Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Аҳолининг, халқ хўжалиги объектларининг ишончли ёнғин хавфсизлигини, «ЎзДЭУавто» қўшма корхонасининг темир йўл транспортида ташиладиган маҳсулотлари ва бошқа қимматли юкларнинг сақланишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига «ЎзДЭУавто» қўшма корхонасининг маҳсулотлари ва бошқа қимматли юклар ортилган составларни кузатиб бориш бўйича Асака станциясида ички ишлар линия бўлимини ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Транспорт ички ишлар бошқармаси махсус милиция батальонини ташкил этиш учун
иловага мувофиқ 226 нафардан иборат қўшимча ходимлар ажратилсин.
2. Қорақалпоғистон Республикасининг Тахиатош, Қўнғирот, Андижон вилоятининг Асака ва Хоразм вилоятининг Хива шаҳарларида ҳарбийлаштирилган ёнғин муҳофазаси бўлимлари ташкил этилсин. 1997 йил 1 январдан бошлаб кўрсатиб ўтилган шаҳарларда, тегишли равишда 182 нафар ходимдан иборат профессионал ёнғин муҳофазаси бўлинмалари тугатилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига кўрсатиб ўтилган мақсадлар учун 200 штат бирлиги ажратилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, «Ўзулгуржибиржасавдо» уюшмаси, «Ўздавнефтмаҳсулот» давлат-акционерлик бирлашмаси мазкур қарордан келиб чиқувчи мақсадлар учун қўшимча ходимлар ажратилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигини молиявий ва моддий-техник жиҳатдан таъминласинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги қўшимча ажратилган штатларни ходимлар билан бутлаш юзасидан зарур чоралар кўрсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.