1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Таълим тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 19 майда қабул қилинган Сенат томонидан 2020 йил 7 августда маъқулланган
1-боб. Умумий қоидалар
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
Ушбу Қонуннинг мақсади таълим соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
2-модда. Таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.03.00 Таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш]
давлат аккредитацияси — давлат таълим муассасалари ва ташкилотлари, шунингдек нодавлат таълим ташкилотлари (бундан буён матнда таълим ташкилотлари деб юритилади) фаолиятининг давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларига ҳамда ўқув дастурларига мувофиқлигининг давлат томонидан эътироф этилиши ҳамда уларнинг битирувчиларига маълумот тўғрисидаги ҳужжатларни топшириш ҳуқуқининг тақдим этилишидан иборат жараён;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.04.00 Давлат таълим стандартлари ва талаблари]
давлат таълим муассасаси — давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан давлат мулки бўлган мол-мулк негизида ташкил этилган, давлат таълим стандартларига ва давлат таълим талабларига мувофиқ таълим берадиган муассаса;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.04.00 Давлат таълим стандартлари ва талаблари]
давлат таълим стандартлари — давлат томонидан таълимнинг мазмуни ва сифатига нисбатан белгиланадиган талаблар мажмуи;
давлат таълим талаблари — таълимнинг тузилмасига, мазмунига ва уни амалга ошириш шарт-шароитларига, шунингдек таълим олувчиларнинг жисмоний, шахсий, интеллектуал, илмий ҳамда касбий сифатларига қўйиладиган мажбурий талаблар;
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.32.00 (Кучини йукотган) Малака ошириш. Қайта тайёрлаш]
малака — шахснинг касбий фаолиятнинг муайян турини бажаришга тайёргарлигини ифодалайдиган, маълумот тўғрисидаги тегишли ҳужжат билан тасдиқланадиган билим, қобилият, маҳорат ва кўникмалар даражаси;
мутахассислик — малака бериш билан якунланадиган муайян касбий тайёргарлик турининг номи;
нодавлат таълим ташкилоти — давлат таълим стандартлари, давлат таълим талаблари ва ўқув дастурларига мувофиқ таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган лицензия асосида таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахс;
тарбия — аниқ мақсадли ҳамда ижтимоий-тарихий тажриба асосида ёш авлодни ҳар томонлама камол топтиришга, уларнинг онгини, маънавий-ахлоқий қадриятлар ва дунёқарашини шакллантиришга қаратилган тизимли жараён;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
таълим — таълим олувчиларга чуқур назарий билим, малакалар ва амалий кўникмалар беришга, шунингдек уларнинг умумтаълим ва касбий билим, малака ҳамда кўникмаларини шакллантиришга, қобилиятини ривожлантиришга қаратилган тизимли жараён;
таълим кампуси — ягона ҳудудда бирлаштирилган ўқув биноларини, илмий-тадқиқот институтларини (марказларини), ишлаб чиқариш мажмуалари ва технопаркларни, таълим-тарбия жараёни иштирокчиларининг вақтинча яшаш жойларини, лабораторияларни, ахборот-ресурс марказларини (кутубхоналарни), спорт иншоотларини, умумий овқатланиш объектларини ўз ичига олган бинолар ҳамда иншоотлар мажмуидан иборат бўлган, ўқув жараёни, маънавий-ахлоқий тарбиянинг юқори самарадорлигини таъминлайдиган таълим-тарбия муҳити;
таълим-тарбия жараёни иштирокчилари — таълим олувчилар, вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-оналари ёки бошқа қонуний вакиллари, педагог ходимлар ва уларнинг вакиллари;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.03.00 Таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш]
таълим ташкилотлари аттестацияси — таълим ташкилотларининг фаолиятини баҳолаш, давлат таълим стандартлари, давлат таълим талаблари ҳамда ўқув дастурларига мувофиқ кадрлар тайёрлаш мазмуни, даражаси ва сифатини аниқлаш бўйича давлат назоратининг асосий шакли;
таълим ва тарбияга миллий ҳамда умуминсоний қадриятларнинг сингдирилганлиги;
таълим ва тарбиянинг инсонпарварлик, демократик хусусияти;
таълимнинг узлуксизлиги ва изчиллиги;
ўн бир йиллик таълимнинг ҳамда олти ёшдан етти ёшгача бўлган болаларни бир йил давомида умумий ўрта таълимга тайёрлашнинг мажбурийлиги;
давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талаблари доирасида таълим олишнинг ҳамма учун очиқлиги;
ўқув дастурларини танлашга доир ёндашувнинг ягоналиги ва табақалаштирилганлиги;
инсоннинг бутун ҳаёти давомида таълим олиши;
жамиятда педагогларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг кафолатланганлиги;
таълим тизимининг дунёвий хусусиятга эгалиги;
билимлилик, қобилиятлилик ва истеъдоднинг рағбатлантирилиши;
таълим тизимида давлат ва жамоат бошқарувининг уйғунлиги;
таълим фаолияти соҳасидаги очиқлик ва шаффофлик.
5-модда. Таълим олиш ҳуқуқи
Жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, ҳар кимга таълим олиш учун тенг ҳуқуқлар кафолатланади.
таълим ташкилотларида инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ўқув дастурларини инновацион технологияларни қўллаган ҳолда амалга ошириш;
ишлаб чиқаришдан ажралган (кундузги) ва ажралмаган ҳолда (сиртқи, кечки, масофавий) таълим олишни ташкил этиш;
кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
умумий ўрта, ўрта махсус таълимни ва бошланғич профессионал таълимни бепул олиш;
оилада ёки мустақил ўқиш орқали таълим олган фуқароларга, шунингдек умумий ўрта таълим олмаган шахсларга аккредитациядан ўтган давлат таълим муассасаларида экстернат тартибида аттестациядан ўтиш ҳуқуқини бериш орқали таъминланади.
Чет эллик фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига ва қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида таълим олишга ҳақлидир.
Мактабгача таълим ва тарбия болаларни ўқитиш ва тарбиялашга, уларни интеллектуал, маънавий-ахлоқий, этик, эстетик ва жисмоний жиҳатдан ривожлантиришга, шунингдек болаларни умумий ўрта таълимга тайёрлашга қаратилган таълим туридир.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.01 Мактабгача таълим ва тарбия]
Мактабгача таълим ва тарбия олти ёшдан етти ёшгача бўлган болаларни бошланғич таълимга бир йиллик мажбурий тайёрлашни ҳам назарда тутади.
Мактабгача таълим ва тарбияни ташкил этиш тартиби ушбу Қонун, шунингдек «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланади.
9-модда. Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим]
Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим умумтаълим ўқув дастурларини, зарур билим, малака ҳамда кўникмаларни ўзлаштиришга қаратилган.
Умумий ўрта таълим (I — XI синфлар) босқичлари қуйидагилардан иборат:
Умумий ўрта таълим ташкилотининг биринчи синфига болалар улар етти ёшга тўладиган йилда қабул қилинади.
Бошланғич таълим таълим олувчиларда умумий ўрта таълимни давом эттириш учун зарур бўлган саводхонлик, билим, малака ва кўникмалар асосларини шакллантиришга қаратилган.
Таянч ўрта таълим ўқув дастурига мувофиқ таълим олувчиларга билим, малака ва кўникмаларнинг зарурий ҳажмини беради, уларда мустақил фикрлаш ва таҳлил қилиш қобилиятини ривожлантиради.
Таянч ўрта таълим доирасида (VII синфдан сўнг) таълим олувчиларда касблар бўйича бирламчи билим ва кўникмаларни шакллантириш учун уларни профессионал ташхислаш ва касб-ҳунарга йўналтириш бўйича чоралар амалга оширилади.
Ўрта таълим ўқув дастурига мувофиқ таълим олувчилар томонидан зарур билим, малака ва кўникмалар ўзлаштирилишини, шунингдек таълимнинг кейинги тури танланишини ҳамда юқори малака талаб қилинмайдиган касблар эгалланишини таъминлайди.
Профессионал ташхислаш ва касб-ҳунарга йўналтириш, шунингдек таълим олувчиларни юқори малака талаб қилинмайдиган касбларга тайёрлаш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.
Умумий ўрта таълим умумий ўрта таълим ташкилотларида узлуксиз тарзда, мажбурий бўлган ўн бир йил давомида амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.04.00 Давлат таълим стандартлари ва талаблари]
Ўрта махсус таълим академик лицейларда тўққиз йиллик таянч ўрта таълим асосида икки йил мобайнида амалга оширилади ва таълим олувчиларнинг интеллектуал қобилиятларининг жадал ривожланишини, шунингдек чуқур, табақалаштирилган, касб-хунарга ва шахсга йўналтирилган таълим олишини таъминлайди.
Иқтидорли ва истеъдодли болаларнинг қобилиятини ривожлантириш учун Президент, ижод ва бошқа ихтисослаштирилган мактаблар, шунингдек мактаб-интернатлар ташкил этилиши мумкин.
Жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар, шунингдек узоқ вақт даволанишга муҳтож бўлган болалар давлат ихтисослаштирилган таълим муассасаларида, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларида инклюзив шаклда ёки уй шароитларида якка тартибда таълим олади.
Умумий ўрта таълим ташкилотларининг синфларида (гуруҳларида) таълим олувчилар сони ўттиз беш нафардан ошмаслиги керак.
Профессионал таълим эгалланадиган касб ва мутахассислик бўйича қуйидаги даражаларни ўз ичига олади:
бошланғич профессионал таълим;
ўрта профессионал таълим;
ўрта махсус профессионал таълим.
Бошланғич профессионал таълим касб-ҳунар мактабларида IX синф битирувчилари негизида бепул асосда кундузги таълим шакли бўйича умумтаълим фанларининг ва мутахассислик фанларининг икки йиллик интеграциялашган дастурлари асосида амалга оширилади.
Ўрта профессионал таълим коллежларда давлат буюртмаси ёки тўлов-шартнома асосида касблар ҳамда мутахассисликларнинг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда, давомийлиги икки йилгача бўлган кундузги, кечки ва сиртқи таълим шакллари бўйича умумий ўрта, ўрта махсус таълим ҳамда бошланғич профессионал таълим негизида амалга оширилади.
Ўрта махсус профессионал таълим техникумларда умумий ўрта, ўрта махсус, бошланғич профессионал ва ўрта профессионал таълим негизида давлат буюртмаси ёки тўлов-шартнома асосида касблар ҳамда мутахассисликларнинг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда, давомийлиги камида икки йил бўлган кундузги, кечки ва сиртқи таълим шакллари бўйича амалга оширилади.
Ушбу Қонун кучга киргунига қадар ўрта махсус, касб-ҳунар таълими (тўққиз йиллик умумий ўрта ва уч йиллик ўрта махсус, касб-ҳунар таълими) олган фуқаролар ҳам ўрта профессионал ва ўрта махсус профессионал таълим олиш ҳуқуқига эга.
Касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумлар таълим олувчиларнинг ўзи танлаган касбга ва мутахассисликка эга бўлишини таъминлайди.
Фуқаролар шартнома асосида иккинчи ва ундан кейинги профессионал таълимни олиш ҳуқуқига эга.
11-модда. Олий таълим
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим]
Олий таълим бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича юқори малакали кадрлар тайёрланишини таъминлайди.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.32.00 (Кучини йукотган) Малака ошириш. Қайта тайёрлаш]
Олий маълумотли кадрларни тайёрлаш олий таълим ташкилотларида (университетлар, академиялар, институтлар, олий мактаблар) амалга оширилади. Умумий ўрта (ўн бир йиллик таълим), ўрта махсус (тўққиз йиллик таянч ўрта ва икки йиллик ўрта махсус таълим), бошланғич профессионал таълим (тўққиз йиллик таянч ўрта ва икки йиллик бошланғич профессионал таълим) олган шахслар, шунингдек ушбу Қонун кучга киргунига қадар ўрта махсус, касб-ҳунар таълими (тўққиз йиллик умумий ўрта ва уч йиллик ўрта махсус, касб-ҳунар таълими) олган шахслар олий маълумот олиш ҳуқуқига эга.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.72.00 (Кучини йукотган) Олий таълим (бакалавриат ва магистратура)]
Олий таълим икки босқичга — бакалавриат ва магистратура босқичига эга.
Бакалавриат олий таълим йўналишларидан бири бўйича чуқурлаштирилган билим, малака ва кўникмалар берадиган, ўқиш давомийлиги камида уч йил бўлган таянч олий таълимдир.
Магистратура тегишли бакалавриат негизидаги аниқ мутахассислик бўйича ўқиш давомийлиги камида бир йил бўлган олий таълимдир.
Магистратура мутахассисликларининг ва уларга мувофиқ бўлган бакалавриат таълим йўналишларининг рўйхати таълим соҳасидаги ваколатли давлат бошқаруви органи томонидан белгиланади.
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сон «Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори.
Фуқаролар шартнома асосида иккинчи ва ундан кейинги олий маълумотни олиш ҳуқуқига эга.
12-модда. Олий таълимдан кейинги таълим
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.05 Олий таълимдан кейинги таълим]
Олий таълимдан кейинги таълимни олий таълим ва илмий ташкилотларда олиш мумкин.
Олий таълимдан кейинги таълим докторлик диссертациясини тайёрлаш ва ҳимоя қилиш мақсадида мутахассисликни чуқур ўрганишни ва илмий изланишлар олиб боришни назарда тутадиган таянч докторантура, докторантура ва мустақил изланувчанлик асосида илмий даражага эга илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлашни таъминлайди.
Таянч докторантура фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) илмий даражасига даъвогар изланувчилар учун ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим шакли ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.77.00 (Кучини йукотган) Олий таълимдан кейинги таълим (аспирантура, адъюнктура, докторантура, тадқиқотчилик)]
Докторантура фан доктори (Doctor of Science (DSc) илмий даражасига даъвогар изланувчилар учун ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим шакли ҳисобланади.
Мустақил изланувчилик фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) ёки фан доктори (Doctor of Science (DSc) илмий даражаларига даъвогар изланувчилар учун ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим шакли ҳисобланади.
Илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш, илмий даражалар ва илмий унвонлар бериш тартиби, шунингдек ҳарбий, тиббиёт ва бошқа таълим ташкилотларида олий таълимдан кейинги таълим олиш хусусиятлари қонун ҳужжатларида белгиланади.
Олий таълимдан кейинги таълимнинг давом этиш муддати қонун ҳужжатларида белгиланади.
13-модда. Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.32.00 (Кучини йукотган) Малака ошириш. Қайта тайёрлаш]
Кадрларни қайта тайёрлаш таянч мутахассисликлар ва касбларга мувофиқ бўлган йўналишлар бўйича фаолиятни амалга ошириш учун қўшимча касбий билим, малака ва кўникмаларнинг зарур ҳажми эгалланишини таъминлайди.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
Кадрлар малакасини ошириш касбий билим, малака ва кўникмаларнинг чуқурлаштирилиши ҳамда янгилаб борилишини таъминлайди, кадрларнинг тоифаси, даражаси, разряди ва лавозими ошишига хизмат қилади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.04.00 Давлат таълим стандартлари ва талаблари]
Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш шакллари ва муддатлари тегишли давлат таълим талаблари билан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунининг 26-моддаси.
14-модда. Мактабдан ташқари таълим
Болаларнинг эҳтиёжларини қаноатлантириш, бўш вақти ва дам олишини ташкил этиш учун давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек тижорат ташкилотлари маданий-эстетик, илмий, техникавий, спорт йўналишидаги мактабдан ташқари таълим ташкилотларини ташкил этиши мумкин.
Мактабдан ташқари таълим болаларга узлуксиз таълим беришнинг таркибий қисми сифатида уларнинг истеъдоди ва қобилиятини ривожлантиришга, маънавий эҳтиёжларини қаноатлантиришга қаратилган.
Мактабдан ташқари таълим ташкилотлари жумласига болалар, ўсмирлар ижодиёти саройлари, уйлари, клублари ва марказлари, «Баркамол авлод» болалар мактаблари, болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари, студиялар, ахборот-кутубхона ҳамда соғломлаштириш муассасалари киради.
Мактабдан ташқари таълим бериш тартиби таълим соҳасидаги ваколатли давлат бошқаруви органи томонидан белгиланади.
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
Таълим олиш шакллари қуйидагилардан иборат:
ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таълим олиш (кундузги);
ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим олиш (сиртқи, кечки, масофавий);
дуал таълим;
оилада таълим олиш ва мустақил таълим олиш;
катта ёшдагиларни ўқитиш ва уларга таълим бериш;
инклюзив таълим;
экстернат тартибидаги таълим;
мудофаа, хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти соҳасида кадрлар тайёрлаш.
16-модда. Масофавий таълим
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
Масофавий таълим ўқув режалари ва ўқув дастурларига мувофиқ таълим олувчилар томонидан зарур билим, малака ва кўникмаларни ахборот-коммуникация технологияларидан ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб олишга қаратилган.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
Масофавий таълимни ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 3 октябрдаги 559-сон «Олий таълим ташкилотларида масофавий таълим шаклини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
17-модда. Дуал таълим
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
Дуал таълим таълим олувчилар томонидан зарур билим, малака ва кўникмаларни олишга қаратилган бўлиб, уларнинг назарий қисми таълим ташкилоти негизида, амалий қисми эса таълим олувчининг иш жойида амалга оширилади.
Дуал таълимни ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 мартдаги 163-сон «Профессионал таълим тизимида дуал таълимни ташкил этиш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 декабрдаги 647-сон «Профессионал таълим муассасаларига йил давомида ўқувчиларни дуал таълим шаклида ўқишга қабул қилиш тизими жорий этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори.
18-модда. Оилада таълим олиш ва мустақил таълим олиш
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
Давлат оилада таълим олишга ва мустақил таълим олишга кўмаклашади. Болаларнинг оилада таълим олиши ва мустақил таълим олиш услубий ва маслаҳат ёрдами кўрсатилган ҳолда тегишли ўқув дастурлари бўйича амалга оширилади.
Оилада таълим олиш ва мустақил таълим олиш тартиби, шунингдек таълим олувчиларнинг тоифалари таълим соҳасидаги ваколатли давлат бошқаруви органлари томонидан белгиланади.
Оилада таълим олиш болалар, оила, давлат ва жамият манфаатларини ҳисобга олган ҳолда давлат таълим муассасаси ҳамда таълим олувчиларнинг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакиллари ўртасидаги шартнома асосида амалга оширилади.
Мустақил таълим олиш якка тартибда амалга оширилади ҳамда таълим олувчиларни касбий, интеллектуал, маънавий ва маданий ривожлантиришга хизмат қилади.
Оилада таълим олган ва мустақил таълим олган шахсларга давлат томонидан тасдиқланган намунадаги таълим тўғрисидаги ҳужжатни бериш давлат таълим муассасаларининг тасдиқланган ўқув дастурига мувофиқ экстернат тартибида амалга оширилади.
