1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.03.00 Ташқи иқтисодий алоқалар. Экспорт-импорт контрактларини рўйхатга ва ҳисобга олиш;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.03 ТН ВЭД кодлари]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Экспорт ва импорт;
2.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Божхонага оид қонун ҳужжатлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА ТОВАР ИМПОРТ ҚИЛИШНИ ОҚИЛОНА ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 31 мартдаги 137-сонли «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини эркинлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ватанимиз маҳсулот ишлаб чиқарувчиларини ҳимоя қилиш, импортни тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш ва импорт қилувчиларнинг масъулиятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Белгилаб қўйилсинки, 1996 йил 1 ноябрдан бошлаб, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан тузиладиган барча импорт контрактлари Ташқи алоқалар вазирлигида ва ваколатли банкларда рўйхатдан ўтказилиши керак.
Давлат солиқ қўмитасининг Бош божхона бошқармаси 1996 йил 1 ноябрдан кейин тузилган контрактлар бўйича импорт товарларни Ўзбекистон Республикасининг бож олинадиган ҳудудига контрактлар Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида ва ваколатли банкларда рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида белгилар мавжуд бўлган тақдирдагина ўтказсин.
3. Импорт контрактларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида рўйхатдан ўтказиш тартиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига импорт контрактларини ваколатли банкларда рўйхатдан ўтказиш тартибини бир ҳафта муддатда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тавсия қилинсин.
4. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари мулкий жавобгарлик қаратилиши мумкин бўлган ўз маблағлари манбалари мавжудлиги билан тасдиқланадиган суммага импорт контрактлари тузиш ҳуқуқига эгадирлар. Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан давлат буюртмалари доирасида тузиладиган импорт контрактлари бундан мустасно.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ташқи савдо операцияларини амалга оширишда хорижий валютадаги маблағлардан фойдаланиш устидан назоратни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 13 мартдаги 95-сон қарорининг импорт битишувлари паспортларини расмийлаштиришга оид қисми товарларни нақд пулга сотган ҳолда уларни консигнация шартларида импорт қилувчи Марказий банк патентлари эгаларига татбиқ этилсин.
«Мазкур Низомнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар олиб келинишини ёки резидентларга хизматлар кўрсатилишини назарда тутувчи барча битишувларга татбиқ этилади».
Вазирлар Маҳкамасининг «Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 20 мартдаги 114-сон қарорининг 2-иловасига ушбу қарорнинг 1-иловасига мувофиқ тузатишлар киритилсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 1 октябрь,
342-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 1 октябрдаги 342-сон қарорига 1-ИЛОВА
Импорт бож пошлиналари
ставкалари
Товар гуруҳи рақами
Товарнинг қисқача номи
Ташқи иқтисодий фаолият ТН коди
Пошлина ставкалари (контракт қийматига нисбатан фоизларда)
Товарлар импорт қилиш (ишлар ва хизматлар)нинг барча турларига, қуйидагилардан ташқари:
06
Букетлар ясаш учун ёки манзара мақсадлари учун яроқли бўлган янги, қуритилган, бўялган, оқартирилган, шимдирилган ёки бошқача усуллар билан ишлов берилган терилган гуллар ва ғунчалар, шунингдек, барглар, шохлар ва ўсимликларнинг гулсиз ва ғунчаларсиз бошқа бўлаклари
