Ўзбекистон Республикаси Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 ноябрдаги ПҚ-4525-сон «Мамлакатда бизнес муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2010 йил 19 июлдаги ЭГ-01/10-4014, 60, 01-02/8-10-сон қарори (рўйхат рақами 2131, 2010 йил 13 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 33-сон, 279-модда) билан тасдиқланган Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
2.
1а-иловадан «М.Ў. (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.