1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.02.00.00 Рақобат тўғрисида қонунчилик. Табиий монополиялар / 09.02.02.00 Монополия фаолияти. Рақобатли сиёсат;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Монополияга қарши қонун ҳужжатлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 30 октябрдаги ПФ-5564-сон Фармони)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 30 октябдаги ПФ-5564-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ кўмитаси:
а) бир ой муддатда устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан кам бўлган ташкилотларга 2018 йил 31 декабрдан кейин контрагентлари билан ўзаро муносабатларда кечиктирилган дебиторлик қарзлари (кейинги ўринларда тўланган молиявий санкциялар деб аталади) бўйича қўлланилган молиявий санкцияларни хатловдан ўтказсин;
б) хатлов натижаларига кўра:
бир ой муддатда устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан кам бўлган ташкилотларга Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан қўлланилган молиявий санкциялар суммаларининг қайтарилиши таъминлансин;
икки ҳафта муддатда устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан кам бўлган ташкилотларга контрагентлар билан муносабатларда юзага келган кечиктирилган дебиторлик қарзлар учун молиявий санкцияларни қўллаш тўғрисидаги суд қарорларини бекор қилиш тўғрисида тегишли судларга аризалар берилсин.
4. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 16 май,
288-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 майдаги 288-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Нақд пулнинг банкдан ташқари оқимини янада камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 5 августдаги 280-сон қарори (Ўзбекистон Республикасининг ҚТ, 2002 й., 8-сон, 46-модда) билан тасдиқланган «Пул маблағларининг банкдан ташқари муомаласини янада қисқартириш чора-тадбирлари дастури»нинг «II. Нақд пул маблағларининг банкдан ташқари муомалага чиқиб кетишининг олдини олиш ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тўловлар ва ҳисоб-китоблар бўйича мажбуриятлар бажарилиши механизмларини ишлаб чиқиш» бўлимидан 10-позиция чиқариб ташлансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 71-модда) билан тасдиқланган Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 3-банддан «фақат улар тегишли лицензия олган тақдирда» сўзлари чиқариб ташлансин;
«Кўчма савдо тадбиркорлик субъектлари томонидан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан савдони амалга оширишнинг аниқ муддатлари ва жойлари кўрсатилган ҳолда тузиладиган шартномалар асосида, шунингдек тантаналар кунларида, савдо хизмати кўрсатиш юзасидан юридик шахслар билан тузилган шартномалар асосида, шартномада кўчма савдога қўйиладиган товарлар турлари ва миқдорини кўрсатган ҳолда амалга оширишга йўл қўйилади».
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Истеъмол товарлари билан улгуржи савдо тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 27 мартдаги 52-сон қарорида (Ўзбекистон Республикасининг ҚТ, 2006 й., 3-сон, 24-модда):
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарори рус тили матнининг 1-иловаси 19-позицияси чиқариб ташлансин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2020 йил 14 апрелдаги 217-сон қарорида:
а) 1-илова 20-банди «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«учинчи — бешинчи хатбошилар тегишли равишда биринчи-учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин»;
б) 2-илованинг 45, 67 ва 70-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 майдаги 288-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Улгуржи савдо фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2005 йил 5 ноябрдаги 242-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2005 й., 43-44-сон, 331-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2012 йил 1 февралдаги 26-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)» илованинг 31-банди.