toggle_night_mode
Ҳужжат 01.01.2022 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлигини таъминлаш, хавфли ишлаб чиқариш объектларини ҳисобга олиш ва давлат реестрини юритиш тартибини белгилаш, шунингдек «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан ишлаб чиқариш назоратини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Хавфли ишлаб чиқариш объектларини ҳисобга олиш ва давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Хавфли ишлаб чиқариш объектида саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан ишлаб чиқариш назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбарлари идоравий мансуб ташкилотлар томонидан ушбу қарор билан тасдиқланган низомлар талабларига сўзсиз риоя этилишини таъминласинлар.
3. Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгандан кейин кучга киради.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раиси Б.В. Гулямов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 19 май,
291-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 майдаги 291-сон қарорига
1-ИЛОВА
Хавфли ишлаб чиқариш объектларини ҳисобга олиш ва давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом хавфли ишлаб чиқариш объектларини ҳисобга олиш ва давлат реестрини юритиш тартибини белгилайди.
Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг давлат реестрини юритиш хавфли ишлаб чиқариш объекти тўғрисидаги маълумотлар базасини яратиш, саноат хавфсизлиги соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги талабларининг таъминланиши мониторингини олиб бориш, шунингдек, рўйхатга олинган хавфли ишлаб чиқариш объектлари ва ушбу объектлардан фойдаланувчи ташкилотлар тўғрисида тизимли ахборотни тўплаш, таҳлил қилиш ва сақлаш мақсадида амалга оширилади.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
хавфли ишлаб чиқариш объекти (кейинги ўринларда — ХИЧО) — «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддасида белгиланган корхоналар ёки уларнинг цехлари, участкалари, майдончалари, шунингдек, бошқа ишлаб чиқариш объектлари;
хавфли ишлаб чиқариш объектлари давлат реестри (кейинги ўринларда — Реестр) — ХИЧО ва улардан фойдаланувчи ташкилотлар тўғрисида қоғоз ва электрон шакллардаги маълумотларни ўз ичига олувчи ягона ахборот маълумотлар базаси;
ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот — мулкчиликнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатьи назар ҳусусий мулк ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида унга тегишли бўлган ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот;
эксперт ташкилоти — саноат хавфсизлигини қонун ҳужжатларига мувофиқ экспертизадан ўтказадиган ва белгиланган тартибда аккредитация қилинган ташкилот.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-боб. Реестрда ҳисобга олинадиган ХИЧО
3. Белгиланган тартибда фойдаланишга қабул қилинган ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 10 декабрдаги 271-сон қарори билан тасдиқланган Хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда идентификациялашдан ўтган ХИЧО Реестрда мажбурий ҳисобга олинади.
Ижарага олинган ХИЧО ушбу объектлардан фойдаланувчи ташкилот — ижарага олувчи таркибида ҳисобга олинади.
4. Фойдаланишга қабул қилинган ХИЧО фойдаланишга қабул қилинган санадан ўттиз кундан кечиктирмасдан индентификацияланади. Идентификациялашдан ўтказилган ХИЧО уларни идентификациялаш санасидан ўттиз кундан кечиктирмасдан ҳисобга олиниши шарт.
3-боб. ХИЧОни ҳисобга олиш ва Реестрни юритиш
5. ХИЧОни ҳисобга олиш Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (кейинги ўринларда — Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси) томонидан ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича ХИЧО тўғрисидаги маълумотларни Реестрга киритиш орқали амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. ХИЧОни Реестрда ҳисобга олиш ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот ХИЧОни Реестрда ҳисобга олиш учун ХИЧОни саноат хавфсизлиги экспертизасидан ва идентификациялашдан ўтказиш натижалари тўғрисида эксперт ташкилотининг хулосаси олинган санадан ўн кундан кеч бўлмаган муддатда ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича ХИЧОнинг идентификация варақасини ўз ичига олган саноат хавфсизлиги экспертизаси натижалари тўғрисидаги хулосанинг нусхасини илова қилган ҳолда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига бевосита, почта алоқаси орқали ёки электрон шаклда ариза тақдим этилишини таъминлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳар бир ХИЧОни текширувдан ўтказиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдоридаги тўлов ундирилади.
Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар ташкилот раҳбарининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 774-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон)
8. У ҳақидаги маълумотлар давлат сирларига ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирга тегишли бўлган ХИЧОни Реестрда ҳисобга олиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Реестрни юритиш Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига юкланади ва қуйидаги тартиб-таомилларни ўз ичига олади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳисобга олиш рақамини бериш билан ХИЧО тўғрисидаги зарур ахборотни маълумотлар базасига киритиш;
ушбу Низомнинг 4-бобига мувофиқ ХИЧО тўғрисидаги маълумотларни даврий янгилаш ёки уни Реестрдан чиқариш.
10. Реестрни юритиш ахборотнинг қоғоз ва электрон шаклда сақланишини таъминлаш принципи бўйича амалга оширилади.
11. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ХИЧОни Реестрга киритиш учун ариза келиб тушган санадан бошлаб ўттиз кундан кўп бўлмаган муддатда тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда уларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини текширади, шунингдек, зарур ҳолларда жойига чиққан ҳолда ХИЧОнинг ушбу ҳужжатларга мувофиқлигига аниқлик киритиш мақсадида уни текширувдан ўтказади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Тақдим этилган ҳужжатлар бўйича эътирозлар мавжуд бўлганда, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ариза берувчига мавжуд эътироз ва камчиликларни бартараф этиш зарурлиги тўғрисида ариза қабул қилинган кундан бошлаб уч кундан ортиқ бўлмаган муддатда ёзма хабарнома юборади, хабарномада ариза берувчи эътироз ва камчиликларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли бўлган муддат кўрсатилади, бироқ ушбу муддат ёзма хабарнома олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кам бўлмаслиги керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. ХИЧОни Реестрга киритишни рад этиш учун асос бўлган эътироз ва камчиликлар ариза берувчи томонидан бартараф этилган тақдирда, тақдим этилган ҳужжатлар Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан уч иш куни давомида такроран кўриб чиқилади, тегишли маълумотлар Реестрга киритилади ҳамда бир ҳафта муддатда ариза берувчига ХИЧО Реестрга киритилганлиги тўғрисида хабарнома юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот қайта ташкил этилганда ёки номи ўзгарганда, унинг раҳбари аризасига асосан ХИЧО Реестрда қайта ҳисобга олинади.
15. ХИЧОни қайта ҳисобга олиш Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан ХИЧОни Реестрда ҳисобга олиш учун назарда тутилган тартибда тўлов ундирилмасдан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4-боб. Реестрга ўзгартиришлар киритиш ёки ХИЧОни Реестрдан чиқариш
16. Реестрда ҳисобга олинган ХИЧО тўғрисидаги маълумотлар ўзгарганда, ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот ўн иш куни мобайнида ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза бериш йўли билан ушбу ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларни Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
ХИЧОни реконструкция қилиш ёки техник жиҳатдан қайта жиҳозлашга лойиҳа ҳужжатларининг саноат хавфсизлиги экспертизаси хулосаси;
идентификация варақасини ўз ичига олган ХИЧОни саноат хавфсизлиги экспертизаси натижалари тўғрисидаги хулоса нусхаси.
17. ХИЧО тугатилган ёки фойдаланишдан чиқарилган тақдирда, аризага ХИЧОни тугатиш ёки фойдаланишдан чиқаришга лойиха ҳужжатларининг саноат хавфсизлиги экспертизасининг тегишли хулосаси илова қилинади.
18. Реестрга ўзгартириш киритиш ёки ХИЧОни Реестрдан чиқариш Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот томонидан ариза тақдим этилган санадан бошлаб ўн иш куни мобайнида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Реестрда ҳисобга олинган ХИЧО ижарага берилган тақдирда, ижарага берувчи ташкилот ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот — ижарага олувчи тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олувчи ҳужжатларни Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот тугатилган тақдирда, тугатиш комиссияси ёки бошқа ваколатли орган ХИЧОни Реестрдан чиқариш учун бир ҳафта муддатда ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда аризани қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига тақдим этиши шарт:
Кейинги таҳрирга қаранг.
ХИЧОни Реестрдан чиқариш учун асос бўлувчи ҳужжат нусхаси (муассиснинг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг, суднинг қарори, олди-сотди шартномаси);
мулкни топшириш ва қабул қилиш далолатномасининг нусхаси.
21. ХИЧО Реестрдан чиқарилганда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан ариза берувчига бир ҳафта муддатда бевосита почта алоқаси орқали ёки электрон шаклда тегишли хабарнома юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5-боб. Реестрдаги маълумотларни тақдим қилиш
22. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси мурожаатлар асосида Реестрдан кўчирмалар бериш йўли билан давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сир ва ахборотни ҳимоя қилиш бўйича талабларни ҳисобга олган ҳолда манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, Ўзбекистон Республикасининг жисмоний ва юридик шахсларига Реестрдан маълумотларни тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Реестрдан кўчирма бериш ёки уни бермасликни асослантирилган ҳолда рад этиш мурожаат келиб тушган кундан бошлаб ўн иш куни давомида амалга оширилади.
6-боб. ХИЧОни текширувдан ўтказишдан тушган маблағлардан фойдаланиш тартиби
24. ХИЧОни текширувдан ўтказишдан тушган маблағлар Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
25. Ушбу Низомнинг 12-бандида назарда тутилган ҳолларда ўтказилган маблағлар қайтарилмайди.
26. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг шахсий ғазна ҳисобварағига тушган маблағлар қолдиғи молиявий йил якунлари бўйича олиб қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7-боб. Якунловчи қоидалар
27. Реестрга киритиш учун зарур бўлган маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва уларнинг ўз вақтида Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига тақдим этилиши учун жавобгарлик ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилотларнинг раҳбарлари зиммасига юкланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
28. Эксперт ташкилотлари Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига тақдим этилаётган маълумотлар ва хулосаларнинг ҳаққонийлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгардирлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси унга юклатилган вазифа ва функциялар доирасида ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилотлар раҳбарларини ҳамда эксперт ташкилотларини ушбу Низом талабларини бузганлиги ёки била туриб ХИЧО тўғрисида ёлғон маълумотларни ва хулосаларни тақдим этганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиш чораларини кўради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
30. Ушбу Низом талабларига риоя этилмаганлиги учун ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот раҳбарлари қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Хавфли ишлаб чиқариш объектларини ҳисобга олиш ва давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Хавфли ишлаб чиқариш объектлари давлат реестри