0603-0604
20
07
Сабзавотлар ва баъзи бир бошқа илдизмевали ўсимликлар:
Янги ва совитилган томатлар
070200
20
Бошпиёз
070310000
20
Саримсоқ
070320000
20
бодринг
0707
20
Қисқа муддатли сақлаш учун консерваланган сабзавотлар ва қуритилган сабзавотлар
0711—0712
20
08
Ейиладиган мевалар ва ёнғоқлар; цитрус ва полиз экинлари пўсти ва пўчоқлари
Сабзавот, мева, ёнғоқ ёки ўсимликларнинг бошқа бўлакларини қайта ишлаш маҳсулотлари:
Бодринглар ва майда бодринглар (корнишонлар)
2001 10 000
30
Бошпиёз
2001 20 000
30
Сирка ёки сирка кислотаси қўшмай тайёрланган ёки конверсаланган томатлар
2002
30
Бошқа сабзавот ва ёнғоқлар
2004—2008
30
Мева шарбатлари
200950—200990
30
Мева шарбатлари (цитрус ва бошқалар)
200911—200940
20
21
Бошқа ҳар хил озиқ-овқат маҳсулотлари:
Кетчуп ва бошқа томат соуслари
210320000
30
22
Спиртли ва спиртсиз ичимликлар (сиркадан ташқари)
22 (2209 дан ташқари)
30
Сувлар, шу жумладан, минерал сувлар
2202
20
Пиво-солодко
2203
30
23
Ит ва мушуклар учун чакана савдо мақсадида қадоқланган озуқалар
230910
30
24
Сигаралар (жумладан, учи қирқилган сигаралар), сигариллалар (ингичка сигаралар) ва тамаки ёки унинг ўрнини босувчилардан тайёрланган сигаретлар
2402
30
25
Ош тузи
250100910
10
27
Дизель ёнилғиси
271000590
30
33
Атторлик моллари
3303—3307
10
34
Автокосметика
340530 340540 340590
30
37
Фото ва кинотоварлар
3705
5
39
Кийим-бошларни безаш учун буюмлар ва уларнинг пластмассадан тайёрланган аксесуарлари
392620
20
46
Тўқиш учун похол, альфа ва бошқа материаллардан тайёрланган буюмлар
46
20
49
Реклама материаллари, товар каталоглари ва шунга ўхшаш маҳсулотлар
491110000
20
52
Калава ип ва ип газлама
52
10
53
Бошқа ўсимлик тўқима толалари
53
10
56
Момиқ, намат ва нотўқима материаллар
56
5
57
Гиламлар ва ерга тўшаладиган бошқа тўқма буюмлар
5701—5705
40
59
Линолеум
5904
10
60
Машинада ва қўлда тўқилган трикотаж полотнолар
60
10
61
Трикотаж кийим-бошлар (болалар кийим-бошларидан бошқа) ва уларга тегишли нарсалар*
6101—6110, 6112—6114, 6116, 6117
10
62
Тўқима кийим-бошлар (болалар кийим-бошларидан бошқа) ва уларга тегишли нарсалар
61
10
63
Бошқа тайёр тўқима буюмлар Сочиқ-дастурхон, пардоз-андоз, ошхона сочиқлари Илгари истеъмолда бўлган кийим-бошлар ва илгари истеъмолда бўлган бошқа буюмлар*
630240—630299000 6309
20 30
65
Бош кийимлар
6501, 6502, 6503, 6504, 6505, 6506,
10
66
Соябонлар, ҳассалар
6601, 6602
10
67
Сунъий гуллар, барглар, мевалар ва уларнинг бўлаклари; улардан тайёрланган буюмлар
* Европа Кенгаши мамлакатлари билан тузилган Тўқимачилик ва кийим-бошлар билан савдо қилиш тўғрисидаги битимга мувофиқ, кўрсатиб ўтилган позицияларга нисбатан, Битимда қайд қилинган бож пошлиналари ставкалари амал қилади.
Янги енгил автомобиллар учун импорт бож пошлиналари ставкалари — Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 3 сентябрдаги 304-сон қарорига 4-иловага мувофиқ.
Илгари истеъмолда бўлган автомобиллар учун импорт бож пошлиналари ставкалари — Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 20 мартдаги 114-сон қарорига 2-иловага мувофиқ
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 1 октябрдаги 342-сон қарорига 2-ИЛОВА
Импорт контрактларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида рўйхатдан ўтказиш
ТАРТИБИ
Мазкур Тартиб республиканинг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан тузиладиган импорт операциялари бўйича контрактлар, шартномалар (кейинги ўринларда контрактлар деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида рўйхатдан ўтказиш механизмини белгилайди.
