toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 1994 ЙИЛ 7 АПРЕЛДАГИ 192-СОН ҚАРОРИГА ҚЎШИМЧАЛАР ВА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар билан дипломатик муносабатларини янада ривожлантириш, Ўзбекистон Республикасининг ишлаб турган консуллик муассасалари фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг ваколатларини кенгайтириш мақсадида, Вазирлар Маҳкамасининг «Чет элларда Ўзбекистон Республикасининг консуллик ваколатхоналарини очиш тўғрисида» 1994 йил 7 апрелдаги 192-сон қарорига қўшимча ва ўзгартириш сифатида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Афина шаҳрида (Греция Республикаси) Ўзбекистон Республикасининг Бош консулхонаси очилсин.
2. 1996 йил 1 ноябрдан бошлаб:
Франкфурт-Майндаги (Германия Федератив Республикаси),
Нью-Йоркдаги (Америка Қўшма Штатлари),
Бангкокдаги (Таиланд Қироллиги) консулхоналар Ўзбекистон Республикасининг Бош консулхоналарига айлантирилсин.
3. Бош консулхоналарнинг 1996 йил учун штат жадвали ва харажатлар сметаси 1 — 8-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
* 2, 4, 6 ва 8-иловалар берилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1996 йил учун зарур маблағларни кадрлар билан бутланишига қараб, харажатлар сметасига мувофиқ ажратсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Бош консулхоналарнинг дипломатик таркибини штат жадвалига мувофиқ кадрлар билан бутлаш учун номзодлар бўйича бир ой муддатда таклифлар киритсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 8 октябрь,
353-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил
8 октябрдаги 353-сон қарорига
1-ИЛОВА
Греция Республикасидаги (Афина шаҳри)
Ўзбекистон Республикаси Бош консулхонасининг
ШТАТ ЖАДВАЛИ

Лавозим (Диптаркиб)

Штатдаги ходимлар сони‎ Элчининг маоши (2200)га нисбатан фоизларда ходимларнинг маоши Ойлик маоши‎ 1996 йил учун иш ҳақи фонди
1.‎ Бош консул 1‎ 85% 1870 22440
2.‎ Иккинчи котиб 1 70% 1540 18480
Ҳаммаси 2 3410 40920
Маъмурий-техник ходимлар таркиби:
1.‎ Катта бухгалтер, айни пайтда канцелярия мудири 1 65% 1430 17160
2.‎ Жойнинг ўзида ёлланадиган ёки ходимларнинг оила аъзоларидан иборат бўладиган ходимлар: фаррош, автомобиль ҳайдовчи ва бошқалар (соатбай ҳақ тўланади) 800 9600
Ҳаммаси 1 2230 26760
Жами 3 5640 67680

(ҳисоб-китоблар АҚШ долларида)‎

Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 августдаги ПФ-133-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 январдаги ПҚ-4558-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2020 й., 07/20/4558/0033-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 августдаги ПФ-133-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)