19-модда. Катта ёшдагиларни ўқитиш ва уларга таълим бериш
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
Катта ёшдагиларни ўқитиш ва уларга таълим бериш бутун умр давомида ўқитишнинг марказий таркибий қисми бўлиб, таълим бериш ҳамда ўқитишнинг жамият ҳаётида ва меҳнат фаолиятида катта ёшдагиларнинг иштирок этишини таъминлашга қаратилган барча шаклларини ўз ичига олади, шунингдек расмий, норасмий ва информал ўқитиш жараёнларининг бутун мажмуини қамраб олади.
Расмий таълим давлат таълим муассасалари ҳамда давлат томонидан тан олинган аккредитациядан ўтган нодавлат таълим ташкилотлари иштирокидаги институционаллаштирилган (муайян қоидалар ва нормаларни мужассамлаштирувчи), аниқ мақсадга йўналтирилган ва режалаштирилган таълимдир.
Норасмий таълим таълим хизматлари тақдим этилишини таъминловчи шахс ёки ташкилот томонидан институционаллаштирилган (муайян қоидалар ва нормаларни мужассамлаштирувчи), аниқ мақсадга йўналтирилган ва режалаштирилган бўлиб, шахсни бутун ҳаёти давомида ўқитишдаги расмий таълимга қўшимча ва (ёки) унинг муқобилидир.
Информал таълим аниқ мақсадга йўналтирилган, аммо институционаллаштирилмаган (муайян қоидалар ва нормаларни мужассамлаштирмаган), расмий ёки норасмий таълимдан кўра камроқ ташкиллаштирилган ва таркиблаштирилгандир ҳамда оиладаги, иш жойидаги, яшаш жойидаги ва кундалик ҳаётдаги ўқув фаолиятини ўз ичига олиши мумкин.
20-модда. Инклюзив таълим
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
Инклюзив таълим алоҳида таълим эҳтиёжлари ва индивидуал имкониятларнинг хилма-хиллигини ҳисобга олган ҳолда барча таълим олувчилар учун таълим ташкилотларида таълим олишга бўлган тенг имкониятларни таъминлашга қаратилган.
Жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар (шахслар) учун таълим ташкилотларида инклюзив таълим ташкил этилади.
Инклюзив таълимни ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октабрдаги 638-сон қарори билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим ташкилотларида инклюзив таълимни ташкил етиш тартиби тўғрисидаги низом.
21-модда. Экстернат тартибидаги таълим
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
Экстернат тартибидаги таълим олиш ўқув дастурларини мустақил равишда ўзлаштиришни ўз ичига олиб, унинг якунлари бўйича таълим олувчилардан давлат таълим муассасаларида якуний ва давлат аттестацияларидан ўтишни талаб этади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари]
Экстернат тартибидаги таълим олишни ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сон қарори билан тасдиқланган Экстернат тартибида имтиҳонлар олиш учун аризалар қабул қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти.
22-модда. Мудофаа, хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти соҳасида кадрларни тайёрлаш
Мудофаа, хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти соҳасида кадрларни тайёрлаш уларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан, педагог кадрларни ва илмий ходимларни аттестациядан ўтказиш, нодавлат таълим ташкилотларига таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган лицензиялар (бундан буён матнда лицензия деб юритилади) бериш, таълим тўғрисидаги ҳужжатларга апостиль қўйиш тартибини белгилайди;
хорижий давлатларнинг таълим муассасаларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида таълим фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига доир рухсатномалар беради;
хорижий давлатларда олинган таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартибини белгилайди;
давлат намунасидаги таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тасдиқлайди ва давлат томонидан тасдиқланган намунадаги таълим тўғрисидаги ҳужжатлар бериш тартибини белгилайди;
экстернат тартибида ўқитишга йўл қўйилмайдиган таълим йўналишлари, мутахассисликлар ва касблар рўйхатини тасдиқлайди;
фақат давлат таълим муассасаларида ўқитиладиган таълим йўналишлари, мутахассисликлар ва касблар рўйхатини тасдиқлайди;
давлат таълим муассасалари ва ташкилотларига қабул қилиш тартибини белгилайди;
давлат олий таълим муассасалари ректорларини, шунингдек давлат иштирокида ташкил этиладиган олий таълим ташкилотлари (давлат улуши бўлган нодавлат олий таълим ташкилотлари, қўшма таълим муассасалари, давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиладиган таълим муассасалари ва бошқалар) ректорларини (раҳбарларини) лавозимга тайинлайди ҳамда эгаллаб турган лавозимидан озод этади;
таълим олувчиларни аккредитация қилинган бир таълим ташкилотидан бошқасига кўчириш, шунингдек уларни ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш тартибини белгилайди;
дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини тайёрлаш ҳамда нашр этиш тартибини, шунингдек уларни етказиб беришга ва улардан таълим ташкилотларида фойдаланишга қўйиладиган талабларни белгилайди.
24-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг таълим соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (бундан буён матнда Таълим инспекцияси деб юритилади) таълим тизимида ўқув-тарбия жараёни, профессор-ўқитувчилар таркиби, кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш сифати устидан назорат қилиш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширадиган, таълим соҳасидаги махсус ваколатли давлат бошқаруви органидир.
Таълим инспекцияси:
таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан, шунингдек таълим ташкилотларининг педагог ходимларини аттестациядан ўтказади;
таълим ташкилотларида таълим-тарбия жараёнининг сифати мониторингини амалга оширади;
мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотларининг педагог ходимларига лавозимлар ва малака тоифаларини бериш жараёнини назорат қилади ҳамда унда иштирок этади;
25-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигининг таълим соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги:
Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда ёшларни аниқлаш, танлаш, ўқитиш ва тарбиялаш соҳасида давлат сиёсатини ишлаб чиқади ва уни амалга оширади;
Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар учун давлат таълим стандартларини тасдиқлайди;
давлат таълим стандартларига мувофиқ Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини ягона тарзда мувофиқлаштиришни ҳамда унга услубий раҳбарлик қилишни амалга оширади;
Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлайди, мазкур мактабларда бино ва иншоотларни эксплуатация қилиш ишларини мониторинг қилади ва мувофиқлаштиради.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
26-модда. Таълим соҳасидаги ваколатли давлат бошқаруви органлари
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги таълим соҳасидаги ваколатли давлат бошқаруви органларидир.
Таълим соҳасидаги ваколатли давлат бошқаруви органлари ўз ваколатлари доирасида:
таълим соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга оширади;
таълим соҳасидаги тармоқ давлат дастурларини ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва амалга оширади;
таълим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиради ва уларга услубий раҳбарлик қилишни амалга оширади;
давлат таълим стандартлари (шу жумладан мактабгача таълим ва тарбия давлат стандарти) ва давлат таълим талабларида кадрларнинг маълумоти даражасига ва касбий тайёргарлиги сифатига қўйилган талабларнинг таълим ташкилотлари томонидан бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;
давлат таълим стандартлари (шу жумладан мактабгача таълим ва тарбия давлат стандартини) ва давлат таълим талаблари ишлаб чиқилишини таъминлайди ва уларни тасдиқлайди;
таълим олувчиларнинг билим, малака ва кўникмаларини баҳолаш тартибини белгилайди;
профессионал таълимнинг касблар ва мутахассисликлар, олий таълимнинг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари, шунингдек билим соҳалари ва таълим соҳалари рўйхатини белгилайди;
таълим-тарбия жараёнига ўқитишнинг илғор шакллари, янги педагогик технологиялар, ўқитишнинг техник ва ахборот воситалари жорий этилишини таъминлайди;
таълим ташкилотларида кадрларнинг касбий тайёргарлиги сифатини оширишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади, ўқув дастурларини такомиллаштиради;
ўқув адабиётларини тайёрлаш ва нашр қилишни ташкил этади;
27-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг таълим соҳасидаги ваколатлари
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари:
таълим соҳасидаги ваколати давлат бошқаруви органлари билан келишилган ҳолда давлат таълим муассасаларини ташкил этади, қайта ташкил этади ва тугатади, бундан республика тасарруфидаги таълим муассасалари мустасно;
ўз ваколатлари доирасида тегишли ҳудудда давлат таълим муассасалари учун молиялаштириш ҳажмини белгилайди;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан таълим ташкилотларини ривожлантириш масалалари юзасидан ҳамкорлик қилади;
давлат умумий ўрта таълим муассасаларига бириктирилган ҳудудларни (микроучасткаларни) белгилайди;
таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширишда таълим ташкилотларига кўмаклашади;
таълим олувчилар учун сифатли таълимни, тарбияни таъминлаш, уларнинг истеъдодини шакллантириш ва намоён этиш мақсадида жойларда уларга зарур шароитлар яратиш бўйича дастурларни ишлаб чиқади;
ўз ваколатлари доирасида таълим соҳасидаги давлат-хусусий шерикликни ривожлантиради ва нодавлат таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтиришга кўмаклашади;
умумий ўрта таълим ташкилотлари битирувчилари бандлигини таъминлашга кўмаклашади.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
4-боб. Таълим фаолиятини ташкил этиш ва унинг назоратини амалга ошириш
29-модда. Таълим ташкилотларининг ҳуқуқий мақоми
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.05.00 Давлат таълим муассасалари ва ташкилотлари]
Ўзбекистон Республикасининг таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари, шунингдек хорижий давлатлар таълим ташкилотларининг филиаллари юридик шахс мақоми билан ташкил этилади.
Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти шаклидаги таълим хизматлари якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида рўйхатга олинган жисмоний шахслар томонидан амалга оширилади.
Нодавлат таълим ташкилотлари лицензия олинган кундан эътиборан таълим фаолияти билан шуғулланишга ҳақли.
Таълим ташкилотлари ўз фаолиятини устав ва (ёки) бошқа таъсис ҳужжатлари асосида юритади.
