1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.14.00.00 Солиқ тўловчиларнинг ҳисоби. Солиқ ҳисоботи]
[ТСЗ:
1.Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар]
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
Солиқ тўловчилар тўғрисида ҳисоб маълумотларини юритиш, бу маълумотларни учинчи шахсларга тақдим этиш, шунингдек солиқ тўловчиларининг айрим тоифалари учун маълумотлар таркибини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 30 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3237]
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 15 ва 132-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.13.00.00 Солиққа оид иш юритув;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.08.00 Ахборотни тақдим қилиш. Ахборот хизматлари]
1. Солиқ тўловчилар тўғрисида ҳисоб маълумотларини юритиш, бу маълумотларни учинчи шахсларга тақдим этиш, шунингдек солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари учун маълумотлар таркибини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши]
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. МУСАЕВ
Тошкент ш.,
2020 йил 27 апрель,
2020-06-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 27 апрелдаги 2020-06-сон қарорига ИЛОВА
Солиқ тўловчилар тўғрисида ҳисоб маълумотларини юритиш, бу маълумотларни учинчи шахсларга тақдим этиш, шунингдек солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари учун маълумотлар таркибини шакллантириш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Низом давлат солиқ хизмати органлари (бундан буён матнда солиқ органлари деб юритилади) томонидан солиқ тўловчилар тўғрисидаги ҳисоб маълумотларини юритиш, бу маълумотларни учинчи шахсларга тақдим этиш, шунингдек солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари учун маълумотлар таркибини шакллантириш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 4 октябрдаги 2022-29-сонли қарори (рўйхат рақами 3237-2, 31.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2022 й., 10/22/3237-2/0978-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
солиқ тўловчи — Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (бундан буён матнда Солиқ кодекси деб юритилади) мувофиқ зиммасига белгиланган солиқлар ҳамда йиғимларни тўлаш мажбурияти юклатилган юридик ва жисмоний шахслар;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 4 октябрдаги 2022-29-сонли қарори (рўйхат рақами 3237-2, 31.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2022 й., 10/22/3237-2/0978-сон)
солиқ тўловчи тўғрисида ҳисоб маълумотлари — солиқ органларига солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган маълумотлар, шунингдек Солиқ кодексининг 133-моддасида назарда тутилган тартибда давлат органлари, муассасалари ва ташкилотлари томонидан тақдим этилган маълумотлар;
учинчи шахс — ўз фаолиятида қонунчиликда тақиқланмаган мақсадларда фойдаланиш учун солиқ тўловчига доир маълумотларни тақдим этиш юзасидан солиқ органларига ёки «Ишончли ҳамкор» автоматлаштирилган ахборот тизими (бундан буён матнда «Ишончли ҳамкор» ААТ деб юритилади)» орқали мурожаат қилган шахс;
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 4 октябрдаги 2022-29-сонли қарори (рўйхат рақами 3237-2, 31.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2022 й., 10/22/3237-2/0978-сон)
контрагент — солиқ тўловчи билан хўжалик муносабатларида шартнома тузувчи тараф;
маълумотларни трансчегаравий узатиш — солиқ тўловчи тўғрисида ҳисоб маълумотларни солиқ органлари томонидан республика ҳудудидан ташқарига Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган ҳолларда узатиш;
солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари — тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари иштирокидаги юридик шахслар, махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчилари, маҳсулот тақсимотига оид битимлар иштирокчилари, адвокатлар ҳайъатлари, адвокатлик фирмалари, адвокатлик бюролари ва адвокатлар ҳамда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар;
«Ишончли ҳамкор» ААТ — солиқ тўловчилар тўғрисидаги солиқ сирини ташкил этмайдиган маълумотлар ва ҳисоб маълумотлар, ҳисобварақ-фактуралар ва чекларда кўрсатилган маҳсулотларнинг (товар ва хизматларнинг) ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификация кодларини, шунингдек, мажбурий маркировкаланган маҳсулотлар бўйича таҳлилий ва қайта ишланган маълумотларни учинчи шахсларга реал вақт режимида юбориш имкониятига эга автоматлаштирилган ахборот тизими.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 4 октябрдаги 2022-29-сонли қарорига (рўйхат рақами 3237-2, 31.10.2022 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2022 й., 10/22/3237-2/0978-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.13.00.00 Солиққа оид иш юритув]
