1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.10.00 Тадбиркорлар бирлашмалари (уюшмалар, ассоциациялар ва б.) / 09.01.10.01 Савдо-саноат палатаси]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Савдо-саноат палатасини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 7 июлдаги ПФ–3453-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2005 йил 11 февраль,
59-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 59-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 декабрдаги 970-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.12.2019 й., 09/19/970/4113-сон)
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳаллий саноатни бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 18 августдаги 405-сон қарори 3-бандининг учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
«Кафолатлар ва имтиёзлар мазмуни» устунидаги «Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Ўзбекистон Республикасида тадбиркорликни, энг аввало кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга кўмак бериш.
Хорижий шериклар билан амалий музокаралар ва алоқаларни кенгайтиришда, экспортбоп маҳсулотларини ташқи бозорларга олиб чиқишда, шунингдек рақобатбардош тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлайдиган янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ҳамда фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқаришларни техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш учун хорижий инвестицияларни тўғридан-тўғри жалб қилишда тадбиркорларга ёрдам кўрсатиш.
Бошқа давлатларнинг савдо-саноат палаталари ҳамда тадбиркорлар жамоат бирлашмалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш.
Тадбиркорларга кенг хизмат турларини кўрсатиш, жумладан ахборот таъминоти ва консультатив ёрдам бериш, Ўзбекистон Республикаси ишлаб чиқарувчилари, улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳамда инвестиция имкониятлари тўғрисида ахборотлар, шунингдек салоҳиятли шериклари ва замонавий технологияларни сотиб олиш имкониятлари тўғрисида маълумотлар киритилган бизнес-каталоглар нашр этилишини ташкил қилиш.
Тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай муҳитни шакллантириш, бизнес юритишнинг умум қабул қилинган халқаро ҳуқуқ ва нормалари тажрибасини жорий этиш чора-тадбирларини амалга ошириш, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда ҳуқуқий ва иқтисодий шарт-шароитларни яхшилашга йўналтирилган қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш.
Тадбиркорларни ифодалаш ва уларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини, шу жумладан уларнинг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан муносабатларида, шунингдек судда ҳимоя қилиш.
Тадбиркорлик фаолияти учун таълим тизимини ривожлантириш ва кадрлар тайёрлашда, тадбиркорлар ўқишини ташкил этиш ҳамда малакасини оширишда уларни қўллаб-қувватлаш».
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2022 й., 09/22/396/0656-сон)
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги 738-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.12.2021 й., 09/21/738/1133-сон)
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Фермерларни, хусусий тадбиркорларни ҳамда кичик бизнес бошқа субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 4 мартдаги 75-сон қарорига илованинг 2-бандида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 3-сон, 11-модда) «Бажарилиши учун масъуллар» устунидаги «Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси» сўзлари «Савдо-саноат палатаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 105-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 182-модда)
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 октябрдаги 224-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 41-42-сон, 316-модда)
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Кичик корхоналар, деҳқон ва фермер хўжаликларини маблағ билан таъминлаш, моддий-техник таъминлаш, уларга божхона имтиёзлари бериш, банк хизматлари ва бошқа хизматлар кўрсатиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2001 йил 10 сентябрдаги 366-сон қарорининг 1-бандидаги (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 9-сон, 52-модда) «Ўзбекистон товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси» сўзлари «Савдо-саноат палатаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 105-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 182-модда)
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли қарорига асосан 2017 йилнинг 1 апрелидан ўз кучини йўқотади — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 89-модда)
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябдаги 279-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 41-сон, 506-модда)
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 апрелдаги 300-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.04.2019 й., 09/19/300/2929-сон)
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг Европа Иттифоқи ва унга аъзо давлатлар билан ҳамкорлигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 22 мартдаги 134-сон қарорида:
а) 1-илова 5.18, 5.19 ва 5.50-бандларининг «Бажариш учун масъуллар» устунидаги «Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси» сўзлари «Савдо-саноат палатаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-иловада:
Ўзбекистон — Европа Иттифоқи Ҳамкорлик кенгашининг Ўзбекистонга оид қисми таркибига Шайхов А.Э. — Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси киритилсин;
Савдо ва инвестициялар бўйича кичик қўмитанинг Ўзбекистонга оид қисми таркибига Қосимов Н.С. — Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари киритилсин;
Адлия, хавфсизлик, ички ишлар, божхона ҳамкорлиги ва бошқа қўшимча масалалар бўйича кичик қўмитанинг Ўзбекистонга оид қисми таркибига Отахонов Ф.Х. — Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари киритилсин.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 июлдаги 603-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.08.2018 й., 09/18/603/1602-сон)
18. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика комиссиялари ва кенгашлари таркибини тасдиқлаш тўғрисида» 2004 йил 26 июлдаги 358-сон қарорида:
2, 26, 29 ва 44-иловалардаги Кенгашлар таркибига Шайхов А.Э. — Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси киритилсин;
28-иловадаги комиссия таркибига Қосимов Н.С. — Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари киритилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 59-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси фаолияти масалалари тўғрисида» 1996 йил 30 мартдаги 125-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 1998 йил 21 апрелдаги 166-сон қарори.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2001 йил 27 июндаги 276-сон қарорига илованинг 10-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 6-сон, 34-модда).