Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 22 сентябрдаги 30/14-сон қарори (рўйхат рақами 3080, 2018 йил 25 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.10.2018 й., 10/18/3080/2114-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки облигацияларининг чиқарилиши ва муомалада бўлиши тартиби тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
«Марказий банк облигациялари (бундан буён матнда облигациялар деб юритилади) — облигация эгасига белгиланган тартибда даромад олиш ҳуқуқини берувчи Марказий банк томонидан электрон шаклда чиқариладиган эмиссиявий қимматли қоғозлар;»;
«чегириш нархи — аукцион савдолари натижаларига кўра тижорат банкларининг қондириладиган рақобатли буюртмаларида таклиф этилган минимал нарх;».
2.
4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Облигациялар Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида номинал қиймати кўрсатилган ҳолда қатъий белгиланган купон ставкаси билан ёки дисконт облигациялар шаклида чиқарилади.
Бунда, дисконт облигациянинг номинал қиймати ҳамда харид қиймати ўртасидаги фарқ дилер учун даромад бўлиб ҳисобланади.».
3.
9-банддаги «куннинг кейинги кунидан» деган сўзлар «кундан» деган сўз билан алмаштирилсин.
4.
12-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
5.
13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13. Облигацияларни жойлаштириш бўйича аукцион савдолари шартлари тўғрисидаги маълумотлар аукцион савдоси ўтказиладиган кундан камида 1 иш куни олдин Марказий банкнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.».
6.
19-банддаги «фоиз ставкаси» деган сўзлар «нархи» деган сўз билан алмаштирилсин.
«Ўртача тортилган нарх аукцион савдолари якунлари бўйича тўлиқ ёки қисман қондирилган рақобатли буюртмалар нархи ҳамда сотиб олинган облигациялар миқдорларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.».
9.
22-банддан «мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
10.
23-банддаги «фоиз ставкаларидан» ва «фоиз ставкасини» деган сўзлар тегишли равишда «нархлардан» ва «нархини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«24. Аукцион савдолари натижаларида белгиланган чегириш нархидан паст нархдаги буюртмалар қондирилмайди.
25. Марказий банк аукцион савдолари натижалари бўйича тижорат банкларининг аввал рақобатсиз буюртмаларини тўлиқ, шунингдек таклиф этилган нархи чегириш нархидан паст бўлмаган рақобатли буюртмаларни қондириш бўйича валюта биржасига топшириқ беради.
Рақобатли буюртмалар уларда таклиф қилинган максимал нархлардан чегириш нархигача бўлган тартибда қондирилади.».
12.
26-банддаги «фоиз ставкаси» ва «фоиз ставкасига» деган сўзлар тегишли равишда «нархи» ва «нархига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.