Т/р

Сана

Ҳисобга олиш рақами*

Юқори турувчи ташкилотнинг номи (мавжуд бўлса)

ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилотнинг номи ва почта манзили

СТИР

ХИЧОнинг номи

1

2

3

4

5

6

7



ХИЧО жойлашган жой

ХИЧОнинг тури

ХИЧО цехлари, участкалари, майдончалари ва бошқа ишлаб чиқариш объектларининг номи

ВМнинг 2008 йил 10 декабрдаги 271-сон қарорига мувофиқ хавфли моддаларнинг номи ва миқдори**

Реестрга ўзгартириш киритиш сабаблари

ХИЧОни Реестрдан чиқариш сабаблари

Изоҳ

8

9

10

11

12

13

14


* Реестрда ҳисобга қўйилганда ҳар бир ХИЧОга учта белгилар гуруҳидан иборат, тире (дефис) билан ажратилган ХХХХХ-ХХХХ-ХХ кўринишида ҳисобга олиш рақами бириктирилади. Бу ҳисобга олиш рақами ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилотнинг, ХИЧОнинг ўзининг ва ХИЧО ҳисобга қўйилганлигининг идентификатори ҳисобланади.
** Хавфли моддалар миқдорининг чегаланган меъёрлари Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 10 декабрдаги 271-сон қарори билан тасдиқланган Хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1 ва 2-жадвалларида келтирилган.
Хавфли ишлаб чиқариш объектларини ҳисобга олиш ва давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Хавфли ишлаб чиқариш объектини хавфли ишлаб чиқариш объектлари давлат реестрида ҳисобга олиш
СХЕМАСИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Хавфли ишлаб чиқариш объектларини ҳисобга олиш ва давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

