бепул алмаштирилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.02.00.00 Фуқаролар (жисмоний шахслар) / 03.02.04.00 Вояга етмаганларнинг фуқаролик-ҳуқуқий ҳолати. 14 ёшгача бўлган фуқароларнинг муомала лаёқати. 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган фуқароларнинг муомала лаёқати. Эмансипация]
20. 16 ёшга тўлмаган шахсларнинг ID-карталари уларга ID-карта бериш бўйича мурожаат қилган ота-оналари ёки васийларига (ҳомийларига) берилади.
21. ID-карта эгасининг шахсини ва Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилади.
22. ID-карта йўқолган тақдирда, фуқаро дарҳол янги ID-картани олиш учун маълумотларни йиғиш пунктига мурожаат қилиши шарт.
23. Топиб олинган ID-карта ички ишлар органига топширилиши лозим.
24. Вафот этган шахснинг ID-картаси фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органига топширилади ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи ID-картани йўқ қилиш мақсадида маълумотларни йиғиш пунктига юборилади.
25. Ҳибсга олинган ёки озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилган шахснинг ID-картаси суриштирув, тергов органлари ёки суд томонидан олиб қўйилади. Агар шахс суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этилса, унинг ID-картаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасига юборилади.
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.13.00.00 Жиноят-ижроия қонунчилиги / 16.13.03.00 Жазони ижро этиш муассаса ва органлари ҳамда улар фаолиятини назорат қилиш]
Шахс жазони ижро этиш муассасасидан озод этилганида ёки жазо муддатини ўтаб бўлгач, унга ID-картаси суриштирув, тергов органлари, суд ёхуд жазони ижро этиш муассасасининг маъмурияти томонидан қайтарилади.
ID-карта суриштирув, тергов органлари ёки суд томонидан ашёвий далил сифатида олиб қўйилган тақдирда, янги ID-карта ваколатли органнинг олиб қўйиш ҳақидаги тегишли қарори тақдим этилгач, маълумотларни йиғиш пункти томонидан расмийлаштирилади.
26. Фуқарога янги ID-карта бериш чоғида илгари берилган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти ёки ID-карта йўқ қилиш учун маълумотларни йиғиш пункти томонидан олиб қолинади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.05.00.00 Аҳоли / 01.05.02.00 Фуқароликка эга бўлиш ва бекор қилиниши;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.04.00 Дипломатик ва бошқа ваколатхоналар;
3.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.06.00 Консуллик муассасалари. Консуллик округлари]
27. Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқарилган, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотган, шунингдек, хорижий давлатда доимий яшашга қолиш истагини билдирган фуқаро ID-картани сўнгги яшаш жойидаги маълумотларни йиғиш пунктига ёки турган жойи бўйича Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхонаси ёхуд консуллик муассасасига топшириши шарт.
Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига топширилган ID-карталар йўқ қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига юборилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
28. Фуқаро ID-картани олиш ёки алмаштириш юзасидан ўз вақтида мурожаат қилмаганда, яроқсиз ҳолга келтирганда, йўқотиб қўйган тақдирда, маъмурий жавобгарликка тортилмасдан, янги ID-карта кўпайтирилган миқдордаги давлат божи тўлови асосида расмийлаштириб берилади.
29. Бошқа шахсга тегишли бўлган ID-картани қонунга хилоф равишда олиб қўйиш, ID-картадан ғаразли мақсадларда фойдаланиш, уни йўқ қилиш, яроқсиз ҳолатга келтириш ёки яшириш учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан жавобгарлик белгиланади.
30. Талабномага киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлигига вояга етмаган шахслар номидан мурожаат қилган шахслар ёки вояга етган ва ID-картани биринчи маротаба олаётган фуқаролар шахсан жавобгар ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификация ID-картаси тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификация ID-картасини расмийлаштириш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Ўзбекистон Республикаси фуқароси:
ота-оналар, васийларнинг (ҳомийларнинг) ихтиёрига кўра — бола туғилгандан 16 ёшигача;
16 ёшга тўлганда;
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги олинганда;
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти ёки ID-картанинг амал қилиш муддати тугаганда.
