Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Афғонистон Республикаси билан давлат чегарасини мустаҳкамлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, зарур чегара тартибини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг зарур моддий-техника негизини барпо этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамаси Раисининг биринчи ўринбосари ўртоқ И. Ҳ. Жўрабеков бошчилигида Ҳукумат комиссияси тузилсин (Комиссиянинг таркиби илова
* қилинмоқда).
2. Қайд этилган комиссия ўн кун муддат ичида ўша жойга бориб Афғонистон Республикаси билан давлат чегарасини мустаҳкамлаш, зарур тартибни таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг зарур моддий-техника негизини барпо этиш бўйича чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқлаш учун тақдим этсин.