1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Давлат кадастри. Геодезия ва картография]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 31 январдаги ПФ-5930-сон Фармонига мувофиқ кадастр соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага;
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2-иловага;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 августдаги 424-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2023 й., 09/23/424/0655-сон)
Кўчмас мулкни бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 3-иловага;
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 августдаги 424-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2023 й., 09/23/424/0655-сон)
Кўчмас мулкни бирлаштириш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 4-иловага;
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 августдаги 424-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2023 й., 09/23/424/0655-сон)
(1-бандининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 ноябрдаги 612-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2023 й., 09/23/612/0874-сон)
(1-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 августдаги 424-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2023 й., 09/23/424/0655-сон)
Бино ва иншоотларнинг мансублиги ва таркиби тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 5а-иловага мувофиқ;
(1-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 августдаги 424-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2023 й., 09/23/424/0655-сон)
(1-бандининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 ноябрдаги 612-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2023 й., 09/23/612/0874-сон)
Кўчмас мулк тарихи тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 5г-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 августдгаи 380-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2023 й., 09/23/380/0611-сон)
2. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
кадастр соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини давлат хизматлари кўрсатиш тизими билан интеграциялаштиришни ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали жорий этилишини таъминласин;
ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартиботини жорий этсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартиби бажарилиши, шу жумладан уларнинг фаолияти юзасидан ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин.
4. Белгилаб қўйилсинки, давлат хизматларни кўрсатадиган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги раҳбарлари ушбу қарорда назарда тутилган вазифаларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов ва Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси Х.С. Турахужаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 2 сентябрь,
535-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарорига 1-ИЛОВА
Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент юридик ва жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда — ариза берувчи) мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Кўчмас мулк объектини кадастр ҳисобига олиш ва кадастр йиғмажилдини шакллантириш натижасида кўчмас мулк объекти бўйича электрон шаклда кадастр паспорти расмийлаштирилади.
3. Кадастр паспортининг шакллари Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 389-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ турлар бўйича белгиланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
4. Кўчмас мулк объектига кадастр паспорти қуйидаги ҳолларда расмийлаштирилади ёки қайта расмийлаштирилади:
кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи хатлов ишлари бажарилганда;
кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда ёки ер участкаси алоҳида бўлинганда (бунда икки қисмга алоҳида кадастр паспорти шакллантирилади);
қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари хусусийлаштирилгандан сўнг уларнинг бир қисмига бўлган ҳуқуқ бошқа шахсга ўтганда;
ер участкасининг майдони ёки чегара нуқталари ўзгарганда;
кўчмас мулк объектининг манзилини белгилашда ёки ўзгартиришда;
ер участкасидан рухсат этилган фойдаланиш асосий тури ёки капитал қурилиш объектининг фойдаланиш мақсади ўзгарганда;
(4-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 сентябрдаги 614-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.10.2024 й., 09/24/614/0768-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 январь)
ўз ер участкасида тегишли рухсатномаларни расмийлаштирмасдан қурилган бино ва иншоотлар мавжуд бўлганда.
5. Кадастр паспортини олиш ҳамда белгиланган тартибда кўчмас мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ариза берувчининг ихтиёрига кўра бир вақтда ёки алоҳида мурожаат қилиш мумкин.
Белгиланган тартибда келишилган лойиҳа ҳужжатларига кўра объектнинг қурилиши (реконструкцияси) тугалланган тақдирда, битта сўровномага асосан кадастр паспорти, қурилиши (реконструкцияси) тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатномаси, кўчмас мулк давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги реестрдан кўчирма бир вақтда берилади.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2022 й., 09/22/200/0327-сон)
Кўчмас мулк объектига бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар вужудга келганда, бошқа шахсга ўтганда, бекор бўлганда ёки кўчмас мулк объектининг ҳуқуқий ҳолати ўзгарганлигини тасдиқлаш ёки қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш бўйича мурожаат қилинганда, ариза берувчининг ихтиёрига кўра қоғоз ёки пластик шаклдаги кадастр паспорти берилади.
Давлат сири билан боғлиқ бўлган кўчмас мулк объектлари бўйича кадастр паспортини тайёрлаш учун тўғридан-тўғри филиалларга мурожаат қилинади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 августдаги 411-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.08.2023 й., 09/23/411/0649-сон)
7. Давлат хизматлари марказлари ва филиаллар ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда — ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон тизим ёрдамида амалга оширилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 августдаги 411-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.08.2023 й., 09/23/411/0649-сон)
8. Давлат хизмати ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида кўрсатилади.
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
9. Ариза берувчи кадастр паспортини олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
10. Ариза берувчилар ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари марказлари ходими — ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон шаклда мустақил тўлдиради. Учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилаётганда, сўровномага белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома илова қилинади.
Вафот этган шахс номидан унинг яқин қариндошлари мурожаат қилиши мумкин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 3 июлдаги 380-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2024 й., 09/24/380/0487-сон)
Сўровномага кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Давлат хизматлари марказлари томонидан ариза берувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
11. Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон)
12. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказларига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг барча ҳужжатлар реал вақт режимида филиалга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда филиалга юборилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 августдаги 411-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.08.2023 й., 09/23/411/0649-сон)
13. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади.
14. Филиал зарур ҳолларда ариза берувчи билан келишиб, сўровномада кўрсатилган жойга чиққан ҳолда, объектнинг параметрлари бўйича ўлчов ишларини амалга оширади, хатловдан ўтказади ҳамда талаб этилганда кўчмас мулк объектининг манзилини белгилайди ёки ўзгартиради.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 августдаги 411-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.08.2023 й., 09/23/411/0649-сон)
15. Ариза берувчи ёки унинг вакили келишилган вақтда ва манзилда бўлмаган тақдирда, сўровномада кўрсатилган телефон рақами орқали алоқага чиқилиб, сабаби аниқланади ва бу ҳақда холислар (қўшнилар) иштирокида далолатнома расмийлаштирилади ва мурожаат (сўровнома) кўрилмасдан қолдирилади.
Расмийлаштирилган далолатномага асосан мурожаат (сўровнома) кўрилмасдан қолдирилганлиги ҳақида филиал масъул ходимлари томонидан ЭРИ билан тасдиқланган хабарнома (PDF шаклдаги далолатнома илова қилинган ҳолда) 1 иш куни давомида тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилади.
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 3 июлдаги 380-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2024 й., 09/24/380/0487-сон)
в) кўп йиллик дов-дарахтлар жойлашган ер участкаси бўйича:
умумий майдони 1 гектаргача — 10 иш кунигача;
умумий майдони 1 гектардан 5 гектаргача — 15 иш кунигача;
умумий майдони 5 гектардан 10 гектаргача — 20 иш кунигача;
умумий майдони 10 гектардан 100 гектаргача — 25 иш кунигача;
умумий майдони 100 гектардан ортиқ — 30 иш кунигача.
(16-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 сентябрдаги 470-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2023 й., 09/23/470/0707-сон)
17. Малака шаҳодатномасига эга бўлган кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандиси томонидан ўтказилган техник хатлов натижасига кўра тайёрланган йиғмажилдга асосан кўчмас мулкни ҳисобга олиш ва кадастр паспортини бериш филиал томонидан 3 иш куни мобайнида амалга оширилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 августдаги 411-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.08.2023 й., 09/23/411/0649-сон)
18. Кадастр йиғмажилди шакллантирилгандан сўнг филиал томонидан кадастр паспорти бериш ва кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш (талаб этилганда) учун тўлов миқдори қиймати кўрсатилган хабарнома (инвойс) Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат қилган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 августдаги 411-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.08.2023 й., 09/23/411/0649-сон)
Бунда қоғоз шаклидаги кадастр паспорти ЯИДХП ёки Давлат хизматлари марказлари орқали, пластик шаклдаги кадастр паспорти фақат Давлат хизматлари марказлари орқали тақдим этилади.
Кадастр паспортини бериш учун ундириладиган тўлов миқдорлари Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарорига асосан белгиланади.
19. Давлат хизматлари марказлари хабарнома келиб тушгандан сўнг реал вақт режимида бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали ариза берувчини хабардор қилади.
Ариза берувчи хабарномани олгандан сўнг бир ой мобайнида кадастр паспортини беришнинг тўлов қийматини хабарномада қайд этилган миқдорда тўлайди.
Суд бошқарувчисига кадастр паспорти олдиндан тўловларни амалга оширмасдан берилади ва хабарномада кўрсатилган тўловнинг ўрни суд бошқарувчиси томонидан «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 150-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тартибда тўланади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Кадастр паспорти бериш учун тўлов қиймати тўланганлиги ахборот-коммуникация тизими орқали тасдиқланади.
Белгиланган муддатда тегишли тўлов миқдори тўланмаслиги кадастр паспортини беришни рад этиш учун асос бўлади. Ушбу ҳолатларда ариза берувчи умумий тартибда давлат хизматидан фойдаланиш учун такроран мурожаат қилишга ҳақли.
Давлат хизматидан фойдаланиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, тўлов қиймати суммасининг 90 фоизи ундирилади.
қолган маблағлар тўлиқ миқдорда Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳисобварағига ўтказилади;
(20-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 августдаги 411-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.08.2023 й., 09/23/411/0649-сон)
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасида электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
қолган маблағлар тўлиқ миқдорда Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳисобварағига ўтказилади;
(20-банд «б» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 августдаги 411-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.08.2023 й., 09/23/411/0649-сон)
в) риэлторлик ташкилотлари орқали мурожаат этилганда:
қолган маблағлар тўлиқ миқдорда Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳисобварағига ўтказилади.