ID-карта олиш учун маълумотларни йиғиш пунктига қуйидагиларни тақдим этади:
белгиланган шаклдаги ариза-анкета;
илгари берилган паспорт ёки ID-карта;
туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома (ID-карта биринчи маротаба расмийлаштирилаётганда);
ваколатли органнинг қарори (ID-карта ашёвий далил сифатида олиб қўйилганида);
давлат божи тўланганлиги ҳақида квитанция (электрон тўлов тизимлари орқали тўланганда квитанция мажбурий эмас).
Заруриятга кўра
-
2-босқич
Маълумотларни йиғиш пункти (ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари, давлат хизматлари марказлари)
Ўзбекистон Республикаси фуқароси томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида:
ID-картани расмийлаштириш учун электрон талабномани шакллантиради.
Ариза берилган кун давомида
3-босқич
Давлат персоналлаштириш маркази
ID-карта олиш учун ариза топширган Ўзбекистон Республикаси фуқаросида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами мавжудлиги ва тўғрилигини текширади;
а) аризачида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами мавжуд бўлмаган ҳолда:
жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини шакллантиради ва шакллантирган электрон талабномани маълумотларни йиғиш пунктига юборади;
б) аризачида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами мавжуд бўлса:
шакллантирилган электрон талабномани маълумотларни йиғиш пунктига юборади.
Ахборот тизими воситасида реал вақт режимида
-
4-босқич
Маълумотларни йиғиш пункти
Ўзбекистон Республикаси фуқароси томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида унга Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификация ID-картасини персоналлаштиради ва беради.
Ҳужжатлар тўлиқ қабул қилиб олингандан сўнг бир иш куни мобайнида
-
5-босқич
Ўзбекистон Республикаси фуқароси
Қуйидаги ҳолатларда ID-картани тиклаш ёки алмаштириш учун маълумотларни йиғиш пунктига ариза билан мурожаат қилади:
Ўзбекистон Республикаси фуқароси томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида унга Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификация ID-картасини расмийлаштиради ва беради.
ID-картани тиклаш ёки алмаштириш учун ариза берилган кундан бошлаб беш иш куни ичида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6065-сон Фармонига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет давлат фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификация ID-картаси тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган (кейинги ўринларда — доимий рўйхатга олинган) чет давлат фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсга идентификация ID-картасини расмийлаштириш, бериш, алмаштириш ҳамда ундан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 август «Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-3924-сон қарори.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
чет давлат фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификация ID-картаси (кейинги ўринларда — ID-карта) — эгасининг шахсини ва фуқаролигини ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий рўйхатга олинганлигини тасдиқловчи, эгасининг шахсий биографик ва биометрик маълумотлари киритилган электрон ташувчи қурилма (чип)га эга бўлган ҳужжат;
чип — ID-картадаги биографик маълумотлар, рақамли фотосурат ва қўл бармоқ изи ҳамда бошқа маълумотларни сақловчи электрон қурилма;
персоналлаштириш — ID-карта эгасининг биографик ва биометрик маълумотларини ID-картага киритиш;
верификациялаш — ID-картага киритилган биометрик маълумотларнинг ID-карта эгасининг биометрик маълумотларига мослигини махсус техник қурилма ёрдамида текшириш;
маълумотларни йиғиш пункти — ID-карта олиш учун мурожаат қилган чет давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг биографик ва биометрик маълумотларини жамлаш, ID-карталарни персоналлаштириш ва бериш вазифаларини бажарувчи ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари.
ID-карта олиш учун талабнома (кейинги ўринларда — талабнома) — ID-карта олувчи ҳақида маълумотларни йиғиш пункти томонидан шакллантирилган биографик ва биометрик маълумотларни ўз ичига олган электрон ҳужжат.
3. ID-карта маълумотларни йиғиш пункти томонидан Ўзбекистон Республикасида доимий рўйхатга олинган чет давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга қуйидаги муддатларга берилади:
янги туғилган болага бир ёшгача — икки йил муддатга (ота-оналар, васийларнинг (ҳомийларнинг) ихтиёрига кўра);
бир ёшдан 16 ёшгача — 5 йил муддатга (ота-оналар, васийларнинг (ҳомийларнинг) ихтиёрига кўра).
