Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2003 йил 23 декабрдаги 131-сон буйруғи (рўйхат рақами 1297, 2004 йил 14 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 1-2-сон, 24-модда) билан тасдиқланган Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
2. 28-банднинг
биринчи хатбошисидаги «суриштирув, дастлабки тергов» деган сўзлар «терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлар, суриштирув, дастлабки тергов органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3.
40-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«40. Қатъий ҳисобдаги бланкалар материалларни ҳисобга олувчи счётларда уларнинг номи, миқдори ва баҳолаш бўйича ҳисобга олинади.».