1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.17.00 Банкларда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.07.00 Алоҳида тармоқларда ҳисоб]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Ҳисобга олиш, статистика ва ҳисобот;
2.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНК БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ТОМОНИДАН ЖАМЛАНМА МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАРНИ ТУЗИШ ВА ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 18 январда 1445-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 29 мартдаги 8-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3293, 31.03.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2004 йил 10 декабрдаги 20-15-334/15-сонли хатидаги хулосаларига асосан, Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2004 йил 10 декабрдаги 20-15-334/15-сонли хати билан берган хулосаси маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Бошқарувининг Тижорат банклари томонидан жамланма молиявий ҳисоботларни тузиш ва тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисидаги 2004 йил 27 ноябрдаги 25/4-сонли қарори бекор қилинсин.
3. «Тижорат банклари томонидан жамланма молиявий ҳисоботларни тузиш ва тақдим этиш тартиби тўғрисида»ги низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.