(20-банд «в» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 августдаги 411-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.08.2023 й., 09/23/411/0649-сон)
21. Хабарномада кўрсатилган тўлов тўлиқ тўлангандан сўнг Давлат хизматлари марказлари ходими томонидан тизимдан кадастр паспортини юклаб олиш (қоғоз ёки пластик шаклда чоп этиш) имкони пайдо бўлади ва ариза берувчига реал вақт режимида кадастр паспорти берилади.
22. Қуйидаги ҳолларда кадастр паспортини расмийлаштириш бепул амалга оширилади:
кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;
кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига ёки реконструкциясиз фойдаланиш мақсади ўзгарганда;
(22-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 сентябрдаги 614-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.10.2024 й., 09/24/614/0768-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 январь)
24. Давлат хизматлари марказлари ва филиаллар ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 августдаги 411-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.08.2023 й., 09/23/411/0649-сон)
25. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари мазкур Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини, шу жумладан ЯИДХП орқали доимий назорат ва мониторинг қилиб боради.
26. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
27. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2155-моддаси.
Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Аризаберувчи
1. Кадастр паспортини олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади.
Ўз хоҳишига кўра
2-босқич
1. Давлат хизматлари маркази
2. ЯИДХП
Сўровномани тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ёки Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси филиалига (ДК филиали) юборади.
1. Сўровнома тўлдирилиши билан
2. Автоматик тарзда
3-босқич
ДКфилиали
1. Объектда жойига чиқиб ўлчов ишларини амалга оширади ва тўлов миқдори қиймати кўрсатилган хабарномани (инвойс) Давлат хизматлари марказига, ариза берувчига ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.
2. Объект манзилини белгилайди ёки ўзгартиради (талаб этилганда).
Регламентда кўрсатилган
(объект мураккаблигидан келиб чиқиб) муддатларда
4-босқич
1. Давлат хизматлари маркази
2. ЯИДХП
Хабарномани (инвойс) ариза берувчига беради.
1. Реал вақт режимида
2. Автоматик тарзда
5-босқич
Аризаберувчи
Хабарномада (инвойс) белгиланган тўловни амалга оширади.
1 ой мобайнида
6-босқич
1. Давлат хизматлари маркази
2. ЯИДХП
Тизимдан кадастр паспортини юклаб олади (чоп этади) ва ариза берувчига кадастр паспортини беради.
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ёки Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси (давлат хизматлари нархи хизматлар умумий қийматининг 50 фоизини ташкил қилади)
III. Кадастр паспортини тайёрлашнинг мақсади:
1. Янги кўчмас мулк объектига (бирламчи) кадастр паспортини шакллантириш
(тўлов асосида)
кўп квартирали уйдаги турар жойнинг кадастр паспорти;
2. Кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, объектда ўзгаришлар мавжуд бўлмаганда бепул асосда кадастр паспортини бериш
кадастр паспорти яроқсиз ҳолга келганда ёки йўқолганда;
бегоналаштирилганда (эгаси ўзгарганда);
реконструкциясиз фойдаланиш мақсади ўзгарганда;
кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганд, объектнинг қолган қисмига.
3. Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларнинг кадастр паспорти, объектдан фойдаланиш учун рухсатнома ва реестрдан кўчирмасини бир вақтда бериш
а) кадастр паспорти (тўлов асосида);
б) объектни фойдаланиш учун рухсатномаси (бепул);
в) кўчмас мулк давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги реестрдан кўчирма (бепул).
4. Кўчмас мулк бегоналаштирилганда ёки эски кадастр ҳужжатини (ўзгаришсиз) янги шаклдаги кадастр паспортига янгилаш (бепул)
Сиз ижтимоий имтиёзга эгамисиз?
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ёки Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси (давлат хизматлари нархи хизматлар умумий қийматининг 50 фоизини ташкил қилади)
Кадастр паспорти шакли:
қоғоз шаклида
пластик шаклда
IV. Сўровномага илова:
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатнинг сканерланган нусхаси: (нотариал тасдиқланган олди-сотди шатрномаси, суд қарори ва унинг реквизитлари ва шунга ўхшаш ҳужжатлар) мавжуд бўлганда.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 сентябрдаги 614-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.10.2024 й., 09/24/614/0768-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 январь)
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарорига 2-ИЛОВА
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент жисмоний ва юридик шахсларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлари юзага келганлиги, бошқа шахсга ўтганлиги, чекланганлиги ва бекор қилинганлиги фактини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Регламент қоидалари фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлган ер қаърига нисбатан татбиқ этилмайди.
3. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
воситачилар — давлат хизматлари марказлари, нотариал идоралар, нотариуслар, риэлторлик ташкилотлари, тижорат банклари ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги;
рўйхатдан ўтказувчи орган — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг (кейинги ўринларда — Кадастр агентлиги) Давлат кадастрлари палатаси;
ҳудудий бошқарма — Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари.
4. Жисмоний ва юридик шахслар ёки уларнинг ваколатли вакиллари (кейинги ўринларда — ариза берувчи) кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар юзага келганда, бошқа шахсга ўтганда, чекланганда ёки бекор бўлганда, ушбу ҳолат юзага келган кундан бошлаб бир ой муддатда «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида (кейинги ўринларда — Қонун) кўрсатилган тегишли ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлари юзага келганлиги, бошқа шахсга ўтганлиги, чекланганлиги ва бекор қилинганлигини давлат рўйхатидан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки воситачилар орқали, гаров хати расмийлаштирилганда эса — ҳудудий бошқармага мурожаат қилади.
5. Юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлари рўйхатдан ўтказувчи орган ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан ариза берувчиларнинг мурожаатига асосан ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ давлат рўйхатидан ўтказилади.
Мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи билан ажратилган ер участкасида якка тартибдаги турар жой нотурар жой тоифасига ўтказилган тақдирда, ер участкаси доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида давлат рўйхатидан ўтказилади.
Доимий эгалик ёки доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилган ер участкасидаги нотурар жой якка тартибдаги турар жой тоифасига ўтказилганда, ер участкаси мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида давлат рўйхатидан ўтказилади.
7. Воситачилар орқали қуйидаги хизматлар бўйича аризалар тақдим этилади:
давлат хизматлари марказлари — кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш;
нотариал идоралар ва нотариуслар томонидан — нотариал ҳаракатлар асосида юзага келадиган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш;
тижорат банклари томонидан — ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш;
Давлат активларини бошқариш агентлиги — хусусийлаштириш ҳамда «E-auksion» электрон савдо платформасида аукцион орқали сотиш натижасида юзага келадиган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш;
риэлторлик ташкилотлари — риэлторлик хизматларини кўрсатиш натижасида юзага келадиган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш;
2-боб. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиби
8. Ариза берувчи кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун воситачига мурожаат этади, давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПда ёки рўйхатдан ўтказувчи органнинг веб-сайтида (кейинги ўринларда — веб-сайт) рўйхатдан ўтади.
«E-auksion» электрон савдо платформасида кўчмас мулк объектларини сотиш бўйича ташкил этилган аукцион юзасидан расмийлаштирилган баённома аукцион ғолиби ва буюртмачи ҳамда ҳудудий бошқармага кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда — оператор) томонидан мазкур платформа орқали юборилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 847-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.12.2024 й., 09/24/847/1056-сон)
9. Ариза берувчи ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун воситачига мурожаат этганда, воситачи ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП ёки веб-сайт орқали мурожаат этган тақдирда эса, ушбу Регламентга 2-иловадаги шаклга мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун аризани электрон шаклда мустақил тўлдиради. Учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилган тақдирда, сўровномага белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома илова қилинади.
91. Кўчмас мулк мулкдори турар жой тоифасидаги кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш билан бир вақтда ушбу манзилга ўзини доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга қўйиш учун ариза юбориши мумкин.
Кўчмас мулк мулкдори турар жой тоифасидаги кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш билан бир вақтда ушбу манзилга ўзини доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга қўйиш учун мурожаат қилганда аризада қўшимча равишда мулкдорнинг ЖШШИР, паспорти (ID-картаси ёки контракт бўйича ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси) маълумотлари (серияси ва рақами), телефон рақами (мавжуд бўлганда) кўрсатилади.
Бунда ариза берувчидан мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида назарда тутилмаган маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
(91-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 847-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.12.2024 й., 09/24/847/1056-сон)
10. Зарур маълумотлар аризага киритилгандан сўнг ариза берувчи уни ўз электрон рақамли имзоси (кейинги ўринларда — ЭРИ) билан тасдиқлайди.
Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, аризани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда, тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.
11. Давлат хизматлари кўрсатилгани учун ушбу Регламентнинг 6-бандига мувофиқ йиғим ундирилади.
Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, кўрсатилган хизматлар учун белгиланган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун белгиланган тўлов миқдори кўрсатилган хабарнома (инвойс) воситачиларга (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда), операторга ёки ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) электрон шаклда юборилади.
Воситачилар (оператор) тўлов суммаси кўрсатилган хабарнома (инвойс) келиб тушганидан сўнг реал вақт режимида бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали ариза берувчини (аукцион ғолиби) хабардор қилади.
Ариза берувчи хабарномада кўрсатилган миқдорда йиғим суммасини ва доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш учун давлат божини тўлайди.
Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш билан бир вақтда ушбу манзилга доимий рўйхатга қўйиш бўйича хизмат кўрсатилганда, доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш учун Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи кўрсатилган хабарнома (инвойс) автоматик равишда шакллантирилади.