Контрактларни рўйхатга олишдан асосий мақсад импорт операцияларини амалга ошириш ва уларнинг бажарилишини назорат қилишда Ўзбекистон Республикасининг давлат манфаатларини ҳамда хўжалик юритувчи субъектлари манфаатларини ҳимоя қилиш, истеъмолчини сифатсиз товарлар етказиб берилишидан ва ишлаб чиқарувчини демпинг нархлар бўйича товар етказиб беришдан ҳимоя қилиш, импорт квоталаридан фойдаланишни назорат қилиш механизмини яратиш, хорижий валютадаги операцияларни тартибга солиш ҳамда хорижий валютадаги маблағлардан белгиланган мақсадда фойдаланиш устидан таъсирчан назорат ўрнатишдир.
Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида Вазирлар Маҳкамасининг бевосита тасарруфида бўлган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тузиладиган контрактлар рўйхатдан ўтказилади. Хўжалик юритувчи бошқа субъектлар контрактларни Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг минтақавий бошқармаларида рўйхатдан ўтказадилар.
I. Контрактлар Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига ёки унинг минтақавий бошқармаларига тақдим этиладиган қуйидаги ҳужжатлар асосида рўйхатдан ўтказилади:
ариза;
контрактнинг асл нусхаси ва унинг 1 нусхаси;
жўнатишга тайёрланган товарнинг келиб чиқиши сертификати ёки товарнинг келиб чиқиши тўғрисида кафолат хати, мувофиқлик сертификати;
ваколатли банкнинг импорт қилувчининг тўлов қобилияти тўғрисидаги маълумотномаси;
ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиси гувоҳномаси;
импорт қилувчи Уставининг нусхаси (ҳар йили бир марта тақдим этилади);
рақобат варақаси.
II. Қуйидагилар рўйхатдан ўтказишда асосий шартлар ҳисобланади:
контрактнинг халқаро савдо ҳуқуқининг умумий равишда қабул қилинган меъёрларига мувофиқлиги;
контрактнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ва норматив ҳужжатларига мувофиқлиги;
контрактнинг Ўзбекистон Республикаси томонидан бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотлар олдида қабул қилинган мажбуриятларга мувофиқлиги;
контрактда кўрсатилган нархларнинг ўртача жаҳон ҳамда консалтинг фирмалари ва «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси ҳузуридаги Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш республика маркази хулосалари асосида вужудга келган бозор конъюнктурасига мувофиқлиги;
махсус товарлар, технологик асбоб-ускуналар, технология (ноу-хаулар, уларга патент ва лицензиялар импорт қилинган ҳолларда ваколатли вазирликлар ва идоралар хулосаларининг мавжудлиги.
III. Контрактга қўйиладиган асосий талаблар
Намунавий контрактда қуйидаги асосий бўлимлар бўлиши лозим:
1. Контрактнинг кириш қисми ёки контракт матнидан олдин келувчи ҳамда контракт рақами, контракт тузилган жойи ва вақти, битишувни амалга оширувчи томонларнинг аталишини ўз ичига олган преамбуласи.
2. Контрактнинг товар номи, унинг тавсифи ва сони ҳамда сифати бўйича ассортименти кўрсатиладиган предмети.
3. Товарнинг миқдори, миқдорни белгилаш тартиби, Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган ўлчов ва оғирлик тизимларига мувофиқ ўлчов бирликларида белгиланади.
4. Товарнинг сифат жиҳатидан тавсифи товарнинг ундан муайян мақсадда фойдаланиш учун яроқлилигини акс эттирувчи хусусиятлари йиғиндисини белгилайди.
