Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2010 йил 23 январдаги 3/5-сон қарори (рўйхат рақами 2093, 2010 йил 13 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 14-15-сон, 116-модда) билан тасдиқланган Микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1.
7-банддаги «олиб ташланмаган судланганликка эга бўлган» деган сўзлар «судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2.
9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Микрокредит ташкилотига лицензия берилганлиги учун Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади.»
3.
10-банддаги «ва давлат божининг ставкалари» деган сўзлар «миқдори» деган сўз билан алмаштирилсин.