toggle_night_mode
Ҳужжат 22.07.2023 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 31 январдаги ПФ-5930-сон Фармонига мувофиқ кадастр соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага;
Кўчмас мулк объектларининг қонун асосидаги ипотекаси ва ипотека тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2-иловага;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кўчмас мулк объектларини ижарага бериш шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 3-иловага;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 4-иловага;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқароларнинг номида шахсий турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 5-иловага;
(1-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 5а-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бино ва иншоотларнинг мансублиги ва таркиби тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 5б-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисининг малака шаҳодатномасини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 5в-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
кадастр соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини давлат хизматлари кўрсатиш тизими билан интеграциялаштиришни ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали жорий этилишини таъминласин;
ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартиботини жорий этсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартиби бажарилиши, шу жумладан уларнинг фаолияти юзасидан ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин.
4. Белгилаб қўйилсинки, давлат хизматларни кўрсатадиган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги раҳбарлари ушбу қарорда назарда тутилган вазифаларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов ва Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси Х.С. Турахужаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 2 сентябрь,
535-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарорига
1-ИЛОВА
Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент юридик ва жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда — ариза берувчи) мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Кўчмас мулк объектини кадастр ҳисобига олиш ва кадастр йиғмажилдини шакллантириш натижасида кўчмас мулк объекти бўйича электрон шаклда кадастр паспорти расмийлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кадастр паспортида мулкдор ва ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатлар ҳақидаги маълумотлар акс эттирилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Кадастр паспортининг шакллари Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 389-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ турлар бўйича белгиланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
4. Кўчмас мулк объектига кадастр паспорти қуйидаги ҳолларда расмийлаштирилади ёки қайта расмийлаштирилади:
кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи хатлов ишлари бажарилганда;
кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда ёки ер участкаси алоҳида бўлинганда (бунда икки қисмга алоҳида кадастр паспорти шакллантирилади);
қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари хусусийлаштирилгандан сўнг уларнинг бир қисмига бўлган ҳуқуқ бошқа шахсга ўтганда;
ер участкасининг майдони ёки чегара нуқталари ўзгарганда;
кўчмас мулк объектининг манзилини белгилашда ёки ўзгартиришда;
кўчмас мулк объектининг тоифаси ўзгарганда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўз ер участкасида тегишли рухсатномаларни расмийлаштирмасдан қурилган бино ва иншоотлар мавжуд бўлганда.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Кадастр паспортини олиш ҳамда белгиланган тартибда кўчмас мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ариза берувчининг ихтиёрига кўра бир вақтда ёки алоҳида мурожаат қилиш мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги Қонуни.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Белгиланган тартибда келишилган лойиҳа ҳужжатларига кўра объектнинг қурилиши (реконструкцияси) тугалланган тақдирда, битта сўровномага асосан кадастр паспорти, қурилиши (реконструкцияси) тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатномаси, кўчмас мулк давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги реестрдан кўчирма бир вақтда берилади.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2022 й., 09/22/200/0327-сон)
Кўчмас мулк объектига бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар вужудга келганда, бошқа шахсга ўтганда, бекор бўлганда ёки кўчмас мулк объектининг ҳуқуқий ҳолати ўзгарганлигини тасдиқлаш ёки қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш бўйича мурожаат қилинганда, ариза берувчининг ихтиёрига кўра қоғоз ёки пластик шаклдаги кадастр паспорти берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси филиаллари (кейинги ўринларда — ДК филиаллари) кадастр йиғмажилдини шакллантириб, унинг натижаси бўйича кадастр паспортини тақдим этадилар.
Давлат сири билан боғлиқ бўлган кўчмас мулк объектлари бўйича кадастр паспортини тайёрлаш учун тўғридан-тўғри ДК филиалларига мурожаат қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Давлат хизматлари марказлари ва ДК филиаллари ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда — ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон тизим ёрдамида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Давлат хизмати ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида кўрсатилади.
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
9. Ариза берувчи кадастр паспортини олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
10. Ариза берувчилар ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари марказлари ходими — ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон шаклда мустақил тўлдиради. Учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилаётганда, сўровномага белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома илова қилинади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Фуқаролик кодексининг 10-боби.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Сўровномага кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Давлат хизматлари марказлари томонидан ариза берувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон)
12. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказларига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг барча ҳужжатлар реал вақт режимида ДК филиалига электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда ДК филиалига юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади.
14. ДК филиали зарур ҳолларда ариза берувчи билан келишиб, сўровномада кўрсатилган жойга чиққан ҳолда, объектнинг параметрлари бўйича ўлчов ишларини амалга оширади, хатловдан ўтказади ҳамда талаб этилганда кўчмас мулк объектининг манзилини белгилайди ёки ўзгартиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Ариза берувчи ёки унинг вакили келишилган вақтда ва манзилда бўлмаган тақдирда, сўровномада кўрсатилган телефон рақами орқали алоқага чиқилиб, сабаби аниқланади ва бу ҳақда холислар (қўшнилар) иштирокида далолатнома расмийлаштирилади ва мурожаат (сўровнома) кўрилмасдан қолдирилади.
Расмийлаштирилган далолатномага асосан мурожаат (сўровнома) кўрилмасдан қолдирилганлиги ҳақида ДК филиали масъул ходимлари томонидан ЭРИ билан тасдиқланган хабарнома 1 иш куни давомида тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Кадастр паспортини тайёрлаш объектнинг мураккаблигига қараб қуйидаги муддатларда амалга оширилади:
а) кўчмас мулк объектларининг турар жойга оид қисми бўйича:
кўп квартирали уйдаги квартира — 3 иш кунигача;
якка тартибдаги турар жой — 5 иш кунигача;
б) кўчмас мулк объектларининг нотурар жойга оид қисми бўйича:
умумий майдони 100 кв.м. гача — 5 иш кунигача;
умумий майдони 100 кв.м дан 1 000 кв.м. гача — 7 иш кунигача;
умумий майдони 1 000 кв.м дан 5 000 кв.м. гача — 10 иш кунигача;
умумий майдони 5 000 кв.м дан 15 000 кв.м. гача — 15 иш кунигача;
умумий майдони 15 000 кв.м дан 50 000 кв.м гача — 20 иш кунигача;
умумий майдони 50 000 кв.м дан ортиқ — 25 иш кунигача;
ажратилган ер участкалари бўйича — 3 иш кунигача.
Кадастр (йиғмажилди) паспорти йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда), қоғоз ёки пластик шаклда янги кадастр паспорти икки иш куни мобайнида берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида малака шаҳодатномасига эга бўлган кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандиси томонидан ўтказилган техник хатлов натижасига кўра тайёрланган кадастр ишлари тақдим этилган тақдирда, ДК филиали томонидан кадастр паспорти ариза берувчига 3 иш куни мобайнида риэлторлик ташкилотлари орқали тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Кадастр йиғмажилди шакллантирилгандан сўнг ДК филиали томонидан кадастр паспорти бериш ва кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш (талаб этилганда) учун тўлов миқдори қиймати кўрсатилган хабарнома (инвойс) Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат қилган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бунда қоғоз шаклидаги кадастр паспорти ЯИДХП ёки Давлат хизматлари марказлари орқали, пластик шаклдаги кадастр паспорти фақат Давлат хизматлари марказлари орқали тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кадастр паспортини бериш учун ундириладиган тўлов миқдорлари Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарорига асосан белгиланади.
19. Давлат хизматлари марказлари хабарнома келиб тушгандан сўнг реал вақт режимида бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали ариза берувчини хабардор қилади.
Ариза берувчи хабарномани олгандан сўнг бир ой мобайнида кадастр паспортини беришнинг тўлов қийматини хабарномада қайд этилган миқдорда тўлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суд бошқарувчисига кадастр паспорти олдиндан тўловларни амалга оширмасдан берилади ва хабарномада кўрсатилган тўловнинг ўрни суд бошқарувчиси томонидан «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 150-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тартибда тўланади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Кадастр паспорти бериш учун тўлов қиймати тўланганлиги ахборот-коммуникация тизими орқали тасдиқланади.
Белгиланган муддатда тегишли тўлов миқдори тўланмаслиги кадастр паспортини беришни рад этиш учун асос бўлади. Ушбу ҳолатларда ариза берувчи умумий тартибда давлат хизматидан фойдаланиш учун такроран мурожаат қилишга ҳақли.
Давлат хизматидан фойдаланиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, тўлов қиймати суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Тўлов миқдори қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:
15 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
қолган маблағлар тўлиқ миқдорда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси ҳисобварағига ўтказилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасида электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
қолган маблағлар тўлиқ миқдорда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси ҳисобварағига ўтказилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
в) риэлторлик ташкилотлари орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — риэлторлик ташкилотлари ҳисобварағига;
қолган маблағлар тўлиқ миқдорда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси ҳисобварағига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Хабарномада кўрсатилган тўлов тўлиқ тўлангандан сўнг Давлат хизматлари марказлари ходими томонидан тизимдан кадастр паспортини юклаб олиш (қоғоз ёки пластик шаклда чоп этиш) имкони пайдо бўлади ва ариза берувчига реал вақт режимида кадастр паспорти берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Қуйидаги ҳолларда кадастр паспортини расмийлаштириш бепул амалга оширилади:
кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;
кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига ёки реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда ва кўчмас мулк объекти кўрсаткичлари ўзгартирилмасдан).
Ушбу ҳолларда кадастр паспорти уч иш куни мобайнида расмийлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Қуйидагилар кадастр паспорти беришни рад этиш учун асос бўлади:
сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши;
кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги;
ариза берувчи ёки унинг вакили келишилган манзилда бўлмаган тақдирда;
ваколатли орган томонидан кадастр паспортини расмийлаштириш бўйича кўчмас мулк объектига тақиқ ёки хатлов қўйилганлиги.
Кадастр паспортини расмийлаштиришни ушбу бандда кўрсатилмаган асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3-боб. Якунловчи қоидалар
24. Давлат хизматлари марказлари ва ДК филиаллари ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
25. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари мазкур Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини, шу жумладан ЯИДХП орқали доимий назорат ва мониторинг қилиб боради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2155-моддаси.
Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Аризаберувчи

1. Кадастр паспортини олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади.

Ўз хоҳишига кўра



2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

2. ЯИДХП

Сўровномани тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ёки Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси филиалига (ДК филиали) юборади.

1. Сўровнома тўлдирилиши билан

2. Автоматик тарзда



3-босқич

ДКфилиали

1. Объектда жойига чиқиб ўлчов ишларини амалга оширади ва тўлов миқдори қиймати кўрсатилган хабарномани (инвойс) Давлат хизматлари марказига, ариза берувчига ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.

2. Объект манзилини белгилайди ёки ўзгартиради (талаб этилганда).

Регламентда кўрсатилган

(объект мураккаблигидан келиб чиқиб) муддатларда



4-босқич



1. Давлат хизматлари маркази

2. ЯИДХП



Хабарномани (инвойс) ариза берувчига беради.



1. Реал вақт режимида

2. Автоматик тарзда



5-босқич

Аризаберувчи

Хабарномада (инвойс) белгиланган тўловни амалга оширади.

1 ой мобайнида



6-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

2. ЯИДХП

Тизимдан кадастр паспортини юклаб олади (чоп этади) ва ариза берувчига кадастр паспортини беради.

1. Реал вақт режимида

2. Автоматик тарзда

Кейинги таҳрирга қаранг.
Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.

__________________

(санаси)

__________________

(рақами)

Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш тўғрисида

СЎРОВНОМА

I. (жис.) Ариза берувчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот:

1. Ф.И.О.:

2. Паспорт маълумотлари (серияси ва рақами, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (мавжуд бўлса):

3. Телефон рақами:

4. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):

I. (юр.) Ариза берувчи — юридик шахс тўғрисида маълумот:

1. Расмий номи (тўлиқ):

3. Жойлашган жойи:

4. Телефон рақами:

5. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):

II. Кўчмас мулк объекти тўғрисида маълумот:

1. Кўчмас мулк объектининг тури:

якка тартибдаги турар жой (дала ҳовли);

ер участкаси;

Кўп квартирали уйда жойлашган:

Турар жой;

Нотурар жой;

Нотурар жой;

Кўчмас мулк объектининг ҳолати:

Қурилиши тугалланган;

Қурилиши тугалланмаган;

2. Кўчмас мулк объектининг номланиши: (нотурар жой тоифасидаги объектлар учун):

3. Кўчмас мулк объектининг манзили (индекс, манзил, мўлжал):

4. Манзил ўзгарганми?

Ҳа; (манзил учун пуллик)

Йўқ;

5. Кўчмас мулкнинг кадастр рақами: (мавжуд бўлса)

Йўқ;

Сиз ижтимоий имтиёзга эгамисиз?