16 ёшдан 60 ёшгача — 5 йил муддатга;
60 ёшдан ошганларга — 10 йил муддатга.
4. Ўзбекистон Республикасида доимий рўйхатга олинган чет давлат фуқароларига ID-карта унинг миллий паспортининг амал қилиш санасидан ошмаган муддатга берилади.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.04.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек қаралсин 10.01.05.00);
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.05.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек, 07.28.04.00 га қаранг)]
5. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш бўйича корхоналар ташкил қилиш учун камида 3 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритган чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс — хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона муассиси (иштирокчиси), шунингдек, уларнинг оила аъзоларига (эри, хотини ва вояга етмаган фарзандларига) — ID-карта 10 йил муддатга, бироқ миллий паспортнинг амал қилишидан ортиқ бўлмаган муддатга берилади.
6. ID-карта қатъий ҳисобга олинадиган ҳужжат ҳисобланади.
7. ID-карта белгиланган намуна бўйича лотин алифбосида ўзбек тилида, Қорақалпоғистон Республикаси учун эса — ID-карта олиш учун мурожаат қилган Ўзбекистон Республикасида доимий рўйхатга олинган чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг хоҳишига кўра лотин алифбосида қорақалпоқ ёки ўзбек тилларида персоналлаштирилади.
8. ID-карта бланкасига қуйидаги асосий маълумотлар киритилади:
а) ҳужжатнинг номи;
б) ID-картанинг рақами;
в) ID-карта эгасининг:
фамилияси, исми, отасининг исми;
туғилган санаси;
фуқаролиги;
туғилган жойи;
жинси;
жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами;
г) ID-картанинг:
берилган санаси;
ким томонидан берилгани;
амал қилиш муддати тугайдиган сана;
д) ID-карта эгасининг рақамли сурати.
ID-картада унинг эгасининг имзоси бўлиши шарт (16 ёшга етганидан кейин).
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
Вазирлик ва идораларнинг автоматлаштирилган тизимлари орқали ID-карта эгасининг розилиги билан давлат хизматларини кўрсатишда ID-картага киритилган маълумотлардан фойдаланишга рухсат этилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.07.00 Электрон тижорат. Электрон рақамли имзо (шунингдек, 12.03.02.02, 12.03.02.03ларга қаранг);
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.03 Электрон рақамли имзо;
3.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.06.00 Шахсга доир маълумотлар ва уларнинг ҳимояси]
в) ID-картага ёки чипга киритилган маълумотларда ноаниқликлар, хатолар ва техник нуқсонлар мавжудлиги аниқланганда;
г) ID-карта ёки чип яроқсиз ҳолга келганда;
д) ID-картани ашёвий далил сифатида олиб қўйилганида;
е) ID-карта йўқотиб қўйилганда.
ID-карта эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, фуқаролиги, жинси ўзгарганлиги ёки ID-картага киритилган маълумотларда ноаниқликлар мавжудлиги аниқланганлиги муносабати билан алмаштирилаётганда, Ўзбекистон Республикасида доимий рўйхатга олинган чет давлат фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан маълумотларни йиғиш пунктига ушбу ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилади ва ариза келиб тушган кундан бошлаб беш иш кунида кўриб чиқилади.
Ўзбекистон Республикасида доимий рўйхатга олинган чет давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ID-картани йўқотган тақдирда, янги ID-карта белгиланган тартибда ID-карта йўқолганлиги ҳақида ариза келиб тушган кундан бошлаб беш иш кунида берилади.
11. ID-картаси бўлмаган Ўзбекистон Республикасида доимий рўйхатга олинган чет давлат фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс 16 ёшга тўлганда ID-карта олиш учун бир ойдан кечикмасдан маълумотларни йиғиш пунктига мурожаат қилиши шарт.
12. Хорижий давлатларга вақтинча чиққан, Ўзбекистон Республикасида доимий рўйхатга олинган чет давлат фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс хорижда бўлган вақтда ID-картанинг амал қилиш муддати тугаса ёхуд фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, фуқаролиги, жинси ўзгарган бўлса, шунингдек, чет давлат фуқаролигидан чиққан ёки қабул қилган ҳамда тегишли ёшга етган бўлса, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қайтиб келганидан сўнг уч иш кунидан кечиктирмай тегишли ҳужжатлар билан доимий рўйхатга олинган манзилдаги маълумотларни йиғиш пунктига ID-картани алмаштириш масаласида мурожаат қилиши лозим.
