Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2018 йилда республикада экин майдонлари таркибини оптималлаштириш, мева-сабзавот ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳамда уларни экспортга етказиб бериш ҳажмларини кўпайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Республика қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, ғўза экин майдонлари таркибини оптималлаштириш ҳисобига ер ва сув ресурсларидан самарали ҳамда оқилона фойдаланишни таъминлаш, шунингдек, мева-сабзавот ва бошка қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳамда уларни экспортга етказиб бериш ҳажмларини кўпайтириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлок хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат кўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоят ҳокимликларининг:
2018 йилда ҳосили паст ерлардаги ғўза экин майдонларини 99,4 минг гектарга қисқартириш;
2018 йилда мева-сабзавот ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмларини 817,0 минг тоннага кўпайтириш;
2018 йилда 266,0 минг тонна мева-сабзавот ва бошка қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қўшимча равишда экспортга етказиб берилишини таъминлаш;
1 ва 1.1-1.13-иловаларга
* мувофиқ 2018 йилда ҳосили паст пахта майдонларида қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришнинг прогноз параметрлари;
2 ва 2.1-2.13-иловаларга
* мувофиқ 2018 йилда ҳосили паст пахта майдонларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва экспорт қилишнинг прогноз ҳажмлари тўгрисидаги таклифларига розилик берилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, вилоятлар ва туманларнинг ҳокимлари Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа эгалари кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Ташки савдо вазирлиги, «Ўзбекозиковкатхолдинг» ХК билан биргаликда ушбу қарор билан тасдиқланган параметрларга сўзсиз эришилиши устидан таъсирчан назоратни таъминласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи қарорларига 3-иловага
* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2018 йилда қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш чора-тадбирлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида» 2017 йил 15 сентябрдаги ПҚ-3281-сонли қарорининг
15-банди, шунингдек,
қарорнинг 5 — 8-иловалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мослаштирсин.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари З.Т. Мирзаев ва Н.С. Отажонов зиммасига юклансин.