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ёки Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси (давлат хизматлари нархи хизматлар умумий қийматининг 50 фоизини ташкил қилади)

III. Кадастр паспортини тайёрлашнинг мақсади:

1. Янги кўчмас мулк объектига (бирламчи) кадастр паспортини шакллантириш

(тўлов асосида)

кўп квартирали уйдаги турар жойнинг кадастр паспорти;

якка тартибдаги турар жойнинг кадастр паспорти;

нотурар жой тоифасидаги кўчмас мулк объектининг кадастр паспорти;

ер участкасининг кадастр паспорти;

кўп квартирали турар жойда жойлашган нотурар жойнинг кадастр паспорти;

қурилиши тугалланмаган объектнинг кадастр паспорти.

2. Кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, объектда ўзгаришлар мавжуд бўлмаганда бепул асосда кадастр паспортини бериш

кадастр паспорти яроқсиз ҳолга келганда ёки йўқолганда;

бегоналаштирилганда (эгаси ўзгарганда);

реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;

кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганд, объектнинг қолган қисмига.

3. Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларнинг кадастр паспорти, объектдан фойдаланиш учун рухсатнома ва реестрдан кўчирмасини бир вақтда бериш

а) кадастр паспорти (тўлов асосида);

б) объектни фойдаланиш учун рухсатномаси (бепул);

в) кўчмас мулк давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги реестрдан кўчирма (бепул).

4. Кўчмас мулк бегоналаштирилганда ёки эски кадастр ҳужжатини (ўзгаришсиз) янги шаклдаги кадастр паспортига янгилаш (бепул)

Сиз ижтимоий имтиёзга эгамисиз?

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ёки Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси (давлат хизматлари нархи хизматлар умумий қийматининг 50 фоизини ташкил қилади)

Кадастр паспорти шакли:

қоғоз шаклида

пластик шаклда

IV. Сўровномага илова:

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатнинг сканерланган нусхаси: (нотариал тасдиқланган олди-сотди шатрномаси, суд қарори ва унинг реквизитлари ва шунга ўхшаш ҳужжатлар) мавжуд бўлганда.

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2022 й., 09/22/200/0327-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарорига
2-ИЛОВА
Кўчмас мулк объектларининг қонун асосидаги ипотекаси ва ипотека тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент жисмоний ва юридик шахсларга (кейинги ўринларда — ариза берувчи) кўчмас мулк объектларининг қонун асосидаги ипотекаси ва ипотека тўғрисидаги шартномаларни (кейинги ўринларда — ипотека) давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Ипотека тўғрисидаги шартнома нотариал тартибда тасдиқланиши (бирламчи бозордан кўчмас мулк олишда ипотека тўғрисидаги шартнома бундан мустасно) ва давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
Ипотека тўғрисидаги шартнома давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан тузилган деб ҳисобланади ва кучга киради.
Ипотека тўғрисидаги шартномани нотариал тартибда тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларига риоя этмаслик унинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай шартнома ҳақиқий ҳисобланмайди.
3. Ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрига (кейинги ўринларда — Реестр) тегишли ёзув киритиш йўли билан амалга оширилади.
4. Қонун асосидаги ипотекани вужудга келтирадиган кредит шартномаси ёки қарз шартномаси қонун асосидаги ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос ҳисобланади. Қонун асосидаги ипотека алоҳида ариза берилмасдан ва рўйхатдан ўтказганлик учун йиғим ундирилмасдан давлат рўйхатидан ўтказилади.
5. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази (кейинги ўринларда — Марказ) ипотекани давлат рўйхатидан ўтказади ва Реестрдан кўчирма тақдим этади.
6. Тижорат банклари, давлат нотариал идоралари (кейинги ўринларда — ваколатли органлар) ва Марказ ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда — ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон тизим ёрдамида амалга оширилади.
7. Ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш ушбу Регламентга 1-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
8. Ариза берувчи ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш учун ваколатли органлар орқали ўзи келиб мурожаат этганда, ваколатли орган ходими ариза берувчи номидан ушбу Регламентга 2-иловадаги шаклга мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон шаклда тўлдиради.
Сўровномага ипотека шартномаси илова қилинади.
9. Давлат хизматларини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Давлат хизматлари кўрсатилганда, йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.
10. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) давлат нотариал идоралари орқали мурожаат этганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
қолган маблағларнинг 80 фоизи Марказ ҳисобварағига, 20 фоизи тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг ҳисобварағига ўтказилади;
б) тижорат банклари орқали мурожаат этганда:
10 фоизи — тижорат банкларнинг ҳисобварағига;
қолган маблағларнинг 80 фоизи Марказ ҳисобварағига, 20 фоизи тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг ҳисобварағига ўтказилади.
11. Ипотека тўғрисидаги шартномани давлат рўйхатидан ўтказиш учун белгиланган йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
12. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.
Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
13. Зарур маълумотлар расмийлаштирилгандан ва сўровномага киритилгандан сўнг ваколатли орган уни ўз ЭРИси билан тасдиқлайди ва Марказга юборади.
14. Қуйидагилар рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асос бўлади:
тақдим этган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;
ҳужжатларни лозим тарзда расмийлаштирмай тақдим этиш;
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги;
қонунда назарда тутилган бошқа чекловлар.
Бошқа асосларга кўра, шу жумладан рўйхатдан ўтказиш мақсадга мувофиқ эмас деган важ билан рўйхатдан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Ариза берувчи рўйхатдан ўтказиш рад этилган кундан бошлаб бир ой мобайнида ипотекани рўйхатдан ўтказиш учун йиғимни тўламасдан қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
15. Марказ сўровнома келиб тушгандан сўнг бир иш куни мобайнида ипотекани давлат рўйхатидан ўтказади, кўчмас мулк объекти бўйича ипотека тақиқи қўяди, QR-код (штрихли код) қўйилган реестрдан кўчирмани электрон шаклда расмийлаштиради ва тегишли ваколатли органга юборади.
16. Ваколатли органлар Реестрдан кўчирма келиб тушгандан сўнг реал вақт режимида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ёки талабгорни бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Ваколатли органлар талабгорнинг сўровига кўра, унга Реестрдан кўчирмани электрон шаклда ёки қоғоз шаклида бериши мумкин.
3-боб. Якунловчи қоидалар
17. QR-код (штрихли код) қўйилган ҳолда аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича берилган электрон ҳужжатлар асли билан тенглаштирилади.
18. Ваколатли органлар ва Марказ ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
19. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича доимий назоратни ва мониторингни амалга оширадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Ариза берувчи ваколатли органлар ва Марказ ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Кўчмас мулк объектларининг қонун асосидаги ипотекаси ва ипотека тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Кўчмас мулк объектларининг қонун асосидаги ипотекаси ва ипотека тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

Ипотекани давлат рўйхатдан ўтказиш учун тижорат банклари, давлат нотариал идоралари (ваколатли органлар) орқали мурожаат қилади ва белгиланган миқдордаги тўловни амалга оширади

Ўз хоҳишига
кўра



2-босқич

Ваколатли орган

Сўровномани Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази (Марказ)га юборади

Сўровнома тўлдирилиши билан



3-босқич

Марказ

1. Ипотекани рўйхатдан ўтказади, тегишли реестрдан кўчирмани расмийлаштиради ва уни ваколатли органга юборади.

2. Ипотекани рўйхатдан ўтказишни рад этади.

1 иш куни мобайнида



4-босқич



Ваколатли органлар



1. QR-код (штрихли код) қўйилган тегишли реестрдан кўчирмани ариза берувчининг электрон манзилига жўнатади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

2. Ариза берувчининг ўзи келиб мурожаат қилганда реестрдан кўчирмани ариза берувчига беради.



Реал вақт режимида

Кўчмас мулк объектларининг қонун асосидаги ипотекаси ва ипотека тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА

__________________

(санаси)

_______________

(рақами)

Кўчмас мулк объектларининг қонун асосидаги ипотекаси ва ипотека тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича
СЎРОВНОМА

I. (жис.) Ариза берувчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот:

1. Ф.И.О.:

2. Паспорт маълумотлари (серияси ва рақами):

3. СТИР (ЖШШР):

4. Яшаш манзили:

5. Телефон рақами:

6. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):

I. (юр.) Ариза берувчи — юридик шахс тўғрисида маълумот:

1. Тўлиқ номи:

2. СТИР:

3. Жойлашган жойи:

4. Телефон рақами:

5. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):

II. Кўчмас мулк объекти тўғрисида маълумот:

1. Кўчмас мулк объектининг номланиши: (нотурар жой тоифасидаги объектлар учун):

2. Кўчмас мулк объектининг манзили (индекс, манзил, мўлжал):

3. Кўчмас мулкнинг кадастр рақами:

4. Сиз ижтимоий имтиёзга эгамисиз?

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс ёки Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси (давлат хизматлари нархи хизматлар умумий қийматининг 50 фоизини ташкил қилади)

III. Сўровномага илова:

Ипотека шартномаси

Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарорига
3-ИЛОВА
Кўчмас мулк объектларини ижарага бериш шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент юридик ва жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда — ариза берувчи) тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини ижарага бериш шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Бир йилдан кам бўлмаган муддатга тузилган кўчмас мулк объектларини ижарага бериш шартномаси (кейинги ўринларда — Шартнома) давлат рўйхатидан ўтказилади.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Шартнома давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан тузилган деб ҳисобланади ва кучга киради.
3. Шартноманинг давлат рўйхатидан ўтказилиши Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрига (кейинги ўринларда — Реестр) тегишли ёзув киритиш йўли билан амалга оширилади.
4. Шартнома тарафлар имзолайдиган битта ҳужжат тарзида ёзма шаклда тузилади.
Шартноманинг шаклига риоя этмаслик унинг ҳақиқий ҳисобланмаслигига олиб келади.
Фуқаролар ўртасида тузилган шартнома давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилиши лозим.
5. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази (кейинги ўринларда — Марказ) шартномани давлат рўйхатидан ўтказади ва Реестрдан кўчирма тақдим этади.
6. Давлат хизматлари марказлари ва Марказ ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда — ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон тизим ёрдамида амалга оширилади.
7. Кўчмас мулк объектларини ижарага бериш шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
8. Ариза берувчи шартномани давлат рўйхатидан ўтказиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
9. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари марказларии ходими — ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мазкур Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон шаклда мустақил тўлдиради. Учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилаётганда, сўровномага белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома илова қилинади.
Сўровномага ижара шартномаси илова қилинади.
Давлат хизматлари марказлари томонидан ариза берувчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон)
11. Давлат хизматларини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Давлат хизмати учун йиғим ундирилганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.
12. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
қолган маблағларнинг 80 фоизи Марказ ҳисобварағига, 20 фоизи тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг ҳисобварағига ўтказилади;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасида электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
қолган маблағларнинг 80 фоизи Марказ ҳисобварағига, 20 фоизи тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг ҳисобварағига ўтказилади.
13. Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади.
14. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.
Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
15. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари марказлари ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқланганидан сўнг барча ҳужжатлар реал вақт режимида Марказга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда Марказга юборилади.
16. Қуйидагилар шартномани давлат рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асос ҳисобланади:
тақдим этган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;
ҳужжатларни лозим тарзда расмийлаштирмай тақдим этиш;
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги;
кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги;
қонунда назарда тутилган бошқа чекловлар.
Бошқа асосларга кўра, шу жумладан рўйхатдан ўтказиш мақсадга мувофиқ эмас деган важ билан рўйхатдан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Ариза берувчи рўйхатдан ўтказиш рад этилган кундан бошлаб ўн кун мобайнида шартномани рўйхатдан ўтказиш учун йиғимни тўламасдан қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
17. Марказ сўровнома келиб тушгандан сўнг бир иш куни мобайнида шартномани давлат рўйхатидан ўтказади, шартнома давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида QR-код (штрихли код) қўйилган Реестрдан кўчирмани электрон шаклда расмийлаштиради ва Давлат хизматлари марказларига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали юборади.
18. Давлат хизматлари марказлари Реестрдан кўчирма келиб тушгандан сўнг реал вақт режимида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари марказлари ходими ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг сўровига кўра, унга Реестрдан кўчирмани электрон шаклда ёки қоғоз шаклда бериши мумкин.
3-боб. Якунловчи қоидалар
19. Давлат хизматлари марказлари ва Марказ ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
20. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини, шу жумладан ЯИДХП орқали доимий назорат ва мониторинг қилиб боради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Кўчмас мулк объектларини ижарага бериш шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Кўчмас мулк объектларини ижарага бериш шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

Шартномани давлат рўйхатдан ўтказиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат қилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади ва белгиланган миқдордаги тўловни амалга оширади

Ўз хоҳишига кўра



2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

2. ЯИДХП

Сўровномани Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази (Марказ)га юборади

Сўровнома тўлдирилиши билан



3-босқич

Марказ

1. Шартномани рўйхатдан ўтказади, Реестрдан кўчирмани расмийлаштиради ва уни Давлат хизматлари марказларига юборади.

