Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида барпо этилган «Сузук ота» мажмуасини соз ҳолда сақлаш ва ундан фойдаланишни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида барпо этилган «Сузук ота» мажмуасида ободонлаштириш, сунъий суғориш иншоотлари ва кўкаламзорлаштириш объектларини қуриш ишлари якунланганлиги ҳамда мажмуани сақлаш ва ундан фойдаланиш Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Мустақиллик майдонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаментига (кейинги ўринларда — Департамент) юкланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. 2020-2021 йилларда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Мустақиллик майдонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаментини махсус техника ва автотранспорт воситалари билан таъминлаш рўйхати
иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги 2020 йилда Департаментга ажратилган қўшимча штат бирликларига, «Сузук ота» мажмуасидан фойдаланиш ва сақлаш харажатларига ҳамда махсус техника ва автотранспорт воситаларини харид қилиш учун зарур маблағларни Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан ажратсин.
4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2021 йилдан бошлаб, Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети параметрларини шакллантиришда «Сузук ота» мажмуасидан фойдаланиш ва уни сақлаш харажатларига ҳамда махсус техника ва автотранспорт воситаларини харид қилиш учун зарур маблағлар ажратилишини назарда тутсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 декабрдаги 606-сон қарори билан тасдиқланган Мустақиллик майдонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаменти
тузилмасидаги «Жами ходимлар сони — 274 киши» сўзлари «Жами ходимлар сони — 307 киши» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Тошкент шаҳар ҳокими Ж.А. Артикходжаев зиммасига юклансин.