АРИЗА

Сиздан _____________________________________________________________________________

‎‎(ариза берувчи ташкилотининг тўлиқ номи)

_____________________________________________________________________________

(почта индекси ва манзили)

томонидан фойдаланилаётган қуйидаги хавфли ишлаб чиқариш объектларини давлат реестрига киритишни (давлат реестрига ўзгартиришлар киритишни/давлат реестридан чиқаришни) сўрайман.

Т/р

Хавфли ишлаб чиқариш объектининг номи




Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

1.‎ ___________________________;
2.‎ ___________________________;
3.‎ ___________________________;

______________

______________

______________

раҳбарнинг лавозими

имзо

Ф.И.О.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 майдаги 291-сон қарорига
2-ИЛОВА
Хавфли ишлаб чиқариш объектида саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан ишлаб чиқариш назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган, мулкчилик шаклидан ҳамда идоравий мансублигидан қатъи назар жисмоний ва юридик шахсларнинг хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан ишлаб чиқариш назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
хавфли ишлаб чиқариш объекти (кейинги ўринларда — ХИЧО) — «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддасида белгиланган корхоналар ёки уларнинг цехлари, участкалари, майдончалари, шунингдек, бошқа ишлаб чиқариш объектлари;
саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан ишлаб чиқариш назорати (кейинги ўринларда — ишлаб чиқариш назорати) — ХИЧОнинг хавфсиз ишлашини таъминлашга, авария ва нохуш ҳодисаларнинг олдини олишга, шунингдек, эҳтимол тутилган авария ва нохуш ҳодисаларнинг кенгайиб кетишига йўл қўймасликка ҳамда уларнинг оқибатларини тугатишга шайликни таъминлашга қаратилган ташкилий-техник тадбирлар комплекси;
саноат хавфсизлиги талаблари — қонун ҳужжатларида, шунингдек, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда назарда тутилган ҳамда риоя этилиши саноат хавфсизлигини таъминлайдиган шартлар, тақиқлар, чекловлар ва бошқа мажбурий талаблар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
авария — ХИЧОдаги иншоотлар ва (ёки) қўлланиладиган техника қурилмаларининг бузилиши, назорат қилиб бўлмайдиган портлаш ва (ёки) хавфли моддалар ажралиб чиқиши;
нохуш ҳодиса — ХИЧОда қўлланиладиган техника қурилмаларнинг ишдан чиқиши ёки шикастланиши, технология жараёни режимидан четга чиқиш, саноат хавфсизлиги соҳасидаги қонун ҳужжатларида, шунингдек, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида норматив ҳужжатларда кўрсатилган талабларнинг бузилиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот — мулкчиликнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатьи назар ҳусусий мулк ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида ХИЧОдан фойдаланадиган ташкилот.
3. ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот рахбари «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9 ва 18-моддалари ҳамда ушбу Низом талабларига мувофиқ ишлаб чиқариш назоратини таъминлайди, шунингдек, ишлаб чиқариш объектининг ихтисослигини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқариш назорати тўғрисидаги локал ҳужжат ишлаб чиқилишини ташкил этади.
Ишлаб чиқариш назорати тўғрисидаги локал ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (кейинги ўринларда — Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси) органлари билан мажбурий келишилган ҳолда ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ходимлари сони йигирма кишидан кам бўлган ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилотлар ХИЧОдан фойдаланувчи ҳамда штатида ишлаб чиқариш назорати хизмати (бўлим, департамент, бюро) мавжуд бўлган ташкилотлар билан ишлаб чиқариш назоратини ташкил этиш бўйича шартномалар тузиши мумкин.
ХИЧОда авария содир бўлган тақдирда, ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот раҳбари ХИЧО ходимларининг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш чоралари таъминланиши учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот раҳбари томонидан ишлаб чиқариш назоратини амалга ошириш ваколати ташкилотнинг қуйидаги ходимларидан бирига юкланади:
ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот раҳбарининг ўринбосарларидан бирига — агар ХИЧОда банд бўлган ходимларнинг сони 150 нафардан кам бўлса;
махсус тайинланган ходимга — агар ХИЧОда банд бўлган ходимларнинг сони 150 нафардан 500 нафаргача бўлса;
ишлаб чиқариш назорати хизмати раҳбарига — агар ХИЧОда банд бўлган ходимларнинг сони 500 нафардан 5 000 нафаргача бўлса;
бўлим бошлиғига — техник раҳбар ўринбосарига — агар ХИЧОда банд бўлган ходимларнинг сони 5 000 нафардан 10 000 нафаргача бўлса;
департамент (бўлим) раҳбарига — корхона техник раҳбарининг ўринбосарига — агар ХИЧОда банд бўлган ходимларнинг сони 10 000 нафар ва ундан кўп бўлса.
Ишлаб чиқариш назорати хизмати ходимлари сони ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот раҳбари томонидан белгиланади.
5. Ишлаб чиқариш назорати хизмати (бўлими, департаменти, бюроси) ходимларига қуйидаги талаблар қўйилади:
ишлаб чиқариш объекти ихтисослигига мувофиқ бўлган олий техник маълумотга эга бўлиш;
тегишли тармоқдаги ХИЧОда камида 3 йил иш стажига эга бўлиш;
саноат хавфсизлиги бўйича ўқиганлиги ва аттестациядан ўтганлигини тасдиқловчи сертификат ёки гувоҳномага эга бўлиш.
6. Ишлаб чиқариш назоратини амалга ошириш вазифаси юклатилган ходим (хизмат) қуйидаги функцияларни бажаради:
ХИЧОда саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилишини таъминлайди;
тегишли хизматлар томонидан зарур синов ва кўриклар, шунингдек, ХИЧОда қўлланиладиган техника қурилмалари, бинолар ва иншоотлар диагностикаси ўз вақтида ўтказилиши устидан назоратни амалга оширади;
ХИЧОда авария ва нохуш ҳодисаларнинг олдини олишга, шунингдек, эҳтимол тутилган авария ва нохуш ҳодисаларнинг кенгайиб кетишига йўл қўймасликка ҳамда уларнинг оқибатларини тугатишга шайликни таъминлайди;
ХИЧОда саноат хавфсизлиги холатини такомиллаштиришга ҳамда бахтсиз ҳодисалар, авариялар ва нохуш ҳодисаларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади;
технологик интизомга риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади.
7. Ишлаб чиқариш назоратини амалга ошириш учун масъул бўлган ходим (хизмат) қуйидаги ҳуқуқларга эга:
куннинг исталган вақтида ХИЧОга тўсқинликсиз кириш;
ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилотда саноат хавфсизлиги ҳолатини баҳолаш учун зарур бўлган ҳужжатлар билан танишиш;
саноат хавфсизлиги декларацияларини ишлаб чиқиш ва қайта кўриб чиқишда иштирок этиш;
ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот раҳбарига саноат хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этган ходимларни рағбатлантириш юзасидан таклифлар киритиш.
8. Ишлаб чиқариш назорати амалга оширилишига масъул бўлган ходим (хизмат) қуйидаги мажбуриятларга эга:
а) ХИЧО ходимлари томонидан саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан назорат ўрнатилишини таъминлаш;
б) ҳар йили:
ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот бўлинмаларида ишлаб чиқариш назоратини таъминлаш юзасидан ишларни амалга ошириш бўйича иш режани;