Давлат хизматлари кўрсатилганда тўлов тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 847-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.12.2024 й., 09/24/847/1056-сон)
12. Йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилганда:
18 фоизи — Адлия вазирлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
10 фоизи — Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
қолган маблағнинг 80 фоизи рўйхатдан ўтказувчи орган ҳисобварағига, 20 фоизи тегишлилиги бўйича ҳудудий бошқармаларнинг ҳисобварағига ўтказилади;
б) нотариал идоралар ёки нотариуслар орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Адлия вазирлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
10 фоизи — Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
қолган маблағнинг 80 фоизи рўйхатдан ўтказувчи орган ҳисобварағига, 20 фоизи тегишлилиги бўйича ҳудудий бошқармаларнинг ҳисобварағига ўтказилади;
в) Давлат активларини бошқариш агентлиги, риэлторлик ташкилотлари ва тижорат банклари орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
қолган маблағнинг 80 фоизи рўйхатдан ўтказувчи орган ҳисобварағига, 20 фоизи тегишлилиги бўйича ҳудудий бошқармаларнинг ҳисобварағига ўтказилади;
г) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Адлия вазирлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
11,75 фоизи (шундан 0,5 фоизи — давлат хизмати ягона биллинг тизими орқали кўрсатилганда) — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;
10 фоизи — Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
қолган маблағнинг 80 фоизи рўйхатдан ўтказувчи орган ҳисобварағига, 20 фоизи тегишлилиги бўйича ҳудудий бошқармаларнинг ҳисобварағига ўтказилади.
Доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш учун давлат божи суммаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низом ҳамда 2019 йил 28 декабрдаги 1049-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда тақсимланади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 847-сонли қарорига асосан ўн саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.12.2024 й., 09/24/847/1056-сон)
13. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилгунига (давлат реестрига ёзув киритилгунга) қадар бош тортиш ҳуқуқига эга.
Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг аризаси кўрилмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
14. Ариза берувчи воситачига келиб мурожаат этганда унинг аризаси воситачи ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқланганидан сўнг барча ҳужжатлар реал вақт режимида ҳудудий бошқармага электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса ариза автоматик тарзда ҳудудий бошқармага юборилади.
15. Ҳудудий бошқарманинг рўйхатдан ўтказувчиси (кейинги ўринларда — рўйхатдан ўтказувчи) ариза келиб тушгандан сўнг Қонунда белгиланган муддатларда ҳамда тартибда:
турар жойдан нотурар жойга ўзгартирилаётган объектда доимий ва вақтинча рўйхатда турувчи фуқаролар мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотларни «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олади;
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 2 сентябрдаги 436-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/436/0669-сон)
ариза кўриб чиқиш учун қабул қилинган тақдирда, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга доир ҳаракатларни амалга оширади;
аризани кўриб чиқиш, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга доир ҳаракатларни амалга ошириш натижасини воситачига юборади;
ЯИДХП ёки веб-сайт орқали мурожаат қилинганда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга доир ҳаракатларни амалга ошириш натижасини ариза берувчининг электрон манзилига юборади ёки талабгорни бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.
Тақдим этилган ҳужжатларда бартараф этилиши зарур бўлган ёки қўшимча ҳужжатларни талаб этадиган камчиликлар мавжуд бўлганда, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш уч иш кунига тўхтатиб турилиши мумкин. Бундай ҳолда рўйхатдан ўтказувчи кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўхтатиб турилганлиги тўғрисида воситачи ва (ёки) ариза берувчини бир иш куни ичида хабардор қилади.
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга доир ҳаракатларни амалга ошириш натижасига кўра рўйхатдан ўтказувчи ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказади ва ушбу Регламентга 3-иловада келтирилган намунага мувофиқ Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат реестридан (кейинги ўринларда — давлат реестри) кўчирма беради ёки ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказишни Қонунда белгиланган тартибда рад этади.
151. Реестрдан кўчирма шаклланганидан сўнг мулкдорни доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш учун ариза автоматик равишда Ички ишлар вазирлигининг «Манзил» ахборот тизимига юборилади.
Доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низом ҳамда 2019 йил 28 декабрдаги 1049-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ариза берувчи ички ишлар органларининг тегишли миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганидан сўнг Давлат хизматлари марказига, нотариал идорага (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки ариза берувчига (ЯИДХП орқали мурожаат этганда) QR-код билан ҳимояланган қайд варағи юборилади.
Давлат хизматлари маркази ёки нотариал идора қайд варағи келиб тушганидан сўнг бир соат мобайнида ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизимлари орқали хабардор қилади.
Ўзи келиб мурожаат этган ариза берувчининг талабига кўра Давлат хизматлари маркази ёки нотариал идора ходими қайд варағини электрон ёки қоғоз шаклда тақдим этади.
(151-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 847-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.12.2024 й., 09/24/847/1056-сон)
16. Воситачи аризани кўриб чиқиш, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга доир ҳаракатларни амалга ошириш натижаси келиб тушгандан сўнг реал вақт режимида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ёки уни бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Воситачи ариза берувчининг сўровига кўра унга давлат реестридан кўчирмани электрон шаклда ёки қоғоз шаклида бериши мумкин.
17. Ариза берувчи рўйхатдан ўтказиш рад этилган кундан бошлаб ўн кун мобайнида кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун йиғим тўламасдан қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
3-боб. Якунловчи қоидалар
18. Воситачилар ва ҳудудий бошқармалар ўз фаолиятини амалга ошириш натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
19. Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари рўйхатдан ўтказувчи органнинг мазкур Регламент талаблари ижроси бўйича фаолиятини, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ва мониторинг қилиб боради.
20. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
21. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Ариза берувчи
(жисмоний ва юридик шахслар ёки уларнинг ваколатли вакиллари)
Кўчмас мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш учун воситачига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатасининг веб-сайти (кейинги ўринларда — веб-сайт) орқали рўйхатдан ўтади ҳамда белгиланган миқдордаги тўловни амалга оширади.
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар юзага келгандан кейин бир ой муддатда
2. Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали
3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатасининг веб-сайти
Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг тегишли ҳудудий бошқармасига электрон шаклда юборади.
Реал вақт режимида
3-босқич
Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари
1. Аризани кўриб чиқишга қабул қилади ёки қабул қилишни рад этади.
2. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга доир ҳаракатларни амалга оширади.
3. Давлат реестридан кўчирмани ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида хабарномани воситачига (ЯИДХП ёки веб-сайт орқали мурожаат этилганда ариза берувчига) юборади.
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси
Сана «____» ___________
Давлат реестрининг тартиб рақами ____________
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат реестридан КЎЧИРМА
«____» ____________да келиб тушган «____» ___________ги буюртма асосида Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат реестрига қуйидаги ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида ёзув киритилди:
1. Кўчмас мулк объекти:
Кўчмас мулк объекти тури:
Кўчмас мулк объекти номи:
Кадастр рақами:
Жойлашган жойи:
2. Рўйхатдан ўтказилди:
Ҳуқуқ эгаси, ҳуқуқдаги улуш:
СТИР (ҳуқуқ эгаси юридик шахс бўлганда):
2.1. Ер участкаси:
Ҳуқуқ тури:
Ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш санаси:
Ҳуқуқни белгиловчи ҳужжат реквизитлари:
2.2. Бино ва иншоотлар:
Ҳуқуқ тури:
Ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш санаси:
Ҳуқуқни белгиловчи ҳужжат реквизитлари:
2.3. Кўп йиллик дов-дарахтлар:
Дарахтлар сони, дона:
Ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш санаси:
Ҳуқуқни белгиловчи ҳужжат реквизитлари:
3. Бошқа маълумотлар:
3.1. Ҳужжат бўйича майдон (га):
3.2. Амалдаги майдон (га):
3.3. Давлат рўйхатидан ўтказилган бино ва иншоотлар майдони (кв.м):
3.4. Тақиқ, хатлов ёки чекловлар мавжудлиги:
Ипотека давлат рўйхатидан ўтказилганлиги:
Сервитут давлат рўйхатидан ўтказилганлиги:
Бинолар ва иншоотлар ёки уларнинг қисмларига бўлган ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганлиги:
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 августдаги 424-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2023 й., 09/23/424/0655-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарорига 3-ИЛОВА
Кўчмас мулкни бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент:
жисмоний ва юридик шахсларга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган айрим бинолар ва иншоотларга ёки уларнинг бир қисмига бўлган ҳуқуқнинг бошқа шахсга ўтиши муносабати билан ушбу бино ва иншоотлар жойлашган мулк ҳуқуқидаги ер участкаларини;
мулк ҳуқуқида тегишли бўш ер участкасининг бир қисми бошқа шахсга ўтиши муносабати билан;
ҳуқуқ эгасининг мулк ҳуқуқида тегишли бўш ер участкасини алоҳида қисмларга бўлиш бўйича мурожаатига асосан кўчмас мулкни бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш далолатномасини (кейинги ўринларда — далолатнома) расмийлаштириш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Регламент қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларига, кўп квартирали уй жойлашган ва унга туташ ер участкаларига, муддатли (вақтинчалик) фойдаланиш ҳуқуқида бўлган ер участкаларига, ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилмаган кўчмас мулкларга, шунингдек, кўп квартирали уйлардаги квартиралар ва қурилиши тугалланмаган объектларга нисбатан татбиқ этилмайди.
а) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиаллари (кейинги ўринларда — филиаллар):
ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклда кўчмас мулкни бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш далолатномасини тузади;
кўчмас мулкнинг бўлиниши натижасида ҳосил бўлган алоҳида кўчмас мулк объектларининг манзилларини Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 декабрдаги 1010-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ белгилайди;
б) далолатнома Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари (кейинги ўринларда — қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари) билан келишилади.
