Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг хорижий ваколатхоналарини очиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси фуқароларини иш билан таъминлаш бўйича фаолияти самарадорлигини ошириш, уларнинг хорижий давлатлар ҳудудидаги ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг иловадаги жадвалга мувофиқ Агентликнинг Корея Республикаси ва Россия Федерациясида хорижий ваколатхоналарини очиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин .
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.01.00 Умумий масалалар]
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини амалга ошириш доирасида бошқа давлатлар ҳудудида Агентликнинг ваколатхоналарини очиш ҳуқуқи берилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги икки ой муддатда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг хорижий ваколатхоналари тўғрисидаги низомни тасдиқласин, шунингдек уларнинг фаолиятини ташкил этиш бўйича бошқа чора-тадбирларни кўрсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.03.00 Республика бюджети харажатлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
3. Белгилансинки, Агентликнинг хорижий ваколатхоналарини очиш ва юритиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси ҳисобидан қопланади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.09.00 Меҳнат миграцияси;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.05.00 (Кучини йукотган) Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ ва махсус тўловлар / 07.10.05.03 (Кучини йукотган) Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича имтиёзлари / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
4.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.11.00.00 (Кучини йукотган) Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар / 07.11.02.00 (Кучини йукотган) Ер солиғи / 07.11.02.03 (Кучини йукотган) Ер солиғи бўйича имтиёзлар]
4. Агентликнинг хорижий ваколатхоналари фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ қўшимча харажатлар келиб чиқиши муносабати билан Агентлик юридик шахслардан олинадиган даромад солиғи, ер солиғи ва мол-мулк солиғини тўлашдан 2021 йил 1 январгача бўлган муддатга озод этилсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ш.Д. Кудбиэв зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 28 май,
ПҚ-3743-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 майдаги ПҚ-3743-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг хорижий ваколатхоналарини очиш
Т/р
Мамлакат
Шаҳар
Очилиш санаси
1.
Корея Республикаси
Гванжу
Корея томони билан 2018-йилда келишилган
2.
Россия Федерацияси
Москва
2018-йилнинг биринчи ярми
3.
Санкт-Петербург
2018-йилнинг биринчи ярми
Эслатма. Зарур бўлганда, ушбу жадвалга хорижий томон билан келишилган ҳолда ўзгартиришлар ёки қўшимчалар киритилиши мумкин.