13. Ўзбекистон Республикасида доимий рўйхатга олинган чет давлат фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс ID-карта олиш учун маълумотларни йиғиш пунктига қуйидагиларни тақдим этади:
чет давлат фуқаросининг миллий паспорти (Ўзбекистон Республикасида доимий рўйхатга олинган чет давлат фуқароси учун ID-карта биринчи маротаба расмийлаштирилаётганда);
туғилганлик тўғрисида гувоҳнома (ID-карта биринчи маротаба расмийлаштирилаётганда);
ваколатли органлар томонидан берилган аризачининг фуқаролиги тугаганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат (чет давлат фуқаролигидан чиққан ёки фуқаролигини йўқотган ҳолатда);
давлат божи тўланганлиги ҳақида квитанция (электрон тўлов тизимлари орқали тўланганда квитанция мажбурий эмас).
14. ID-карта маълумотларни йиғиш пункти томонидан ҳужжатлар тўлиқ қабул қилиб олингандан сўнг бир иш куни мобайнида берилади.
15. Ўзгалар ёрдамига муҳтож қариялар, соғлиғининг ҳолатига кўра мустақил ҳаракатланиш имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар ID-картани расмийлаштириш ва олиш учун маълумотларни йиғиш пунктига шахсан ўзлари ёки қонуний вакиллари орқали (оғзаки, ёзма ёхуд электрон шаклда) мурожаат этганда, ID-карта маълумотларни йиғиш пунктининг масъул ходими томонидан ўн беш кун муддатда ушбу шахсларнинг яшаш манзилига борган ҳолда расмийлаштирилади ва берилади.
Бунда кўрсатилган хизмат учун қўшимча тўлов ундирилмайди.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.06.00 Шахсга доир маълумотлар ва уларнинг ҳимояси]
16. Маълумотларни йиғиш пункти тақдим этилган ҳужжатлар асосида аризачининг биографик маълумотларини, электрон кўринишдаги қўл бармоқ изларини йиғади, шахсни олд томондан рақамли форматда суратга олади ва ID-картани расмийлаштириш учун талабнома шакллантиради.
17. Аризачига аввал жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами бириктирилмаган ёки жисмоний шахснинг аввалги шахсий идентификация рақами хатолик билан бириктирилган бўлса, талабнома ID-картага жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини бириктириш учун маълумотларни йиғиш пункти томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказига юборилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази талабномадаги жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами мавжудлиги ва тўғрилигини текширади, мавжуд бўлмаган ҳолларда эса реал вақт режимида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини шакллантиради ва шакллантирилган талабномани маълумотларни йиғиш пунктига юборади.
18. Агар Ўзбекистон Республикасида доимий рўйхатга олинган чет давлат фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс қўл бармоқ излари олинишидан бош тортса ёхуд кўзойнакда ёки бош кийимда суратга тушиш истагидан қайтмаса, маълумотларни йиғиш пункти фуқарога ID-карта расмийлаштиришни рад этади.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.18.00.00 Давлат божи / 07.18.04.00 Давлат божини тўлаш тартиби]
19. ID-картани расмийлаштириш учун «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади.
20. ID-карта расмийлаштириш ва бериш жараёнида унда техник нуқсонлар аниқланса, башарти улар маълумотларни йиғиш пункти томонидан йўл қўйилган бўлса, ID-карта бепул алмаштирилади.
21. 16 ёшга тўлмаган шахсларнинг ID-карталари уларга ID-карта бериш бўйича мурожаат қилган ота-оналари ёки васийларига (ҳомийларига) берилади.