2-боб. Кўчмас мулкни бўлиш ҳамда унинг янги чегараларини белгилаш хусусиятлари
5. Умумий биргаликдаги мулкни бўлиш ушбу умумий мулк иштирокчилари ўртасидаги келишувга ёки суд қарорига асосан амалга оширилади.
Жисмоний ва юридик шахсларга ижара, доимий фойдаланиш, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқларида тегишли бўлган ер участкаларининг бино ва иншоот бўлмаган бўш қисмини алоҳида қисмларга бўлишга йўл қўйилмайди.
а) янги ташкил этилаётган кўчмас мулклар ўзининг асосий фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган бўлиши зарур;
б) бўлиш ер участкасига нисбатан амалга оширилганда ер участкаси бўлинадиган бўлиши;
в) ер участкалари ёнғинга қарши, санитария, экологияга оид, шаҳарсозлик ҳамда бошқа мажбурий нормалар ва қоидаларни бузмаган ҳолда янгидан ташкил этилиши ҳамда бўлиш амалга оширилганидан кейин ҳосил бўлган қисмларнинг ҳар бири мустақил ер участкасини ташкил этиши;
г) мулк ҳуқуқида бўлган ер участкасини бўлиш натижасида ҳосил бўлган ер участкаси келгусида ундан асосий фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ҳолда бино ва иншоотларни лойиҳалаш ва қурилиш ишларини амалга ошириш имкони мавжуд бўлиши зарур;
д) якка тартибдаги турар жой биноларининг бир қисми бошқа шахсга ўтиши натижасида юзага келадиган алоҳида ер участкаларида жойлашган бино ёки бино қисмида камида битта яшаш хонаси, ошхона ҳамда ҳожатхона мавжуд бўлиши лозим, мулк ҳуқуқида тегишли бўлган ер участкаси бундан мустасно;
е) ер участкаларининг эгалари ёки ундан фойдаланувчилар мустақил равишда ер участкасига умумий фойдаланишдаги ер участкаси орқали ўтиш имконидан маҳрум бўлиб қоладиган бўлса, ер участкаси бўлинишига йўл қўйилмайди;
ж) ер участкасининг янги чегаралари унинг бўлинишидан аввалги чегаралари асосида белгиланиши лозим, бунда янги ер участкаларининг майдонлари йиғиндиси ҳамда чегаралари аввалги чегара ва майдондан фарқ қилишига йўл қўйилмайди;
з) бўлинаётган ер участкасига туташ ўзбошимча эгаллаб олинган ер участкалари томонлар ўртасида бўлинишига ва далолатномада кўрсатилишига йўл қўйилмайди.
7. Кўчмас мулкни бўлиш натижасида янги пайдо бўлган кўчмас мулкларга кадастр йиғмажилди (кадастр паспорти) далолатнома асосида тайёрланади.
8. Кўчмас мулкни бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишда давлат хизматлари марказлари, филиаллар ва қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда — ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ҳамкорлик ёрдамида амалга оширилади.
10. Кўчмас мулкларнинг ҳуқуқ эгалари ёки уларнинг вакиллари (кейинги ўринларда — ариза берувчи) далолатнома расмийлаштириш учун давлат хизматлари марказига ўзлари келиб мурожаат этадилар ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки Кадастр агентлигининг расмий веб-сайти орқали (кейинги ўринларда — веб-сайт) давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтадилар.
11. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда давлат хизматлари маркази ходими — ариза берувчи номидан, ЯИДХП ёки веб-сайт орқали мурожаат этган тақдирда эса мустақил равишда, ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ электрон шаклдаги сўровномани тўлдирадилар ҳамда давлат хизматидан фойдаланиш учун тўловни амалга оширадилар.
Ариза берувчи сўровномани тўлдиришда далолатнома расмийлаштириш келишилган ҳолда, бўлинган кўчмас мулкка кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ҳамда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш хизматларидан фойдаланиш учун ариза автоматик тарзда шакллантирилишини танлашлари мумкин.
12. Далолатнома расмийлаштириш бўлинаётган кўчмас мулкдаги айрим бино ва иншоотларга ёки уларнинг бир қисмига бўлган мулк ҳуқуқларининг бошқа шахсга ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ва ҳуқуқ эгаларининг (вакилининг) сўровномалари ёки кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ эгасининг ўзига мулк ҳуқуқида тегишли бўлган кўчмас мулкни алоҳида қисмларга бўлиш ҳақидаги сўровномаси асосида амалга оширилади.
Мулк ҳуқуқида тегишли якка тартибда уй-жой бўлган кўчмас мулкни ёки унинг бир қисмини бошқа шахсга ўтказиш нотариал тартибда амалга оширилади.
Учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилинаётганда сўровномага белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома илова қилинади.
Давлат хизматлари маркази томонидан ариза берувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган бошқа ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
13. Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Ариза берувчи ЯИДХП ёки веб-сайт орқали мурожаат этган ҳолларда сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
14. Ариза берувчи давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда уларнинг сўровномаси марказ ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг барча ҳужжатлар реал вақт режимида филиалга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП ёки веб-сайт орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда филиалга юборилади.
15. Давлат хизмати кўрсатилгани учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда кўрсатилган хизматлар учун йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
қолган маблағлар тўлиқ миқдорда Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаларининг ҳисобварағига ўтказилади;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисоб варағига;
20 фоизи — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш марказининг шахсий ҳисобварағига;
11,75 фоизи (шундан 0,5 фоизи — давлат хизмати ягона биллинг тизими орқали кўрсатилганда) — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;
қолган маблағлар тўлиқ миқдорда Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаларининг ҳисобварағига ўтказилади.
Тўловлар давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўланган давлат божлари ва йиғимлар суммаси ҳисобини юритувчи Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилади.
19. Филиал сўровнома келиб тушган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида кўчмас мулк жойлашган жойида кўчмас мулкни бўлиш имкониятини ўрганади. Бунда, филиал томонидан ушбу Регламент 5-бандининг талаблари ва 6-бандининг «д», «е», «ж», «з» кичик бандларида кўрсатилган талаблар асосида кўчмас мулкни қисмларга бўлиш ёки чегараларини ўзгартириш мумкинлиги кўриб чиқилади.
Ўрганиш натижасига кўра, филиал жойнинг ўзида мавжуд чегара элементлари ҳамда ҳуқуқ эгаси(лари) билан келишувга асосан кўчмас мулкларнинг янги чегараларини ва кўчмас мулкда жойлашган бино ва иншоотларнинг жойлашиши бўйича ўзгаришларни қайд этган ҳолда абрис тайёрлайди ва тайёр абрис ижрочи, шунингдек ҳуқуқ эгаларининг имзоси билан тасдиқланади.
Филиал жойида олиб борилган ўрганишлар ва тасдиқланган абрисга асосан кўчмас мулкларнинг кадастр режаси илова қилинган далолатномани тайёрлайди ёки рад этишнинг аниқ сабабларини ҳамда тегишли қонунчилик ҳужжатлари нормаларини кўрсатган ҳолда уни тайёрлашни рад этади.
20. Филиал томонидан далолатнома тайёрланган куни филиал бошлиғи ва ижрочи далолатнома лойиҳасини ўз ЭРИси билан тасдиқлайди ҳамда далолатнома марказга (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки ЯИДХП ёхуд веб-сайт орқали (электрон шаклда мурожаат қилган тақдирда) аризачига электрон шаклда юборилади.
Далолатномани тайёрлаш рад этилган тақдирда, рад этиш тўғрисидаги хабарнома филиал бошлиғининг ЭРИси билан тасдиқланган ҳолда марказга (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки ЯИДХП ёхуд веб-сайт орқали (электрон шаклда мурожаат қилган тақдирда) аризачига юборилади.
21. Давлат хизматлари маркази далолатнома ва кўчмас мулкнинг кадастр режаси келиб тушгандан сўнг реал вақт режимида бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали ариза берувчини хабардор қилади.
22. Далолатнома 3 иш куни мобайнида ҳуқуқ эгалари томонидан давлат хизматлари марказига келиб (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) идентификация қилиш воситалари (дактилоскопия ва бошқалар) орқали ёки ЯИДХП ёхуд веб-сайт орқали (электрон шаклда мурожаат қилган тақдирда) ҳуқуқ эгаларининг ЭРИси билан келишилади.
23. Ҳуқуқ эгалари томонидан келишилган далолатнома ва унга илова қилинган электрон шаклдаги кадастр режаси давлат хизматлари маркази томонидан реал вақт режимида, ЯИДХП ёки веб-сайт орқали мурожаат қилинганда эса автоматик тарзда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимига келишиш учун юборилади.
24. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари далолатнома ва унга илова қилинган электрон шаклдаги кадастр режаси келиб тушгандан сўнг уч иш куни ичида кўчмас мулк жойлашган жойида кўчмас мулкни ушбу Регламент 6-бандининг «а», «б», «в», «г», «д» кичик бандларида кўрсатилган талаблар асосида қисмларга бўлиш ёки янги чегараларини белгилаш имкониятини ўрганган ҳолда далолатномани келишади ёки рад этишнинг аниқ сабабларини ва тегишли қонунчилик ҳужжатлари нормаларини кўрсатган ҳолда уни рад этади.
Далолатномани келишиш ёки рад этиш қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимининг ЭРИси билан тасдиқлаш орқали амалга оширилади.
25. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари далолатномани келишган ёки рад этган куни далолатнома ва кўчмас мулк чегаралари кадастр режаси ёки рад этиш ҳақидаги хабарномани электрон шаклда марказга (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки ЯИДХП ёхуд веб-сайт орқали (электрон шаклда мурожаат қилган тақдирда) юборади.