Таълим ташкилотлари ўқув-тарбия ва ўқув-илмий-ишлаб чиқариш мажмуаларига бирлашишга ҳақли.
Таълим ташкилотларида сиёсий партияларнинг ташкилий тузилмаларини ташкил этишга йўл қўйилмайди.
30-модда. Таълим ташкилотларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.02.00 Ваколат;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.05.00 Давлат таълим муассасалари ва ташкилотлари]
Давлат олий таълим, ўрта махсус, профессионал таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари, шунингдек давлат иштирокидаги олий, ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан ташкил этилади.
Иқтисодиётнинг ва ижтимоий соҳанинг олий маълумотли малакали кадрларга бўлган эҳтиёжларини, шунингдек аҳолининг олий таълим олишга бўлган эҳтиёжини қаноатлантириш мақсадида мамлакат ҳудудида хорижий олий таълим ташкилотларининг филиаллари (марказлари, таълим кампуслари) ва бошқа бўлинмалари ташкил этилиши мумкин.
Хорижий олий таълим ташкилотларининг бўлинмалари Ўзбекистон Республикасида юридик шахс мақоми билан ташкил этилади.
Хорижий олий таълим ташкилотларининг, шунингдек халқаро ташкилотларнинг таълим муассасалари филиаллари (марказлари, таълим кампуслари) ва бошқа бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари қабул қилиниши мумкин.
Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича давлат таълим муассасалари:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан институтлар ва марказлар шаклида;
тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда идоралар томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда олий таълим муассасаларининг факультетлари ва курслари шаклида ташкил этилади.
республика бўйсунувида вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишган ҳолда;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйсунувида тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан келишилган ҳолда;
туманлар ва шаҳарлар бўйсунувида туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан келишилган ҳолда ташкил этилади.
Таълим ташкилотларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисидаги маълумотлар давлат статистика органларига, Таълим инспекциясига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ҳудудий органларига тақдим этилади.
Нодавлат таълим ташкилотлари лицензия талабларига ва шартларига мувофиқ таълим хизматлари кўрсатади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.04.00 Давлат таълим стандартлари ва талаблари]
Давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларига мувофиқ таълим хизматларини кўрсатувчи нодавлат таълим ташкилотлари битирувчиларга давлат томонидан тасдиқланган намунадаги таълим тўғрисидаги ҳужжатларни беради.
Мустақил ишлаб чиқилган ва лицензияда кўрсатилган ўқув дастурлари бўйича таълим хизматлари кўрсатадиган нодавлат таълим ташкилотлари битирувчиларга Ўзбекистон Республикасида тан олинадиган таълим тўғрисидаги ҳужжатларни беради.
Нодавлат таълим ташкилотлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва юқори касбий маҳоратга эга бўлган педагог кадрлар ва бошқа кадрларни жалб қилиш бўйича чора-тадбирлар кўради.
Нодавлат таълим ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган ўқув дастурлари бўйича ўқитиш таълим олувчи ёхуд унинг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакиллари ва нодавлат таълим ташкилоти ўртасида тузиладиган, ўқитиш муддатлари, шартлари ва тўловлари, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда бошқа шартлар белгиланадиган шартнома асосида амалга оширилади.
32-модда. Таълим ташкилотининг устави
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.04.00 Давлат таълим стандартлари ва талаблари]
Таълим ташкилотининг устави таълим турларининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилади.
ўқув-тарбиявий ва илмий-методик ишларни ташкил этиш ҳамда мазмуни;
таълим ташкилотига қабул қилиш тартиби;
таълим ташкилотининг тузилмаси, бошқарув органлари ва жамоатчилик тузилмалари;
таълим олувчилар, педагог кадрлар, ўқув-тарбия ишлари бўйича ходимлар, маъмурий-бошқарув ходимларининг мақоми, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;
таълим ташкилотининг мол-мулки ва воситалари;
таълим ташкилотини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби.
Таълим ташкилотининг намунавий устави:
умумий ўрта таълим ташкилотлари, ихтисослаштирилган мактаблар ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари учун — Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан;
Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар учун — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги томонидан;
олий таълим муассасалари ҳузуридаги ихтисослаштирилган мактаблар, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотлари учун — Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан;
кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича таълим ташкилотлари учун — тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан ишлаб чиқилади.
Таълим ташкилотининг устави таълим ташкилотининг таъсисчилари томонидан тасдиқланади ва ҳудудий тегишлилик бўйича Давлат хизматлари маркази томонидан рўйхатга олинади.
33-модда. Таълим бериш тили
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.03.00.00 Давлат тили;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.01.00 Умумий қоидалар]
Таълим ташкилотларида ўқитиш тилидан фойдаланиш тартиби «Давлат тили ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тартибга солинади.
34-модда. Давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талаблари
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.04.00 Давлат таълим стандартлари ва талаблари]
Давлат таълим стандартлари умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ҳамда олий таълим мазмуни ва сифатига оид талабларни белгилайди.
Давлат таълим талаблари:
мактабдан ташқари таълим, олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш мазмунини;
таълим тузилмасини ва таълимни амалга ошириш шартларини;
таълим олувчиларнинг жисмоний, шахсий, интеллектуал, илмий ва касбга оид сифатлари тўғрисидаги нормаларни белгилайди.
Мактабгача таълим ташкилотларида мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандарти қўлланилади.
Давлат таълим стандартларини ва (ёки) давлат таълим талабларини бажариш барча таълим ташкилотлари учун мажбурийдир, бундан ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Нодавлат таълим ташкилотлари мустақил ишлаб чиқилган ва лицензияда кўрсатилган ўқув дастурлари асосида таълим фаолиятини амалга оширишлари мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги давлат таълим стандартлари, малака талаблари, олий таълим, ўрта махсус таълим ҳамда профессионал таълимнинг ўқув режалари ва ўқув дастурлари ишлаб чиқилишини таъминлайди. Ушбу мақсадлар учун Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги таянч давлат олий таълим ва профессионал таълим муассасаларини белгилайди.
Таянч давлат олий таълим ва профессионал таълим муассасалари кадрларнинг талабгорлари иштирокида давлат таълим стандартларини, малака талабларини, ўқув режалари ва ўқув дастурларини тайёрлашни амалга оширади. Давлат таълим стандартлари касбий стандартлар асосида ишлаб чиқилади.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари ишлаб чиқилишини таъминлайди.
Олий, профессионал, ўрта махсус ва умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режалари ва ўқув дастурлари тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги томонидан тасдиқланади. Тегишли ваколатлар берилган бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар давлат таълим стандартларини Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлайди.
Давлат таълим талаблари таълим соҳасидаги тегишли ваколатли давлат бошқаруви органлари томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари бўлган шахсларни ўқитиш махсус ўқув дастурлари асосида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги давлат олий таълим муассасаларига мустақил ишлаб чиқилган ва тасдиқланган ўқув дастурлари, малака талаблари ҳамда ўқув режалари асосида таълим хизматлари кўрсатиш бўйича ваколатларни бериши мумкин.
35-модда. Таълим жараёнига ўқув режалари ва ўқув дастурларини жорий этиш
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
Ўқув режалари ва ўқув дастурлари тегишли таълим босқичларининг мақсад ҳамда вазифалари асосида ишлаб чиқилади.
Тегишли давлат таълим муассасалари ва ташкилотларидаги ўқув режалари ва ўқув дастурларининг мазмуни, уларни ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланади.
Умумтаълим фанларининг ўқув дастурлари шахсни ҳар томонлама камол топтиришга, таълим олувчиларда билим, малака, кўникмаларни, савияни шакллантиришга ва уларнинг қобилиятини ривожлантиришга қаратилган бўлиши керак.
Касбга оид фанларнинг ўқув дастурлари таълим олувчилар томонидан тегишли касблар ва мутахассисликларни эгаллашга қаратилган.
Таълим жараёнига ўқув режалари ва ўқув дастурларини жорий этиш таълим ташкилотлари томонидан амалга оширилади.
Ўқув режалари ва ўқув дастурларини жорий этиш жараёнида замонавий педагогик технологиялар, ўқитишнинг инновацион шакллари ва усуллари, ахборот-коммуникация технологиялари қўлланилади.
Таълим жараёнига ўқув режалари ва ўқув дастурларини жорий этиш чоғида таълим ташкилотлари кредит-модуль тизимига асосланган ўқитиш технологияларидан фойдаланиши мумкин.
Ўқув режасида, қоида тариқасида, таълим жараёнининг жадвали, ўқитишнинг бошланиши, муддати ва даврийлиги, ўқув йиллари, чораклар, семестрлар, амалиёт, таътиллар ҳамда аттестация, ажратилган ҳафталар сони, ўрганиладиган фанлар (модуллар) ва уларга ажратилган соатлар (кредитлар) ҳамда бошқа зарур параметрлар акс эттирилади.
Профессионал ва олий таълим, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга доир ўқув режаларда таълим олувчилар учун амалиёт ўташ назарда тутилади.
Таълим олувчиларнинг амалиётни ўташ тартиби ва уни ташкил этиш таълим соҳасидаги ваколатли давлат бошқаруви органлари томонидан белгиланади.
Профессионал ва олий таълимга доир ўқув режалари давлат таълим стандартларига мувофиқ мутахассислик фанларидан, шунингдек умумкасбий, математика, табиий-илмий, гуманитар ва қўшимча фанлардан шакллантирилади.
Ўқув режаларига давлат бошқаруви органларининг топшириқларига асосан ва ушбу Қонунда назарда тутилмаган бошқа йўл билан қўшимча фанларни киритишга йўл қўйилмайди.
36-модда. Таълим соҳасидаги экспериментал ва инновацион фаолият
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
Таълим соҳасидаги экспериментал ва инновацион фаолият таълимни модернизация қилиш мақсадида амалга оширилади ҳамда янги таълим технологиялари ва ресурсларини ишлаб чиқишга, уларни синовдан ўтказишга ҳамда таълим жараёнига жорий этишга қаратилган. Экспериментал ва инновацион фаолиятни амалга ошириш тартиби ва шартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 ноябрдаги ПҚ-3416-сонли «Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори.
Таълим соҳасидаги ваколатли давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари инновацион ўқув дастурлари ва лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда уларнинг натижаларини амалиётга жорий этиш учун ўз ваколатлари доирасида шарт-шароитлар яратади.
Иқтисодий ривожланиш ва инновацион фаолият эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, давлат томонидан олий таълим ташкилотлари олимларининг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини ишлаб чиқариш жараёнига жорий этиш учун тегишли шарт-шароитлар, шунингдек олий таълим ташкилотлари таълим жараёнининг янада такомиллаштирилган шаклларига босқичма-босқич ўтиши учун имкониятлар яратилади.
Таълим ташкилотлари экспериментал ва инновацион фаолиятда масофавий таълим технологияларидан фойдаланиши мумкин.
37-модда. Таълим ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.04.00 Давлат таълим стандартлари ва талаблари]
Таълим ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги уларнинг расмий веб-сайтларида Интернет жаҳон тармоғида жойлаштириладиган таълим ташкилотлари фаолияти тўғрисидаги очиқ ахборот ресурслари билан таъминланади.
Таълим ташкилотлари расмий веб-сайтларида қуйидагиларни жойлаштиради:
таълим ташкилотининг устави;
таълим бериш тиллари ҳақида маълумот;
давлат таълим стандартлари, давлат таълим талаблари;
таълим фаолиятининг моддий-техника таъминоти ҳақида маълумот;
лицензия (нодавлат таълим ташкилотлари учун);
таълим ташкилотининг рейтинги;
таълим фаолиятини амалга ошириш учун давлат аккредитацияси тўғрисидаги сертификат;
илмий тадқиқотлар йўналишлари ва натижалари, шунингдек уларни амалга ошириш учун илмий-тадқиқот базаси тўғрисидаги маълумот (олий таълим учун);
таълим олувчиларга стипендиялар бериш тартиби, уларга ижтимоий ёрдам кўрсатишнинг мавжудлиги ва шартлари тўғрисидаги маълумот;
вақтинча яшаш жойларининг мавжудлиги ва яшаш жойларининг сони, шунингдек тўлов миқдори тўғрисидаги маълумот;
педагоглар ва таълим олувчиларнинг сони, шунингдек педагогларнинг илмий салоҳияти тўғрисидаги маълумот.
Таълим ташкилотларининг расмий веб-сайтларига жойлаштириладиган ахборотнинг ишончлигини таъминлаш учун таълим ташкилотларининг раҳбарлари шахсан жавобгардир.
Айрим таълим ташкилотларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотдан фойдаланиш қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда чекланиши мумкин.
38-модда. Таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш
Таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш барча талабгорлар учун таълим олишга доир тенг имкониятларнинг таъминланиши принципи асосида амалга оширилади, шахсларнинг айрим тоифалари бундан мустасно, уларга қонун ҳужжатларига мувофиқ имтиёзлар берилиши мумкин.
Таълим ташкилотлари талабгорларни ва (ёки) уларнинг ота-онасини ёки бошқа қонуний вакилларини устав, лицензия (нодавлат таълим ташкилотлари учун), давлат аккредитацияси тўғрисидаги сертификат, ўқув дастури ҳамда таълим фаолиятини тартибга солувчи бошқа ҳужжатлар, таълим олувчиларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари билан таништириши шарт.
Жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар ўқишга ўз ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг розилигига ва тиббий-психологик-педагогик комиссиянинг хулосасига биноан қабул қилинади.
Айрим таълим ташкилотларига (олий таълим муассасаларига, академик лицейларга, Президент, ижод, ихтисослаштирилган мактаблар ва бошқаларга) ўқишга қабул қилиш танлов асосида амалга оширилади. Таълим ташкилотларига танлов асосида ўқишга қабул қилиш чоғида танлов иштирокчиларига танловни ўтказиш тартиби тўғрисидаги ахборот тақдим этилади.
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сон «Халқ таълими тизимида давлат хизматлари кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2015 йил 2 июндаги 13-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган Ўқувчиларни синфдан синфга ва бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом. (рўйхат рақами 2684, 2015 йил 2 июнь).
Нодавлат таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш тартиби ушбу таълим ташкилотлари томонидан белгиланади.
Чет эллик фуқароларни Ўзбекистон Республикасининг давлат таълим муассасаларига қабул қилиш тўлов-шартнома асосида (бундан давлат гранти ажратилган ҳоллар мустасно) амалга оширилади.
Олий таълим муассасаларига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 15 июндаги Ф-31-сонли «2023/2024 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида»ги фармойиши
Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш чоғида имтиёзли контингент учун қўшимча қабул параметрлари белгиланади.
39-модда. Давлат таълим муассасаларига ўқишга мақсадли қабул қилиш
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.11.00 Таълим муассасаларига қабул қилиш, ўқишни кўчириш, ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш]
Давлат таълим муассасаларига ўқишга мақсадли қабул қилиш тегишли ҳудудларнинг, соҳалар ва тармоқларнинг кадрларга бўлган эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда улар учун белгиланган таълим олувчиларни қабул қилиш параметрлари доирасида амалга оширилади.
Давлат таълим муассасаларига ўқишга мақсадли қабул қилиш кадрлар буюртмачилари, давлат таълим муассасалари ва фуқаролар ўртасида тузиладиган шартномалар асосида амалга оширилади.
Давлат таълим муассасаларига мақсадли қабул қилиш тартибида ўқишга кириш умумий асосларда танлов натижаларига мувофиқ амалга оширилади.
40-модда. Таълим тўғрисидаги ҳужжат
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.03.00 Таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.04.00 Давлат таълим стандартлари ва талаблари]
Аккредитация қилинган таълим ташкилотларининг давлат таълим стандартларига ва давлат таълим талабларига мувофиқ таълим олган битирувчиларига давлат томонидан тасдиқланган намунадаги таълим тўғрисидаги ҳужжат (шаҳодатнома, диплом, сертификат, гувоҳнома) берилади. Давлат томонидан тасдиқланган намунадаги таълим тўғрисидаги ҳужжат оилада таълим олган ёки мустақил таълим олган ҳамда аккредитация қилинган давлат таълим муассасаларининг тегишли ўқув дастурлари бўйича экстернат тартибида якуний ва давлат аттестациясидан ўтган шахсларга ҳам берилади.
Ўрта махсус таълим, профессионал таълим ҳамда олий таълим тўғрисидаги дипломга ўзлаштирилган фанлар рўйхати, уларнинг ҳажмлари ва фанлар бўйича баҳолари ёзилган варақа илова қилинади.
Тегишли илмий даражани олиш учун диссертация ҳимоя қилган шахсларга фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) ёки фан доктори (Doctor of Science (DSc) илмий даражаси берилади ва давлат томонидан тасдиқланган намунадаги диплом топширилади.
Ўзбекистон Республикасининг ва хорижий давлатларнинг ҳукуматлари ўртасидаги икки томонлама битимлар асосида таълим тўғрисидаги ҳужжатларни ўзаро тан олиш амалга оширилиши мумкин.
Давлат томонидан тасдиқланган намунадаги таълим тўғрисидаги ҳужжат, шунингдек нодавлат таълим ташкилотлари томонидан бериладиган Ўзбекистон Республикасида тан олинадиган таълим тўғрисидаги ҳужжат узлуксиз таълимнинг кейинги тури (даражаси) бўйича ўқишни давом эттириш ёки тегишли мутахассислик ва касб бўйича ишлаш ҳуқуқини беради.
Хорижий давлатларнинг ва Ўзбекистон Республикасининг олий таълим ташкилотлари ўртасида тузилган шартнома асосида уларнинг битирувчиларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган икки томонлама диплом (Double Diploma) берилиши мумкин.
41-модда. Таълим ташкилотларининг рейтинги
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
Таълим ташкилотларининг рейтинги:
таълим ташкилотлари ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш;
илмий-педагогик фаолият даражасининг ўсишини ва сифатининг ошишини рағбатлантириш;
педагог ходимларнинг илмий салоҳиятидан самарали фойдаланиш;
ўқитиш сифатининг юқори кўрсаткичларига эришиш;
меҳнат бозорида талаб юқори бўлган малакали кадрлар тайёрлаш мақсадларида белгиланади.
Рейтингни белгилаш учун таълим ташкилоти томонидан тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилиги учун таълим ташкилотининг раҳбари шахсан жавобгар бўлади.
42-модда. Таълим тизимидаги мониторинг
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
Таълим тизимидаги мониторинг таълимнинг ҳолатини, таълим натижаларининг ўзгариши суръатларини, таълим фаолиятини амалга ошириш учун яратилган шарт-шароитларни ўрганиш ва кузатишни, шунингдек таълим олувчиларнинг контингенти тўғрисидаги маълумотларни ва бошқарув қарорлари қабул қилинишини таҳлил этишни ўз ичига олади.
Таълим ташкилотларининг мониторинги Таълим инспекцияси, таълим соҳасидаги ваколатли давлат бошқаруви органлари ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
Таълим ҳолатининг таҳлили ва уни ривожлантириш истиқболлари тўғрисидаги ахборот Таълим инспекциясининг, таълим соҳасидаги ваколатли давлат бошқаруви органларининг ва улар ҳудудий бўлинмаларининг, шунингдек таълим ташкилотларининг расмий веб-сайтларига жойлаштирилади.