5. Етказиб беришнинг базис шартлари сотувчи ва харидорнинг товарни етказишга оид (транспорт харажатлари, суғурта) мажбуриятларини ва товарнинг бехос нобуд бўлиши ёки зарарланиши таваккалчилигини сотувчидан харидорга (ИНКОТЕРМС халқаро қоидалари бўйича) ўтказиш вақтини белгилайди.
6. Контрактга олдиндан розилик билдириш. Контрактнинг ҳар бир саҳифасига, шунингдек ҳар бир тузатишга томонлар олдиндан розилик билдиришлари лозим.
7. Контрактнинг эркин муомаладаги валютада кўрсатиладиган умумий суммаси.
10. Ўраш-жойлаш. Товар хусусиятига кўра товарни ўраш-жойлаш зарур бўлган ҳолларда контрактга ўраш-жойлашнинг тури ва хусусияти, унинг сифати ўлчамлари, тўлов усули, шунингдек ўраб-жойланган ҳар бир ўринни маркалашга оид кўрсатмаларни ўз ичига олган шартлар киритилади.
11. Жўнатиш тартиби. «Сотувчига товарнинг жўнатишга тайёрлиги ва жўнатишнинг амалга оширилганлиги тўғрисида харидорни хабардор қилиш вазифаси юкланади, шунингдек бу вазифани бажариш тартиби белгиланади.
12. Топшириш-қабул қилиш тартиби. Товарни топшириш дейилганда товарнинг сотувчи томонидан контракт шартларига мувофиқ харидорга мулк сифатида берилганлиги тушунилади. Бунинг натижасида харидор товар устидан тўла назоратни амалга ошириш имконига эга бўлади (тасарруф этиш ҳужжатларининг топширилишига товарнинг ўзини бериш сифатида қаралади).
13. Рекламация. Етказиб берилган товар сифати ва миқдорининг контракт шартларига мувофиқ эмаслиги муносабати билан харидор томонидан сотувчига қўйиладиган эътирозлар. Томонлар контрактда рекламация тақдим этиш тартиби, рекламация билдирилиши мумкин бўлган муддат, рекламация билдирилганлиги муносабати билан томонларнинг ҳуқуқи ва мажбуриятлари, рекламацияларни ҳал этиш усулларини белгилаб қўядилар.
14. Кафолатлар. Машина ва асбоб-ускуналар, шунингдек сертификатланадиган бошқа товарларга контрактда сотувчи муайян кафолат муддати мобайнида товарнинг сифати учун жавобгарликни ўз зиммасига олади. Бу ҳолда сотувчи томонидан бериладиган кафолат миқдори, товар хавфсизлигига мувофиқлик сертификати, кафолат муддати, товарнинг нуқсонлилиги ёки унинг контрактга мувофиқ эмаслиги аниқланганда сотувчининг мажбуриятлари белгилаб қўйилади.
15. Шартнома бажарилишини таъминловчи шарт-шароитлар, шартномадаги шартларни бир-бирига нисбатан ўз мажбуриятларини бажармаган томон тўлайдиган пенялар, боқимандалар, жарималар кўринишидаги турли хил санкциялар белгилашни ўз ичига олувчи жарима санкциялари.
16. Енгиб бўлмайдиган кучларнинг таъсири тўғрисида қўшимча тушунтириш (форс-мажор). Харид қилиш-сотиш контрактлари контракт тузилганидан сўнг контрактни бажаришга тўсқинлик қилувчи томонларга боғлиқ бўлмаган вазиятлар юзага келган ҳолларда контракт бўйича мажбуриятларни бажариш муддатини кечиктиришга рухсат этиладиган ёки томонларни контракт бўйича мажбуриятларни тўлиқ ёки қисман бажаришдан умуман озод этадиган шартларни ўз ичига олади.
17. Ҳакамлик. Томонлар ўртасида пайдо бўлиши мумкин бўлган ва икки томонлама асосда ҳал этиш мумкин бўлмаган баҳсларни ҳал этиш тартиби белгиланади. Бунда ушбу контракт бўйича баҳсларни кўриб чиқиш жойи ҳамда кўриб чиқувчи орган аниқлаштирилади.