2. Шартномани рўйхатдан ўтказишни рад этади.

1 иш куни мобайнида



4-босқич



1. Давлат хизматлари маркази

2. ЯИДХП



QR-код (штрихли код) қўйилган Реестрдан кўчирмани ариза берувчининг электрон манзилига жўнатади ва ариза берувчини бу хақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Ўзи келиб мурожаат қилганда Реестрдан кўчирмани ариза берувчига беради.



Реал вақт режимида

Кўчмас мулк объектларини ижарага бериш шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА

__________________

(санаси)

________________

(рақами)

Кўчмас мулк объектларини ижарага бериш шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида

СЎРОВНОМА

I. (жис.) Ариза берувчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот:

1. Ф.И.О.:

2. Паспорт маълумотлари (серияси ва рақами):

3. СТИР (ЖШШР):

4. Яшаш манзили:

5. Телефон рақами:

6. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):

I. (юр.) Ариза берувчи — юридик шахс тўғрисида маълумот:

1. Тўлиқ номи:

2. СТИР:

3. Жойлашган жойи:

4. Телефон рақами:

5. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):

II. Кўчмас мулк объекти тўғрисида маълумот:

1. Кўчмас мулк объектининг номланиши: (нотурар жой тоифасидаги объектлар учун):

2. Кўчмас мулк объектининг манзили (индекс, манзил, мўлжал):

3. Кўчмас мулкнинг кадастр рақами:

4. Сиз ижтимоий имтиёзга эгамисиз?

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс ёки Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси (давлат хизматлари нархи хизматлар умумий қийматининг 50 фоизини ташкил қилади)

III. Сўровномага илова:

Ижара шартномаси

Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент юридик ва жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда — ариза берувчи) кўчмас мулк эгаси қўшни ер участкасининг эгасидан, зарур ҳолларда эса — бошқа ер участкасининг эгасидан ҳам ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни (кейинги ўринларда — сервитут) давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Сервитут уни белгилашни талаб қилган шахслар билан ўзга ер участкасининг эгалик қилувчиси, фойдаланувчиси, ижарачиси ва мулкдори ўртасидаги келишувга мувофиқ, келишувга эришилмаган тақдирда эса, суднинг ҳал қилув қарорига биноан белгиланади.
3. Сервитут қуйидаги мақсадларда белгиланиши мумкин:
ўзганинг ер участкаси орқали пиёда ёки транспортда ўтиш;
ўзганинг ер участкасида дренаж ишлари ўтказиш;
ўзганинг ер участкасидан электр узатиш, алоқа линиялари ва қувурлар, ирригация, муҳандислик ва бошқа линиялар ҳамда тармоқлар ўтказиш ва улардан фойдаланиш;
ўзганинг ер участкасидан экинзор ва молларни суғориш учун сув олиш;
молларни ўзганинг ер участкаси орқали ҳайдаб ўтиш;
ўзганинг ер участкасидан қидирув, тадқиқот ва бошқа ишларни бажариш учун вақтинча фойдаланиш;
ўзганинг ер участкасида иҳота дарахтлари экиш ва табиатни муҳофаза қилишга тааллуқли бошқа объектлар барпо этиш.
Сервитут бошқа мақсадларда ҳам белгиланиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сервитут шакли ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ намунавий шакл бўйича ариза берувчилар ўртасида тузилади.
(3-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
4. Сервитут давлат рўйхатдан ўтказилиши лозим ва ер участкаси бошқа шахсга ўтган вақтда сақланиб қолади. Сервитутни рўйхатдан ўтказиш Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрига (кейинги ўринларда — Реестр) тегишли ёзув киритиш йўли билан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси (кейинги ўринларда — Палата) ер участкаси бўйича ўрнатилган сервитутни давлат рўйхатидан ўтказади ва Реестрдан кўчирма тақдим этади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Давлат хизматлари марказлари ва Палата ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда — ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон тизим ёрдамида амалга оширилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
7. Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйхатидан ўтказиш ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
8. Ариза берувчи сервитутни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
9. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари марказлари ходими — ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон шаклда мустақил тўлдиради. Учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилаётганда, сўровномага белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома илова қилинади.
Сўровномага сервитут ёки суднинг қарори илова қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон)
11. Давлат хизматларини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Давлат хизмати учун йиғим ундирилганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
10 фоизи — Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
қолган маблағларнинг 80 фоизи Палата ҳисобварағига, 20 фоизи тегишлилиги бўйича Палатанинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларининг ҳисобварағига ўтказилади;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
11,25 фоизи — Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун, шунингдек, 0,5 фоизи Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматлари кўрсатганлик учун Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
10 фоизи — Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
қолган маблағларнинг 80 фоизи Палата ҳисобварағига, 20 фоизи тегишлилиги бўйича Палатанинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларининг ҳисобварағига ўтказилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
13. Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
14. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.
Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари марказлари ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқланганидан сўнг барча ҳужжатлар реал вақт режимида Палатага электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда Палатага юборилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
16. Қуйидагилар сервитутни давлат рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асос бўлади:
тақдим этган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;
ҳужжатларни тегишли тарзда расмийлаштирмай тақдим этиш;
ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги;
кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги;
қонунда назарда тутилган бошқа чекловлар.
Бошқа асосларга кўра, шу жумладан рўйхатдан ўтказиш мақсадга мувофиқ эмас деган важ билан рўйхатдан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Палата сўровнома келиб тушгандан сўнг бир иш куни мобайнида сервитутни давлат рўйхатидан ўтказади, сервитут давлат рўйхатидан ўтказилганлиги хақида QR-код (штрихли код) қўйилган реестрдан кўчирмани электрон шаклда расмийлаштиради ва Давлат хизматлари марказларига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали юборади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
18. Давлат хизматлари марказлари Реестрдан кўчирма келиб тушгандан сўнг реал вақт режимида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари марказлари ходими ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг сўровига кўра, унга Реестрдан кўчирмани электрон шаклда ёки қоғоз шаклда беради.
3-боб. Якунловчи қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Давлат хизматлари марказлари ва Палата ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
20. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини, шу жумладан ЯИДХП орқали доимий назорат ва мониторинг қилиб боради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.

ЕР УЧАСТКАСИДА СЕРВИТУТ ЎРНАТИШ ТЎҒРИСИДА НАМУНАВИЙ КЕЛИШУВ

__________________ ш.

20___ йил «____» ____________

__________________________________________________________________________________________________________________________________________

(ер участкаси ҳуқуқ эгасининг номи)

Ер участкасининг ҳуқуқ эгаси (кейинги ўринларда — ҳуқуқ эгаси), бир тарафдан, ва _____________________________________________________________________
‎‎_____________________________________________________________________

(сервитут ўрнатилишидан манфаатдор шахс номи)

сервитут ўрнатилишидан манфаатдор (кейинги ўринларда — манфаатдор шахс) иккинчи тарафдан, биргаликда «Тарафлар» деб аталувчилар ушбу келишувни қуйидагилар ҳақида тузди:

1. Келишув предмети

1.1. Ер участкаси ҳуқуқ эгасига
‎_____________________________________________________________________
‎_____________________________________________________________________

(ҳужжат номи, берилган санаси ва рақами)

ҳуқуқи билан давлат рўйхатидан ўтказилган.

1.2. Ер участкасининг манзили ____________________________________________
‎_____________________________________________________________________

(ер участкасининг тўлиқ манзили кўрсатилади)

1.3. Сервитут қуйидаги мақсадларда белгиланади: _____________________________
‎_____________________________________________________________________

(сервитутнинг мақсади кўрсатилади)

1.4. Умумий майдони ________ кв м.га тенг бўлган ер участкасининг сервитут ўрнатилаётган қисмининг умумий майдони ___ кв м.ни ташкил этади.

1.5. Сервитут ўрнатилиши натижасида ердан фойдаланишни чеклаш:
‎_____________________________________________________________________
‎_____________________________________________________________________
‎_____________________________________________________________________

(ҳуқуқ эгаси томонидан ер участкасидан фойдаланишда юзага келадиган чекловлар кўрсатилади)

1.6. Ер участкаси бўйича ўрнатилган сервитут бўйича келишилган схемаси илова қилинади ва ушбу схема келишувнинг ажралмас қисми ҳисобланиб, ер участкасининг чегаралари, сервитут чегаралари ва қўшни ердан фойдаланувчиларнинг номлари кўрсатилади.

1.7. Ушбу келишув бўйича сервитут давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб кучга киради.
1.8. Сервитут ва ушбу келишув 20___ йил «__» ________ га қадар амал қилади.
1.9. Манфаатдор шахс томонидан ер участкасининг бир қисмидан чекланган тарзда фойдаланиши (сервитут) учун йиғим миқдори:
‎________________________________________________________________________________________________________________________________________

(тўлов миқдори ва уни амалга ошириш муддати, тўловни амалга ошириш шартлари ёки тўловнинг мавжуд эмаслиги кўрсатилади)

1.10. Ер участкасининг ҳуқуқ эгаси ўзгарган тақдирда, сервитут бериш шартлари, шу жумладан, келишув бўйича тўлов миқдори сақлаб қолинади.

2. Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

2.1. Ер участкасининг ҳуқуқ эгаси қуйидагиларга мажбур:

сервитут давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб манфаатдорга ушбу келишувнинг 1.2-бандида кўрсатилган ер участкасининг ушбу келишувнинг 1.4-бандида кўрсатилган майдонидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этиш;

ушбу келишувнинг 1.5-бандида кўрсатилган ер участкасидан фойдаланишдаги чекловларга риоя қилиш;

манфаатдор шахсга сервитутдан мақсадли фойдаланишга тўсқинлик қилмаслик;

ер участкасидан фойдаланиш мақсадини ҳисобга олган ҳолда, уни лозим даражадаги ҳолатда сақлаш учун ўз кучи билан ва ўз ҳисобидан уни йиғиштириш, қўриқлаш, таъмирлаш ва унга бошқача тарзда хизмат кўрсатиш;

учинчи шахслар билан ер участкасига нисбатан сервитут белгилаш тўғрисида келишув тузиладиг?н тақдирда, ушбу масалани манфаатдор шахс билан ёзма шаклда келишиш

2.2. Ер участкасининг ҳуқуқ эгаси қуйидагиларга ҳақли:

манфаатдор томонидан сервитутдан мунтазам равишда ушбу келишувга асосан белгиланган мақсадларда фойдаланилмаган тақдирда, ушбу келишувни бекор қилишни талаб қилиш;

сервитут ташкил этилган асослар бекор қилинган тақдирда, манфаатдор шахсни бу ҳақда ёзма равишда хабардор қилиш орқали ушбу шартномани бир томонлама бекор қилиш;

ўз вақтида тўланмаган сервитут учун тўловни ундириш учун судга мурожаат қилиш;

манфаатдор шахс ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланганлик (сервитут) учун мазкур келишувнинг 1.9-бандида кўрсатилган миқдор ва муддатларда ҳақ тўламаса, манфаатдор шахсни шартномани бекор қилиш ҳақида огоҳлантириш, манфаатдор томондан рад жавобини олганда ёки қонунда ёхуд шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин талабни судга тақдим этиш.

2.3. Манфаатдор қуйидагиларга мажбур:

ер участкасининг ҳуқуқ эгаси билан биргаликда сервитутни кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органда давлат рўйхатидан ўтказиш;

сервитутдан фақат ушбу келишувга асосан белгиланган мақсадларда фойдаланиш;

сервитут ўрнатилган ер участкасидан фойдаланишда, ушбу келишувнинг 1.4-бандида кўрсатилганидан ташқари, ҳуқуқ эгасига қўшимча чекловлар яратмаслик;

сервитут ўрнатилишига асос бўлган ҳаракатларни жамоат эҳтиёжлари учун мўлжалланган бошқа ер участкаси орқали амалга ошириш имконияти пайдо бўлган тақдирда, ер участкаси ҳуқуқ эгасининг биринчи талабига кўра сервитутдан фойдаланишни тўхтатиш;

учинчи шахслар билан ушбу ер участкасига нисбатан сервитут белгилаш тўғрисида келишув тузиш масаласини келишиш юзасидан ер участкасининг ҳуқуқ эгасидан хабарнома олинган тақдирда, шундай хабарнома олинган пайтдан бошлаб ____________ кун ичида ёзма равишда жавоб бериш.