Таълим тизимидаги маълумотлар жумласига расмий статистика маълумотлари, таълим тизими мониторинги натижалари, таълим соҳасидаги ваколатли давлат бошқаруви органларининг ва улар ҳудудий бўлинмаларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳамда таълим ташкилотларининг маълумотлари киради.
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
Таълим соҳасидаги давлат назорати берилаётган таълимнинг мазмуни ва сифати давлат таълим стандартларига, давлат таълим талаблари ва ўқув дастурларига, шунингдек ушбу Қонун талабларига мувофиқлигини аниқлаш йўли билан амалга оширилади.
Таълим ташкилотлари таълим сифати устидан назоратни амалга оширишда Таълим инспекциясига, таълим соҳасидаги ваколатли давлат бошқаруви органларига кўмаклашади.
Таълим сифати устидан назорат қилиш ваколатларига эга бўлмаган органлар томонидан таълим ташкилотларининг таълим сифатини, таълим жараёни ташкил этилишини, педагог ходимларининг меҳнат фаолиятини, таълим олувчиларининг ўзлаштиришини текширишга йўл қўйилмайди.
Таълим инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор қилган ҳолда нодавлат таълим ташкилотларида таълим сифати устидан назорат ва мониторингни амалга оширади.
5-боб. Таълим ташкилотлари педагог ходимларининг ҳуқуқий мақоми
44-модда. Педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи
Тегишли маълумоти, касбий тайёргарлиги бўлган ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга шахслар педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга. Магистратурани тамомлаган шахслар ва дипломли мутахассислар ўз мутахассислиги бўйича педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.
Агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, педагогик олий маълумотга эга бўлмаган шахсларга қайта тайёрлаш курсларидан ўтганидан кейин таълим ташкилотларида (бундан олий таълим ташкилотлари мустасно) педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи берилади.
Ишлаб чиқариш таълими усталари қайта тайёрлаш курсларидан ўтмасдан профессионал таълим ташкилотларида педагогик фаолият билан шуғулланишга ҳақли.
Зарурат бўлганда профессионал таълим ташкилотлари ишлаб чиқариш таълими усталарини, шунингдек тегишли билим ҳамда амалий кўникмаларга эга бўлган, олий маълумоти бўлмаган бошқа мутахассисларни амалий ва қўшимча машғулотларни олиб бориш учун жалб этиши мумкин.
45-модда. Педагог ходимларнинг мақоми ва улар фаолиятининг кафолатлари
Педагог ходимларнинг мақоми жамият ва давлат томонидан тан олинади. Педагог ходимлар ижтимоий қўллаб-қувватланади, ўз касбий фаолиятини амалга ошириши, уларнинг ижтимоий мақоми ва обрўсини ошириш учун ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратилади, шунингдек ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини амалга ошириш учун кафолатлар берилади.
Таълим ташкилотлари педагог ходимларининг ҳуқуқлари, шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўси давлат ҳимояси остида бўлади.
Таълим ташкилотлари педагог ходимларининг касбий фаолиятига аралашишга, таълим олувчиларнинг билимларини тўғри ва холис баҳолашга таъсир кўрсатишга, шунингдек ушбу педагог ходимларнинг хизмат мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилишга йўл қўйилмайди.
Педагог ходимлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўз шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш;
ўқув дастурлари доирасида муаллифлик дастурларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, ўқитиш услубиётини ишлаб чиқиш, шунингдек тегишли ўқув фанлари, курслари, модулларидан фойдаланиш, ижодий фаоллик кўрсатиш;
замонавий педагогик шаклларни, ўқитиш ва тарбия воситаларини, усулларини эркин танлаш ҳамда улардан фойдаланиш;
касбий фаолиятини амалга ошириш учун уларга зарур шарт-шароитлар яратилишини талаб қилиш;
ўқув, илмий ва услубий йўналишлардаги ахборот-ресурс марказларининг хизматларидан бепул фойдаланиш;
давлат таълим стандартларини, давлат таълим талабларини, малака талабларини, ўқув режалари ва ўқув дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
илмий, илмий-тадқиқот ва ижодий фаолиятни амалга ошириш, экспериментал фаолиятда иштирок этиш, инновацияларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш;
таълим ташкилотини бошқаришда, шунингдек таълим ташкилотининг фаолияти билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишда иштирок этиш;
касаба уюшмалари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари аъзоси бўлиш, ходимларининг вакиллари бўлиш, фуқаролик жамияти бошқа институтлари фаолиятида қатнашиш;
ўз касбий ҳуқуқларини ва умумий манфаатларни ифода этиш ҳамда ҳимоя қилиш учун педагог ходимларнинг жамоат бирлашмаларига бирлашиш;
ўз касбий фаолиятига аралашувдан ҳимояланиш;
давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида бепул тиббий кўрикдан ўтиш (давлат таълим муассасалари ва ташкилотлари учун);
таълим олувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда иштирок этиш.
Педагог ходимлар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Педагог ходимларни уларнинг лавозим мажбуриятлари билан боғлиқ бўлмаган ҳар қандай бошқа ишга жалб қилиш тақиқланади.
46-модда. Педагог ходимларнинг мажбуриятлари
Педагог ходимлар:
таълим-тарбия жараёни иштирокчиларининг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳурмат қилиши;
ўқув машғулотларини сифатли ўтказиши;
ахборот-коммуникация технологияларидан, ўқитиш ва тарбиянинг илғор ҳамда инновацион шакллари ва усулларидан фойдаланиши;
таълим олувчиларнинг психологик ва ўзига хос хусусиятларини, жисмоний ва руҳий саломатлигини, физиологик ривожланишини ҳисобга олиши, жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари бўлган шахсларни ўқитиш учун шарт-шароитлар яратилишига эътибор қаратиши;
вояга етмаган таълим олувчилар билан таълим-тарбия ишларини уларнинг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакиллари билан ҳамкорликда олиб бориши;
таълим ташкилотининг уставига ва (ёки) бошқа таъсис ҳужжатларига, ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя этиши;
ўз малакасини мунтазам равишда ошириб бориши, эгаллаб турган лавозимига мувофиқлик жиҳатидан даврий аттестациядан ўтиши;
тиббий кўрикдан ўз вақтида ўтиши шарт.
Педагог ходимларнинг зиммасида қонун ҳужжатларига, шунингдек таълим олувчи ва таълим ташкилоти ўртасида тузиладиган шартномага мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
6-боб. Таълим олувчиларнинг, улар ота-онасининг ҳамда бошқа қонуний вакилларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
47-модда. Таълим олувчиларнинг ҳуқуқлари
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
Таълим олувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
бепул асосда умумий ўрта, ўрта махсус таълим ва бошланғич профессионал таълим олиш;
яшаш жойидаги (микроҳудуддаги) давлат умумий ўрта таълим муассасасига қабул қилиниш;
таълим олиш шаклларини эркин танлаш;
давлат таълим стандартлари, давлат таълим талаблари ва ўқув дастурларига мувофиқ сифатли таълим олиш;
таълим олиш учун ўзининг руҳий хусусиятлари ва физиологик ривожланиши инобатга олинган ҳолда зарур шарт-шароитларга эга бўлиш, шунингдек бепул психологик-тиббий хизматлардан фойдаланиш;
давлат таълим муассасаси томонидан белгиланган тартибга мувофиқ, профессионал таълим ва олий таълимнинг давлат таълим стандартлари талабларига биноан ишлаб чиқилган, ўзи оладиган таълимнинг мазмунини шакллантиришда иштирок этиш;
педагог ходимлар ва таълим-тарбия жараёнининг бошқа иштирокчилари томонидан ҳаёти ва соғлиғига қилинадиган ҳар қандай жисмоний ҳамда руҳий зўравонликдан, шахси ҳақоратланишидан ҳимояланиш;
таълим олиш даврида дам олиш ва бошқа ижтимоий эҳтиёжлар учун таътиллар олиш;
академик таътиллар ва стипендиялар олиш, ўқишни тиклаш ва ўқишини бошқа таълим ташкилотларига, бир таълим шаклидан, касбдан, таълим йўналишидан, мутахассислигидан бошқасига кўчириш;
таълим ташкилотини бошқаришга доир масалаларни муҳокама қилишда иштирок этиш;
таълим олиш жараёнида таълим ташкилотининг ўқув, услубий, илмий-ишлаб чиқариш, маданий, спорт ва маиший объектлари хизматларидан бепул фойдаланиш;
таълим ташкилотининг илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик, илмий-техникавий, экспериментал ва инновацион фаолиятида иштирок этиш.
Таълим олувчилар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Таълим ташкилотларида таълим олувчиларни таълим олиш билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этиш тақиқланади.
48-модда. Таълим олувчиларнинг мажбуриятлари
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
Таълим олувчилар:
ўқув дастурлари асосида билим, малака ва кўникмаларни ўзлаштириши, машғулотларга қатнашиши, уларга мустақил тайёргарлик кўриши, педагог ходимларнинг топшириқларини бажариши;
таълим-тарбия жараёнининг бошқа иштирокчиларига нисбатан жисмоний ва (ёки) руҳий зўравонлик ишлатмаслиги ва уларнинг ўз мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилмаслиги;
устав (таъсис ҳужжати) талабларига, ички тартиб-қоидаларига, вақтинча яшаш жойлари қоидаларига ва таълим фаолиятини ташкил этиш ҳамда амалга оширишга оид бошқа ички ҳужжатлар талабларига риоя этиши;
ахлоқий, маънавий ва жисмоний камол топишга ҳамда ўз дунёқарашини кенгайтиришга интилиши;
таълим-тарбия жараёни иштирокчиларининг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳурмат қилиши;
таълим ташкилотининг мол-мулкини, моддий ва маданий бойликларини асраши шарт.
