Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 31 октябрдаги ПФ-5566-сон «Жиноий-ҳуқуқий статистика тизимини тубдан такомиллаштириш ва жиноятларни тизимли таҳлил қилиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2009 йил 13 октябрдаги 107-сон буйруғи (рўйхат рақами 2050, 2009 йил 30 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 50-51-сон, 545-модда) билан тасдиқланган Автомототранспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказишни (қайд этишни) ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг
14-бандидаги «Ахборот маркази» деган сўзлар «Тезкор-маълумотлар бошқармаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.