саноат хавфсизлиги ҳолатини текшириш ҳамда иш жойларини аттестациядан ўтказиш натижалари юзасидан саноат хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш;
в) саноат хавфсизлиги ҳолати юзасидан комплекс ва мақсадли текширувлар ўтказиш, иш жойларидаги хавфли омилларни аниқлаш;
г) ХИЧОда авариялар ва нохуш ҳодисалар кенгайиб кетишига йўл қўймаслик ҳамда уларнинг оқибатларини тугатиш бўйича чора-тадбирлар режалари ишлаб чиқилишини ташкил этиш;
д) ХИЧОда саноат хавфсизлиги экспертизаси ўтказилиши бўйича ишларни ташкил этиш;
е) ХИЧОда авариялар ва нохуш ҳодисалар, шунингдек, бахтсиз ходисалар юзага келишининг сабабларини таҳлил қилиш ҳамда уларни ҳисобга олиш ҳужжатлари сақланишини таъминлаш;
ж) саноат хавфсизлиги соҳасида ходимларнинг тайёргарлиги ва аттестациядан ўтказилишини ташкил этиш;
з) ХИЧОда янги технологиялар ва ускуналар жорий этилишида иштирок этиш;
и) норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, шунингдек, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган саноат хавфсизлиги талабларидаги ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларни ХИЧО ходимларига етказиш;
к) ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот рахбарига:
саноат хавфсизлигини таъминлаш ва такомиллаштириш юзасидан тадбирлар ўтказиш;
саноат хавфсизлиги талаблари бузилишини бартараф этиш;
тегишли малакага эга бўлмаган, саноат хавфсизлиги бўйича ўз вақтида тайёргарликдан ва аттестациядан ўтмаган шахсларни ХИЧОда ишлашдан четлаштириш;
саноат хавфсизлиги талабларини бузган шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритиш.
9. Ишлаб чиқариш назоратини амалга ошириш учун масъул бўлган ходим (хизмат) қуйидагилар устидан назоратни таъминлайди:
саноат хавфсизлиги соҳасида фаолият турлари бўйича лицензиялар, рухсат берувчи ҳужжатлар шартлари бажарилиши;
саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши юзасидан ХИЧОнинг қурилиши, реконструкция қилиниши, капитал таъмирланиши, техник жиҳатдан қайта жиҳозланиши, консервацияланиши ва тугатилиши, шунингдек, ХИЧОда фойдаланиладиган техник қурилмаларнинг таъмирланиши;
авариялар ва нохуш ҳодисаларнинг келиб чиқиш сабаблари ва оқибатларининг бартараф этилиши;
тегишли хизматлар томонидан ХИЧОда қўлланиладиган техник қурилмаларнинг зарур синов ва техник кўрикдан ўз вақтида ўтказилиши, назорат ўлчов воситаларининг таъмирланиши ва қиёсловдан ўтказилиши;
қўлланиладиган техника қурилмаларига саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлик сертификатининг мавжудлиги;
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси таркибий бўлинмалари ёзма кўрсатмаларининг бажарилиши.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-боб. Ишлаб чиқариш назоратини ташкил этиш
10. ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилотда саноат хавфсизлигини таъминлашнинг барча элементлари ва жиҳатлари ишлаб чиқариш назорати хизмати томонидан доимий ва мунтазам ўтказиладиган текширувларнинг предмети хисобланади.
Саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилишини текшириш фаолият йўналишлари бўйича тегишли бўлимлар ва хизматларни жалб этган ҳолда ишлаб чиқариш назоратини амалга ошириш бўйича иш режасига мувофиқ даврий мақсадли ва комплекс текширувлар йўли билан режалаштирилади ва амалга оширилади.
Ишлаб чиқариш назоратини амалга ошириш бўйича иш режаси ҳамда мақсадли ва комплекс текширувлар жадвали ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади.
11. Ишлаб чиқариш назоратини амалга ошириш ва саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилишини текшириш режаси қуйдагиларни ўз ичига олади:
текширилиши зарур бўлган фаолият турлари ва соҳалари;
малакаси ва тажрибаси ҳисобга олинган ҳолда текширув ўтказиш учун масъул ходимлар рўйхати;