2. Солиқ органларига солиқ тўловчи томонидан, шунингдек давлат органлари, муассасалари ва ташкилотлари томонидан тақдим этилган солиқ тўловчи тўғрисидаги қуйидаги ҳисоб маълумотлари солиқ сирини ташкил этади:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш]
тадбиркорлик субъекти бўлган юридик ва жисмоний шахсларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органлардан олинган юридик шахсларнинг давлат реестридан кўчирма, бундан солиқ сири ҳисобланмайдиган маълумотлар мустасно;
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.06.00 Паспорт ва виза режимлари]
ички ишлар органларидан олинган паспорт ёки идентификация ID-карта маълумотлари, бундан жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) мустасно;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 4 октябрдаги 2022-29-сонли қарори (рўйхат рақами 3237-2, 31.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2022 й., 10/22/3237-2/0978-сон)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.04.00.00 Фуқаролик қонунчилиги объектлари / 03.04.03.00 Моддий неъматлар / 03.04.03.02 Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олиш]
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказувчи органлардан олинган тегишли ҳудудда жойлашган ер участкаси ва бошқа кўчмас мулк, унинг мулкдорлари (эгалари) тўғрисидаги маълумотлар;
табиий ресурслардан фойдаланувчиларни ҳисобга олишни ва (ёки) уларни рўйхатдан ўтказишни, шунингдек табиий ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятни лицензиялашни амалга оширувчи органлардан олинган лицензия ва рухсатномалар тўғрисидаги маълумотлар;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.03.00 Ер ости ва ер усти сувларининг давлат ҳисоби. Давлат сув кадастри. Сув объектлари мониторинги]
сув ресурсларини ҳисобга олишни амалга оширувчи органлардан олинган ўлчов асбобларисиз фойдаланилган сув ҳажмлари тўғрисидаги маълумотлар;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.06.00 Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш. Рухсат бериш (шунингдек, 02.08.06.00га қаранг) / 09.01.06.02 Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тартиби]
лицензиялар ва (ёки) бошқа рухсат этувчи ҳужжатларни берадиган органлардан олинган шундай ҳужжатлар берилганлиги, бекор қилинганлиги, тўхтатиб турилганлиги ёки уларнинг амал қилиши тугатилганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
чет эл юридик шахсларининг ваколатхоналарини аккредитациядан ўтказишни амалга оширувчи органлар ҳамда ташкилотлардан олинган чет эл юридик шахсларининг ваколатхоналари аккредитациядан ўтказилганлиги (аккредитациядан маҳрум этилганлиги) тўғрисидаги маълумотлар;
халқаро ташкилотларнинг ҳамда чет эл нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари реестрини юритиш ваколатига эга бўлган органдан олинган мазкур реестрга тегишли тарзда киритилганлик (реестрдаги ўзгартиришлар) тўғрисидаги маълумотлар;
васийлик ва ҳомийлик органларидан олинган мол-мулк мулкдорлари (эгалари) бўлган жисмоний шахсларга нисбатан васийлик, ҳомийлик ҳамда мол-мулк бошқаруви белгиланганлиги тўғрисида, шу жумладан мол-мулк мулкдори (эгаси) бўлган боланинг васий оилага топширилганлиги ҳақида, шу жумладан мазкур васийлик, ҳомийлик ва мол-мулк бошқаруви билан боғлиқ кейинги ўзгартиришлар тўғрисидаги маълумотлар;
[ОКОЗ:
1.18.00.00.00 ПРОКУРАТУРА. АДВОКАТУРА. НОТАРИАТ. ЮРИДИК ХИЗМАТ. АДЛИЯ ОРГАНЛАРИ / 18.03.00.00 Нотариал фаолият / 18.03.06.00 Нотариал фаолият ва уни амалга ошириш қоидалари]
нотариуслардан олинган кўчмас мулк олди-сотди шартномалари, мол-мулк ижараси шартномалари тасдиқланганлиги ва ижара ҳақи миқдори, меросга эгалик қилиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномалар берилганлиги ҳамда ҳадя этиш шартномалари нотариал тарзда тасдиқланганлиги ҳақидаги маълумотлар;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.09.00 Меҳнат миграцияси]
чет эллик фуқароларга ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларга ишлаш учун рухсатномалар ёки патентлар беришни амалга оширувчи органлардан олинган чет эллик фуқаролар ёхуд фуқаролиги бўлмаган шахслар турган жойи бўйича миграция ҳисобига қўйилганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.02.00 Қимматли қоғозлар бозорининг умумий қоидалари]
қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийсидан олинган ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборотлар;
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.08.00.00 Божхона расмийлаштируви]
божхона органларидан олинган импорт операциялари тўғрисидаги, товарлар божхона чегарасини кесиб ўтганидан кейин экспорт операциялари бўйича, шунингдек, товарларни олиб ўтиш, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали электрон тижорат шаклида амалга оширилган товарларни олиб ўтиш ҳақидаги, Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг божхона омборларида товарлар сақланаётганлиги фактлари тўғрисидаги ахборотлар;
(2-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025 йил 17 мартдаги 2025-05-сонли қарори (рўйхат рақами 3237-3, 04.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2025 й., 10/25/3237-3/0303-сон)
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.03.00 Интернет жаҳон ахборот тармоғи]
Интернет жаҳон ахборот тармоғи миллий сегментининг домен номлари тизимини белгиловчи органдан олинган домен номларининг маъмурлари тўғрисидаги ахборотлар.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.05.00 Фойдаланиш чекланган ахборот / 12.03.05.05 Фойдаланиш чекланган бошқа ахборотлар]
3. Солиқ органларига солиқ тўловчи томонидан, шунингдек давлат органлари, муассасалари ва ташкилотлари томонидан тақдим этилган солиқ тўловчи тўғрисидаги қуйидаги ҳисоб маълумотлари солиқ сири ҳисобланмайди:
ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган, шу жумладан эгасининг розилиги билан шундай фойдаланиш имкони яратилган маълумотлар;
юридик шахслар учун — солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), жисмоний шахслар учун — жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) тўғрисидаги маълумотлар;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 4 октябрдаги 2022-29-сонли қарори (рўйхат рақами 3237-2, 31.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2022 й., 10/22/3237-2/0978-сон)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 сентябрдаги 539-сон қарори билан тасдиқланган Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низомда белгиланган солиқ тўловчиларнинг очиқ турдаги маълумотлар таркибига киритилган ҳисоб маълумотлари.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 4 октябрдаги 2022-29-сонли қарорига (рўйхат рақами 3237-2, 31.10.2022 й.) асосан хатбоши билан тўлдрилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2022 й., 10/22/3237-2/0978-сон)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.01.00 Умумий қоидалар]
4. Солиқ тўловчи бўйича солиқ сири ҳисобланадиган маълумотларни учинчи шахсларга бериш тақиқланади, бундан қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.06.00 Шахсга доир маълумотлар ва уларнинг ҳимояси]
5. Муайян жисмоний шахсга тааллуқли бўлган ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган шахсга доир маълумотларни учинчи шахсларга тақдим этиш Ўзбекистон Республикасининг «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Солиқ тўловчилар тўғрисидаги ҳисоб маълумотлари
солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилишлари ва бу қоидабузарликлар учун жавобгарлик чоралари тўғрисидаги маълумотлар;
солиқ тўловчилар томонидан қўлланиладиган солиқ режимлари ва қўшилган қиймат солиғини тўловчилар сифатида ҳисобга қўйилганлик тўғрисидаги маълумотлар;
тўланган солиқларнинг ва солиқ қарзининг суммалари ҳақидаги маълумотлар;
ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сони тўғрисидаги маълумотлар;
молиявий ҳисобот маълумотлари бўйича даромадлар ва харажатлар суммалари тўғрисидаги маълумотлар;
Ўзбекистон Республикасининг резидентлари бўлган иштирокчилар солиқ тўловчисининг идентификация рақами, чет эллик иштирокчининг мамлакати ҳамда ҳар бир муассиснинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улуши кўрсатилган ҳолда иштирокчиларнинг тўлиқ таркиби — тижорат ташкилотлари учун.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 4 октябрдаги 2022-29-сонли қарори (рўйхат рақами 3237-2, 31.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2022 й., 10/22/3237-2/0978-сон)
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.06.00 Шахсга доир маълумотлар ва уларнинг ҳимояси]
7. Жисмоний шахслар тўғрисидаги ҳисоб маълумотлари таркибига уларнинг қуйидаги шахсий маълумотлари киритилади:
фамилияси, исми, отасининг исми;
фуқаролиги;
жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами;
паспортининг серияси ва рақами, берилган санаси ва жойи ёки идентификация ID-карта маълумотлари;
яшаш жойи (манзили).