2.4. Манфаатдор шахс қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ушбу шартноманинг 1.3-бандида назарда тутилган сервитут мақсадларидаги ҳаракатларни амалга ошириш;

сервитут ўрнатилишига асос бўлган ҳаракатларни жамоат эҳтиёжлари учун мўлжалланган бошқа ер участкаси орқали амалга ошириш имконияти пайдо бўлган тақдирда, шартнома талабларини тўлиқ бажарган тартибда, шартномада бундай талаблар келтирилмаган тақдирда, тарафларнинг ўзаро келишуви асосида сервитутдан фойдаланишни тўхтатиш.

3. Сервитут амал қилишини бекор қилиш ҳоллари

3.1. Ушбу келишув билан белгиланган сервитутнинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:

сервитут ўрнатилиши сабаби (мақсади) тугаганда;

манфаатдор шахс ва ер участкасининг ҳуқуқ эгаси битта шахс бўлиб қолганда;

манфаатдор шахс сервитутдан воз кечганда, бунинг учун сервитут бекор қилинишидан ______кун олдин ер участкаси ҳуқуқ эгасига ёзма хабарнома юбориши зарур;

кетма-кет ____________ йил мобайнида сервитутдан фойдаланилмаганда;

манфаатдор шахс ер участкасидан чекланган фойдаланганлик (сервитут) учун ҳақ тўлашни рад этган тақдирда;

сервитут битимида белгиланган мақсадлардан бошқа мақсадда фойдаланиш.

4. Форс-мажор ҳолатлари

4.1. Тарафлар бир-бирларини форс-мажор ҳолатлари юзага келганлиги тўғрисида улар юзага келган пайтдан бошлаб уч иш куни ичида хабардор қилиши керак.

4.2. Форс-мажор ҳолатлари юзага келган тақдирда, ушбу келишув бўйича мажбуриятларни бажариш муддати шундай ҳолатлар ва уларнинг оқибатлари амалда бўлган даврга кўчирилади.

5. Якунловчи қоидалар

5.1. Ушбу келишувга ўзгартириш ва қўшимчалар ёзма шаклда амалга оширилади ва шартлашаётган Тарафларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланади.

5.2. Ушбу келишув бўйича низолар Тарафлар томонидан музокаралар йўли билан ҳал этилади, келишувга эришишнинг имкони бўлмаганда эса — суд орқали ҳал этилади.

6. Тарафларнинг манзиллари ва банк реквизитлари

Ер участкасининг ҳуқуқ эгаси

Манфаатдор шахс

_____________________________

_____________________________


‎Манзил:
‎_____________________________
‎_____________________________
‎_____________________________


‎Манзил:
‎_____________________________
‎_____________________________
‎_____________________________

‎СТИР (жисмоний шахс бўлганда ЖШШИР):
‎_____________________________

‎СТИР (жисмоний шахс бўлганда ЖШШИР):
‎_____________________________


‎Банк ҳисоб рақами:
‎‎_____________________________
‎_____________________________
‎_____________________________


‎‎Банк ҳисоб рақами:
‎‎_____________________________ ‎_____________________________
‎_____________________________


‎М.Ў.


‎М.Ў.

(1-илова матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти
2-ИЛОВА
Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйхатидан ўтказиш
СХЕМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари


1-босқич

Ариза берувчи

Сервитутни давлат рўйхатдан ўтказиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат қилади

ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади ва белгиланган миқдордаги тўловни амалга оширади

Ўз хоҳишига
кўра


2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

2. ЯИДХП

Сўровномани Палатага юборади

Сўровнома тўлдирилиши билан


3-босқич

Палата

1. Сервитутни рўйхатдан ўтказади, тегишли реестрдан кўчирмани расмийлаштиради ва уни ваколатли органга юборади.

2. Сервитутни рўйхатдан ўтказишни рад этади

1 иш куни мобайнида


4-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

2. ЯИДХП

QR-код (штрихли код) қўйилган Реестрдан кўчирмани ариза берувчининг электрон манзилига жўнатади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-

коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Ўзи келиб мурожаат қилганда Реестрдан кўчирмани ариза берувчига беради.

Реал вақт режимида

(2-илова матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти
3-ИЛОВА

__________________

(санаси)

________________

(рақами)

Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича
СЎРОВНОМА

I. (жис.) Ариза берувчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот:

1. Ф.И.О.:

2. Паспорт маълумотлари (серияси ва рақами):

3. СТИР (ЖШШР):

4. Яшаш манзили:

5. Телефон рақами:

6. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):

I. (юр.) Ариза берувчи — юридик шахс тўғрисида маълумот:

1. Тўлиқ номи:

2. СТИР:

3. Юридик манзили:

4. Телефон рақами:

5. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):

II. Кўчмас мулк объекти тўғрисида маълумот:

1. Кўчмас мулк объектининг номланиши: (нотурар жой тоифасидаги объектлар учун):

2. Кўчмас мулк объектининг манзили (индекс, манзил, мўлжал):

3. Кўчмас мулкнинг кадастр рақами:

Сўровномага илова:

Сервитут келишуви ёки суднинг ҳал қилув қарори

Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарорига
5-ИЛОВА
Фуқароларнинг номида шахсий турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент жисмоний шахсларнинг (кейинги ўринларда — ариза берувчи) республика миқёсида номида турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотнома (кейинги ўринларда — маълумотнома) бериш тартибини белгилайди (ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ўз фаолиятини амалга ошириш жараёнидаги сўровномалари бундан мустасно).
2. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази (кейинги ўринларда — Марказ) маълумотнома тақдим этадилар.
3. Давлат хизматлари марказлари ёки давлат органлари ва Марказ ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда — ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон тизим ёрдамида амалга оширилади.
4. Фуқароларнинг номида шахсий турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
5. Ариза берувчи маълумотнома олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
6. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ёки давлат органи ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон шаклда мустақил тўлдиради. Учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилаётганда сўровномага белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома илова қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон)
8. Давлат хизматларини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 фоизи миқдорида йиғим ундирилади (ҳар бир шахс учун).
Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Давлат хизмати учун йиғим ундирилганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.
9. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
қолган маблағларнинг 80 фоизи Марказ ҳисобварағига, 20 фоизи тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг ҳисобварағига ўтказилади;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасида электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
қолган маблағларнинг 80 фоизи Марказ ҳисобварағига, 20 фоизи тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг ҳисобварағига ўтказилади;
в) давлат органлари орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — давлат органлари ҳисобварағига;
қолган маблағларнинг 80 фоизи Марказ ҳисобварағига, 20 фоизи тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг ҳисобварағига ўтказилади.
10. Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади.
11. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.
Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
12. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказларига келиб ёки давлат органлари орқали мурожаат этганда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари марказлари ёки давлат органлари ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқланганидан сўнг сўровнома реал вақт режимида Марказга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда Марказга юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Палата сўровнома тушган ва тўлов амалга оширилган вақтдан бошлаб уч иш куни мобайнида ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклда QR-код (штрихли код) қўйилган маълумотномани расмийлаштиради ва Давлат хизматлари марказларига ёки давлат органларига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёхуд ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали юборади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
14. Давлат хизматлари марказлари маълумотнома келиб тушгандан сўнг реал вақт режимида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари марказлари ходими ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг сўровига кўра, унга маълумотномани электрон шаклда ёки қоғоз шаклда бериши мумкин.
3-боб. Якунловчи қоидалар
15. Давлат хизматлари марказлари ва Марказ ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
16. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини, шу жумладан ЯИДХП орқали доимий назорат ва мониторинг қилиб боради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Фуқароларнинг номида шахсий турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Фуқароларнинг номида шахсий турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

Маълумотнома олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади, давлат органлари орқали ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади

Ўз хоҳишига
кўра



2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

2. ЯИДХП

3. Давлат органлари

Сўровномани Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази (Марказ)га юборади

Сўровнома тўлдирилиши билан



3-босқич

Марказ

1. QR-код (штрихли код) қўйилган маълумотномани расмийлаштиради ва уни Давлат хизматлари марказига юборади.

2. Маълумотнома расмийлаштиришни рад этади.

3 иш куни мобайнида



4-босқич



1. Давлат хизматлари маркази

2. ЯИДХП



Маълумотномани ариза берувчининг электрон манзилига жўнатади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот- коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Ўзи келиб мурожаат қилганда, маълумотномани ариза берувчига беради.



Реал вақт режимида

Фуқароларнинг номида шахсий турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА

________________

(санаси)

_________________

(рақами)

Фуқароларнинг номида шахсий турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотнома бериш бўйича
СЎРОВНОМА

I. (жис.) Ариза берувчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот:

1. Ф.И.О.:

2. Паспорт маълумотлари (серияси ва рақами):

3. СТИР (ПНФЛ):

4. Яшаш манзили:

5. Телефон рақами:

6. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):

II. Маълумотнома олувчилар:

Т/р

Ф.И.О. (ўзгарган бўлса, олдинги Ф.И.О. ҳам кўрсатилади)

Туғилган санаси

Паспорт серияси ва рақами

Яшаш манзили (рўйхатда туриши бўйича)

1.

2.

...

Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқароларнинг номида шахсий турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси

№ ___________
Ҳужжат яратилган сана: ______ ‎‎Ҳужжат берилган: Ф.И.О.
Ариза рақами: _________ ‎‎Қабул қилувчининг идентификация рақами:

Фуқароларнинг номида шахсий турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида
‎МАЪЛУМОТНОМА

Фуқаронинг 20__ «__» ____даги __ сон аризасига асосан, 20__ «__» ____ ҳолатига Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат реестрида қуйидаги маълумотлар мавжуд:

Т/р‎

Ф.И.О.

Олдинги Ф.И.О.

Турар жой

Ҳуқуқ тури

Кадастр рақами

1.‎

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси

Мазкур ҳужжат Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали тўғрисидаги низомга мувофиқ шакллантирилган электрон ҳужжатнинг нусхаси ҳисобланади. Электрон ҳужжатнинг нусхасида кўрсатилган маълумотлар тўғрилигини текшириш учун repo.gov.uz веб-сайтига ўтинг ва электрон ҳужжатнинг мобил телефон ёрдамида QR-кодини сканер қилинг.

Диққат! Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сон қарорига мувофиқ электрон ҳужжатлардаги маълумотлар қонуний ҳисобланади. Давлат органларига Ягона порталда шакллантирилган электрон ҳужжатларнинг нусхаларини қабул қилишни рад этишлари қатъиян тақиқланган.