Таълим олувчиларнинг зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги 666-сон «Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
Вақтинча яшаш жойларига муҳтожлар мавжуд бўлган ҳолларда, ушбу жойлардан бошқа мақсадларда фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Вақтинча яшаш жойларидан фойдаланиш учун таълим ташкилоти билан тузилган шартномага мувофиқ ҳақ тўланади.
Вақтинча яшаш жойидан фойдаланганлик учун тўлов миқдори таълим ташкилоти томонидан белгиланади.
Давлат таълим муассасалари айрим турдаги таълим олувчилар учун вақтинча яшаш жойидан фойдаланганлик учун тўлов қийматини камайтиришга ёки уларни тўловдан тўлиқ озод қилишга ҳақли. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, шунингдек ўқитиш даврида етим бўлиб қолган болалар, жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар (шахслар) вақтинча яшаш жойидан фойдаланганлик учун ҳақ тўлашдан озод қилинади.
51-модда. Вояга етмаган таълим олувчилар ота-онасининг ҳамда бошқа қонуний вакилларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
Вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакиллари боланинг ўқиши, тарбияланиши, жисмоний, маънавий ва интеллектуал ривожланиши учун масъулдир.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва таълим ташкилотлари вояга етмаган таълим олувчиларни тарбиялашда, уларнинг жисмоний ҳамда руҳий соғлиғини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлашда, шунингдек индивидуал қобилиятларини ривожлантиришда уларнинг ота-онасига ҳамда бошқа қонуний вакилларига кўмаклашади.
Вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакиллари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари бўлган болаларга, шунингдек узоқ вақт даволанишга муҳтож бўлган болаларга оилада таълим олиш имкониятини бериш;
оилада таълим олаётган боланинг фикрини инобатга олган ҳолда унинг ўқишини таълимнинг ҳар қандай босқичида таълим ташкилотида давом эттириш тўғрисида қарор қабул қилиш;
таълим ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш, таълим-тарбия жараёнини такомиллаштириш, моддий-техника базасини ривожлантириш, таълим ташкилотларига хайрия ёрдами кўрсатиш бўйича таклифлар киритиш;
таълим ташкилотининг устави ва (ёки) бошқа таъсис ҳужжати, лицензияси, давлат аккредитацияси тўғрисидаги сертификати, давлат таълим стандартлари, давлат таълим талаблари, малака талаблари, ўқув режалари ва ўқув дастурлари билан танишиш;
таълимнинг мазмуни, қўлланилаётган таълим ва тарбия усуллари, таълим технологиялари билан, шунингдек ўз болаларининг ўқув фанларини ўзлаштириши натижалари билан танишиш;
таълим олувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;
таълим ташкилотини бошқаришга доир масалаларни муҳокама қилишда иштирок этиш.
Вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакиллари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакиллари:
ўз болаларини инсонпарварлик, ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, маънавий, миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаши;
болаларининг умумий ўрта, ўрта махсус таълим ёки бошланғич профессионал таълим олишини таъминлаши;
болаларининг ўқув машғулотларига қатнашишини таъминлаш ва ўзлаштириши устидан назоратни амалга ошириш;
ўз болаларининг интеллектуал, маънавий ва жисмоний ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиши;
таълим ташкилотининг таълим-тарбия жараёнини тартибга солувчи ички тартиб-қоидаларига риоя этиши;
жисмоний ва юридик шахслар билан муносабатларда, шу жумладан судда махсус ваколатларсиз ўз болаларининг таълим соҳасидаги ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиши;
таълим-тарбия жараёни иштирокчиларининг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиши шарт.
Вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакиллари зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Тўлов-шартнома асосида таълим олувчиларга имтиёзли банк кредитлари берилиши мумкин.
Нодавлат таълим ташкилотлари таълим олувчиларни ижтимоий ҳимоя қилишни қонун ҳужжатларига, ўз уставига ва (ёки) бошқа таъсис ҳужжатига мувофиқ амалга оширади.
Давлат ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида кам таъминланган оилалардаги болалар, жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар (шахслар) учун, шунингдек мазкур тоифадаги таълим олувчиларнинг касбий ўсиши учун шарт-шароитлар яратади.
53-модда. Таълим ташкилотларининг ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.14.00 Таълим-тарбия жараёни иштирокчиларини ижтимоий ҳимоя қилиш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.96.00 (Кучини йукотган) Таълим ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш]
Таълим ташкилотларининг ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш давлат томонидан кафолатланади.
Таълим ташкилотларининг педагог ходимларига қисқартирилган иш вақти давомийлиги белгиланади, ҳақ тўланадиган ҳар йилги узайтирилган таътил ва бошқа имтиёзлар ва кафолатлар тақдим этилади.
Таълим ташкилотларининг педагог ва бошқа ходимларига санитария-гигиенага оид, эпидемияга қарши ҳамда профилактика чоралари билан амалга ошириладиган соғлиқни сақлаш кафолатланади.
Таълим ташкилотлари меҳнатга ҳақ тўлаш учун мавжуд бўлган маблағлар доирасида мустақил равишда иш ҳақига, лавозим маошларига табақалаштирилган устамалар белгилашга ва меҳнатга ҳақ тўлаш ҳамда уни рағбатлантиришнинг турли шаклларини қўллашга ҳақли.
54-модда. Етим болаларни ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ўқитиш ва уларнинг тўлиқ таъминоти
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.14.00 Таълим-тарбия жараёни иштирокчиларини ижтимоий ҳимоя қилиш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.86.00 (Кучини йукотган) Ўқувчилар, талабалар ва тарбияланувчиларнинг ҳуқуқлари ва ижтимоий ҳимояси]
Етим болаларни ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ўқитиш ва уларнинг тўлиқ таъминоти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
55-модда. Жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари бўлган болаларни (шахсларни) ўқитиш ҳамда тарбиялаш
Давлат жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари бўлган болаларнинг (шахсларнинг) давлат ихтисослаштирилган таълим муассасаларида, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларида инклюзив шаклда бепул умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим олишини таъминлайди.
Жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари бўлган, шунингдек узоқ вақт даволанишга муҳтож бўлган болаларни ўқитиш ҳамда тарбиялаш учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари ташкил этилади. Таълим олувчиларни ушбу таълим муассасаларига юбориш ва улардан четлатиш ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг розилиги билан тиббий-психологик-педагогик комиссиянинг хулосасига биноан амалга оширилади.
Давлат ихтисослаштирилган таълим муассасаларида таълим олувчилар давлат таъминотида бўлади.
56-модда. Ижтимоий реабилитацияга муҳтож бўлган болаларни (шахсларни) ўқитиш ва тарбиялаш
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.01.00 Умумий қоидалар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.14.00 Таълим-тарбия жараёни иштирокчиларини ижтимоий ҳимоя қилиш]
Алоҳида шароитларда ўқитиш ва тарбияланишга муҳтож бўлган болалар (шахслар) учун уларнинг таълим олишини, касбий тайёргарлигини ва ижтимоий реабилитация қилинишини таъминлайдиган ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари ташкил этилади.
Озодликдан маҳрум қилиш тарзида жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган болаларнинг (шахсларнинг) таълим олиши, тарбияланиши ва мустақил таълим олиши учун шароитлар яратилади.
8-боб. Нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш, таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш. Хорижий давлатда олинган таълим тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш, таълим соҳасидаги ҳужжатларга апостиль қўйиш
Нодавлат таълим ташкилотларига лицензия бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш Таълим инспекцияси томонидан амалга оширилади.
58-модда. Таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотлари, шунингдек мактабдан ташқари таълимни, олий таълимдан кейинги таълимни, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи таълим ташкилотлари давлат таълим стандартларига, давлат таълим талабларига ҳамда ўқув дастурларига мувофиқлик жиҳатидан аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказилади.
Таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш беш йил муддатга амалга оширилади.
Таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш таълим ташкилотларининг аризасига кўра Таълим инспекцияси томонидан амалга оширилади. Ариза аккредитация муддати тугашидан уч ой олдин берилади.
Аттестация икки босқичда — таълим ташкилотлари фаолиятини ички баҳолаш ва ташқи баҳолаш босқичларида амалга оширилади.
Ички баҳолаш таълим ташкилотининг ўзини ўзи баҳолашидир.
Ташқи баҳолаш ички баҳолаш ўтказилганидан кейин Таълим инспекцияси томонидан амалга ошириладиган баҳолашдир.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида ташкил этилган, шунингдек вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ташкил этилган таълим ташкилотлари ташкил этилган кундан эътиборан беш йил мобайнида аккредитация қилинган ҳисобланади.
Нодавлат таълим ташкилотлари лицензия олинган кундан эътиборан беш йил давомида аккредитациядан ўтган деб ҳисобланади, бу муддат тугагач, ушбу Қонунда белгиланган тартибда аттестация ва аккредитациядан ўтказилади.
Таълим ташкилотларини давлат аккредитациясидан ўтказиш мақсадида Таълим инспекцияси ҳузурида доимий фаолият кўрсатувчи давлат аккредитация комиссияси тузилади.
Давлат аккредитацияси таълим ташкилотининг аттестацияси асосида амалга оширилади. Доимий фаолият кўрсатувчи давлат аккредитация комиссияси таълим ташкилотининг мақомини ва унинг фаолияти давлат таълим стандартларига, давлат таълим талабларига ва ўқув дастурларига мувофиқлигини аниқлайди.