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 4 октябрдаги 2022-29-сонли қарори (рўйхат рақами 3237-2, 31.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2022 й., 10/22/3237-2/0978-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш]
8. Якка тартибдаги тадбиркорлар учун ҳисоб маълумотлари таркибига мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилган маълумотлардан ташқари, қуйидагилар ҳам киритилади:
давлат рўйхатидан ўтказилган сана, жойи ва рақами;
фаолият тури;
фаолият амалга ошириладиган жой.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.04.00 Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари]
9. Чет эл юридик шахсларининг ҳисоб маълумотлари таркибига қуйидагилар киради:
рўйхатдан ўтказилган мамлакатнинг рўйхатга олиш органи томонидан берилган рўйхатдан ўтказиш рақами;
рўйхатга олинган мамлакатнинг солиқ органи томонидан берилган солиқ тўловчининг хос рақами;
раҳбарининг (ваколатли шахснинг) фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт серияси ва рақами ёки идентификация ID-карта маълумотлари, электрон почта манзили ва телефон рақами;
(9-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 10 июндаги 2021-25-сонли қарори (рўйхат рақами 3237-1, 14.06.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.06.2021 й., 10/21/3237-1/0862-сон)
алоҳида бўлинмалар тўғрисидаги маълумотлар — фаолиятини алоҳида бўлинмалар орқали амалга оширадиган чет эл юридик шахслари учун.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.07.00 Электрон тижорат. Электрон рақамли имзо (шунингдек, 12.03.02.02, 12.03.02.03ларга қаранг)]
10. Солиқ кодексининг 39-бобида назарда тутилган электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахсларининг ҳисоб маълумотлари таркибига ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатилган маълумотлардан ташқари, қуйидагилар ҳам киритилади:
Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайти ва хизмат кўрсатаётган веб-сайти;
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.13.00.00 Солиққа оид иш юритув]
101. Солиқ тўловчи солиқ органларининг маълумотлар базасида мавжуд бўлган ўз ҳисоб маълумотларини солиқ органининг сўровига кўра солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали тасдиқлаши керак.
(101-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 4 октябрдаги 2022-29-сонли қарорига (рўйхат рақами 3237-2, 31.10.2022 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2022 й., 10/22/3237-2/0978-сон)
3-боб. Солиқ тўловчилар тўғрисидаги ҳисоб маълумотларини юритиш тартиби
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.13.00.00 Солиққа оид иш юритув]
11. Солиқ тўловчилар тўғрисидаги ҳисоб маълумотларини юритиш юридик шахслар учун солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), жисмоний шахслар учун жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) асосида амалга оширилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 4 октябрдаги 2022-29-сонли қарори (рўйхат рақами 3237-2, 31.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2022 й., 10/22/3237-2/0978-сон)
12. Солиқ тўловчилар тўғрисидаги ҳисоб маълумотларини юритиш маълумотларни киритишни ва ушбу маълумотларни ўзгартиришни ўз ичига олади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.04.00 Очиқ ва умумфойдаланиши мумкин бўлган ахборот. Давлат ахборот ресурслари]
13. Солиқ тўловчилар тўғрисидаги ҳисоб маълумотлари Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестрига киритилади.
14. Солиқ тўловчилар тўғрисидаги ҳисоб маълумотларига ўзгартириш киритиш солиқ тўловчи томонидан солиқ органларига тақдим этилган маълумотлар ва (ёки) Солиқ кодексининг 133-моддасида назарда тутилган тартибда давлат органлари, муассасалари ва ташкилотларидан олинган маълумотлар асосида солиқ тўловчи ҳисобга қўйилган ҳамда солиқ солиш объекти бўйича ҳисобга қўйилган солиқ органи томонидан амалга оширилади.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.02.00 Солиқ соҳасида бошқарув]
15. Йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилган солиқ тўловчиларнинг ҳисоб маълумотларига ўзгартириш киритиш Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси томонидан мазкур Низомга мувофиқ амалга оширилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 6 июлдаги 51-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3450, 31.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.08.2023 й., 10/23/3450/0546-сон)
4-боб. Солиқ тўловчилар тўғрисидаги ҳисоб маълумотларини учинчи шахсларга тақдим этиш тартиби
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.08.00 Ахборотни тақдим қилиш. Ахборот хизматлари]
16. Солиқ тўловчилар тўғрисидаги ҳисоб маълумотларини судларга, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ҳамда республика давлат бошқаруви органларига тақдим этиш Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси билан ўзаро электрон ахборот алмашиш бўйича тузилган битимлар асосида ахборот хавфсизлиги талабларига риоя қилган ҳолда электрон тарзда амалга оширилади.