18. Контрактнинг амалга кириши. Контракт Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида ва ваколатли банкларда рўйхатдан ўтказилганидан кейин амалга киради.
IV. Рўйхатга олиш муддатлари ва шакли
Контрактлар улар имзолангандан сўнг беш иш куни мобайнида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ёки унинг минтақавий бошқармаларига рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилиши лозим.
Контракт Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ёки унинг минтақавий бошқармасига мурожаат қилувчидан ҳужжатлар келиб тушган вақтдан бошлаб ўн иш куни мобайнида рўйхатдан ўтказилади.
Ижобий қарор қабул қилинганда контракт белгиланган шаклдаги дафтарда рўйхатдан ўтказилади. Контракт асл нусхасининг ҳар бир саҳифасига у Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида ёки унинг минтақавий бошқармаларида рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи бошқарма бошлиғи имзоси билан штамп қўйилади ҳамда мурожаат этувчига қайтарилади,
V. Қуйидагилар рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асос ҳисобланади:
тақдим этилган контрактларнинг халқаро cавдо ҳуқуқининг умумий қабул қилинган меъёрлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига номувофиқлиги;
контрактни имзолаш пайтида жаҳон бозорида шаклланган нархлар даражасига нисбатан контракт нархларининг ошириб юборилиши. Бу ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, консалтинг фирмалари ҳамда «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси ҳузуридаги Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш республика маркази хорижий шерикни танлашда ёрдам кўрсатадилар;
контракт суммасининг мулкий жавобгарлик қаратилиши мумкин бўлган ўз маблағлари миқдоридан ошиб кетиши;
импорт қилувчининг тўлов муддати ўтиб кетган кредиторлик қарзи ва бюджетга тўлов бўйича қарзи мавжудлиги;
давлат хўжалик юритувчи субъектлари томонидан маънавий ва жисмоний эскирган, иқтисодий самарасиз асбоб-ускуналар ва технологиялар харид қилиниши (ФТДҚ, «Ўздавстандарт» маркази, Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси хулосаларига асосан);
экологик жиҳатдан зарарли технологиялар (патентлар, лицензиялар, ноу-хау), асбоб-ускуналар ва бошқа товарлар импорт қилиниши (Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ўздавстандарт» маркази хулосаларига асосан);
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг дори-дармонлар экспорти ва импорти юзасидан ҳамда «Ўзфармсаноат» концернининг дори-дармонлар ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган доривор ўсимлик хом ашёси ва биологик келиб чиққан хом ашё импорти юзасидан салбий хулосаси;
валюта ресурсларининг, конвертациялашга патентнинг мавжуд эмаслиги;
товарларнинг келиб чиқиши ҳамда сифат бўйича мувофиқлик сертификатларининг мавжуд эмаслиги.
Рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарор асосланган бўлиши лозим ва мурожаат этувчига ёзма шаклда жўнатилади.
Рўйхатдан ўтказишнинг асоссиз рад этилиши юзасидан шикоятлар суд тартибида кўриб чиқилиши мумкин.
VI. Якуний қоидалар
Импорт қилувчилар мурожаатлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати топшириқларига асосан зарур ҳолларда ташқи савдо операцияларини амалга оширишда энг қулай шароитлар яратиш, товарлар ва хизматларнинг жаҳон бозорига чиқувчи Ўзбекистон Республикаси хўжалик юритувчи субъектларининг етарли даражада ваколатлилиги ва нуфузини қўллаб-қувватлаш мақсадида, шунингдек ҳукуматлараро шартномалар ва битимлар доирасида амалга ошириладиган етказиб беришлари юзасидан тузилиши мўлжалланаётган контрактлар лойиҳаларининг, кейинчалик уларни мурожаат қилинганда рўйхатдан ўтказиш шарти билан, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва унинг минтақавий бошқармалари томонидан дастлабки экспертизаси ўтказилиши мумкин.