toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2025
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида» 2010 йил 5 августдаги 169-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 июлдаги 383-сонли «Ўзбекистон Республикасининг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2025 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Автомобиль йўлларидан фойдаланувчилар учун қулайликлар яратиш ҳамда транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида» 2010 йил 5 августдаги 169-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 12 август,
483-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 августдаги 483-сон қарорига
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида» 2010 йил 5 августдаги 169-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
а) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«

10.

А380

«Ғузор — Бухоро — Нукус — Бейнеу» (Ғузор — Қарши — Муборак — Бухоро — Тупроққалъа — Беруний — Нукус — Хўжайли — Қўнғирот — Қозоғистон Республикаси чегараси, Бейнеу)

1 204

Шохобча:

а) Қарши ҳалқа йўли

12

б) Бухоро ҳалқа йўли

42

Жами шохобчалар билан:

1 258

»;

б) «Узунлиги, км» устунининг охирги сатридаги «3981» рақами «3993» рақами билан алмаштирилсин.
а) 63-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«

63.

4Р64

М37 автойўлидан шохобчалар:

51

шу жумладан:

а) Навоий шаҳрига

3

б) Қизилтепа темир йўл станциясига

6

в) Навоий аэропортига

1

г) Навоий темир йўл станциясига (150 км)

34

д) Навоий шаҳрига (153 км)

4

е) Навоий шаҳрига (159 км)

3

»;

б) 79-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«

79.

4Р86

Лангар қ. Майданак қ.

66

Шохобча:

а) Ойбек қишлоғига

24

Жами шохобча билан

90

»;

в) 82-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«

82.

4Р89

Қарши ш. — Толимаржон ГРЭС

60

Шохобча:

а) Толимаржон шаҳарчасига

12

Жами шохобча билан

72

»;

г) 139-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«

139.

4Р156

Урганч ш. — Ҳонқа ш. — Ҳазорасп ш. — Тошсоқа орқали — Амударё — А380 автойўли (553 км)

84

Шохобчалар:

а) — Ҳонқа шаҳрига

3

б) — Ҳазорасп шаҳрига

2

в) — Тўрткўл пристанига

11

г) — Туркманистон Республикаси чегарасига

15

д) — Питнак шаҳрига

4

е) — Мискин қишлоғига

8

Жами шохобчалар билан

127

»;

д) қуйидаги мазмундаги 230 ва 231-бандлар қўшилсин:

«

230.

287

А373 автойўли (151 км) — Шоввозсой ўрмон хўжалиги

28

231.

4Р288

Қибрай шаҳрини айланиб ўтиш йўли

23

»;

е) «Узунлиги, км» устунининг охирги сатридаги «14 100» рақами «14 203» рақами билан алмаштирилсин.
а) «Қорақалпоғистон Республикаси» бўлимининг 123-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«

123.

4Н86

4Р173 автойўли (76 км) — Шеге овули — Порлитоғ овули — Қозоқдарё овули»

71

»;

б) «Қашқадарё вилояти» бўлимининг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«

5.

4К275

Бештерак қ. — Макрид қ.

8

шохобча:

а) Сарой-Минжир қишлоғига

12

Жами шохобча билан

20

»;

в) «Жами маҳаллий аҳамиятга молик автомобиль йўллари «Узунлиги, км» устунидаги «24 614» рақами «24 673» рақами билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.08.2020 й., 09/20/483/1171-сон)