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025 йил 17 мартдаги 2025-05-сонли қарори (рўйхат рақами 3237-3, 04.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2025 й., 10/25/3237-3/0303-сон)
Бунда, ўзаро электрон ахборот алмашиш тизими йўлга қўйилмаган ташкилотларга маълумотларни тақдим этиш, уларнинг сўрови асосида қоғоз шаклда амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.05.00 Фойдаланиш чекланган ахборот / 12.03.05.05 Фойдаланиш чекланган бошқа ахборотлар]
17. Солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотлардан фақат улардан фойдаланишга рухсат берилган мансабдор шахслар томонидан фойдаланиш имконияти яратилади.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.12.00.00 Жиноят-процессуал қонунчилиги / 16.12.01.00 Умумий қоидалар]
18. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 201-моддасига асосан судларга ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга уларнинг сўровига асосан солиқ сирини ташкил этувчи маълумотлар тақдим этилиши мумкин.
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.08.00.00 Ахборот хавфсизлиги, ахборотни ва ахборот жараёнлари ҳамда ахборотлаштириш соҳаси субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
19. Тижорат ташкилотларига солиқ тўловчилар тўғрисидаги ҳисоб маълумотлари ахборот хавфсизлиги талабларига риоя қилган ҳолда «Ишончли ҳамкор» ААТ орқали тақдим этилади.
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 4 октябрдаги 2022-29-сонли қарори (рўйхат рақами 3237-2, 31.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2022 й., 10/22/3237-2/0978-сон)
Бунда, солиқ сирини ташкил этувчи маълумотларни тақдим этиш солиқ тўловчининг розилиги билан амалга оширилади.
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш]
20. Солиқ тўловчилар тўғрисидаги ҳисоб маълумотларини жисмоний шахсларга тақдим этиш Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтидаги солиқ тўловчининг шахсий кабинети (бундан буён матнда шахсий кабинет деб юритилади) орқали реал вақт режимида амалга оширилади.
(20-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025 йил 17 мартдаги 2025-05-сонли қарори (рўйхат рақами 3237-3, 04.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2025 й., 10/25/3237-3/0303-сон)
Бунда, жисмоний шахслар томонидан ёзма тарзда мурожаат қилинганда маълумотларни тақдим этиш Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунида белгиланган тартибда амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
21. Солиқ тўловчи контрагентларни танлаш чоғида уларнинг солиқ органларида солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги ҳамда мазкур Низомнинг 3-бандида белгиланган маълумотларни олиши мумкин.
Солиқ тўловчига контрагент бўйича маълумотларни тақдим этиш шахсий кабинет ёки «Ишончли ҳамкор» ААТ орқали реал вақт режимида амалга оширилади.
(21-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 4 октябрдаги 2022-29-сонли қарори (рўйхат рақами 3237-2, 31.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2022 й., 10/22/3237-2/0978-сон)
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.05.00 Молия, солиқ ва божхона масалалари бўйича ҳамкорлик]
22. Солиқ тўловчилар тўғрисида ҳисоб маълумотларини трансчегаравий узатиш солиқ органлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган ҳолларда амалга оширилади.
Бунда, бошқа давлатларнинг солиқ органларига ёки бошқа тегишли органларига солиқ тўловчи тўғрисида сўралган маълумотларни тақдим этиш солиқ сирини ошкор этиш сирасига кирмайди.