текширув ўтказиш сабаблари.
Бундан ташқари текшириш режаси, қоида тариқасида, текшириш натижалари бўйича хулосалар ва тавсияларни тақдим этиш тартиб-таомилини ўз ичига олади.
12. ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилотнинг таркибий бўлинмалари (хизматлари)ни текшириш қуйдагиларни қамраб олиши мумкин:
ХИЧОнинг ташкилий тузилмаси;
маъмурий ва иш тартиб-таомиллари;
моддий ва инсон ресурслари, ускуналар;
иш участкалари, операциялар ва ишлаб чиқариш жараёнлари;
ҳужжатлар, ҳисоботлар, ишлаб чиқариш назорати билан боғлиқ маълумотларни рўйхатга олиш ва сақлаш тартиби.
Текширувда иштирок этаётган шахслар текширилаётган фаолият билан шуғулланишлари мумкин эмас.
13. Саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши бўйича текширув натижалари, ишлаб чиқариш назорати хизматининг хулосаси ва тавсиялари ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот раҳбариятига текширув натижалари бўйича далолатнома шаклида кўриб чиқиш учун тақдим эталади.
Текширув натижалари бўйича далолатнома ишлаб чиқариш назорати хизмати томонидан рўйхатдан ўтказилиши ва текширилган иш жойлари учун масъул раҳбарларга етказилиши керак.
Зарур ҳолларда ташкилот томонидан текширув натижалари юзасидан аниқланган саноат хавфсизлиги талаблари бузилишларини бартараф этиш бўйича қарор қабул қилинади.
14. Текширув натижалари бўйича далолатномада:
саноат хавфсизлиги талаблари бузилиши, уларга номувофиқлар ёки улардан четга чиқишнинг қисқача тавсифи;
аниқ нормалар ва қоидалар бузилишига ҳавола;
саноат хавфсизлиги талабларининг бузилиши, уларга номувофиқлилар ёки улардан четга чиқишларни бартараф этиш чоралари ва уларни бажариш муддатлари кўрсатилади.
15. Текширув натижалари ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот мутахассислари ва раҳбарияти томонидан кўриб чиқилади.
ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот раҳбарияти саноат хавфсизлиги талаблари бузилиши, уларга номувофиқликлар ёки улардан четга чиқишларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиши керак.
Чора-тадбирлар саноат хавфсизлиги талабларидан четга чиқишнинг олдини олишни таъминловчи бошқарув қарорларини қабул қилишни, саноат хавфсизлиги талаблари бузилиши, уларга номувофиқлилар ёки улардан четга чиқишларни бартараф этиш учун масъул шахсларни белгилашни ҳамда уларни бартараф этиш муддатларини ўз ичига олади.
Чора-тадбирлар амалга оширилгандан кейин ишлаб чиқариш назорати хизматига қоида бузилишларининг бартараф этилганлиги тўғрисида ҳисобот тақдим этилади.
16. ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот раҳбарияти ишлаб чиқариш назорати натижаларининг мустақил таҳлил қилиниши ҳамда саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилишининг холисона баҳоланишини таъминлаши керак. Бундай таҳлил ва баҳолаш ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот раҳбарияти таркибидаги шахслар ёки фойдаланувчи ташкилот раҳбарияти томонидан жалб этилган ваколатли мустақил мутахассислар (экспертлар) томонидан амалга оширилиши мумкин.
17. Ўтказилган таҳлил:
ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилотнинг барча таркибий бўлинмалари (ҳизматлари) томонидан саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилишини текшириш натижаларини;
саноат хавфсизлигининг умумий бошқаруви самарадорлигини баҳолашни;
ишлаб чиқариш фаолияти ва ишларнинг табиий, техноген ва ижтимоий шарт-шароитлардаги ўзгаришларга мувофиқ ишлаб чиқариш назорати самарадорлигини таъминлаш бўйича таклифларни ўз ичига олади.
3-боб. ХИЧОда саноат хавфсизлиги ҳолати тўғрисидаги маълумотларни рўйхатдан ўтказиш
