Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Аҳолига сотиладиган ёқилғи, энергияни ишлаб чиқариш ва кўрсатиладиган хизматлар харажатларининг қимматлашганлиги муносабати билан ҳамда халқ хўжалиги тармоқларининг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1992 йилнинг 17 августидан бошлаб аҳолига сотиладиган ёқилғи, энергиянинг, сув билан таъминлаш ва канализация хизматлари кўрсатишнинг давлат чакана нархлари ва тарифларини оширишнинг чекланган миқдорлари
иловага мувофиқ белгилансин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ўз ҳуқуқ доираларига мувофиқ ёқилғи, энергия ва кўрсатиладиган хизматларнинг янги чакана нархлари ва тарифларини тасдиқласинлар ҳамда 1992 йилнинг 17 августидан бошлаб жорий этсинлар, прейскурантларни барча манфаатдор вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотларга ўз вақтида етказишни таъминласинлар.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига аҳолига кўрсатиладиган санитария-тозалаш хизмати тарифларининг чекланган миқдорларини тасдиқлаш ҳуқуқи берилсин.
2. Газ-баллонли автомобиллар учун суюлтирилган углеводородли ёқилғи газ бўйича шартномавий (эркин) нархларга ўтиш амалга оширилсин.
3. «Ўзбексавдо» давлат-акционерлик уюшмаси, Ўзбекбирлашув, вазирликлар ҳамда идораларнинг ишчилар таъминоти бошқармалари ва ишчилар таъминоти бўлимлари, чакана нархларни ошириш коэффициентидан келиб чиққан ҳолда, 1992 йилнинг 17 августигача бўлган ҳолати бўйича қолган кўмирни
иловага мувофиқ қайта баҳолаб чиқсинлар.
4. Юқорида кўрсатилган товарлар ва хизматлар гуруҳига Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 9 январдаги 4-сон
қарори билан тасдиқланган чакана нархлар даражасини оширишнинг чекланган нархлари бекор қилинсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари зиммасига юклатилсин.