ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Ўзбекистон Республикаси Солиқ
кодекси ва Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг
7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2007 йил 11 сентябрдаги 2007-54-сон «Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларга пеня ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
қарор (рўйхат рақами 1724, 2007 йил 9 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 41-42-сон, 422-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 30 августдаги 2013-37-сон «Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларга пеня ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарор (рўйхат рақами 1724-1, 2013 йил 23 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 39-сон, 517-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2014 йил 6 майдаги 2014-17-сон «Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларга пеня ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги
қарор (рўйхат рақами 1724-2, 2014 йил 13 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 20-сон, 235-модда).