1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.04.00 (Кучини йукотган) Акциз солиғи / 07.10.04.01 (Кучини йукотган) Акциз солиғи тўловчилар ва солиққа тортиш объекти / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.04.00 (Кучини йукотган) Акциз солиғи / 07.10.04.02 (Кучини йукотган) Акциз солиғи ставкалари / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
3.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.05.00.00 Товарлар ва транспорт воситалари божхона чегарасидан олиб ўтилганда ундириладиган солиқлар ва йиғимлар / 10.05.05.00 Экспорт (олиб чиқиш) вақтида акцизнинг қўлланилиши (шунингдек, 07.10.04.00га қаранг)]
[ТСЗ:
1.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЧЕТГА ОЛИБ ЧИҚИБ КЕТИЛАЁТГАН ТОВАРЛАРНИНГ АЙРИМ ТУРЛАРИГА АКЦИЗ СОЛИҒИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 16 майдаги 217-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар, қўшимчалар киритиш ва айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Истеъмол бозорининг мутаносиблигини таъминлаш, республика фуқаролари манфаатларини ҳимоя қилиш, тақчил товарларнинг кўплаб миқдорда асоссиз равишда четга олиб чиқиб кетилишининг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1996 йил 10 октябрдан бошлаб республикадан юридик ва хорижий шахслар томонидан олиб чиқиб кетиладиган товарларга иловага мувофиқ рўйхат ва ставка бўйича акциз солиғи жорий этилсин.
Белгилаб қўйилсинки:
маҳсулотни эркин алмаштириладиган валютага экспорт қилувчи товар ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларига;
жисмоний шахслар томонидан олиб чиқиб кетиладиган бир жисмоний шахсга биттагача товарга акциз солиғи солинмайди.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси четга олиб чиқиб кетиладиган акциз солиғи солинадиган товарлар учун акциз солиғи тўлаш тартибини беш кун муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Давлат солиқ қўмитаси акциз солиғи тўғри ҳисобланиши ва тўлиқ тўланиши устидан назорат ўрнатсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 1 октябрь,
343-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 1 октябрдаги 343-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга олиб чиқиб кетилаётган акциз солиғи солинадиган товарлар учун акциз солиғи