Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги
Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 3 майдаги 11/5-сон қарори (рўйхат рақами 1834, 2008 йил 11 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 28-сон, 276-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги
йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1.
Муқаддимадаги «Электрон тўловлар тўғрисида» деган сўзлар «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2.
75-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«75. Агар банк ҳисобварағи шартномасида бошқа муддатлар кўзда тутилмаган бўлса, қонунчиликда ўрнатилган мижозлар ҳисобварақларига пулларни ҳисобга киритиш ва ҳисобдан чиқариш тартибини ҳамда электрон тўловларни амалга оширишнинг белгиланган муддатлари банк томонидан бузилган тақдирда банклар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.».
3. 78-банднинг
биринчи хатбошисидаги «муҳр мавжуд бўлган тақдирда» деган сўзлар «тадбиркорлик субъектларидан муҳр изи талаб этилмайди» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 1-илованинг
12-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«12. Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 36-моддасига мувофиқ, банк бошқаруви аъзолари ва муҳим аҳамиятга эга ходимлари иш берувчининг розилиги билан бошқа ташкилотларда ўриндошлик асосида ишлаши мумкин, бундан уларнинг бошқа банклар ва ташкилотларда ишга жойлашуви манфаатлар тўқнашувига олиб келиши мумкин бўлган ҳоллар мустасно.».