Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2003 йил 22 сентябрдаги 23/3-сон қарори (рўйхат рақами 1291, 2003 йил 10 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 23-сон) билан тасдиқланган Ломбард фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1.
4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Ломбардлар фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш, лицензияни қайта расмийлаштириш ҳамда бекор қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарори билан расмийлаштирилади.».
2.
91-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«91. Ломбард бошқарув органининг раҳбари лавозимига тавсия этиладиган номзодга қўйилган талаблар:
банк-молия соҳасида икки йилдан кам бўлмаган иш тажрибасига, шунингдек бенуқсон ишчанлик обрўсига эга бўлиши керак.
Бунда, иқтисодиёт соҳасидаги ёки бошқарув тартибига қарши жиноят учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар бенуқсон ишчанлик обрўсига эга эмас деб топилади.».
3. 14-банднинг
тўртинчи ва
бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Лицензияловчи орган томонидан лицензия берилганлиги учун Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади.
Йиғим миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.».