26. Давлат хизматлари марказига далолатнома ёки далолатномани тайёрлашни рад этиш ҳақида хабарнома келиб тушган тақдирда, марказ хабарнома келиб тушгандан сўнг реал вақт режимида бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали ариза берувчини хабардор қилади.
Аризани кўриб чиқиш натижалари асосида QR-код (матрицали штрих-код) қўйиб берилган электрон ҳужжатлар асл ҳужжатларга тенглаштирилади.
27. Қуйидагилар давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади:
ушбу Регламентнинг 1, 2, 5 ва 6-бандларида назарда тутилган талабларга мувофиқ эмаслиги;
сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши;
далолатнома ҳуқуқ эгалари томонидан белгиланган муддатда имзоланмаганлиги;
ер участкаси ва унда жойлашган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги;
кўчмас мулкнинг ҳақиқий ҳолати Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат реестридаги маълумотлардан фарқ қилиши;
филиал ҳамда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари вакилига кўчмас мулкни кўздан кечириш учун имконият яратилмаганлиги;
кўчмас мулкнинг ҳуқуқ эгаларидан бири томонидан далолатномани имзолашдан бош тортганлиги;
давлат рўйхатидан ўтказувчи органда ушбу кўчмас мулк объектининг мансублиги масаласида низолар борлигидан далолат берувчи суд ҳужжатлари ва сўровномаларининг мавжудлиги;
ваколатли орган томонидан кўчмас мулк объектига тақиқ ёки хатлов қўйилганлиги;
ер участкасида мулк ҳуқуқи асосида давлат рўйхатидан ўтказилган бино ва иншоотлар мавжуд эмаслиги, ер участкаси мулк ҳуқуқида бўлган ер участкалари бундан мустасно.
Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асосларга кўра рад этиш қатъиян тақиқланади.
28. Ариза берувчи давлат хизмати кўрсатилиши рад этилган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида давлат хизмати кўрсатиш учун йиғимни тўламасдан кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Давлат хизматини такроран кўрсатишда филиаллар ҳамда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари томонидан аввалги рад этиш асосларида баён этилмаган сабабларнинг келтирилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабабларининг келтирилиши бундан мустасно.
Қайта мурожаат этилганда кейинги мурожаатлар ушбу Регламентга асосан умумий тартибда ва муддатларда кўриб чиқилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
29. Давлат хизматлари марказлари, филиаллар ва қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган ариза берувчи ҳақидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши шарт.
30. Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг мазкур Регламент талаблари ижроси бўйича фаолиятини, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ва мониторинг қилиб боради.
31. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
32. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Кўчмас мулкни бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Кўчмас мулкни бўлиш ҳамда унинг янги чегараларини белгилаш
(Кўчмас мулкларнинг ҳуқуқ эгалари ёки уларнинг вакиллари)
Маълумотнома олиш учун давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг расмий веб-сайти (кейинги ўринларда — веб-сайт) орқали рўйхатдан ўтади ҳамда белгиланган миқдордаги тўловни амалга оширади.
Хоҳишга кўра
2-босқич
1. Давлат хизматлари маркази
2. Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали
3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг расмий веб-сайти
Сўровномани Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси тегишли туман (шаҳар) филиали (кейинги ўринларда — филиал)га юборади.
Реал вақт режимида
3-босқич
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиали
Филиал кўчмас мулк жойлашган жойида кўчмас мулкни бўлиш имкониятини ўрганади ва абрис тайёрлайди ҳамда ўрганишлар ва абрисга асосан кўчмас мулкнинг кадастр режаси илова қилинган Кўчмас мулкни бўлиш ва унинг янги чегараларини белгил�ш далолатнома (кейинги ўринларда — далолатнома)сини тайёрлаб, уни давлат хизматлари марказларига юборади ёки далолатнома расмийлаштиришни рад этади.
10 иш кунида
4-босқич
Давлат хизматлари маркази
Далолатнома ва кўчмас мулкнинг кадастр режаси келиб тушганлиги ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали ариза берувчини хабардор қилади.
Реал вақт режимида
5-босқич
Ариза берувчи
(Кўчмас мулкларнинг ҳуқуқ эгалари ёки уларнинг вакиллари)
Давлат хизматлари марказига келиб идентификация қилиш воситалари орқали ёки ЯИДХП ёхуд веб-сайт орқали ҳуқуқ эгаларининг ЭРИси билан далолатномани келишади.
3 иш куни
6-босқич
1. Давлат хизматлари маркази
2. Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали
3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг расмий веб-сайти
Далолатнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни келишиш учун қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимига юборади.
Реал вақт режимида
7-босқич
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари
1. Далолатнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни келишади ва уни давлат хизматлари марказига юборади.
2. Далолатнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни келишишни рад этади.
3 иш куни
8-босқич
Давлат хизматлари маркази
Далолатнома ёки далолатномани тайёрлашни рад этиш ҳақида хабарнома келиб тушганлиги ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали ариза берувчини хабардор қилади.
Реал вақт режимида
Кўчмас мулкни бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Кўчмас мулкни бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш ДАЛОЛАТНОМАСИ
№ _________
____________ йил
Мазкур далолатнома, Давлат кадастрлари палатаси _______________________ бошқармасининг ____________ туман филиали, ___________ туман қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари вакиллари ва кўчмас мулк ҳуқуқ эгалари билан кўчмас мулкни бўлиш тўғрисида тузилди.
1. Бўлинаётган кўчмас мулк тўғрисидаги маълумотлар:
1.1. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ эгаси: ______________________________________
Ер участкасининг кадастр рақами: __________________________________________
Бино ва иншоотнинг кадастр рақами: ________________________________________
Ер участкасининг майдони (м²): ____________________________________________
Ер участкаси чегарасини ўзгартиришга асос бўлган ҳужжатлар: ___________________ _________________________________________________________________________
Ер участкасининг алоҳида хусусиятлари: _____________________________________
Бино ва иншоотлардан эгалик қилиш (фойдаланиш) тартиби мулкдорлар ўртасида юқоридаги ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида белгиланган бўлиб, бўлинаётган ер участкаси Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 62-моддаси талабларига мувофиқлиги, яъни ер участкалари ёхуд ундаги иморатнинг у ёки бу қисми коммунал хизматдан (ёритиш, канализация, суғориш қурилмалари ва шу кабилар), кўчмас мулкларнинг эгалари ёки ундан фойдаланувчилар эса мустақил равишда ўзи ёки транспортда кириб-чиқиш имконидан маҳрум бўлиб қолмаслиги аниқланди ҳамда кўчмас мулк эгаларининг ўзаро келишуви, шунингдек, ер участкасидаги мавжуд ўзгармас элементлар (девор, бино ва х.к.)ни ўрганиш асосида кўчмас мулклар чегараларига ўзгартириш киритилди.
3. Ер участкаларига ўзгартириш киритилган кўчмас мулклар таркиби қуйидагилардан иборат:
Ер участкасининг кадастр рақами: __________________________________________
Ер участкасининг майдони (м²): ____________________________________________
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар: _________________________
Кўчмас мулкнинг алоҳида хусусиятлари: _____________________________________
4. Ушбу далолатнома, унинг ажралмас қисми сифатида илова қилинган кўчмас мулк чегаралари кадастр режаси билан бирга ҳақиқий ҳисобланади.
5. Кўчмас мулкларнинг эгалари томонидан мазкур далолатноманинг тасдиқланганлиги кейинчалик алоҳида ташкил топган ер участкалари ва ундаги бино ва иншоотларга кадастр йиғмажилдини қайта шакллантириш ва кўчмас мулкларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос ҳисобланади.
ХУЛОСА:
Ер участкаларига ўзгартириш киритилган кўчмас мулклар мазкур далолатноманинг 3-бандида келтирилган таркибда алоҳида кўчмас мулк деб ҳисоблансин.
Филиал бошлиғи
_________
____________________________
(Ф.И.О.)
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғи
_________
____________________________
(Ф.И.О.)
Филиал муҳандиси
_________
____________________________
(Ф.И.О.)
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ эгалари
_________
____________________________
(Ф.И.О.)
_________
____________________________
(Ф.И.О.)
20__ йил «___» _______ _________ тумани (шаҳри)
Кўчмас мулкни бирлаштириш ва унинг янги чегараларини белгилаш далолатномасига ИЛОВА
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 августдаги 424-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2023 й., 09/23/424/0655-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарорига 4-ИЛОВА
Кўчмас мулкни бирлаштириш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Регламент жисмоний ва юридик шахсларга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини, бинолар ва иншоотларни уларнинг мурожаатига асосан бирлаштириш ва бирлаштирилиши натижасида ҳосил бўлган мулкнинг янги чегараларини белгилаш далолатномасини (кейинги ўринларда — далолатнома) расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Регламент қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларига, кўп квартирали уй жойлашган ва унга туташ ер участкаларига, ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилмаган кўчмас мулкларга, шунингдек кўп квартирали уйлардаги квартиралар ва қурилиши тугалланмаган объектларга нисбатан татбиқ этилмайди.
3. Кўчмас мулкни бирлаштириш ва унинг янги чегараларини белгилаш кўчмас мулкдан фойдаланиш мақсади бир хил бўлган, бир маъмурий ҳудудда жойлашган, умумий чегарага эга бўлган, ҳуқуқ эгасига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ҳолларда амалга оширилади.
а) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиаллари (кейинги ўринларда — филиаллар):
ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклда Кўчмас мулкни бирлаштириш ва унинг янги чегараларини белгилаш далолатномасини тузади;
кўчмас мулкнинг бирлаштирилиши натижасида ҳосил бўлган кўчмас мулкнинг манзилини Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 декабрдаги 1010-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ белгилайди;
б) далолатнома Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари (кейинги ўринларда — қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари) келишилади.
2-боб. Кўчмас мулкни бирлаштириш ҳамда унинг янги чегараларини белгилаш хусусиятлари
6. Кўчмас мулкни бирлаштириш кўчмас мулк мулкдорининг қарорига, мулкдорлар ўртасида тузилган шартномага, давлат ижрочисининг ёки суднинг қарорига асосан амалга оширилади.
7. Кўчмас мулкни бирлаштириш далолатномасини расмийлаштиришда қуйидагилар талаб этилади:
а) янги ташкил этилаётган кўчмас мулклар ўзининг асосий фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган бўлиши;
б) бирлаштириш ер участкасига нисбатан амалга оширилганда, ер участкаси бирлаштириладиган бўлиши;
в) кўчмас мулк ёнғинга қарши, санитария, экологияга оид, шаҳарсозлик ҳамда бошқа мажбурий нормалар ва қоидаларни бузмаган ҳолда янгидан ташкил этилиши;
г) мулк ҳуқуқида бўлган ер участкасини бирлаштириш натижасида ҳосил бўлган ер участкасида келгусида ўзининг асосий фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ҳолда бино ва иншоотларни лойиҳалаш ва қурилиш ишларини амалга ошириш имкони мавжуд бўлиши;
д) кўчмас мулкнинг янги чегаралари унинг бирлаштирилишидан аввалги чегаралари асосида белгиланиши, бунда янги кўчмас мулкнинг майдонлари йиғиндиси ҳамда чегаралари аввалги чегара ва майдондан фарқ қилишига йўл қўйилмаслиги;
е) бирлаштирилаётган кўчмас мулкка туташ ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари (бино ва иншоотлар) томонлар ўртасида бирлаштирилишига ва далолатномада кўрсатилишига йўл қўйилмаслиги.
8. Кўчмас мулкларни бирлаштириш натижасида янги пайдо бўлган кўчмас мулкка кадастр йиғмажилди (кадастр паспорти) далолатнома асосида тайёрланади.
9. Кўчмас мулкни бирлаштириш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишда давлат хизматлари марказлари, филиаллар ва қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда — ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
11. Кўчмас мулкларнинг ҳуқуқ эгалари ёки уларнинг вакиллари (кейинги ўринларда — ариза берувчи) далолатнома расмийлаштириш учун давлат хизматлари марказига ўзлари келиб мурожаат этадилар ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки Кадастр агентлигининг расмий веб-сайти (кейинги ўринларда — веб-сайт) орқали давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтадилар.
12. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда давлат хизматлари маркази ходими — ариза берувчи номидан, ЯИДХП ёки веб-сайт орқали мурожаат этган тақдирда эса мустақил равишда, ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ электрон шаклдаги сўровномани тўлдиради ҳамда давлат хизматидан фойдаланиш учун тўловни амалга оширади.
Сўровномани тўлдиришда далолатнома келишилган ҳолда, бирлаштирилган кўчмас мулкка кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ҳамда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш хизматларидан фойдаланиш учун ариза автоматик тарзда шакллантирилиши танланиши мумкин.
13. Далолатнома расмийлаштириш бирлаштирилаётган кўчмас мулкларнинг ҳуқуқ эгалари сўровномаси асосида амалга оширилади.
Давлат хизматлари маркази томонидан ариза берувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган бошқа ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
14. Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Ариза берувчи ЯИДХП ёки веб-сайт орқали мурожаат этган тақдирда сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
15. Ариза берувчи давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси марказ ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг барча ҳужжатлар реал вақт режимида филиалга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП ёки веб-сайт орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда филиалга юборилади.
16. Давлат хизматини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда кўрсатилган хизматлар учун йиғимлар суммасининг 90 фоизи ундирилади.
қолган маблағлар тўлиқ миқдорда Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаларининг ҳисобварағига ўтказилади;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисоб варағига;
20 фоизи — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш марказининг шахсий ҳисобварағига;
11,75 фоизи (шундан 0,5 фоизи — давлат хизмати ягона биллинг тизими орқали кўрсатилганда) — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;
қолган маблағлар тўлиқ миқдорда Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаларининг ҳисобварағига ўтказилади.
Тўловлар давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўланган давлат божлари ва йиғимлар суммаси ҳисобини юритувчи Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилади.
20. Филиал сўровнома келиб тушган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида кўчмас мулк жойлашган жойида кўчмас мулкларни бирлаштириш имкониятини ўрганади. Бунда, филиал томонидан ушбу Регламентнинг 6-банди ва 7-бандининг «д», «е» кичик бандларида кўрсатилган талаблар асосида бирлаштириш мумкинлиги кўриб чиқилади.
Ўрганиш натижасига кўра филиал ходими жойнинг ўзида мавжуд чегара элементлари ҳамда ҳуқуқ эгаларининг келишувига асосан кўчмас мулкларнинг янги чегараларини қайд этган ҳолда абрис тайёрлайди ва тайёр абрис ижрочи, шунингдек, ҳуқуқ эгаларининг имзоси билан тасдиқланади.
Филиал жойида олиб борилган ўрганишлар ва тасдиқланган абрисга асосан ер участкаларининг кадастр режаси илова қилинган далолатномани тайёрлайди ёки рад этишнинг аниқ сабабларини ҳамда қонунчилик ҳужжатлари нормаларини кўрсатган ҳолда уни тайёрлашни рад этади.
Кўчмас мулкнинг бирлаштирилиши натижасида далолатномага илова қилинган кадастр режасида бирлаштирилаётган кўчмас мулклар ҳамда янги ҳосил бўлаётган кўчмас мулкнинг чегаралари кўрсатилади.
21. Филиал томонидан далолатнома тайёрланган куни филиал бошлиғи ва ижрочи далолатнома лойиҳасини ўз ЭРИси билан тасдиқлайди ҳамда далолатнома давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки ЯИДХП ёхуд веб-сайт орқали (электрон шаклда мурожаат қилган тақдирда) аризачига электрон шаклда юборилади.
Далолатномани тайёрлаш рад этилган тақдирда рад этиш тўғрисидаги хабарнома филиал бошлиғининг ЭРИси билан тасдиқланган ҳолда марказга (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки ЯИДХП ёхуд веб-сайт орқали (электрон шаклда мурожаат қилган тақдирда) аризачига юборилади.
22. Давлат хизматлари маркази далолатнома ва кадастр режаси келиб тушгандан сўнг реал вақт режимида бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали ариза берувчини хабардор қилади.
23. Далолатнома 3 иш куни мобайнида ҳуқуқ эгалари томонидан марказга келиб (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) идентификация қилиш воситалари (дактилоскопия ва бошқалар) орқали ёки ЯИДХП ёхуд веб-сайт орқали (электрон шаклда мурожаат қилган тақдирда) ҳуқуқ эгаларининг ЭРИ си билан келишилади.
Белгиланган муддатда далолатнома ҳуқуқ эгалари томонидан тасдиқланмаслиги далолатномани расмийлаштиришни рад этиш учун асос бўлади. Ушбу ҳолатларда ариза берувчи умумий тартибда давлат хизматидан фойдаланиш учун такроран мурожаат қилишга ҳақли.
24. Ҳуқуқ эгалари томонидан келишилган далолатнома ва унга илова қилинган электрон шаклдаги кадастр режаси давлат хизматлари маркази томонидан реал вақт режимида, ЯИДХП ёки веб-сайт орқали мурожаат қилинганда эса автоматик тарзда туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимларига келишиш учун юборилади.
25. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари далолатнома ва унга илова қилинган электрон шаклдаги кадастр режаси келиб тушгандан сўнг уч иш куни ичида ер участкаси жойлашган жойида кўчмас мулкни ушбу Регламентнинг 6-банди ва 7-бандининг «а», «б», «в», «г» кичик бандларида кўрсатилган талаблар асосида бирлаштириш имкониятини ўрганган ҳолда далолатномани келишади ёки рад этишнинг аниқ сабабларини ва тегишли қонунчилик ҳужжатлари нормаларини кўрсатган ҳолда уни рад этади.
Далолатномани келишиш ёки рад этиш қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимининг ЭРИси билан тасдиқлаш орқали амалга оширилади.
26. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари далолатномани келишган ёки рад этган куни далолатнома ва ер чегаралари кадастр режаси ёки рад этиш ҳақидаги хабарномани электрон шаклда давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки ЯИДХП ёхуд веб-сайт орқали (электрон шаклда мурожаат қилган тақдирда) юборади.
27. Давлат хизматлари марказига далолатнома ёки далолатнома тайёрлашни рад этиш ҳақида хабарнома келиб тушган тақдирда, марказ хабарнома келиб тушгандан сўнг реал вақт режимида бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали ариза берувчини хабардор қилади.
Аризани кўриб чиқиш натижалари асосида QR-код (матрицали штрих-код) қўйиб берилган электрон ҳужжатлар асл ҳужжатларга тенглаштирилади.