‎QR-codе

‎ ‎

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарорига
5а-ИЛОВА
Кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Регламент юридик ва жисмоний шахсларнинг кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини белгилайди.
2. Кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш кўп йиллик дов-дарахтларнинг турлари, сони ва улар эгаллаган майдон тўғрисидаги маълумотларни кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрига (кейинги ўринларда — Реестр) киритиш орқали амалга оширилади.
Кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳуқуқларнинг юзага келиши, бошқа шахсга ўтиши, чекланиши ва бекор бўлишини қамраб олади.
Кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш ушбу кўп йиллик дов-дарахтлар жойлашган ер участкасига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин амалга оширилади.
Кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқининг юзага келиши Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида давлат рўйхатидан ўтказилади.
3. Кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқларининг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда бекор қилиниши ва чекланиши давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
Кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилиниши учун қуйидагилар асос бўлади:
халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг қарори ёхуд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ер участкаларини уларда жойлашган кўп йиллик дов-дарахтлар билан бирга жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тўғрисидаги қарори;
кўп йиллик дов-дарахтларнинг олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш, кўп йиллик дов-дарахтларнинг рента тўлаш шарти билан бошқа шахсга ўтиши назарда тутилган, нотариал тасдиқланган шартномалар;
кўп йиллик дов-дарахтларни йўқ қилиш тўғрисида мулкдорнинг қарори;
кўп йиллик дов-дарахтларнинг табиий офатлар натижасида барҳам топганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
суд қарори ёки давлат ижрочисининг қарори ёхуд ундирувчи ва қарздор ўртасида кўп йиллик дов-дарахтларни бериш тўғрисида давлат ижрочиси томонидан тасдиқланган далолатнома.
Ҳуқуқнинг бекор бўлиши кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган ҳуқуқларнинг бекор бўлгани тўғрисидаги маълумотларни Реестрга киритиш йўли билан рўйхатдан ўтказилади.
Кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқининг чекланишини тасдиқловчи ҳужжатлар қуйидагилардан иборат:
кўп йиллик дов-дарахтлар хатлаб қўйилгани тўғрисидаги хабарнома;
кўп йиллик дов-дарахтларнинг бошқа шахсга ўтказилишини тақиқлаш тўғрисидаги хабарнома;
кўп йиллик дов-дарахтлар ипотекаси тўғрисидаги шартнома.
Ҳуқуқларнинг чекланиши кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган ҳуқуқларнинг чекланиши тўғрисидаги маълумотларни Реестрга киритиш йўли билан рўйхатдан ўтказилади.
4. Ижарага олинган ер участкасида яратилган кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқи бошқа шахсга ўтган тақдирда, ушбу кўп йиллик дов-дарахтлар жойлашган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи ҳам бошқа шахсга ўтади.
5. Кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда — Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари) томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади.
6. Давлат хизматлари марказлари ва Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда — ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон тизим ёрдамида амалга оширилади.
2-боб. Давлат хизматлари кўрсатиш тартиби
7. Кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
8. Юридик ва жисмоний шахслар ёки уларнинг ваколатли вакиллари (кейинги ўринларда — ариза берувчи) кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқи юзага келганда, бошқа шахсга ўтганда, бекор қилинишида, чекланганда давлат рўйхатидан ўтказиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
9. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари марказлари ходими — ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мазкур Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон шаклда мустақил тўлдиради. Учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилаётганда, сўровномага белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома илова қилинади.
Аризада кўп йиллик дов-дарахтлар ўсадиган ер участкасининг кадастр рақами кўрсатилади ҳамда кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар илова қилинади.
Давлат хизматлари марказлари томонидан ариза берувчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
10. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани идентификация қилишнинг замонавий воситалари билан тасдиқлайди.
Ариза берувчи томонидан сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
11. Кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ундириладиган тўлов миқдорлари Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарорига асосан белгиланади.
Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, белгиланган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Давлат хизмати учун йиғимни ундириш Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилади.
12. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
қолган маблағларнинг 80 фоизи Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг ҳисобварағига, 20 фоизи тегишлилиги бўйича Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳисобварағига ўтказилади;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
қолган маблағларнинг 80 фоизи Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг ҳисобварағига, 20 фоизи тегишлилиги бўйича Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳисобварағига ўтказилади.
13. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилгунига қадар уни кўрсатишдан бош тортиш ҳуқуқига эга.
Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
14. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари марказлари ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқланганидан сўнг барча ҳужжатлар реал вақт режимида тегишлилиги бўйича Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг бошқармаларига электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда тегишлилиги бўйича Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг бошқармаларига юборилади.
15. Қуйидагилар кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асос ҳисобланади:
тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;
ҳужжатларни лозим тарзда расмийлаштирмай тақдим этиш;
кўп йиллик дов-дарахтлар жойлашган ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги;
кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаганлиги;
кўп йиллик дов-дарахтларнинг бирламчи кадастр йиғмажилдининг (кадастр паспорти) мавжуд эмаслиги;
давлат рўйхатидан ўтказувчи органда ушбу кўчмас мулк объектининг мансублиги масаласида низолар борлигидан далолат берувчи суд ҳужжатларининг мавжудлиги;
ваколатли орган томонидан кўчмас мулк объектига тақиқ ёки хатлов қўйилганлиги;
рўйхатдан ўтказувчи томонидан ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўхтатиб турилган ҳолларда, тақдим этилган материаллардаги камчиликларнинг уч иш куни мобайнида бартараф этилмаслиги;
ҳуқуқларнинг юзага келишини белгиламайдиган ҳужжатларнинг тақдим этилиши;
давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик (бунда давлат хизматидан фойдаланиш учун хабарномада кўрсатилган тўлов миқдори бир ой мобайнида тўланмаган буюртмалар автоматик рад этилади).
Бошқа асосларга кўра, шу жумладан рўйхатдан ўтказиш мақсадга мувофиқ эмас деган важ билан рўйхатдан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Ариза берувчи рўйхатдан ўтказиш рад этилган кундан бошлаб бир ой мобайнида мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун йиғимни тўламасдан қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
16. Давлат кадастрлари палатасининг бошқармалари сўровнома тушгандан сўнг икки иш куни мобайнида кўп йиллик дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказади, кўп йиллик дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида QR-код (штрихли код) қўйилган Реестрдан кўчирмани электрон шаклда расмийлаштиради ва Давлат хизматлари марказларига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали юборади.
17. Давлат хизматлари марказлари Реестрдан кўчирма тушгандан сўнг реал вақт режимида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари марказлари ходими ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг сўровига кўра, унга Реестрдан кўчирмани электрон шаклда ёки қоғоз шаклда бериши мумкин.
3-боб. Якунловчи қоидалар
18. Давлат хизматлари марказлари ва Давлат кадастрлари палатасининг бошқармалари ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
19. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари мазкур Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ва мониторинг қилиб боради.
20. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
21. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

Кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади.

Кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқига эга бўлган кундан бошлаб 1 ой мобайнида

2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

2. ЯИДХП

Аризани Давлат кадастрлари палатасининг тегишли ҳудудий бошқармасига юборади

Сўровнома тўлдирилиши билан

3-босқич

Давлат кадастрлари палатасининг бошқармалари

1. Кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқини рўйхатдан ўтказади, Реестрдан кўчирмани расмийлаштиради ва уни Давлат хизматлари марказларига юборади.

2. Кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқини рўйхатдан ўтказишни рад этади.

2 иш куни мобайнида

4-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

2. ЯИДХП

QR-код (штрихли код) қўйилган Реестрдан кўчирмани ариза берувчининг электрон манзилига жўнатади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Ўзи келиб мурожаат қилганда Реестрдан кўчирмани ариза берувчига беради.

Реал вақт режимида

Кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш маъмурий регламентига
2-ИЛОВА

________________

________________

(сана)

(рақами)

Кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида
‎СЎРОВНОМА

I. Ариза берувчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот:

1. Ф.И.О.:
2. Паспорт маълумотлари (серияси ва рақами):
3. ЖШШИР:
4. Яшаш манзили:
5. Телефон рақами:
6. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):

II. Ариза берувчи — юридик шахс тўғрисида маълумот:

1. Тўлиқ номи:
2. СТИР:
3. Жойлашган жойи:
4. Телефон рақами:
5. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):

III. Кўчмас мулк объекти тўғрисида маълумот:

1. Кўп йиллик дов-дарахтлар ўсадиган ер участкасининг кадастр рақами:
2. Ер участкасининг манзили (индекс, манзил, мўлжал):

IV. Сўровномага илова:

1. Кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарорига
5б-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бино ва иншоотларнинг мансублиги ва таркиби тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент жисмоний ва юридик шахсларга (кейинги ўринларда — ариза берувчи) бино ва иншоотларнинг мансублиги ва таркиби тўғрисида маълумотнома (кейинги ўринларда — маълумотнома) бериш тартибини белгилайди.
2. Маълумотнома Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси (кейинги ўринларда — Палата) томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги ҳамда «Давлат сирларини сақлаш тўғрисида»ги қонунлари талабларига риоя қилган ҳолда тақдим этилади.
3. Бино ва иншоотларнинг мансублиги ва таркиби тўғрисида маълумотномада қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:
бино ва иншоотларнинг жойлашган манзили;
бино ва иншоотларнинг кадастр рақами;
бино ва иншоотларнинг турар жой ёки нотурар жойлиги;
бино ва иншоотларнинг умумий майдони;
бино ва иншоотларнинг умумий яшаш майдони;
бино ва иншоотларнинг ҳуқуқ эгаси (эгалари);
бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар тури;
бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжат номи, рақами, санаси;
чекланиш мавжудлиги;
бино ва иншоотларнинг кадастр қиймати.
4. Бино ва иншоотларнинг мансублиги ва таркиби тўғрисида маълумотнома бериш ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
5. Ариза берувчи маълумотнома олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки davreestr.uz веб-сайти (белгиланган тартибда авторизация ва идентификациядан ўтиш лозим) орқали давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
6. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП ёки davreestr.uz веб-сайти орқали мурожаат этган тақдирда эса — ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон шаклда мустақил тўлдиради.
7. Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани идентификация қилишнинг замонавий воситалари билан тасдиқлайди.
Ариза берувчи томонидан сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
8. Давлат хизматларини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Давлат хизмати учун йиғим ундирилганлигини тасдиқлаш Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилади.
9. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
қолган маблағларнинг 40 фоизи «Компьютерлаштириш, геоахборот технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш маркази» ДУК шахсий ҳисобварағига, 40 фоизи Палата ҳисобварағига, 20 фоизи тегишлилиги бўйича Палатанинг ҳудудий бошқармалари ҳисобварағига ўтказилади;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
11,25 фоизи — Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун, шунингдек, 0,5 фоизи Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматлари кўрсатганлик учун Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
қолган маблағларнинг 40 фоизи «Компьютерлаштириш, геоахборот технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш маркази» ДУК шахсий ҳисобварағига, 40 фоизи Палата ҳисобварағига, 20 фоизи тегишлилиги бўйича Палатанинг ҳудудий бошқармалари ҳисобварағига ўтказилади;
в) davreestr.uz веб-сайти орқали мурожаат этилганда маблағларнинг 40 фоизи «Компьютерлаштириш, геоахборот технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш маркази» ДУК шахсий ҳисобварағига, 40 фоизи Палата ҳисобварағига, 20 фоизи тегишлилиги бўйича Палатанинг ҳудудий бошқармалари ҳисобварағига ўтказилади.
10. Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади.
11. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.
Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
12. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказларига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари марказлари томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқланганидан сўнг сўровнома реал вақт режимида Палатага электрон шаклда юборилади.
ЯИДХП ёки davreestr.uz веб-сайти орқали мурожаат қилинганда эса — сўровнома автоматик тарзда Палатага юборилади.
13. Палата сўровнома тушган ва тўлов амалга оширилган вақтдан бошлаб реал вақт режимида ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича QR-код (штрихли код) қўйилган маълумотномани расмийлаштиради ва Давлат хизматлари марказларига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёхуд ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП ёки davreestr.uz веб-сайти орқали юборади.
14. Давлат хизматлари марказлари маълумотнома тушгандан сўнг реал вақт режимида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари марказлари ходими ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг сўровига кўра, унга маълумотномани электрон шаклда ёки қоғоз шаклда бериши мумкин.
Бино ва иншоотларнинг мансублиги ва таркиби тўғрисида маълумотнома шахсга доир маълумотлар ошкор этилмаган ҳолда тақдим этилади (кўчмас мулк мулкдори томонидан ўз бино ва иншоотларининг мансублиги ва таркиби тўғрисида маълумотнома олиш учун йўлланган сўровномалар бундан мустасно).
3-боб. Якунловчи қоидалар
15. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ва мониторинг қилиб боради.
16. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
17. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Бино ва иншоотларнинг мансублиги ва таркиби тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Бино ва иншоотларнинг мансублиги ва таркиби тўғрисида маълумотнома бериш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

1. Маълумотнома олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки davreestr.uz веб-сайти орқали мурожаат қилади.

2. Хизмат кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи миқдорида йиғим тўлайди.

Ўз хоҳишига кўра

2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

2. ЯИДХП

3. davreestr.uz веб-сайти

Сўровномани Палатага юборади.

Сўровнома тўлдирилиши билан

3-босқич

Палата

QR-код (штрихли код) қўйилган маълумотномани расмийлаштиради ва уни Давлат хизматлари марказига, ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП ёки davreestr.uz веб-сайти орқали юборади.

Реал вақт режимида

4-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

2. ЯИДХП

3. davreestr.uz веб-сайти

1. Маълумотномани ариза берувчининг электрон манзилига жўнатади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

2. Ўзи келиб мурожаат қилганда, маълумотномани ариза берувчига беради.

Реал вақт режимида

Бино ва иншоотларнинг мансублиги ва таркиби тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламентига
2-ИЛОВА

________________

________________

(сана)

(рақами)

Бино ва иншоотларнинг мансублиги ва таркиби ҳақида маълумотнома бериш бўйича
‎СЎРОВНОМА

Ариза берувчи (юридик ёки жисмоний шахс) тўлдириши лозим бўлган маълумотлар:

1. Жисмоний шахснинг исми, фамилияси, отасининг исми, юридик шахснинг номи (ишончнома эгасининг Ф.И.О.)
2. Юридик шахсларда солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), жисмоний шахсларда жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)
3. Кўчмас мулкнинг кадастр рақами
4. Жисмоний шахснинг яшаш манзили ёки юридик шахснинг жойлашган жойи (юридик манзили)
5. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса)
Бино ва иншоотларнинг мансублиги ва таркиби тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламентига
3-ИЛОВА

Бино ва иншоотларнинг мансублиги ва таркиби тўғрисидаги
‎МАЪЛУМОТНОМА

20__ «__» ______

№ _______

20__ «__» ______да тушган аризага асосан шуни маълум қиламиз:

Кўчмас мулк объекти тўғрисида маълумотлар

Кўчмас мулк объектининг номи
Бино ва иншоотнинг тури

Кадастр рақами

Жойлашган жойи
Ҳуқуқ эгаси (эгалари) ва ҳуқуқдаги улуши
Ҳуқуқ тури
Ҳуқуқ белгиловчи ҳужжат номи, рақами, санаси
Давлат рўйхатидан ўтказиш санаси
Бино ва иншоотларнинг умумий майдони (м2)
Кўчмас мулкнинг кадастр қиймати, (сўм)
Чекланиш мавжудлиги

Изоҳ. Вазирлар Маҳкамасининг «Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарорига 5б-иловага мувофиқ юқоридаги маълумотлар тақдим қилинади.

