«Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларга пеня ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 23 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1724-1]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 12 июндаги 2020-18-сонли ««Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар пеня ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1724-3, 19.06.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон), Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) 7-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 24 августдаги ПФ-4354-сон «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 34-35-сон, 344-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2007 йил 11 сентябрдаги 2007-54-сонли «Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларга пеня ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1724, 2007 йил 9 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 41-42-сон, 422-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 30 август,
2013-37-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 30 августдаги 2013-37-сон қарорига ИЛОВА
«Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларга пеня ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар
«Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 ( I )-сон), Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) 7-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 24 августдаги ПФ–4354-сон «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 34-35-сон, 344-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:».
«Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон) ва Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) мувофиқ қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда тўланмаган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича пеня ҳисоблаш ва ундириш тартибини белгилайди ҳамда зиммасига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш мажбурияти юклатилган жисмоний шахслар, юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмаларига (бундан кейинги ўринларда — солиқ тўловчилар) тааллуқлидир.»;
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар — бюджет, давлат мақсадли жамғармалари ва бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий пул тўловлари;
ортиқча тўланган сумма — солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўланган ҳамда тўлаш учун ҳисобланган суммаси ўртасидаги ижобий фарқ суммаси;
солиқ тўловчининг шахсий карточкаси — солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг, шунингдек пеня ва жарималарнинг ҳисобланган ҳамда тўланган суммаларининг ҳисоби юритиладиган белгиланган шаклдаги ҳужжат;
солиқ қарзи — солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарз суммаси, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган муддатида тўланмаган молиявий санкциялар;
пеня — солиқ қарзи суммасидан, белгиланган тўлов муддатидан кейинги кундан бошлаб тўланган кунга қадар, тўлов кунини ҳам ўз ичига олган давр учун қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда ҳисоблаб ёзиладиган молиявий санкция.»;
в) 2-банддаги «шахсий ҳисобварақалари»деган сўзлар «солиқ тўловчининг шахсий карточкаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
г) 3-банддаги «Боқиманда», «солиқ тўловчининг шахсий ҳисобварақларида» ва «солиқ тўловчи шахсий ҳисобварақаларида» деган сўзлар тегишинча «Солиқ қарзи», «солиқ тўловчининг шахсий карточкаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«4. Пеня солиқ тўловчиларнинг шахсий карточкаларида акс эттирилган, солиқ қарзи суммасидан тўлов муддати тугаган кундан бошлаб ҳар бир кечиктирилган кун учун 0,033 фоиз миқдорида ҳисобланади.
Мисол:
сўм.
Солиқ тури
Солиқ қарзи
Ортиқча тўланган сумма
Қолдиқ (+, –)*
Пеня ҳисоблаш даври
Ҳисобланган пеня
суммаси
%да
Қўшилган қиймат солиғи
150 000
30,0
-
х
х
х
Фойда солиғи
350 000
70,0
-
х
х
х
Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар
-
-
200 000
Х
х
х
Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар
-
-
80 000
х
х
х
Жами
500 000
100
280 000
-220 000
25
1 815
* «+» — ортиқча тўланган сумма бўйича қолдиқ;
«–» — солиқ қарзи бўйича қолдиқ.
Келтирилган мисолдан келиб чиқиб ҳисобланган пеня суммаси 1 815 сўмни (220000 х 25 кун х 0,033%) ташкил этади.
5. Солиқ қарзи суммасининг солиқ тўловчи томонидан ортиқча тўланган сумма миқдорига тенг қисмига пеня ҳисобланмайди. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ортиқча тўланган суммалар мавжудлиги давлат солиқ хизмати органлари томонидан тасдиқланиши лозим.
Мисол:
сўм.
Солиқ тури
Солиқ қарзи
Ортиқча тўланган сумма
Қолдиқ (+, –)*
Пеня ҳисоблаш даври
Ҳисобланган пеня
суммаси
%да
Қўшилган қиймат солиғи
300 000
75,0
-
х
х
х
Фойда солиғи
-
-
200 000
х
х
х
Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар
-
-
200 000
х
х
х
Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар
100 000
25,0
-
х
х
х
Жами
400 000
100
400 000
0,0
-
0,0
* «+» — ортиқча тўланган сумма бўйича қолдиқ;
«–» — солиқ қарзи бўйича қолдиқ.
Келтирилган мисолдан келиб чиқиб, жами солиқ қарзи ва ортиқча тўланган суммалар тенг қийматни, яъни ноль қолдиқни ташкил қилади, мос равишда пеня ҳисобланмайди.
Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар
-
-
250 000
х
х
х
Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар
200 000
44,4
-
х
х
х
Жами
450 000
100
550 000
100 000
-
0,0
* «+» — ортиқча тўланган сумма бўйича қолдиқ;
«–» — солиқ қарзи бўйича қолдиқ.
Келтирилган мисолдан келиб чиқиб, жами ортиқча тўланган сумма солиқ қарзи суммаларидан ошиб кетади, мос равишда пеня ҳисобланмайди.
7. Ҳисобланган пеня суммаси солиқлар ва бошқа мажбурий тўлов турлари бўйича ҳар бир солиқ ва мажбурий тўлов бўйича солиқ қарзи суммаларининг жами солиқ қарзи суммасидаги улушидан келиб чиқиб тақсимланади.
Мисол:
сўм.
Солиқ тури
Солиқ қарзи
Ортиқча тўланган сумма
Қолдиқ (+, –)*
Пеня ҳисоблаш даври
Ҳисобланган пеня
Пеня тақсимоти
суммаси
%да
Қўшилган қиймат солиғи
100 000
23,5
-
х
х
х
310,6
Фойда солиғи
325 000
76,5
-
х
х
х
1 009,4
Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар
-
-
200 000
х
х
х
-
Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар
-
-
65 000
х
х
х
-
Жами
425 000
100
265 000
-160 000
25
1 320
1 320
* «+» — ортиқча тўланган сумма бўйича қолдиқ;
«–» — солиқ қарзи бўйича қолдиқ.
Бу мисолда 160 000 сўм солиқ қарзи қолдиқ суммасига 1 320 сўм миқдорида ҳисобланган пеня суммаси, қўшилган қиймат солиғи (23,5%) ва фойда солиғи (76,5%) бўйича солиқ қарзи суммаларининг жами солиқ қарзи суммасидаги улушларига мос равишда тақсимланади.
8. Пеня миқдори тегишли солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича солиқ қарзи суммасидан ошиб кетиши мумкин эмас.
1-мисол:
Солиқ тўловчи 01.02.2012 й. ҳолатига фойда солиғи бўйича 500 000 сўм солиқ қарзига эга ва шу суммага ҳисобланган пеня суммаси 80 000 сўмни ташкил этади. Солиқ тўловчи 10.02.2012 й. куни фойда солиғи бўйича 300 000 сўм солиқ қарзини қоплади, мос равишда, солиқ қарзи суммаси шу кунга 200 000 сўмни ташкил қилди. Демак, 01.02.2012 йилдан 10.02.2012 й. (шу кун ҳам ҳисоб-китобда инобатга олинган ҳолда) даврига 1 650 сўм пеня ҳисобланиб, жами пеня суммаси 81 650 сўмни ташкил этди.
2-мисол:
Келтирилган 1-мисолдаги солиқ тўловчи бўйича 10.02.2012 й. ҳолатига фойда солиғидан солиқ қарзи 200 000 сўмни, ҳисобланган пеня 81 650 сўмни ташкил этди. Солиқ тўловчи 15.02.2012 й. куни фойда солиғи бўйича 150 000 сўм солиқ қарзини қоплади, мос равишда, шу кунга солиқ қарзи суммаси 50 000 сўмни ҳосил қилди. Демак, 11.02.2012 йилдан 15.02.2012 й. (шу кун ҳам инобатга олинади) даврига 330 сўм пеня ҳисобланиб, якуний пеня суммаси 81 980 сўмни ташкил қилди. 16.02.2012 йилдан бошлаб пеня ҳисобланмайди, сабаби илгари ҳисобланган пеня суммаси солиқ қарзини қолдиқ суммасидан (200 000 сўм — 150 000 сўм = 50 000 сўм) ошиб кетади.
9. Ҳисобланган пеня суммаси солиқ қарзи мавжуд солиқлар ва бошқа мажбурий тўлов турлари бўйича тақсимланади, лекин илгари ҳисобланган пеня суммаси солиқ қарзи суммасига тенг ёки ошиб кетган солиқ турлари бўйича солиқ тўловчининг шахсий карточкаларида акс эттирилмайди.
Мисол:
сўм.
Солиқ тури
Солиқ қарзи
Ортиқча тўланган сумма
Қолдиқ (+, –)*
Пеня ҳисоблаш даври
Ҳисобланган пеня
Илгари ҳисобланган пеня қолдиғи
Пеня тақсимоти
Якуний пеня суммаси
Суммаси
%да
Қўшилган қиймат солиғи
55 000
17,5
-
х
х
х
55 000
237,7
55 237,7
Акциз солиғи
60 000
19,0
х
х
х
65 000
259,3
65 259,3
Фойда солиғи
200 000
63,5
-
х
х
х
10 000
864,3
10 864,3
Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар