Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
«Paxtasanoat ilmiy markazi» акциядорлик жамияти фаолиятини янада самарали ташкил этиш учун зарур инфратузилма яратиш ҳамда унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчаси, 8-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотларнинг 15 973 м.кв қисми (кейинги ўринларда — объект) моддий маданий мерос сифатида ўз қимматини йўқотганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан объект Моддий маданий мерос объектларининг давлат кадастридан чиқарилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг объектни «Paxtasanoat ilmiy markazi» акциядорлик жамиятига (кейинги ўринларда — «Paxtasanoat ilmiy markazi» АЖ) унинг устав капиталида давлат улушини шакллантириш ҳисобига бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги уч ой муддатда объект баҳоланган қийматда «Paxtasanoat ilmiy markazi» АЖ устав капиталига берилишини таъминласин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги 846-сон қарори билан тасдиқланган Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари
миллий рўйхатига иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори С.Х. Бекенов зиммасига юклансин.
309-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин: