toggle_night_mode
Ҳужжат 22.08.2022 01 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини юритиш тизимини янада такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш, шунингдек, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ташқи савдо контрактлари ва инвойслар бўйича маълумотларни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритиш тартиб-таомилларини соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ хўжалик юритувчи субъектлар (белгиланган тартибда ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида рўйхатга олинганлар бундан мустасно) ташқи савдо контрактлари, далолатномалар ва инвойслар бўйича маълумотларни электрон шаклда электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига (кейинги ўринларда — ТСОЯЭАТ) киритади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 471-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2022 й., 09/22/471/0767-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ТСОЯЭАТга ушбу қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда тегишли ўзгартиришлар киритсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 471-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2022 й., 09/22/471/0767-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
7. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Қудбиев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 14 май,
283-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом (кейинги ўринларда — Низом) Ўзбекистон Республикасининг валютани назорат қилувчи органлари ва банкларида ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш ва назорат қилиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
бартер контракти — пул маблағларида ўзаро ҳисоб-китоблар қилмаган ҳолда муайян миқдордаги бир ёки бир неча турдаги товарларни (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) бошқасига алмаштириш назарда тутилган Ўзбекистон Республикасининг резиденти билан норезиденти ўртасида тузилган контракт;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ташқи савдо контрактлари — Низомнинг ушбу бандида келтирилган экспорт контракти, импорт контракти, бартер контракти, марказлаштирилган экспорт контракти, марказлаштирилган импорт контракти, импорт биржа (ярмарка) контракти, экспорт биржа (ярмарка) контракти, экспорт консигнация контракти, республика ҳудудида экспорт контракти, қайта ишлаш (республика ҳудудида) бўйича контракт, қайта ишлаш (республикадан ташқарида) бўйича контракт, лизинг асосидаги экспорт шартномалари, лизинг асосидаги импорт шартномалари, олиб кириш контракти, олиб чиқиш контракти, сотиб олиш контракти, сотиш контрактлари;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 471-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2022 й., 09/22/471/0767-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
товарлар импорти — товарларни уларни қайтариб олиб чиқиш мажбуриятисиз Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кириш;
ишлар (хизматлар) импорти — хорижий давлатнинг юридик ва жисмоний шахси томонидан Ўзбекистон Республикаси резидентига ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш), улар бажарилиши (кўрсатилиши) жойидан қатъи назар;
импорт қилувчилар — юридик шахслар, шунингдек, юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар — товарлар (ишлар ва хизматлар) импортига Ўзбекистон Республикаси норезидентлари билан ташқи савдо келишувларини (контракт, инвойс) тузган Ўзбекистон Республикаси резидентлари;
импорт контракти — товарлар (ишлар ва хизматлар) импортига импорт қилувчи билан Ўзбекистон Республикасининг норезиденти ўртасида тузилган контракт;
импорт биржа (ярмарка) контракти — биржа (ярмарка) савдоларида — товарлар, ишлар ва хизматлар импортига импорт қилувчи билан Ўзбекистон Республикасининг норезиденти ўртасида тузилган контракт;
қайта ишлаш (республикадан ташқарида) бўйича контракт — Ўзбекистон товарларини божхона ҳудудидан қайта ишлаш учун ташқарига олиб чиқиш ва уларнинг қайта ишлаш маҳсулотларини кейинчалик божхона ҳудудига олиб кириш назарда тутилган импорт қилувчи билан Ўзбекистон Республикасининг норезиденти ўртасида тузилган контракт;
Олдинги таҳрирга қаранг.
хўжалик юритувчи субъектлар — Низомнинг ушбу бандида келтирилган контрактлар (инвойслар)ни тузган Ўзбекистон Республикасининг резидентлари;
(2-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 июлдаги 429-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2021 й., 09/21/429/0654-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
экспорт қилувчилар — юридик шахслар, шунингдек, юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар — товарлар (ишлар ва хизматлар) экспортига Ўзбекистон Республикаси норезидентлари билан ташқи савдо битимлари (контракт, инвойс) тузган Ўзбекистон Республикаси резидентлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
экспорт контракти — товарлар (ишлар, хизматлар) экспортига экспорт қилувчи билан Ўзбекистон Республикасининг норезиденти ўртасида тузилган хўжалик шартномаси, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ экспорт контрактларига тенглаштирилган контрактлар (бартер контрактларидан ташқари);
(2-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
экспорт биржа (ярмарка) контракти — биржа (ярмарка) савдоларида товарлар (ишлар, хизматлар) экспортига экспорт қилувчи билан Ўзбекистон Республикасининг норезиденти ўртасида тузилган контракт;
қайта ишлаш (республика ҳудудида) бўйича контракт — товарларни божхона ҳудудида қайта ишлаш ва уларни қайта ишлаш маҳсулотлари тарзида олиб чиқиш назарда тутилган экспорт қилувчи билан Ўзбекистон Республикасининг норезиденти ўртасида тузилган контракт;
ишлар (хизматлар) экспорти — экспорт қилувчи томонидан Ўзбекистон Республикасининг норезидентига ишлар бажарилиши (хизматлар кўрсатилиши), улар бажарилиши (кўрсатилиши) жойидан қатъи назар;
товарлар экспорти — агар қонунчиликда ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, товарларни уларни қайтариб олиб кириш мажбуриятисиз Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан олиб чиқиш;
марказлаштирилган экспорт контракти — ҳукумат номидан ёки унинг кафолати остида давлат эҳтиёжлари учун зарур ҳажмларда экспорт товарларини етказиб беришга тузилган контракт;
марказлаштирилган импорт контракти — ҳукумат номидан ёки унинг кафолати остида давлат эҳтиёжлари учун зарур ҳажмларда импорт товарларини етказиб беришга тузилган контракт;
экспорт консигнация контракти — консигнант ва консигнатор орасида товарни консигнатор орқали сотишга тузилган контракт, бунда консигнатор омборига тушган товарга эгалик ҳуқуқи товар харидорга сотилишига қадар консигнантга тегишли бўлади;
республика ҳудудида экспорт контракти — экспорт қилувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш назарда тутилган ўзида ишлаб чиқарилган товар (иш, хизмат)ларни етказиб беришга Ўзбекистон Республикасининг норезиденти билан хорижий валютада тўғридан-тўғри тузилган контракт;
инвойс (ҳисоб-фактура) — халқаро тижорат амалиётида сотувчи томонидан харидорга тақдим этиладиган товарлар ва хизматлар рўйхати, уларнинг миқдори ва харидорга етказиб берилган нархлари, товарларнинг расмий хусусиятлари, етказиб бериш шартлари, жўнатувчи ва олувчи тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган ҳужжат;
Олдинги таҳрирга қаранг.
реэкспорт қилувчилар — юридик шахслар, шунингдек, юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар — олиб кириш контракти асосида сотиб олинган товарларни сотиш мақсадида реэкспорт божхона режимига жойлаштирадиган Ўзбекистон Республикаси резидентлари;
олиб чиқиш контракти — олиб кириш контракти асосида сотиб олинган товарларни сотиш мақсадида реэкспорт божхона режимига жойлаштириш назарда тутилган Ўзбекистон Республикасининг резиденти ва норезиденти ўртасидаги контракт;
Кейинги таҳрирга қаранг.
сотиш контракти — сотиб олиш контракти доирасида сотиб олинган товарларни бошқа норезидентга сотиш назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси резиденти ва норезиденти ўртасидаги контракт;
олиб кириш контракти — Ўзбекистон Республикасининг резиденти ва норезиденти ўртасида товарларни божхона омбори, эркин омбор, эркин божхона зонаси, божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимларига жойлаштириш учун сотиб олиш ва кейинчалик олиб чиқиш контракти асосида бошқа норезидентга сотиш назарда тутилган контракт;
сотиб олиш контракти — Ўзбекистон Республикасининг резиденти ва норезиденти ўртасида товарларни божхона ҳудудига олиб кирмаган ёки транзит тартибида олиб ўтган ҳолда сотиб олиш бўйича тузилган контракт;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 июлдаги 429-сонли қарорига асосан йигирма иккинчи — йигирма олтинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2021 й., 09/21/429/0654-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ташқи савдо контрактлари ва инвойслар бўйича ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ идентификация рақамлари шакллантирилади.
2-боб. Ташқи савдо контрактлари ва инвойсга қўйиладиган энг кам талаблар
4. Ташқи савдо контрактларида қуйидаги асосий бўлимлар ва маълумотлар бўлиши керак:
а) Муқаддима. Контрактнинг кириш қисмида контрактнинг тартиб рақами, контракт тузилган жой ва сана, юридик шахсларнинг тўлиқ номи, контрактни тузган шахсларнинг лавозими, фамилияси ва исми. Агар шахс контрактни ишончнома асосида тузса, бу контрактнинг муқаддимасида кўрсатилади ва ушбу ишончнома контрактга илова қилинган ҳолда унинг ажралмас қисми ҳисобланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ташқи савдо контрактини тузган томон — харидор билан ушбу контракт бўйича тўловни амалга оширувчи ёки товар (иш, хизмат ) қабул қилиб олувчи томон фарқ қилса, шунингдек, ташқи савдо контрактини тузган томон — сотувчи билан ушбу контракт бўйича товарни жўнатувчи (ишларни бажарувчи, хизматлар кўрсатувчи) томон фарқ қилса, контрактда улар алоҳида кўрсатилиши лозим;
(4-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 июлдаги 429-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2021 й., 09/21/429/0654-сон)
б) Контрактнинг мавзуси. Ушбу бўлимда товарлар, ишлар ва хизматларнинг номи, шунингдек битишув тури кўрсатилади. Товарнинг номи билан биргаликда унинг тавсифи ҳамда миқдори ва сифати бўйича ассортименти кўрсатилади.
Бунда товарнинг умумий қабул қилинган халқаро стандартлари, Ўзбекистон Республикасида амал қилувчи товар (хизмат) стандартлари, шунингдек, хусусияти бўйича унинг типи, модели, маркаси, нави, тури ҳам кўрсатилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Товарнинг миқдори ўлчовларнинг метрик тизимида қабул қилинган халқаро бирликларда ифодаланади. Ўлчов бирлигини аниқлашга Ўзбекистон Республикасида тасдиқланган миқдорларини белгилаш ва қўллаш тартибига мувофиқ йўл қўйилади.
Товарнинг сифат тавсифи товардан фойдаланиш учун унинг яроқлилигини акс эттирувчи хоссалар жамини белгилайди. Шунингдек, ТИФ ТН бўйича товарнинг кодига ҳавола ҳам зарур.
Машиналар, асбоб-ускуналар ва технологик линияларни етказиб бериш учун контрактда уларнинг янгилиги ёки улардан фойдаланганлиги ҳолати кўрсатилади (фойдаланилганлари учун — эскириш фоизи ёки фойдаланиш муддати);
в) Етказиб беришнинг базис шартлари («Инкотермс» халқаро қоидалари бўйича).
«Инкотермс»дан фойдаланилганда етказиб бериш жойи (темир йўл станцияси, порт, аэропорт ва бошқаларнинг номи) кўрсатилиши керак (қисқартирилган сўзларнинг бош ҳарфлари билан биргаликда);
г) Товарни етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш муддати ёки санаси кўрсатилади.
Товар етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш контрактларига мувофиқ товар етказиб берувчи — сотувчи, ишларни бажарувчи ва хизматлар кўрсатувчи томонидан шартлашилган муддатларда товарни етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишнинг охирги муддати тушунилади;
д) Контрактнинг умумий суммаси, товарнинг ўлчов бирлигидаги нархи кўрсатилади.
Товарнинг ўлчов бирлиги ТИФ ТНдаги ўлчов бирлигига мувофиқ белгиланади.
Контрактнинг умумий суммаси сотилаётган товар, ишлар ва хизматларнинг қийматини англатади. Ишларни бажаришга ва хизматлар кўрсатишга контрактни тузиш пайтида контракт суммасини белгилаш имкони бўлмаган ўзига хос контрактлар тузилган тақдирда контрактнинг умумий суммаси кўрсатилмайди.
Етказиб берувчилар томонидан монтаж ва (ёки) ишга тушириш-созлаш ишлари амалга оширилишини, улар томонидан ходимларни ўқитиш хизматлари ва бошқа хизматлар кўрсатилишини, роялти тўланишини назарда тутувчи асбоб-ускуналар, қурилмалар, механизмлар, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар харид қилишга (сотишга) ташқи савдо контрактлари бўйича контрактларда (спецификацияларда) бажариладиган ишлар, кўрсатиладиган хизматлар ва роялти суммаси алоҳида кўрсатилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
е) Тўлов шартлари. Контрактдаги тўлов шартларида валюта, тўлов шакли ва муддати белгиланади. Ташқи савдо контрактлари ва инвойсларда тўлов валютаси томонлар ўртасидаги келишувга асосан белгиланади. Агар тўлов валютаси контракт валютасидан фарқ қилса, у ҳолда валютани қайта ҳисоблаб чиқиш курси ва ушбу курсни аниқлаш манбаи кўрсатилади;
(4-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 июлдаги 429-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2021 й., 09/21/429/0654-сон)
ж) Товарнинг келиб чиқиши, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш жойи. Контрактда етказиб берилаётган товар келиб чиққан мамлакат ва ишлаб чиқарувчи, шунингдек, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш жойи (мамлакати) кўрсатилади;
з) Томонларнинг жавобгарлиги. Қабул қилинган мажбуриятларнинг томонлар томонидан бажарилишини таъминловчи шартлар сифатида контрактда, қоидага кўра, контракт мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун томонлар тўлайдиган пеня ва/ёки жарима шаклидаги жавобгарлик назарда тутилади. Айбдор томонга зарар кўрган томоннинг талабига кўра неустойка тўлаш мажбурияти юкланади;
и) Томонларнинг реквизитлари. Контракт матнида томонларнинг реквизитлари кўрсатилади. Почта реквизитлари, манзил, банк ва юклаб жўнатиш реквизитлари кўрсатилади;
к) Бартер контрактларида импорт товарларни жадал етказиб беришни ёки муқобил банк кафолатлари тақдим этишни назарда тутувчи шартлар мажбурий тартибда ҳисобга олинади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
л) Ташқи савдо контрактининг матни давлат тилида ёки томонларнинг келишувига кўра бошқа тилда баён қилиниши керак. Бунда, ташқи савдо контракти давлат тилидан бошқа тилда тузилган бўлса, ушбу контракт матни давлат тилига таржима қилиниши ва белгиланган тартибда тасдиқланиши керак.
(4-банднинг «л» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 июлдаги 429-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2021 й., 09/21/429/0654-сон)
5. Контракт шартларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги маълумотлар қўшимча битим билан қайд этилиши керак ҳамда контрактлар билан бўлгани сингари тартибда Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига (кейинги ўринларда — ТСОЯЭАТ) киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Республикага товарларни олиб кириш назарда тутилган контрактларга ёки инвойсларга қўшимчалар киритилиб, уларга мувофиқ хўжалик юритувчи субъектлар, хорижий шериклар ва уларнинг реквизитлари ўзгарган тақдирда, хўжалик юритувчи субъектлар ушбу қўшимчалар ҳақидаги маълумотлар ТСОЯЭАТга киритилган санадан бошлаб ўн иш куни мобайнида «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига расмийлаштирилган божхона юк декларацияларига тегишли ўзгартиришларни киритиш бўйича давлат божхона хизмати органларига мурожаат этишлари шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Хўжалик юритувчи субъектларга товарларни (ишлар ва хизматларни) экспорт ва импорт контрактларини тузмасдан, инвойслар асосида экспорт ва импорт қилишга, шунингдек, ушбу инвойслар бўйича тижорат банклари орқали хорижий шериклар билан ўзаро тўловларни амалга оширишга рухсат этилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 ноябрдаги ПҚ-3351-сон қарорига иловада келтирилган товарларни экспорт қилиш ҳоллари бундан мустасно.
Бунда экспорт товарлари, ишлар ва хизматлар хўжалик юритувчи субъектларнинг Ўзбекистон Республикаси банкларидаги ҳисобварақларига олдиндан тўлов 100 фоиз тушгандан сўнг амалга оширилиши, импорт товарлари, ишлар ва хизматлар эса улар бўйича тўловлар хорижий шерикка ўтказилмасдан аввал амалга оширилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан:
бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматларнинг экспорт ва импорти бўйича маълумотлар далолатнома тузилган кундан бошлаб 1 кун ичида;
Кейинги таҳрирга қаранг.
сотиб олиш контрактлари ҳамда сотиш контрактлари доирасида товарлар қабул қилиб олинганлигини ҳамда етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар улар тузилган кундан бошлаб 1 кун ичида ТСОЯЭАТга киритилиши лозим.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 июлдаги 429-сонли қарорига асосан учинчи — бешинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2021 й., 09/21/429/0654-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Инвойсларда қуйидаги асосий маълумотлар бўлиши керак:
хўжалик юритувчи субъектнинг номи ва унинг реквизитлари;
хорижий шерикнинг номи ва унинг реквизитлари;
инвойс суммаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
хўжалик юритувчи субъектнинг идентификация рақами (СТИР) ёки жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР);
(7-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 471-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2022 й., 09/22/471/0767-сон)
товарлар (ишлар, хизматлар) номи;
товарлар (ишлар, хизматлар)нинг ўлчов бирлиги;
товарлар (ишлар, хизматлар) миқдори;
товарлар (ишлар, хизматлар) нархи;
товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб бериш қиймати;
«Инкотермс» бўйича етказиб бериш шартлари;
ташиш тури.
Инвойслар хўжалик юритувчи субъектнинг имзоси билан тасдиқланиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Ушбу боб талабларига риоя этилиши учун масъулият хўжалик юритувчи субъектларга (белгиланган тартибда ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида рўйхатга олинганлар бундан мустасно) юкланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 декабрдаги 806-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.12.2020 й., 09/20/806/1662-сон)
3-боб. Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш тартиби
9. Ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш тартиби хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тузилган ташқи савдо контрактлари ва инвойслар бажарилиши устидан зарур назоратни таъминлаш ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар, валютани назорат қилувчи органлар, товар-хомашё биржаси, ғазначилик бўлинмалари ва тижорат банклари ўртасида ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича ТСОЯЭАТ орқали ахборот айирбошлаш мақсадида жорий этилади.
Бунда Ягона ғазна ҳисобварағи билан қамраб олинган бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг ташқи савдо контрактлари бўйича тўловларнинг амалга оширилиши бўйича тегишли маълумот ТСОЯЭАТга ғазначилик бўлинмалари томонидан киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. ТСОЯЭАТ реал вақт режимида ишлайди ва унда ушбу Низомга 3-иловада келтирилган маълумотлар акс эттирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Тижорат банклари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
аванс тўловлар (олдиндан ҳақ тўлаш) амалга оширилишида ёки аккредитив очишда;
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 июлдаги 429-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2021 й., 09/21/429/0654-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
аванс тўлови (олдиндан тўланган ҳақ) тушганлиги, аккредитив очилганлиги, банк кафолати расмийлаштирилганлиги, экспорт контрактини суғурталаш бўйича полис берилганлиги тўғрисидаги белгиланган тартибда берилган ҳисоб-китоб маълумотномаларини ТСОЯЭАТда расмийлаштиришда ТСОЯЭАТдаги маълумотларни (шу жумладан, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тегишли вазирлик ва идораларнинг хулосаси мавжудлигини) солиштирадилар, ушбу Низомнинг 17-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бунда ҳисоб-китоб маълумотномаси фақат Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 ноябрдаги ПҚ-3351-сон қарорига иловада келтирилган товарларни экспорт қилишда расмийлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Контракт билан хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ТСОЯЭАТга киритилган маълумотлар ўртасида фарқлар мавжуд бўлмаган тақдирда, банклар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ушбу контракт бўйича банк операцияларини амалга оширадилар.
(11-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бунда олдиндан тўлов кафолатланган товарларни экспорт қилиш назарда тутилган контрактлар ва инвойслар бўйича ҳисоб-китоб маълумотномалари ТСОЯЭАТга товарларнинг божхона расмийлаштирувига қадар киритилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ташқи савдо контрактларининг шартларига, шу жумладан, товарлар қисмига қўшимча келишувларсиз ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тақиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағларини олувчиларнинг ташқи савдо операциялари мониторингини амалга ошириш мақсадида ғазначилик бўлинмалари тўловларни амалга оширишда ёки аккредитив очишда, ТСОЯЭАТдаги маълумотларни контракт шартлари билан таққослайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан ТСОЯЭАТга киритилган маълумотлар ўртасида фарқлар мавжуд бўлмаган тақдирда, ғазначилик бўлинмалари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ушбу контракт бўйича операцияларни амалга оширадилар.