28. Қуйидагилар давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади:
ушбу Регламентнинг 2, 3, 6 ва 7-бандларида назарда тутилган талабларга мувофиқ эмаслиги;
сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши;
далолатнома ҳуқуқ эгалари томонидан белгиланган муддатда имзоланмаганлиги;
ер участкаси ва унда жойлашган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги;
кўчмас мулкнинг ҳақиқий ҳолати кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат реестридаги маълумотлардан фарқ қилиши;
филиал ҳамда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари вакилига кўчмас мулкни кўздан кечириш учун имконият яратилмаганлиги;
кўчмас мулкнинг ҳуқуқ эгаларидан бири далолатномани имзолашдан бош тортганлиги;
давлат рўйхатидан ўтказувчи органда ушбу кўчмас мулк объектининг мансублиги масаласида низолар борлигидан далолат берувчи суд ҳужжатлари ва сўровномаларининг мавжудлиги;
ваколатли орган томонидан кўчмас мулк объектига тақиқ ёки хатлов қўйилганлиги;
ер участкасида мулк ҳуқуқи асосида давлат рўйхатидан ўтказилган бино ва иншоотлар мавжуд эмаслиги, ер участкаси мулк ҳуқуқида бўлган ер участкалари бундан мустасно.
Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асосларга кўра рад этиш қатъиян тақиқланади.
29. Ариза берувчи давлат хизмати кўрсатилиши рад этилган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида давлат хизмати кўрсатиш учун йиғимни тўламасдан, кўрсатилган камчиликни бартараф этган ҳолда қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Давлат хизматини такроран кўрсатишда филиаллар ва қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари томонидан аввалги рад этиш асосларида баён этилмаган сабабларнинг келтирилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабабларининг келтирилиши бундан мустасно.
Қайта мурожаат этилганда кейинги мурожаатлар ушбу Регламентга асосан умумий тартибда ва муддатларда кўриб чиқилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
30. Давлат хизматлари марказлари, филиаллар ҳамда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган ариза берувчи ҳақидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши шарт.
31. Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг мазкур Регламент талаблари ижроси бўйича фаолиятини, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ва мониторинг қилиб боради.
32. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
33. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Кўчмас мулкни бирлаштириш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Кўчмас мулкни бирлаштириш ва унинг янги чегараларини белгилаш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Ариза берувчи
(Кўчмас мулкларнинг ҳуқуқ эгалари ёки уларнинг вакиллари)
Маълумотнома олиш учун давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг расмий веб-сайти (кейинги ўринларда — веб-сайт) орқали рўйхатдан ўтади ҳамда белгиланган миқдордаги тўловни амалга оширади.
Хоҳишга кўра
2-босқич
1. Давлат хизматлари маркази
2. Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали
3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг расмий веб-сайти
Сўровномани Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси тегишли туман (шаҳар) филиали (кейинги ўринларда — филиал)га юборади.
Реал вақт режимида
3-босқич
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиали
1. Кўчмас мулклар жойлашган жойида кўчмас мулкларни бирлаштириш имкониятини ўрганади ва абрис тайёрлайди ҳамда ўрганишлар ва абрисга асосан кўчмас мулкнинг кадастр режаси илова қилинган Кўчмас мулкни бирлаштириш ва унинг янги чегараларини белгилаш далолатномаси (кейинги ўринларда — далолатнома)ни тайёрлайди ва уни давлат хизматлари марказига юборади.
2. Далолатнома расмийлаштиришни рад этади.
10 иш кунида
4-босқич
Давлат хизматлари маркази
Далолатнома ва кўчмас мулкнинг кадастр режаси келиб тушганлиги ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали ариза берувчини хабардор қилади.
Реал вақт режимида
5-босқич
Ариза берувчи
(Кўчмас мулкларнинг ҳуқуқ эгалари ёки уларнинг вакиллари)
Давлат хизматлари марказига келиб идентификация қилиш воситалари орқали ёки ЯИДХП ёхуд веб-сайт орқали ҳуқуқ эгаларининг ЭРИси билан далолатномани келишади.
3 иш куни
6-босқич
1. Давлат хизматлари маркази
2. Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали
3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг расмий веб-сайти
Далолатнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни келишиш учун қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимига юборади.
Реал вақт режимида
7-босқич
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари
1. Далолатнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни келишади ва уни давлат хизматлари марказига юборади.
2. Далолатнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни келишишни рад этади.
3 иш куни
8-босқич
Давлат хизматлари маркази
Далолатнома ёки далолатномани тайёрлашни рад этиш ҳақида хабарнома келиб тушганлиги ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали ариза берувчини хабардор қилади.
Реал вақт режимида
Кўчмас мулкни бирлаштириш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Кўчмас мулкни бирлаштириш ва унинг янги чегараларини белгилаш ДАЛОЛАТНОМАСИ
№ _________
____________ йил
Мазкур далолатнома, Давлат кадастрлари палатаси _______________________ бошқармасининг _____________ туман филиали, ____________ туман қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари вакиллари ва кўчмас мулк эгалари билан кўчмас мулкларни бирлаштириш тўғрисида тузилди.
1. Бирлаштирилаётган кўчмас мулклар тўғрисидаги маълумотлар:
1.1. Кўчмас мулкларга бўлган ҳуқуқ эгалари: __________________________________
Ер участкаларининг кадастр рақамлари: _____________________________________
Ер участкаларининг майдонлари (м²): _______________________________________
Ер участкалари чегараларини ўзгартиришга асос бўлган ҳужжатлар: _______________ ________________________________________________________________________
Ер участкаларининг алоҳида хусусиятлари: ___________________________________
Ер участкаларининг кадастр рақамлари: _____________________________________
Ер участкаларининг майдонлари (м²): _______________________________________
Ер участкалари чегараларини ўзгартиришга асос бўлган ҳужжатлар: _______________ ________________________________________________________________________
Ер участкаларининг алоҳида хусусиятлари: ___________________________________
Бирлаштирилаётган кўчмас мулклар Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 62-моддаси талабларига мувофиқлиги, яъни ер участкалари ёхуд ундаги иморатнинг у ёки бу қисми коммунал хизматдан (ёритиш, канализация, суғориш қурилмалари ва шу каби), кўчмас мулкларнинг эгалари ёки ундан фойдаланувчилар эса мустақил равишда ўзича ёки транспортда кириб-чиқиш имконидан маҳрум бўлиб қолмаслиги аниқланди ҳамда кўчмас мулк эгаларининг ўзаро келишуви асосида кўчмас мулклар чегараларига ўзгартириш киритилди.
Ер участкасининг кадастр рақами: __________________________________________
Ер участкасининг майдони (м²): ____________________________________________
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар:_________________________
Кўчмас мулкнинг алоҳида хусусиятлари: _____________________________________
4. Ушбу далолатнома, унинг ажралмас қисми сифатида илова қилинган кўчмас мулк чегаралари кадастр режаси билан бирга ҳақиқий ҳисобланади.
5. Кўчмас мулкларнинг эгалари томонидан мазкур далолатноманинг тасдиқланганлиги, кейинчалик бирлаштирилган ер участкаси ва ундаги бино ва иншоотларга кадастр йиғмажилдини қайта шакллантириш ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос ҳисобланади.
ХУЛОСА:
Ер участкасига ўзгартириш киритилган кўчмас мулк мазкур далолатноманинг 3-бандида келтирилган таркибда алоҳида кўчмас мулк деб ҳисобланади.
Филиал бошлиғи
_________
____________________________
(Ф.И.О.)
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғи
_________
____________________________
(Ф.И.О.)
Филиал муҳандиси
_________
____________________________
(Ф.И.О.)
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ эгалари
_________
____________________________
(Ф.И.О.)
_________
____________________________
(Ф.И.О.)
20__ йил «___» _______ _________ тумани (шаҳри)
Кўчмас мулкни бирлаштириш ва унинг янги чегараларини белгилаш далолатномасига ИЛОВА
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 августдаги 424-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2023 й., 09/23/424/0655-сон)
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 ноябрдаги 612-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2023 й., 09/23/612/0874-сон)
(5а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 августдаги 424-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2023 й., 09/23/424/0655-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарорига 5а-ИЛОВА
(5а-илованинг белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 августдаги 424-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2023 й., 09/23/424/0655-сон)
Бино ва иншоотларнинг мансублиги ва таркиби тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент жисмоний ва юридик шахсларга (кейинги ўринларда — ариза берувчи) бино ва иншоотларнинг мансублиги ва таркиби тўғрисида маълумотнома (кейинги ўринларда — маълумотнома) бериш тартибини белгилайди.
2. Маълумотнома Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси (кейинги ўринларда — Палата) томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги ҳамда «Давлат сирларини сақлаш тўғрисида»ги қонунлари талабларига риоя қилган ҳолда тақдим этилади.
3. Бино ва иншоотларнинг мансублиги ва таркиби тўғрисида маълумотномада қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:
бино ва иншоотларнинг жойлашган манзили;
бино ва иншоотларнинг кадастр рақами;
бино ва иншоотларнинг турар жой ёки нотурар жойлиги;
бино ва иншоотларнинг умумий майдони;
бино ва иншоотларнинг умумий яшаш майдони;
бино ва иншоотларнинг ҳуқуқ эгаси (эгалари);
бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар тури;
бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжат номи, рақами, санаси;
чекланиш мавжудлиги;
бино ва иншоотларнинг кадастр қиймати.
4. Бино ва иншоотларнинг мансублиги ва таркиби тўғрисида маълумотнома бериш ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
5. Ариза берувчи маълумотнома олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки davreestr.uz веб-сайти (белгиланган тартибда авторизация ва идентификациядан ўтиш лозим) орқали давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
6. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП ёки davreestr.uz веб-сайти орқали мурожаат этган тақдирда эса — ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон шаклда мустақил тўлдиради.
7. Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани идентификация қилишнинг замонавий воситалари билан тасдиқлайди.
Ариза берувчи томонидан сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
8. Давлат хизматларини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Давлат хизмати учун йиғим ундирилганлигини тасдиқлаш Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилади.