5-боб. Cолиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари учун маълумотлар таркибини шакллантиришнинг ўзига хос хусусиятлари
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.04.00 Чет эл инвестициялари]
23. Тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари иштирокидаги юридик шахсларнинг маълумотлар таркиби қуйидагилар асосида шаклланади:
инвестициялар Ўзбекистон Республикасининг кафолатини тақдим этмасдан амалга оширилаётганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигидан олинган маълумотлар;
(23-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 6 июлдаги 51-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3450, 31.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.08.2023 й., 10/23/3450/0546-сон)
тўлиқ шакллантирилган устав капитали (фонди) ва корхонанинг устав капиталида (фондида) хорижий инвесторнинг улуши тўғрисида тегишли орган ва ташкилотлардан олинган маълумотлар.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.07.00 Махсус иқтисодий зоналар]
24. Махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчилари бўйича маълумотлар таркибига махсус зоналар дирекциялари томонидан тақдим этилган махсус зоналарнинг иштирокчилари махсус зоналар иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказилганлиги (иштирокчи мақомидан маҳрум этилгани) тўғрисидаги маълумотлар киритилади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.10.00 Маҳсулот тақсимотига оид битимлар]
25. Маҳсулот тақсимотига оид битимлар иштирокчилари бўйича маълумотлар таркибига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки у ваколат берган органдан олинган инвестор ёки юридик шахс мақомига эга бўлмаган юридик шахслар бирлашмаси инвестор сифатида иш юритаётган бўлса, бундай бирлашма иштирокчиларидан бирига берилган маҳсулот тақсимотига оид битимда кўрсатилган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензия тўғрисидаги (амал қилиш муддати ва бирлашманинг бошқа барча иштирокчилари тўғрисидаги) маълумотлар киритилади.
[ОКОЗ:
1.18.00.00.00 ПРОКУРАТУРА. АДВОКАТУРА. НОТАРИАТ. ЮРИДИК ХИЗМАТ. АДЛИЯ ОРГАНЛАРИ / 18.02.00.00 Адвокатлик фаолияти / 18.02.06.00 Адвокатлик фаолияти (лицензиялаш, ташкилий ҳуқуқий шакллари)]
26. Адвокатлар ҳайъати, адвокатлик фирмалари ва адвокатлик бюролари бўйича маълумотлар таркиби адлия органларидан олинган қуйидаги маълумотлар асосида шаклланади:
адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш учун берилган лицензияларнинг давлат реестридаги маълумотлар;
адвокатлик тузилмалари реестридаги маълумотлар;
адвокатлик тузилмаларининг почта манзили ўзгарганда бу ўзгаришлар тўғрисида олинган маълумотлар.
[ОКОЗ:
1.18.00.00.00 ПРОКУРАТУРА. АДВОКАТУРА. НОТАРИАТ. ЮРИДИК ХИЗМАТ. АДЛИЯ ОРГАНЛАРИ / 18.03.00.00 Нотариал фаолият / 18.03.04.00 Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус]
27. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар бўйича маълумотлар таркиби адлия органларидан олинган қуйидаги маълумотлар асосида шаклланади:
хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар тўғрисидаги (амал қилиши тўхтатиб турилган, тугатилган ва бекор қилинган) маълумотлар;
хусусий нотариал амалиёт билан шуғулланиш учун берилган лицензияларнинг давлат реестридаги маълумотлар.
28. Cолиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари учун маълумотлар таркиби ушбу Низомнинг 23 — 27-бандларида назарда тутилган маълумотлардан ташқари тегишли орган ва ташкилотлардан олинган маълумотлар асосида шакллантирилиши мумкин.
29. Учинчи шахс томонидан солиқ органларидан олинган солиқ сири ҳисобланган маълумотлар ва ахборотлардан фақат хизмат доирасида фойдаланилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 4 октябрдаги 2022-29-сонли қарори (рўйхат рақами 3237-2, 31.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2022 й., 10/22/3237-2/0978-сон)
30. Маълумотлардан фойдаланувчи корхоналар ва ташкилотларнинг мансабдор шахслари ҳамда фуқаролар солиқ органларидан олинган маълумотлар ва ахборотларнинг сир тутилишини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда таъминлашлари шарт.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Қонуни.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.17.00.00 Солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш. Солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик]
31. Солиқ органларидан олинган ахборотларни ўз ичига олган ҳужжатларнинг йўқотилиши ёки бундай маълумотларнинг ошкор этилиши қонунда назарда тутилган жавобгарликка сабаб бўлади.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.17.00.00 Солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш. Солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик]
32. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1753, 2153-моддалари.
33. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
2020 йил 27 апрель
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.05.2020 й., 10/20/3237/0713-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.06.2021 й., 10/21/3237-1/0862-сон, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 31.10.2022 й., 10/22/3237-2/0978-сон; 01.08.2023 й., 10/23/3450/0546-сон; 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон; 04.04.2025 й., 10/25/3237-3/0303-сон)