‎QR-codе

Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарорига
5в-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисининг малака шаҳодатномасини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Маъмурий регламент Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисининг малака шаҳодатномасини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Мазкур Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандиси (кейинги ўринларда — кадастр муҳандиси) — юридик шахслар билан меҳнат шартномасини тузиш орқали ёки якка тартибдаги тадбиркор сифатида фаолият юритувчи кадастр муҳандиси малака шаҳодатномасига эга жисмоний шахс;
малака имтиҳони — кадастр муҳандисига қўйилган талабларга талабгорнинг мос келишини текширишга йўналтирилган, малака имтиҳони комиссияси томонидан ўтказиладиган имтиҳон;
малака шаҳодатномаси — малака имтиҳонини муваффақиятли топширган талабгорнинг малакасини тасдиқловчи ҳужжат;
талабгор — кадастр муҳандиси малака шаҳодатномасини олишга талабгор бўлган жисмоний шахс.
3. Кадастр муносабатлари соҳасида тайёрлаш курсларида ўқишни ташкил қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси (кейинги ўринларда — Палата) томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Малака имтиҳонини топшириш учун талабгорлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
геодезия, бино ва иншоотлар қурилиши, қурилиш экспертизаси, кўчмас мулк экспертизаси, архитектура, ер тузиш ва ер кадастри йўналишлари бўйича олий маълумотга эга бўлиши;
геодезия, бино ва иншоотлар қурилиши, қурилиш экспертизаси, кўчмас мулк экспертизаси, архитектура, ер тузиш ва ер кадастри йўналишлари бўйича камида бир йил иш стажига эга бўлиши ёки иш стажига эга бўлмаган ҳолда кадастр муносабатлари соҳасида касбий қайта тайёрлаш курслари бўйича таълим олган бўлиши.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Кадастр муҳандиси Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри ҳудудида фаолият юритади.
Бунда кадастр муҳандиси ўз фаолиятини амалга ошириш учун юридик шахслар билан меҳнат шартномаси тузади ёки якка тартибдаги тадбиркор сифатида амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-боб. Малака имтиҳонини топшириш
6. Малака имтиҳонини ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) директорининг буйруғи билан беш кишидан кам бўлмаган тоқ сонли таркибда малака имтиҳони комиссияси ташкил қилинади.
Агентлик директори малака имтиҳони комиссияси раиси ҳисобланади.
Малака имтиҳони комиссияси таркиби Агентлик ва Палата масъул ходимлари ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг масъул вакилларидан шакллантирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Малака имтиҳони комиссияси таркиби ҳар бир малака имтиҳони учун алоҳида тузилади ва доимий ҳисобланмайди.
Бунда Агентлик малака имтиҳони комиссияси таркибини шакллантириш учун Палата ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига ёзма мурожаат қилади.
Комиссия ишчи орган вазифаси Палата томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Малака имтиҳони комиссияси қарорлари баённома билан расмийлаштирилади ва комиссия раиси томонидан тасдиқланади.
Бунда комиссия мажлиси комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми (кворум) иштирок этган тақдирда, ваколатли ҳисобланади. Комиссия мажлисини ўтказиш учун кворум шаклланмаган тақдирда, комиссиянинг янги мажлиси ўтказиладиган сана ва вақти эълон қилинади.
9. Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисининг малакасини ошириш ва уларга малака шаҳодатномасини бериш ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схема асосида амалга оширилади.
10. Талабгор малака имтиҳонини топшириш учун Давлат хизматлари марказлари, Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки Агентликнинг расмий веб-сайти орқали мазкур Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги аризани ҳамда ушбу Регламентнинг 4-бандида келтирилган мутахассисликлардан бири бўйича олий маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси ёки хорижий давлатда олий таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги гувоҳнома нусхасини pdf форматида тақдим этади.
Талабгор тақдим этган ҳужжатлар тўлиқ ва улардаги маълумотлар тўғри бўлиши зарур.
Талабгордан мазкур бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
11. Мазкур Регламентнинг 9-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари қолган зарур бўлган ҳужжат ва маълумотларни, хусусан, талабгорнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва меҳнат дафтарчаларининг маълумотлари Агентлик томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда, шу жумладан, «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Агентлик ариза тушган кундан бошлаб уч иш куни ичида талабгорга малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш ёки рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.
13. Агентлик қуйидаги асосларга кўра малака имтиҳонини топширишга рухсат беришни рад этади:
талабгор мазкур Регламентнинг 4-банди талабларига жавоб бермаганда;
талабгор тақдим қилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаганда ёки нотўғри маълумотлар тақдим қилгани аниқланганда;
давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик (бунда давлат хизматидан фойдаланиш учун хабарномада кўрсатилган тўлов миқдори бир ой мобайнида тўланмаган буюртмалар автоматик рад этилади).
Бошқа асосларга кўра малака имтиҳонини топширишни рад этишга йўл қўйилмайди.
14. Талабгорнинг малака имтиҳонини топшириши рад этилган тақдирда, Агентлик томонидан тегишли қарор қабул қилинади ва талабгор рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда, қабул қилинган қарор ҳақида бир иш куни ичида талабгор ариза ва ҳужжатларни Агентликка тақдим этган усулда хабардор қилинади.
15. Малака имтиҳонини топширишга рухсат беришда рад этишга сабаб бўлган камчиликларни бартараф этиш учун талабгорга уч иш кунилик муддат берилади.
Белгиланган муддатда талабгор томонидан камчиликлар бартараф этилмаса, имтиҳон топширишга рухсат этилмайди ва унинг аризаси рад этилади.
16. Талабгорнинг малака имтиҳонини топширишига рухсат бериш ҳақида қарор қабул қилинганида талабгор малака имтиҳонини топширишга рухсат берилган шахслар рўйхатига киритилади ва рўйхат малака имтиҳони бошланишидан олдин малака имтиҳони комиссиясига топширилади.
17. Малака имтиҳонига қўйилган талабгор малака имтиҳонини ўтказиш санаси, вақти ва жойи ҳақида имтиҳон ўтказиладиган кундан камида беш иш куни олдин мобил телефони (мавжуд бўлганда), почта ёки электрон алоқа воситаси орқали хабардор қилинади.
Малака имтиҳонини ўтказиш куни, вақти ва жойи тўғрисида маълумот ваколатли органнинг расмий веб-сайтида мавжуд имтиҳон санасидан ўн беш кун олдин жойлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Малака имтиҳонини ташкил этиш ва ўтказиш, шу жумладан, имтиҳон саволларини тузиш ва қайта ишлаш ҳамда натижаларини текширишни амалга ошириш учун талабгорлар томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида, ЯИДХП орқали мурожаат этилганда ушбу сумманинг 90 фоизи миқдорида тўлов амалга оширилади.
Тўлов миқдори қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;
қолган маблағлар тўлиқ миқдорда Палатанинг ҳисобварағига ўтказилади;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;
11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига ўтказилади;
қолган маблағлар тўлиқ миқдорда Палатанинг ҳисобварағига ўтказилади;
в) Агентликнинг расмий веб-сайти орқали мурожаат этилганда маблағлар тўлиқ миқдорда Палатанинг ҳисобварағига ўтказилади.
Тўловлар давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўланган давлат божлари ва йиғимлар суммаси ҳисобини юритувчи Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилади.
18. Малака имтиҳонига қўйилган талабгорлар рўйхати ҳамда малака имтиҳонини ўтказиш тўғрисидаги маълумот уни ўтказиш ҳақидаги қарор қабул қилинган кунда Агентлик ва Палатанинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
19. Малака имтиҳони гуруҳлар шаклланишига кўра, лекин камида бир ойда бир маротаба ўтказилиши лозим.
20. Малака имтиҳони комиссиясининг таркиби, иш регламенти, шунингдек, тест саволлари Агентлик директори томонидан тасдиқланади.
21. Малака имтиҳонини топширишда талабгорлар Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификацияловчи ID-картаси ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатни тақдим этади.
22. Талабгор Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификацияловчи ID-картаси ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатни тақдим қилмаганда ёхуд малака имтиҳонига кечиккан тақдирда, имтиҳонга қўйилмайди ва малака имтиҳонига келмаган ҳисобланади.
23. Малака имтиҳонига кечиккан талабгор навбатдаги малака имтиҳонидаги талабгорлар рўйхатига киритилади ва бу ҳақда мобил телефони, почта ёки электрон алоқа воситаси орқали икки иш кунидан кечиктирмай хабардор қилинади.
24. Агарда талабгор тегишли тарзда хабардор қилинганидан кейин икки маротаба малака имтиҳонини топшириш учун келмаса, навбатдаги малака имтиҳонидаги талабгорлар рўйхатига киритилмайди. Бундай ҳолларда талабгор малака имтиҳонидан ўтиш учун қайтадан ариза билан мурожаат қилиши лозим.
25. Малака имтиҳони тест синови усулида, компьютер техникасидан фойдаланган ҳолда, талабгорнинг танловига кўра ўзбек тилида ёки заруратга кўра рус тилида ҳам ўтказилади.
26. Малака имтиҳонининг шаффофлиги ва холислигини таъминлаш мақсадида имтиҳон жараёнлари узлуксиз видеотасвирга (овозли) туширилади ва видеотасвир камида бир йил сақланади.
27. Тест саволларини тайёрлаш жараёнида фойдаланилган мавзулар Агентлик ва Палата расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
Тест саволлари қонунчилик ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда янгилаб борилади.
28. Тест синови соҳага оид 75 та саволдан иборат бўлади.
Талабгорга малака имтиҳонини топшириш умумий имтиҳон вақти давомийлиги 45 дақиқани ташкил этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. Тест синовлари ўтказиладиган хонага жадвал, китоб, уяли телефон ва шпаргалкалар олиб кириш, бошқа талабгорлар билан суҳбатлашиш тақиқланади.
Ушбу талабларни бузган талабгорлар тест синовлари ўтказиладиган хонадан чиқариб юборилади ва малака имтиҳонидан ўтмаган ҳисобланади.
30. Малака имтиҳони тест синови натижалари тест синови якуни билан эълон қилинади.
Малака имтиҳони ўтказилган кундан бошлаб уч иш куни ичида малака имтиҳони комиссиясининг тест синови натижалари қайд этилган баённомаси расмийлаштирилади ва комиссия раиси томонидан тасдиқланади.
31. Малака имтиҳони натижалари ҳамда малака имтиҳони комиссиясининг баённомаси Палатада сақланиши лозим.
32. Талабгорнинг тўғри жавоблар бўйича якуний натижаси 70 фоиз ва ундан юқори кўрсаткични ташкил қилган бўлса, у малака имтиҳонини муваффақиятли топширган ҳисобланади.
33. Малака имтиҳонидан ўтмаган талабгорлар уни навбатдаги малака имтиҳонида такроран топшириш ҳуқуқига эга, бироқ шу куннинг ўзида қайта топширишга йўл қўйилмайди.
Талабгор навбатдаги малака имтиҳонини қайта топширишига қадар тақдим қилинган ҳужжатлар Палатада сақланади.
34. Малака имтиҳонини муваффақиятли топширган талабгорларга малака шаҳодатномаси берилади.
35. Кадастр муҳандисларини Палатада ўқитиш ва доимий тарзда (уч йилда бир маротаба) малакасини ошириб бориш лозим.
3-боб. Апелляцияни кўриб чиқиш
36. Малака имтиҳонидан ўтмаган талабгор имтиҳон ўтказилган кундан бошлаб ўн кун муддатда Агентликка апелляция бериш ҳуқуқига эга. Апелляция ёзма ёки электрон алоқа воситалари орқали тақдим этилади.
37. Агентлик бир иш куни муддатида апелляцияни малака имтиҳони комиссиясига тақдим этади.
Малака имтиҳони комиссияси уч иш кунида апелляцияни кўриб чиқади ва Агентликка қабул қилинган қарор ҳақида хабар беради.
Агентлик малака имтиҳони комиссиясининг қарори тўғрисида талабгорга бир иш куни муддатида хабар беради.
38. Малака имтиҳони комиссияси томонидан апелляцияни кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
апелляцияни қаноатлантириш ва талабгорни малака имтиҳонини муваффақиятли топширган деб ҳисоблаш тўғрисида;
малака имтиҳони натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида.
39. Малака имтиҳони натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги қарор апелляцияда кўрсатилган асослар ўз тасдиғини топмаган ҳолларда қабул қилинади.
40. Агентликнинг қароридан норози бўлган талабгорлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга мурожаат қилишлари мумкин.
4-боб. Малака шаҳодатномасини расмийлаштириш ва бериш
41. Малака шаҳодатномаси мазкур Регламентга 3-иловада келтирилган шаклда расмийлаштирилади ва Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятининг барча ҳудудларида амал қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
42. Малака шаҳодатномаси Агентлик ахборот тизимининг электрон ҳужжатлар базасида шакллантирилиб, веб-сайти орқали ноёб идентификация рақамини киритиш ёки электрон ҳужжатда жойлашган QR-кодни сканер қилиш йўли билан текшириш имконияти бўлади.
43. Малака шаҳодатномаси Агентлик томонидан малака имтиҳони комиссиясининг баённомаси олинганидан бошлаб беш кун ичида расмийлаштирилади ва талабгор ариза ва ҳужжатларни Агентликка тақдим этган усулда электрон кўринишда талабгорга тақдим этилади.
44. Агар талабгор малака шаҳодатномасини олган кундан бошлаб бир йил мобайнида ўз фаолиятини амалга оширмаган бўлса, Агентлик мазкур шаҳодатномани бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.
5-боб. Малака шаҳодатномасини қайта расмийлаштириш
45. Кадастр муҳандисининг фамилияси ёки исми ёхуд отасининг исми ўзгарган тақдирда, у тегишли ўзгартиришларни тасдиқловчи ҳужжатлар берилган санадан бошлаб икки ой ичида Агентликка мазкур Регламентга 2-иловада келтирилган шаклда ариза билан мурожаат қилади.
Бунда аризага тегишли ўзгаришларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари илова қилинади.
46. Малака шаҳодатномасининг қайта расмийлаштирилиши кадастр муҳандиси томонидан ариза берилган вақтдан бошлаб беш иш куни ичида амалга оширилади.
47. Янги малака шаҳодатномада қайта расмийлаштирилаётган малака шаҳодатномасининг рақами қўшимча тарзда қайд қилинади.
48. Кадастр муҳандиси йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган малака шаҳодатномаси ўрнига Агентлик ахборот тизимининг электрон ҳужжатлар репозиторийси веб-сайти орқали ноёб идентификация рақамини киритиш ёки электрон ҳужжатда жойлашган QR-кодни сканер қилиш йўли билан малака шаҳодатномасини қайта юклаб олиши мумкин.
6-боб. Малака шаҳодатномаси амал қилишини тугатиш ва уни бекор қилиш
49. Кадастр муҳандисининг ташаббуси билан малака шаҳодатномасини тугатиш ва бекор қилиш Агентлик томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ваколатли органлар ташаббуси билан малака шаҳодатномасини тугатиш ва бекор қилиш фақат суд тартибида амалга оширилади.
50. Қуйидагилар малака шаҳодатномаси амал қилишини тугатиш учун асос бўлади:
кадастр муҳандисининг аризаси;
кадастр муҳандиси фаолиятини амалга оширишда қонунчилик ҳужжатларини бузиш;
кадастр йиғмажилди тайёрлашда, унинг қаватма-қават режаларини тузишда, техник режаларни расмийлаштиришда, шунингдек, унинг техник ҳисобга қўйиш ишларини амалга оширишда нотўғри маълумот бериш;
шахсни белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомалага лаёқати чекланган деб эътироф этиш тўғрисидаги суд қарори.
51. Малака шаҳодатномасининг амал қилиши уни тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадан бошлаб тугатилади.
52. Малака шаҳодатномаси қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:
Агентликнинг малака шаҳодатномасини бериш тўғрисидаги қарори ноқонуний эканлиги аниқланганда;
малака шаҳодатномаси сохта ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда.
53. Малака шаҳодатномасини бекор қилиш тўғрисидаги қарор ушбу қарор қонуний кучга кирган санадан бошлаб амал қилади.
54. Қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузгани учун малака шаҳодатномасининг амал қилиши тугатилган кадастр муҳандисига, у тугатилган санадан бошлаб қуйидаги муддатлар мобайнида такроран малака шаҳодатномаси берилмайди:
кўчмас мулк объектларида хатлов ишларини олиб бориб кадастр йиғмажилдини шакллантиришда техник хатоликларга йўл қўйганда олти ой мобайнида;
кўчмас мулк объектига тегишли ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатларга амал қилмаган холда кадастр йиғмажилдини шакллантиришда бир йил мобайнида.
55. Малака шаҳодатномаси амал қилишини тугатиш ёки малака шаҳодатномасини бекор қилиш тўғрисидаги қарор Агентликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
56. Малака шаҳодатномаси амал қилишини тугатиш ёки малака шаҳодатномасини бекор қилиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган куннинг ўзида тегишли кадастр муҳандиси ва кадастр муҳандиси билан меҳнат шартномаси тузган юридик шахсга унинг нусхаси юборилади.
57. Малака шаҳодатномасини бекор қилиш ёки унинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарор устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.
7-боб. Кадастр муҳандислари реестри
58. Агентлик томонидан кадастр муҳандислари реестри юритилади ва унда кадастр муҳандисларининг қуйидаги маълумотлари қайд этилади:
кадастр муҳандисининг фамилияси, исми, отасининг исми;
жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами;
малака шаҳодатномасининг рақами, берилган сана;
малака шаҳодатномаси олинган сана;
малака имтиҳонида қайд этилган натижа;
малака шаҳодатномасини бекор қилиш ёки амал қилишини тугатиш, қайта расмийлаштириш ҳақидаги маълумотлар.
59. Кадастр муҳандислари реестри электрон шаклда юритилади.
60. Кадастр муҳандислари реестрига киритилган маълумотлардан очиқ фойдаланилиши мумкин.
Кадастр муҳандислари реестри Агентликнинг расмий веб-сайтида акс эттирилади.
61. Кадастр муҳандиси томонидан кадастр йиғмажилди тайёрлаш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун тўловлар Мазкур регламентга 4-иловага мувофиқ минимал ставкалар асосида амалга оширилади.
8-боб. Якунловчи қоидалар
62. Мазкур Регламентни бажариш жараёнида келиб чиқадиган низолар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.
63. Мазкур Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисининг малака шаҳодатномасини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисининг малакасини ошириш ва унга малака шаҳодатномасини бериш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Талабгор