а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
қолган маблағларнинг 40 фоизи «Компьютерлаштириш, геоахборот технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш маркази» ДУК шахсий ҳисобварағига, 40 фоизи Палата ҳисобварағига, 20 фоизи тегишлилиги бўйича Палатанинг ҳудудий бошқармалари ҳисобварағига ўтказилади;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
11,25 фоизи — Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун, шунингдек, 0,5 фоизи Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматлари кўрсатганлик учун Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
қолган маблағларнинг 40 фоизи «Компьютерлаштириш, геоахборот технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш маркази» ДУК шахсий ҳисобварағига, 40 фоизи Палата ҳисобварағига, 20 фоизи тегишлилиги бўйича Палатанинг ҳудудий бошқармалари ҳисобварағига ўтказилади;
в) davreestr.uz веб-сайти орқали мурожаат этилганда маблағларнинг 40 фоизи «Компьютерлаштириш, геоахборот технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш маркази» ДУК шахсий ҳисобварағига, 40 фоизи Палата ҳисобварағига, 20 фоизи тегишлилиги бўйича Палатанинг ҳудудий бошқармалари ҳисобварағига ўтказилади.
10. Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади.
11. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.
Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
12. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказларига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари марказлари томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқланганидан сўнг сўровнома реал вақт режимида Палатага электрон шаклда юборилади.
ЯИДХП ёки davreestr.uz веб-сайти орқали мурожаат қилинганда эса — сўровнома автоматик тарзда Палатага юборилади.
13. Палата сўровнома тушган ва тўлов амалга оширилган вақтдан бошлаб реал вақт режимида ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича QR-код (штрихли код) қўйилган маълумотномани расмийлаштиради ва Давлат хизматлари марказларига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёхуд ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП ёки davreestr.uz веб-сайти орқали юборади.
14. Давлат хизматлари марказлари маълумотнома тушгандан сўнг реал вақт режимида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари марказлари ходими ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг сўровига кўра, унга маълумотномани электрон шаклда ёки қоғоз шаклда бериши мумкин.
Бино ва иншоотларнинг мансублиги ва таркиби тўғрисида маълумотнома шахсга доир маълумотлар ошкор этилмаган ҳолда тақдим этилади (кўчмас мулк мулкдори томонидан ўз бино ва иншоотларининг мансублиги ва таркиби тўғрисида маълумотнома олиш учун йўлланган сўровномалар бундан мустасно).
3-боб. Якунловчи қоидалар
15. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ва мониторинг қилиб боради.
16. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
17. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Бино ва иншоотларнинг мансублиги ва таркиби тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Бино ва иншоотларнинг мансублиги ва таркиби тўғрисида маълумотнома бериш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Ариза берувчи
1. Маълумотнома олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки davreestr.uz веб-сайти орқали мурожаат қилади.
2. Хизмат кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи миқдорида йиғим тўлайди.
Ўз хоҳишига кўра
2-босқич
1. Давлат хизматлари маркази
2. ЯИДХП
3. davreestr.uz веб-сайти
Сўровномани Палатага юборади.
Сўровнома тўлдирилиши билан
3-босқич
Палата
QR-код (штрихли код) қўйилган маълумотномани расмийлаштиради ва уни Давлат хизматлари марказига, ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП ёки davreestr.uz веб-сайти орқали юборади.
Реал вақт режимида
4-босқич
1. Давлат хизматлари маркази
2. ЯИДХП
3. davreestr.uz веб-сайти
1. Маълумотномани ариза берувчининг электрон манзилига жўнатади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.
2. Ўзи келиб мурожаат қилганда, маълумотномани ариза берувчига беради.
Реал вақт режимида
Бино ва иншоотларнинг мансублиги ва таркиби тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
________________
________________
(сана)
(рақами)
Бино ва иншоотларнинг мансублиги ва таркиби ҳақида маълумотнома бериш бўйича СЎРОВНОМА
Ариза берувчи (юридик ёки жисмоний шахс) тўлдириши лозим бўлган маълумотлар:
(5б-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 ноябрдаги 612-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2023 й., 09/23/612/0874-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарорига 5г-ИЛОВА
Кўчмас мулк тарихи тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
маъмурий регламенти
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент жисмоний ва юридик шахсларга (кейинги ўринларда — ариза берувчи) кўчмас мулк тарихи тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Кўчмас мулк тарихи тўғрисидаги маълумот (кейинги ўринларда — маълумотнома) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг тегишли ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда — Палатанинг тегишли ҳудудий бошқармаси) томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги ҳамда «Давлат сирларини сақлаш тўғрисида»ги қонунлари талабларига риоя қилинган ҳолда тақдим этилади.
3. Маълумотномада кўчмас мулкка бўлган амалдаги ҳамда аввалги ҳуқуқлар, давлат рўйхатидан ўтказилган сана, ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар тури, ким томонидан берилганлиги, санаси ва рақами тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади.
4. Маълумотнома ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ берилади.
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
5. Ариза берувчи маълумотномани олиш учун давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади, давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг davreestr.uz веб-сайтида (кейинги ўринларда — davreestr.uz веб-сайти) рўйхатдан ўтади.
6. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП ёки davreestr.uz веб-сайти орқали мурожаат этган тақдирда эса — ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон тарзда мустақил тўлдиради.
7. Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Ариза берувчи ЯИДХП ёки davreestr.uz веб-сайти орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
8. Давлат хизматини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Давлат хизматини кўрсатиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим ундирилганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланади.
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
11,75 фоизи (шундан 0,5 фоизи — ягона биллинг тизими орқали давлат хизмати кўрсатилганда) — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;
10. Ариза берувчи давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг сўровнома реал вақт режимида Палатанинг тегишли ҳудудий бошқармасига электрон шаклда юборилади.
ЯИДХП ёки davreestr.uz веб-сайти орқали мурожаат этилганда эса — сўровнома автоматик тарзда Палатанинг тегишли ҳудудий бошқармасига юборилади.
11. Палатанинг тегишли ҳудудий бошқармасига келиб тушган сўровнома масъул ходим томонидан қабул қилиб олинади ва унинг тўғри тўлдирилганлиги текширилади. Агар сўровномада хато ва камчиликлар бўлса, уларни беш иш куни ичида бартараф этиш учун қайтаради.
12. Белгиланган муддатда хатолар бартараф этилмаган, етишмаётган маълумотлар тақдим этилмаган ва нотўғри маълумотлар тақдим этилган ёки давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўланмаган тақдирда, давлат хизматини кўрсатиш рад этилади.
Давлат хизматини кўрсатишни ушбу бандда кўрсатилгандан ташқари бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
13. Палатанинг тегишли ҳудудий бошқармаси сўровнома тушган ва тўлов амалга оширилган вақтдан бошлаб уч иш куни ичида ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича QR-код (матрик штрихли код) қўйилган маълумотномани расмийлаштиради ва давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёхуд ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП ёки davreestr.uz веб-сайти орқали юборади.
14. Давлат хизматлари маркази маълумотнома тушгандан сўнг реал вақт режимида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.
Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчининг сўровига кўра унга маълумотномани электрон ёки қоғоз шаклда бериши мумкин.
15. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.
Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
16. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ва мониторинг қилиб боради.
17. Ариза берувчи давлат хизматини кўрсатишда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
18. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кўчмас мулк тарихи тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Кўчмас мулк тарихи тўғрисидаги маълумотномани тақдим этиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Ариза берувчи
1. Маълумотнома олиш учун давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки davreestr.uz веб-сайти орқали мурожаат этади.
2. Хизмат кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида йиғим тўлайди.
QR-код (матрик штрихли код) қўйилган маълумотномани расмийлаштиради ва давлат хизматлари марказига, ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП ёки davreestr.uz веб-сайти орқали юборади.
3 иш куни ичида
4-босқич
1. Давлат хизматлари маркази
2. ЯИДХП
3. davreestr.uz веб-сайти
Маълумотномани ариза берувчининг электрон манзилига жўнатади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Ўзи келиб мурожаат этганда, маълумотномани ариза берувчига беради.
Реал вақт режимида
Кўчмас мулк тарихи тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Кўчмас мулк тарихи тўғрисидаги маълумотномани тақдим этиш бўйича
СЎРОВНОМА
Ариза берувчи (юридик ёки жисмоний шахс) тўлдириши лозим бўлган маълумотлар:
(5г-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 августдаги 380-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2023 й., 09/23/380/0611-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарорига 6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 7-сон, 71-модда) билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларининг давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилаш тартибида:
а) 4.10-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ипотека ва ипотека ҳақидаги шартномани, шунингдек, ижара ҳуқуқини, ер участкаси бўйича сервитутни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда гаров хатини расмийлаштириш»;
б) 4.11.-позициянинг «Давлат хизматларининг номи» устунидаги «ахборот» сўзи «маълумотнома» сўзи билан ҳамда «Ишлар нархи» устунидаги «20 фоизи» сўзлари «3 фоизи (ҳар бир фуқаро учун)» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги 4.12 ва 4.13-позициялар қўшилсин:
«
4.12.
Кўчмас мулкка оид кадастр маълумотларини тақдим этиш
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи (давлат органлари учун бепул)
4.13.
Шаҳодатномага эга бўлган кадастр муҳандиси томонидан тайёрланган кадастр йиғмажилдига асосан кўчмас мулкни ҳисобга олиш ва кадастр паспортини бериш
«2. Қуйидаги ҳолларда давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғимлар ундирилмайди:
а) кадастр паспортини расмийлаштиришда:
кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;
кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 августдаги 424-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2023 й., 09/23/424/0655-сон)