22. Қуйидаги ҳолатларда Ўзбекистон Республикасида доимий рўйхатга олинган чет давлат фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг ID-картаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан бекор қилинади:
чет давлат фуқароси Ўзбекистон Республикасидан ташқарига вақтинча чиққанда, агар у уч йилдан ортиқ вақт мобайнида узрли сабабларсиз Ўзбекистондаги доимий яшаш манзилига қайтмаса;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан вақтинча хорижга чиққан фуқаролиги бўлмаган шахс ҳаракатланиш ҳужжатининг амал қилиш муддати тамом бўлгунга қадар узрли сабабларсиз Ўзбекистондаги доимий яшаш манзилига қайтмаса ёки хорижда уни алмаштирмаса ёхуд узрли сабабларсиз уни алмаштиришни рад этса;
бекор қилиш тўғрисида шахсан мурожаат қилса ёхуд нотариал тасдиқланган ишончнома бўйича бошқа шахс мурожаат қилса ёки чет давлатдаги тегишли органларнинг сўровига асосан;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқариб юборилганда;
суднинг шахсни бедарак йўқолган деб топиш ҳақидаги қарори асосида;
вафот этганда — фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг ўлим ҳақида гувоҳнома ёки маълумотномаси асосида;
чет давлат фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини қабул қилганда;
чет давлат фуқароси миллий паспортининг амал қилиш муддати тугаганидан сўнг олти ой давомида уни алмаштирмаса ёки ўз давлати фуқаролигидан чиққанлиги тўғрисида маълумотнома тақдим этмаса;
давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари раҳбарлари илтимосномасига биноан доимий яшашга рухсатнома олган чет давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар — ушбу орган ва ташкилотларнинг билдиришномаси асосида;
шахс ID-картани олаётганда ёки уни алмаштиришда ўзи ёки қариндошлари ҳақида ёлғон маълумот берганда, қалбаки, сохта ҳужжатларни тақдим этганда.
Ўзбекистон Республикасида доимий рўйхатга олинган чет давлат фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг бекор қилинган ID-картаси шахснинг сўнгги яшаш жойидаги маълумотларни йиғиш пункти ёки турган жойи бўйича Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхонаси ёхуд консуллик муассасасига йўқ қилиш учун топширилиши шарт.
Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига топширилган ID-карталар йўқ қилиш учун Ички ишлар вазирлигига юборилади.
23. Мазкур Низомнинг 22-банди ўнинчи, ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбоши асосида ID-картаси бекор қилинган чет давлат фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсга 30 кун муддат ичида Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетиши тўғрисида ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари томонидан огоҳлантирилади.
Чет давлат фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс белгиланган муддатда республика ҳудудидан чиқиб кетишдан бош тортган тақдирда, қонунчиликка мувофиқ чора кўрилади.
3-боб. ID-картадан фойдаланиш
24. ID-карта эгасининг шахсини ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий рўйхатга олинганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилади.
25. ID-карта йўқолган тақдирда, Ўзбекистон Республикасида доимий рўйхатга олинган чет давлат фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс дарҳол янги ID-картани расмийлаштириш учун маълумотларни йиғиш пунктига мурожаат қилиши шарт.
26. Топиб олинган ID-карта эгасига қайтариш учун ички ишлар органига топширилиши лозим.
27. Вафот этган шахснинг ID-картаси фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органига топширилади ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи ID-картани йўқ қилиш мақсадида маълумотларни йиғиш пунктига юборилади.
28. Ҳибсга олинган ёки озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилган шахснинг ID-картаси суриштирув, тергов органлари ёки суд томонидан олиб қўйилади. Агар шахс суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум қилинса, унинг ID-картаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жазони ижро этиш бош бошқармасига юборилади.
Шахс жазони ижро этиш муассасасидан озод этилганида ёки жазо муддатини ўтаб бўлгач, унга ID-картаси суриштирув, тергов органлари, суд ёхуд жазони ижро этиш муассасасининг маъмурияти томонидан қайтарилади.
ID-карта суриштирув, тергов органлари ёки суд томонидан ашёвий далил сифатида олиб қўйилган тақдирда, янги ID-карта ваколатли органнинг олиб қўйиш ҳақидаги тегишли қарори тақдим этилгач, маълумотларни йиғиш пункти томонидан расмийлаштирилади.
29. Ўзбекистон Республикасида доимий рўйхатга олинган чет давлат фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсга янги ID-карта бериш чоғида илгари берилган яшаш гувоҳномаси ёки ID-карта йўқ қилиш учун маълумотларни йиғиш пункти томонидан олиб қолинади.