Давлат хизматлари марказлари, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Агентликнинг расмий веб-сайти орқали аризани ҳамда мазкур Регламентнинг 3‑бандида келтирилган мутахассисликлардан бири бўйича олий маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси ёки хорижий давлатда олий таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги гувоҳнома нусхасини pdf форматида тақдим этади.

Ўз хоҳишига кўра

2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

Сўровномани тегишлича Агентликка юборади

1. Сўровнома тўлдирилиши билан

2. ЯИДХП

2. Автоматик тарзда

3. Агентликнинг расмий веб-сайти

3. Автоматик тарзда

3-босқич

Агентлик

Талабгорга малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш ёки рад этиш ҳақида қарор қабул қилади, натижаси бўйича талабгорни хабардор қилади.

Уч иш куни ичида

4-босқич

Талабгор

1. Малака имтиҳонини топширишга рухсат берилганда базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараварига тенг миқдорда тўлов амалга оширади;

Уч иш куни ичида

2. Малака имтиҳонини топшириш рад этилган тақдирда, кўрсатилган камчиликларни бартараф этади.

Уч иш куни ичида

5-босқич

Агентлик

1. Малака имтиҳонига қўйилган талабгор малака имтиҳонини ўтказиш санаси, вақти ва жойи ҳақида мобил телефони (мавжуд бўлганда), почта ёки электрон алоқа воситаси орқали хабардор қилади.

Имтиҳон ўтказиладиган кундан камида беш иш куни олдин

2. Малака имтиҳонини топширишга рухсат берилган шахслар рўйхати Комиссияга тақдим этади.

Малака имтиҳони бошланишидан бир кун олдин

3. Малака имтиҳонига қўйилган талабгорлар рўйхати ҳ?мда малака имтиҳонини ўтказиш тўғрисидаги маълумот Агентлик ва Палатанинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

3. Кўрсатилган камчиликлар бартараф этилмаган тақдирда малака имтиҳонини топширишга рухсат этилмайди.

Малака имтиҳонини ўтказиш ҳақидаги қарор қабул қилинган кундан бошлаб икки кун ичида

6-босқич

Талабгор

Белгиланган вақтда келиб малака имтиҳонини топширади

45 дақиқа

7-босқич

Агентлик

1. Малака имтиҳонини ўтказади.

Белгиланган муддатда

2. Тест синови натижалари бўйича баённомани расмийлаштиради ва эълон қилади.

Уч иш кунида

3. Малака шаҳодатномасини расмийлаштиради ва Давлат хизматлари марказларига юборади ёки ЯИДХП, электрон почта орқали талабгорга тақдим этади.

Икки иш кунида

8-босқич

Давлат хизматлари маркази

Малака шаҳодатномаси тушгандан сўнг уларни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

Реал вақт режимида

Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисининг малака шаҳодатномасини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш маъмурий регламентига
2-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.

Ўзбекистон Республикаси
‎Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигига

АРИЗА

Менга кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандиси малака шаҳодатномасини олиш учун малака имтиҳонини топширишга рухсат беришингизни сўрайман.
‎Шу билан бирга, ўзим тўғримда қуйидаги ахборотларни маълум қиламан:

1. Ф.И.О.:
2. Паспорт маълумотлари (серияси ва рақами):

3. (ЖШШИР):

4. Туғилган йили, ойи, санаси:
5. Яшаш манзили:
6. Телефон рақами:
7. Электрон почта манзили:
8. Меҳнат фаолиятини олиб борган жой (ташкилот номи):
9. Лавозими:
10. Ишга кирган сана:
11. Ишдан бўшаган сана:
12. Ўқиган таълим муассасаси:
13. Мутахассислиги:
14. Ўқишга кирган йил:
15. Ўқишни битирган йил:

Шахсий маълумотларимдан кадастр муҳандиси малака шаҳодатномаси ва уни расмийлаштириш билан боғлиқ жараёнларда фойдаланилишига розиман.

Шахсий имзо __________________

20___ йил «____» _______________.

Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисининг малака шаҳодатномасини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш маъмурий регламентига
3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасининг
‎Давлат герби тасвири

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги
‎Кадастр агентлиги

КАДАСТР МУҲАНДИСИНИНГ МАЛАКА
‎ШАҲОДАТНОМАСИ

______-сон

‎‎20__ йил «___» ______________

Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандиси малака шаҳодатномаси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан
‎‎________________________________________________________________________
‎_______________________________________________________________________га

(кадастр муҳандиси малака шаҳодатномасини олган шахснинг Ф.И.О.)

малака имтиҳон комиссиясининг 20__ йил «__»_______даги қарорига асосан кадастр муҳандиси малака шаҳодатномаси берилди.

____________________________________

_______________

(ваколатли шахснинг Ф.И.О.)

(имзо)

QR-codе

Кейинги таҳрирга қаранг.
Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисининг малака шаҳодатномасини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш маъмурий регламентига
4-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Хизматлар номи

Ишларнинг минимал нархи

I. Кўчмас мулк объектларининг нотурар бино ва иншоотларга оид қисмига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш

1.1.

Умумий майдони 100 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари

1.2.

Умумий майдони 100 квадрат метрдан 1 000 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк

Объектнинг 1 квадрат метр майдони учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,15 фоизи

1.3.

Умумий майдони 1 000 квадрат метрдан 5 000 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 17,25 баравари

1.4.

Умумий майдони 5 000 квадрат метрдан 15 000 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 34,5 баравари

1.5.

Умумий майдони 15 000 квадрат метрдан 50 000 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 57,5 баравари

1.6.

Умумий майдони 50 000 квадрат метрдан ортиқ бўлган кўчмас мулк

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 80,5 баравари

II. Кўчмас мулк объектларининг турар жой фондига оид қисмига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш

2.1.

Кўп квартирали уйдаги квартира

Объектнинг 1 квадрат метр майдони учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,15 фоизи

2.2.

Якка тартибдаги турар жой

Объектнинг 1 квадрат метр майдони учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,15 фоизи

Изоҳ.
1. Умумий майдонни аниқлашда барча бино ва иншоотларнинг умумий майдони ҳисобга олинади.
2. I ва II гуруҳлар ногиронлари ва Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари учун хизматлар нархи хизматлар умумий қийматининг 50 фоизини ташкил қилади.
3. Ушбу иловага мувофиқ белгиланган давлат хизматлари учун жисмоний шахсларга ҳисобланган ҳақ миқдорларига қуйидаги камайтирувчи коэффициентлар қўлланилади:
туманларда (шаҳар таркибига кирувчи туманлар, туман бўйсунувидаги шаҳарлар ва туман маркази ҳисобланган шаҳарчалар бундан мустасно) — 0,9;
бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудларда — 0,8.
(5а — 5в-иловалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарорига
6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 7-сон, 71-модда) билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларининг давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилаш тартибида:
а) 4.10-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ипотека ва ипотека ҳақидаги шартномани, шунингдек, ижара ҳуқуқини, ер участкаси бўйича сервитутни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда гаров хатини расмийлаштириш»;
б) 4.11.-позициянинг «Давлат хизматларининг номи» устунидаги «ахборот» сўзи «маълумотнома» сўзи билан ҳамда «Ишлар нархи» устунидаги «20 фоизи» сўзлари «3 фоизи (ҳар бир фуқаро учун)» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги 4.12 ва 4.13-позициялар қўшилсин:

«

4.12.