Таълим ташкилотининг давлат аккредитацияси тўғрисида ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, унга давлат аккредитациясининг амал қилиш муддати кўрсатилган ҳолда белгиланган намунадаги сертификат берилади.
Таълим ташкилоти қайта ташкил этилган ёки тугатилган ҳолларда давлат аккредитацияси тўғрисидаги сертификатнинг амал қилиши Таълим инспекциясининг қарори билан тугатилади.
Таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг талаблари ёки сертификатда кўрсатилган шартлар бузилганлиги аниқланган ва аниқланган қоидабузарликлар таълим ташкилоти томонидан бартараф этилмаган ҳолларда Таълим инспекцияси томонидан давлат аккредитацияси тўғрисидаги сертификатнинг амал қилишини бекор қилиш хақида қарор қабул қилинади.
Давлат аккредитациясидан ўтган таълим ташкилотлари Таълим ташкилотларининг реестрига киритилади ва бу ҳақдаги маълумотлар Таълим инспекциясининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
59-модда. Таълим ташкилотларининг фаолиятини ички ва ташқи баҳолашдан ўтказиш
Таълим ташкилотларининг фаолияти ташқи баҳолашдан ўтказилишидан олдин улар Таълим инспекцияси томонидан ишлаб чиқилган аттестациядан ўтказиш мезонлари ва кўрсаткичлари асосида ўз фаолиятини мустақил равишда ички баҳолашдан ўтказади.
Таълим ташкилотлари ўз фаолияти ташқи баҳолашдан ўтказилишидан икки ой олдин ички баҳолаш натижаларини Таълим инспекциясига тақдим этади.
Таълим инспекцияси таълим ташкилотининг фаолиятини ички баҳолаш якунларини ўрганади ва улардан таълим ташкилотининг фаолиятини ташқи баҳолаш жараёнида фойдаланади.
Таълим ташкилоти раҳбари ички баҳолаш натижаларининг ишончлилиги учун жавобгар бўлади.
60-модда. Хорижий давлатда олинган таълим тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
Хорижий давлатда 1992 йил 1 январдан кейин олинган таълим тўғрисидаги ҳужжат тан олиш жараёнидан ўтказилганидан кейин Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида қонуний кучга эга ҳужжат сифатида тан олинади.
Хорижий давлатда олинган таълим тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш Таълим инспекцияси томонидан амалга оширилади.
Хорижий давлатда олинган таълим тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 620-сон «Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартибини такомиллаштириш ҳақида»ги қарори.
61-модда. Таълим соҳасидаги расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
Таълим соҳасидаги расмий ҳужжатларга апостиль ҳужжатни тасдиқлаган шахс имзосининг ҳақиқийлигини, шунингдек муҳр ёки штампнинг босма изи ҳақиқийсига мувофиқлигини тасдиқлаш мақсадида қўйилади.
Апостилга қўйилган имзо, муҳр ёки штамп қўшимча равишда тасдиқлашни талаб этмайди.
Таълим ташкилотлари томонидан берилган расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш Таълим инспекцияси томонидан амалга оширилади.
9-боб. Таълимни молиялаштириш ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш
62-модда. Таълим ташкилотларини молиялаштириш
Давлат таълим муассасаларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетидан, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларидан, туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан, кадрлар буюртмачиларининг маблағлари ҳисобидан, шунингдек бюджетдан ташқари маблағлар ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Нодавлат таълим ташкилотларини молиялаштириш муассисларнинг, кадрлар буюртмачиларининг пул ва моддий маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Давлат таълим муассасалари уставида белгиланган вазифаларга мувофиқ пулли таълим хизматлари ва бошқа хизматлар кўрсатиш, шунингдек тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.
Пулли таълим хизматларини кўрсатиш давлат таълим муассасаларининг асосий фаолиятига тўсқинлик қилмаслиги керак.
Давлат таълим муассасаларида қўшимча таълим хизматлари кўрсатганлик учун ҳақ ундириш тартиби улар томонидан мустақил равишда белгиланади.
Давлат таълим муассасалари пулли таълим хизматлари ва бошқа хизматлар кўрсатиш ҳамда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳисобидан олинган пул маблағларини мустақил равишда тасарруф этишга ҳақли.
шартномалар асосида, шу жумладан чет эллик жисмоний ёки юридик шахслар билан тузилган шартномалар асосида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳисобидан тушган маблағлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг буюртмалари асосида илмий-тадқиқот, ўқув-услубий ва қонунда тақиқланмаган бошқа ишларни бажариш ҳисобидан тушган маблағлар;
таълим ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган маҳсулотни, бажарилган ишларни ва кўрсатилган хизматларни реализация қилишдан олинган даромадлар;
бинолар, иншоотлар ва асбоб-ускуналарни ижарага бериш ҳисобидан тушган маблағлар;
таълим ташкилотларининг бўш турган пул маблағларини банк муассасаларига депозитларга жойлаштириш ҳисобидан олинган пул маблағлари (фоизлар);
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ажратиладиган маблағлар;
банк кредитлари ва ссудалари;
жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия маблағлари.
Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус таълимда ва бошланғич профессионал таълимда ажратиладиган маблағлар суммалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади ҳамда ушбу маблағлар тарбияланувчилар ва таълим олувчиларнинг ўқиш жойидаги таълим ташкилотларига йўналтирилади.
Таълимни ривожлантириш жамғармалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат муассасалари ҳамда ташкилотларининг, юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан чет эллик юридик ва жисмоний шахсларнинг бадаллари ҳамда ажратмалари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ташкил этилиши мумкин.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.05.00 Давлат-хусусий шериклик;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.01.00 Умумий қоидалар]
Таълим соҳасидаги давлат-хусусий шериклик давлат ва хусусий шерикларнинг муайян муддатга юридик жиҳатдан расмийлаштирилган, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун ўз ресурсларини бирлаштиришига асосланган ҳамкорликдир.
Нодавлат таълим ташкилотлари таълим соҳасидаги давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилиши мумкин.
Таълим соҳасидаги давлат-хусусий шериклик «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни принциплари, нормалари ва қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
65-модда. Таълим соҳасига инвестицияларни жалб этиш
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.03.00 Инвестиция (хусусийлаштириш) жамғармалари;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.01.00 Умумий қоидалар]
Давлат таълим соҳасини, таълим ташкилотлари фаолиятини ривожлантиришга, шунингдек инвесторларнинг, шу жумладан чет эллик инвесторларнинг ушбу соҳадаги ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган инвестицияларни жалб этиш учун қулай ижтимоий-иқтисодий, ташкилий-ҳуқуқий шароитлар яратилишини таъминлайди.
66-модда. Таълим ташкилотларининг мол-мулки
Таълим ташкилотлари ўз мулкига, хўжалик юритувидаги ёки оператив бошқарувидаги мулкка эга бўлиши керак.
Давлат таълим муассасаларининг оператив бошқарувида ёки хўжалик юритувида бўлган объектларнинг (бинолар, иншоотлар, қурилаётган бинолар ва иншоотларнинг, ўқув, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмаларнинг, таълим олувчилар вақтинча турар жой биноларининг, клиник базалар ва бошқа кўчмас мулк объектларининг, шу жумладан таълим кампусларига кирадиган мулк объектларининг) хусусийлаштирилишига йўл қўйилмайди.
67-модда. Таълим ташкилотларининг халқаро ҳамкорлиги
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.03.00.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича ҳамкорлик / 19.03.06.00 Фан ва таълим соҳасидаги ҳамкорлик]
Таълим ташкилотлари қуйидагилар воситасида тегишли хорижий мамлакатларнинг таълим муассасалари ва ташкилотлари билан халқаро ҳамкорликни амалга оширади:
Таълим ташкилотлари қонун ҳужжатларига мувофиқ хорижий давлатларнинг таълим муассасалари ва ташкилотлари билан ҳамкорликда кадрлар тайёрлашни амалга ошириши мумкин.
Таълим соҳасидаги ваколатли давлат бошқаруви органлари:
хорижий давлатларнинг тегишли ваколатли органлари, таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилади;
Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқароларни хорижий давлатларнинг таълим муассасаларига ўқиш учун юборади;
педагог ходимлар ва таълим олувчилар алмашинувини амалга оширади;
раҳбар ҳамда педагог ходимларнинг хорижий давлатларда тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этади;
ўз ходимлари ҳамда мутахассисларини халқаро конференцияларга ва стажировкаларга юбориш, уларнинг халқаро лойиҳалар ҳамда илмий тадқиқотларда иштирок этишини қўллаб-қувватлайди.
Таълим соҳасидаги ваколатли давлат бошқаруви органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ таълим соҳасидаги халқаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича бошқа тадбирларни ҳам амалга ошириши мумкин.
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.07.00 Хорижий мамлакатларнинг таълим муассасалари ва ташкилотлари]
Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ ёки якка тартибда хорижда таълим олиш ҳуқуқига эга.
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.01.00.00 Ўзбекистон Республикасининг қонунлари]
72-модда. Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш
Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
1) Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги 463-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 11-12, 295-модда);
2) Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган «Таълим тўғрисида»ги 464-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 225-модда);
3) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 29 августдаги 465-I-сонли «Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни кучга кириш тартиби тўғрисида»ги Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 226-модда);
4) Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 9 апрелда қабул қилинган «Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига ўзгартиш киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-87-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 160-модда) 1-моддаси;
5) Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги ЎРҚ-355-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, № 10, 263-модда) 15 ва 16-моддалари;
6) Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 январда қабул қилинган «Айрим давлат органлари фаолияти такомиллаштирилиши, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-456-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, № 1, 1-модда) 14 ва 15-моддалари;
7) Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-476-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, № 4, 224-модда) 26-моддаси.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
73-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
75-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши]
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