18. Ишлаб чиқариш назорати хизмати (ходими) ХИЧОнинг саноат хавфсизлиги ҳолати тўғрисидаги маълумотларни ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот томонидан белгиланган тартибда идентификациялаш, тўплаш, рўйхатдан ўтказиш, сақлаш, киритиш ва рўйхатдан чиқаришни амалга оширади ёки ташкил этади.
ХИЧОнинг саноат хавфсизлиги ҳолати тўғрисидаги маълумотларнинг юритилиши саноат хавфсизлиги талаблари бажарилишини тасдиқлаш мақсадида амалга оширилади.
ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилотда қўлланиладиган техник қурилмалар, асбоб-ускуналар ва бошқа маҳсулотларнинг саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги ахборот кўрсатилган маълумотларнинг таркибий элементи бўлиши керак.
19. ХИЧОнинг саноат хавфсизлиги ҳолати ҳақидаги барча маълумотлар ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилотда сақланади. Бунда уларнинг яроқсиз ҳолатга келиши ва йўқотилишининг олдини олувчи шарт-шароитлар таъминланиши керак.
ХИЧОнинг саноат хавфсизлиги ҳолати тўғрисидаги маълумотларни сақлаш муддатлари ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот раҳбари буйруғи билан белгиланади.
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг таркибий бўлинмалари ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилотлардан ХИЧОда саноат хавфсизлиги ҳолати ҳамда ишлаб чиқариш назорати амалга оширилиши тўғрисида рўйхатдан ўтказилган маълумотларни сўраб олишга ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4-боб. Ишлаб чиқариш назоратини ташкил этиш тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш
20. ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилотлар йил якунлари бўйича, шунингдек сўровга кўра ишлаб чиқариш назорати ташкил этилиши тўғрисидаги ахборотни қонун ҳужжатларига мувофиқ Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг таркибий бўлинмаларига ва бошқа ваколатли органларга тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Ишлаб чиқариш назорати ташкил этилиши тўғрисидаги ахборот қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:
а) саноат хавфсизлигини бошқариш тизимини ташкил этиш тартиби;
б) ишлаб чиқариш назоратини амалга ошириш учун масъул бўлган ходимнинг фамилияси, унинг лавозими, маълумоти, мутахассислик бўйича иш стажи, саноат хавфсизлиги бўйича охирги аттестация санаси;
в) асосий потенциал хавф манбалари, эҳтимол тутилган авариялар оқибатларининг тавсифи билан ХИЧОлар сони;
г) саноат хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режасини амалга ошириш ҳамда текширув натижалари, шунингдек, қоида бузилишларини бартараф этиш ва Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси таркибий бўлинмаларининг ёзма кўрсатмаларини бажариш тўғрисидаги маълумотлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
д) ХИЧОда авария юз берган тақдирда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф муҳитга зарар етказганлик учун фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш шартномаси нусхаси;
е) ХИЧОда қўлланиладиган ва мажбурий сертификатланадиган асбоб-ускуналарнинг ҳолати;
ж) ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот ходимларининг авария вақтидаги ҳаракатларга шайлигини баҳолаш;
з) ХИЧОда содир бўлган нохуш ҳодисалар ва аварияларнинг тавсифи, уларнинг юз бериши сабаблари ва кўрилган чоралар таҳлили;
и) ХИЧО раҳбарлари, мутахассислари ва бошқа ходимларини саноат хавфсизлиги бўйича тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш режаси.
5-боб. Якунловчи қоида
22. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.05.2020 й., 09/20/291/0613-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон; 26.06.2026 й., 09/26/325/0635-сон)