Кўчмас мулкка оид кадастр маълумотларини тақдим этиш

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи (давлат органлари учун бепул)

4.13.

Шаҳодатномага эга бўлган кадастр муҳандиси томонидан тайёрланган кадастр йиғмажилдига асосан кўчмас мулкни ҳисобга олиш ва кадастр паспортини бериш

а) базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари

б) кўчмас мулк объектининг кадастр қийматини ҳисоблаш талаб этилганда, базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари

»

в) Изоҳлар қисмида:
1-банддаги «208» рақами «243» рақами билан алмаштирилсин;
2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Қуйидаги ҳолларда давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғимлар ундирилмайди:
а) кадастр паспортини расмийлаштиришда:
кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;
кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига;
реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;
кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда ва кўчмас мулк объекти кўрсаткичлари ўзгартирилмасдан);
б) кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар ва улар бўйича тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказишда:
фуқаронинг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганда;
тадбиркорлик субъекти — юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва (ёки) фирма номи ўзгарганда».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 12-сон, 318-модда) билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 5-банднинг ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«кадастр паспорти — ҳуқуқ эгасига бериладиган ҳамда кўчмас мулк объекти ва объектнинг кадастр рақами ҳақида умумий маълумотларни ўз ичига олган пластик шаклда ёки қоғоз шаклда бериладиган электрон ҳужжат»;
б) 6-банднинг биринчи хатбошидаги «тегишли туман (шаҳар)даги филиаллари» сўзлари чиқариб ташлансин;
биринчи хатбошига «бекор бўлиши ҳақидаги ахборот» сўзларидан кейин «ва ҳужжатларни» сўзлари қўшилсин;
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
г) 71-банднинг биринчи хатбошидаги «электрон шаклдаги кадастр паспортини тайёрлаш якунлари бўйича нотариуслар томонидан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда (кўчмас мулк билан битим тасдиқланишидан аввал)» ва «бир вақтнинг ўзида» сўзлари чиқариб ташлансин;
д) 9-банднинг учинчи хатбошидаги «техник хатловдан ўтказиш» сўзлари «кадастр паспортини тайёрлаш» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 10 ва 11-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқ тури ёки эгаси ўзгарганда, ушбу Низомга асосан давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг кадастр паспорти фақат кўчмас мулк объекти мулкдорининг ихтиёри ва сўровига кўра расмийлаштирилади.
Бунда кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда ёки унда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлганда, объектни давлат рўйхатидан ўтказиш кадастр паспорти расмийлаштирилгандан сўнг амалга оширилади.
11. Кўчмас мулк объекти мулкдорлари ёхуд ушбу объект бўйича ашёвий ҳуқуқлар эгалари бўлган юридик ва жисмоний шахслар ёки уларнинг ваколатли вакиллари кўчмас мулк объектига бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар вужудга келганда, бошқа шахсга ўтганда, чекланганда ёки бекор бўлганда ёхуд кўчмас мулк объектининг ҳуқуқий ҳолати ўзгарган кундан бошлаб бир ой муддатда мазкур Низомнинг 21, 22, 23, 30, 31, 32, 35, 38, 39, 40, 41, 42, 43-бандларида кўрсатилган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Давлат хизматлари марказларига ёки Ягона давлат хизматлари портали орқали, гаров хати расмийлаштирилганда эса — кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга мурожаат қилишлари шарт.
Аризада кўчмас мулк объектининг тури, давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган ҳуқуқ, унга кадастр йиғмажилди тайёрланган ёки қайта расмийлаштирилган кўчмас мулк объектининг номи ва у тайёрланган сана (мавжуд бўлса) кўрсатилади»;
ж) 15-банднинг бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«бирламчи кадастр йиғмажилдининг (кадастр паспорти) мавжуд эмаслиги;»
з) 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун белгиланган йиғим миқдори кўрсатилган хабарнома (инвойс) ташкилотларга, Марказга (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон равишда юборилади.».
и) қуйидаги мазмундаги 171 ва 172-бандлар қўшилсин:
«171. Марказлар ёки ташкилотлар йиғим суммаси кўрсатилган хабарнома (инвойс) келиб тушганидан сўнг реал вақт режимида бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали ариза берувчини хабардор қилади.
Ариза берувчи хабарномада кўрсатилган миқдорда йиғим суммасини тўлайди.
Реестрдан кўчирма бериш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда ушбу бандда кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
172. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Марказлар орқали мурожаат этганда:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
қолган маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк давлат корхоналари ҳисобварағига ўтказилади;
б) кўчмас мулк «E-IJRO AUKSION» Ягона электрон савдо майдончасида аукцион орқали сотилганда ва риэлторлик хизматлари кўрсатилганда:
10 фоизи — Давлат активларини бошқариш агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
қолган маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк давлат корхоналари ҳисобварағига ўтказилади;
в) тижорат банклари томонидан уй-жойга нисбатан мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказишда, шу жумладан қурилиши тугалланган уй-жойни расмийлаштиришда:
10 фоизи — тижорат банкларнинг банк ҳисобварағига;
қолган маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк давлат корхоналари ҳисобварағига ўтказилади;
г) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасида электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига ўтказилади;
қолган маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк давлат корхоналари ҳисобварағига ўтказилади;
д) нотариал идора орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
қолган маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк давлат корхоналари ҳисобварағига ўтказилади»;
к) 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«18. Хабарномада кўрсатилган йиғим тўлиқ тўланганидан сўнг реал вақт режимида марказлар ёки ташкилотлар ходими томонидан тизимдан мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда тегишли ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи электрон кўринишдаги Реестрдан кўчирма юклаб олиш имкони пайдо бўлади ва ариза берувчининг сўровига кўра унга реестрдан кўчирма электрон шаклда ёки қоғоз шаклда берилиши мумкин.
Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ схема бўйича давлат рўйхатидан ўтказилади»;
л) қуйидаги мазмундаги 211-банд қўшилсин:
«211. «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасига қўйиш учун тайёрланган ер участкаси ҳақидаги материаллар ушбу ер участкаси бўйиича кадастр йиғмажилди шаклида қабул қилинади»;
м) 22-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг «Ер тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни амал қилган даврда (1990 — 1998 йилларда) олинган ер участкаларига бўлган мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат архивлари томонидан тасдиқланган қуйидаги ҳужжатлар асос бўлади, шунингдек, мазкур ҳужжатлар давлат архивлари сақловида мавжуд бўлмаган ёки уларни топиш имкони қолмаган тақдирда, ўрнатилган тартибда суднинг қарори билан белгиланади:»;
н) 23-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон ССРнинг Ер кодекси амал қилган даврда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг олинган ер участкаларига бўлган мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат архивлари томонидан тасдиқланган қуйидаги ҳужжатлар асос бўлади, шунингдек, мазкур ҳужжатлар давлат архивлари сақловида мавжуд бўлмаган ёки уларни топиш имкони қолмаган тақдирда, ўрнатилган тартибда суднинг қарори билан белгиланади:»;
қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар қўшилсин:
«Якка тартибдаги турар-жой нотурар жой тоифасига ўтказилган тақдирда, ер участкаси доимий фойдаланиш ҳуқуқида давлат рўйхатидан ўтказилади.
Нотурар жой якка тартибдаги турар-жой тоифасига ўтгазилганда, ер участкаси мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқида давлат рўйхатидан ўтказилади»;
учинчи — ўн учинчи хатбошилар тегишлича бешинчи — ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қурилиши тугалланмаган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар тегишли лойиҳа ташкилоти томонидан уларнинг қурилиши бошланганлиги тасдиқланган тақдирда, давлат рўйхатидан ўтказилиши мумкин. Бунда бино ва иншоотнинг пойдевор ва биринчи қавати деворларининг қурилиш ишлари якунланганлиги қурилишни бошланган деб топиш учун асоси ҳисобланади»;
учинчи хатбошидаги «Қурилиши тугалланмаган» сўзларидан кейин «турар ва» сўзлари қўшилсин;
ўнинчи хатбошидаги «тасарруф этиш ҳуқуқи билан» сўзлари чиқариб ташлансин;
ўн иккинчи хатбошидаги «сифатида бериш» сўзларидан кейин «(турар жой объекти бўлса, нотариал тасдиқланган)» сўзлари қўшилсин;
ўн учинчи хатбошидаги «қайтариб бериш» сўзларидан кейин «(турар жой объекти бўлса, нотариал тасдиқланган)» сўзлари қўшилсин;
ўн бешинчи хатбошидаги «ҳокимининг» сўзи «қурилиш бўлимларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:
«тасарруф этиш ҳуқуқисиз берилган давлат ордери;»
бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
т) 51-бандга қуйидаги таҳрирдаги тўққизинчи хатбоши қўшилсин:
«ер участкасига бўлган ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилмаганда»;
у) 54-банднинг иккинчи хатбошидаги «давлат рўйхатидан ўтказувчи орган» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг Давлат кадастрлари, геодезия ва картография Миллий маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади)» сўзлари билан алмаштирилсин;
«нотариал идоралар» сўзларидан кейин «ва тижорат банклари» сўзлари қўшилсин;
«давлат рўйхатидан ўтказувчи органга» сўзлари «Марказга» сўзи билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Марказ ипотека тўғрисидаги шартномани юридик ва жисмоний шахслар аризалари, шунингдек нотариал идоралар ва тижорат банклари томонидан электрон шаклда тузилган қонун асосида ипотека шартномаси ҳақида ахборотлар асосида рўйхатга олади ва ипотека тақиқи қўяди.»;
х) 56-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «давлат рўйхатидан ўтказувчи орган» сўзлари «Марказ» сўзи билан алмаштирилсин;
ч) 60-банднинг биринчи хатбошидаги «давлат рўйхатидан ўтказувчи орган» сўзлари «Марказ» сўзи билан алмаштирилсин;
ш) 89-банддаги «органнинг» сўзи «орган ва Марказнинг» сўзлари билан алмаштирилсин.
э) 3-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«
Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Марказлар ёки ташкилотларга ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтади

1. Хоҳишига кўра

2. Мурожаат қилинганда



2-босқич

1. Марказлар ёки ташкилотлар

2. ЯИДХП

Сўровномани рўйхатдан ўтказувчи органга юборади

1. 1 соат мобайнида

2. Автоматик тарзда



3-босқич

Рўйхатдан ўтказувчи орган

1. Кўчмас мулк объектини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича қонунчилик талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганиб, давлат рўйхатидан ўтказади.

2. Йиғим суммаси кўрсатилган хабарномани марказлар ва ташкилотларга юборади.

2 иш куни мобайнида



4-босқич



1. Марказлар ёки ташкилолар
2. ЯИДХП



Ахборот-коммуникация тизими орқали ариза берувчини йиғимни тўлаш ҳақида хабардор қилади



1 соат мобайнида



5-босқич

Ариза берувчи

Хабарномада белгиланган йиғимни тўлайди

1 ой мобайнида



6-босқич

1. Марказлар ёки ташкилолар
2. ЯИДХП

Реестрдан кўчирмани юклаб олади ва ариза берувчининг сўровига кўра унга реестрдан кўчирмани электрон шаклда ёки қоғоз шаклида беради

Реал вақт режимида
(тўлов амалга оширилгандан сўнг)

».
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.09.2020 й., 09/20/535/1247-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 20.04.2022 й., 09/22/200/0327-сон; 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон; 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон; 15.08.2023 й., 09/23/380/0611-сон; 24.08.2023 й., 09/23/411/0649-сон; 26.08.2023 й., 09/23/424/0655-сон; 04.09.2023 й., 09/23/436/0669-сон; 16.09.2023 й., 09/23/470/0707-сон; 22.11.2023 й., 09/23/612/0874-сон; 10.07.2024 й., 09/24/380/0487-сон; 02.10.2024 й., 09/24/614/0768-сон; 24.12.2024 й., 09/24/847/1056-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон; 28.05.2025 й., 09/25/330/0473-сон; 08.08.2025 й., 09/25/504/0707-сон; 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон; 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон; 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон; 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон; 07.02.2026 й., 07/26/48/0119-сон; 17.03.2026 й., 09/26/104/0248-сон; 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон; 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон; 04.07.2026 й., 09/26/310/0685-сон; 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)