30. Фуқаролиги ўзгарган ёки хорижий давлатда доимий яшашга қолиш истагини билдирган Ўзбекистон Республикасида доимий рўйхатга олинган чет давлат фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс ID-картани сўнгги яшаш жойидаги маълумотларни йиғиш пункти ёки турган жойи бўйича Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхонаси ёхуд консуллик муассасасига топшириши шарт.
Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига топширилган ID-карталар йўқ қилиш учун Ички ишлар вазирлигига юборилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
31. Ўзбекистон Республикасида доимий рўйхатга олинган чет давлат фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс ID-картани олиш ёки алмаштириш юзасидан ўз вақтида мурожаат қилмаганда, яроқсиз ҳолга келтирганда, йўқотиб қўйган тақдирда, маъмурий жавобгарликка тортилмасдан, янги ID-карта кўпайтирилган миқдордаги давлат божи тўлови асосида расмийлаштириб берилади.
32. Бошқа шахсга тегишли бўлган ID-картани қонунга хилоф равишда олиб қўйиш, ID-картадан ғаразли мақсадларда фойдаланиш, уни йўқ қилиш, яроқсиз ҳолатга келтириш ёки яшириш учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан жавобгарлик белгиланади.
33. Талабномага киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлигига вояга етмаган шахслар номидан мурожаат қилган шахслар ёки вояга вояга етган ва ID-картани биринчи маротаба олаётган Ўзбекистон Республикасида доимий рўйхатга олинган чет давлат фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахслар шахсан жавобгар ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс:
ота-оналар, васийларнинг (ҳомийларнинг) ихтиёрига кўра — бола туғилгандан 16 ёшигача;
16 ёшга тўлганда;
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиққанда ёки фуқароликни йўқотганда;
Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёки ID-картанинг амал қилиш муддати тугаганда.
ID-карта олиш учун маълумотларни йиғиш пунктига қуйидагиларни тақдим этади:
белгиланган шаклдаги ариза-анкета;
чет давлат фуқаросининг миллий паспорти (Ўзбекистон Республикасида доимий рўйхатга олинган чет давлат фуқароси учун ID-карта биринчи маротаба расмийлаштирилаётганда);
илгари берилган яшаш гувоҳномаси ёки ID-карта;
туғилганлик тўғрисида гувоҳнома (ID-карта биринчи маротаба расмийлаштирилаётганда);
ваколатли органлар томонидан берилган аризачининг фуқаролиги тугаганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат (чет давлат фуқаролигидан чиққан ёки йўқотган ҳолатда);
давлат божи тўланганлиги ҳақида квитанция (электрон тўлов тизимлари орқали тўланганда квитанция мажбурий эмас).
Заруриятга кўра
-
2-босқич
Маълумотларни йиғиш пункти (ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари)
Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида:
ID-картани расмийлаштириш учун электрон талабномани шакллантиради.
Ариза берилган кун давомида
3-босқич
Давлат персоналлаштириш маркази
ID-карта олиш учун ариза топширган Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсинг шахсий идентификация рақами мавжудлиги ва тўғрилигини текширади;
а) аризачида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами мавжуд бўлмаган ҳолда:
жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини шакллантиради ва шакллантирилган электрон талабномани маълумотларни йиғиш пунктига юборади;
б) аризачида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами мавжуд бўлса:
шакллантирилган электрон талабномани маълумотларни йиғиш пунктига юборади.
Ахборот тизими воситасидареал вақт режимида
-
4-босқич
Маълумотларни йиғиш пункти
Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида унга Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификация ID-картасини персоналлаштиради ва беради.
Ҳужжатлар тўлиқ қабул қилиб олингандан сўнг бир иш куни мобайнида
-
5-босқич
Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс
Қуйидаги ҳолатларда ID-картани тиклаш ёки алмаштириш учун маълумотларни йиғиш пунктига ариза билан мурожаат қилади:
Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида унга ID-картани расмийлаштиради ва беради.
ID-картани тиклаш ёки алмаштириш учун ариза берилган кундан бошлаб беш иш куни ичида