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Лойиҳаолди, лойиҳа, тендер ҳужжатлари ва контрактларни экспертизадан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 20 февралдаги ПҚ-3550-сон қарорининг 2-банди «в» кичик бандида кўрсатилган меъзонларга мос келувчи стратегик, бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар, чет эл грантлари ва ташқи қарзлар, давлат иштирокидаги корхоналар, давлат аҳамиятидаги лойиҳалар ва давлат харидларига оид ташқи савдо контрактлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳаларни ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК томонидан экспертизадан ўтказилади ва рўйхатга олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг божхона постлари хўжалик юритувчи субъект томонидан ТСОЯЭАТга киритилган контракт (шу жумладан, инвойс) маълумотларини «эркин муомалага чиқариш (импорт)», «экспорт» божхона режимларидаги божхона юк декларацияси маълумотлари билан, шунингдек, тижорат банклар томонидан ТСОЯЭАТга киритилган ҳисоб-китоб маълумотномасида кўрсатилган валюта миқдорини тўлов кафолатланган товарларнинг экспорт қийматига нисбатан мувофиқлиги ёки ортиқлиги билан солиштирадилар ҳамда фарқлар мавжуд бўлмаганда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда божхона юк декларациясини расмийлаштирадилар, ушбу Низомнинг 17-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно. Бунда экспортга божхона расмийлаштируви, тўлов кафолатланган товарлардан ташқари, ТСОЯЭАТга ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотномаларсиз амалга оширилади.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳисоб-китоб маълумотномаси асосида экспорт қилиниши белгиланган товарлар «экспорт» божхона режимига расмийлаштирилаётганда товарларнинг умумий фактура қиймати ҳисоб-китоб маълумотномасида кўрсатилган қийматдан ортиқ бўлишига йўл қўйилмайди.
15. Қуйидагиларга:
тўлов импорт қилувчининг ўз валюта маблағлари ҳисобига амалга оширилган бир хўжалик юритувчи субъектнинг икки ва ундан ортиқ импорт контрактлари доирасида ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишга;
хўжалик юритувчининг икки ва ундан ортиқ экспорт контрактлари доирасида ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишга йўл қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Ташқи савдо контракти бўйича ўзаро ҳисоб-китоблар хўжалик юритувчи субъект томонидан, агар қонунчилик ҳужжатларида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, унинг Ўзбекистон Республикаси тижорат банкидаги ҳисоб варағи орқали амалга оширилиши мумкин.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Экспорт қилувчилар қонунчилик ҳужжатларида бошқача назарда тутилмаган бўлса, ТСОЯЭАТга инвойслар тўғрисидаги тегишли маълумотлар киритилиб, товарлар (ишлар, хизматлар) қиймати тўлиқ тўлангандан кейин ва экспорт қилувчиларнинг Ўзбекистон Республикасидаги банк ҳисобрақамларига маблағлар тушгандан сўнг товарларни (ишлар, хизматларни) божхона юк декларацияси асосида Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги онлайн дўконлар орқали экспорт қилишга ҳақли.
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда 5000 (беш минг) АҚШ долларигача бўлган товарлар электрон тижорат орқали божхона юк декларациясини расмийлаштирмасдан, Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига ахборот киритмасдан, почта хизматларини кўрсатиш қоидаларига мувофиқ реализация қилиниши мумкин.
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 июлдаги 429-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2021 й., 09/21/429/0654-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Экспорт қилувчилар ТСОЯЭАТга инвойслар тўғрисидаги тегишли маълумотлар киритилиб, товарлар (ишлар, хизматлар) қиймати тўлиқ тўлангандан кейин ва экспорт қилувчиларнинг Ўзбекистон Республикасидаги банк ҳисобрақамларига маблағлар тушгандан сўнг товарларни (ишлар, хизматларни) (хом ашё товарларидан ташқари) экспорт контрактисиз инвойс асосида экспорт қилиш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Экспорт қилувчилар товарлар (ишлар ва хизматлар) экспортини, Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича айрим товарлардан ташқари, Интернет тармоғининг электрон савдо майдончалари воситасида экспорт контракти тузмасдан ва товарлар (ишлар ва хизматлар) экспорти учун банк воситачилик ҳақи олинмасдан амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо операциялари мониторингини амалга ошириш бўйича давлат божхона ва солиқ хизматлари органлари ҳамда тижорат банклари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
21. Давлат божхона хизмати органлари, тижорат банклари ва ТСОЯЭАТга уланган бошқа идоралар ўз ваколатлари доирасида тизимдаги мавжуд ахборотни рухсат берилмаган фойдаланишдан, маълумотларни бузишдан ёки ташқи савдо операцияларини амалга ошираётган хўжалик юритувчи субъектларга ёки давлатга зарар етказиши мумкин бўлган бошқа хатти-ҳаракатлардан ҳимоя қилиш учун зарур бўлган ташкилий ва техник чора-тадбирларни кўришлари керак.
Давлат божхона хизмати органлари, тижорат банклари ва ТСОЯЭАТдаги мавжуд маълумотлардан фойдаланадиган бошқа идораларнинг раҳбарлари ва бошқа ходимлари мазкур маълумотларни ошкор қилиш, улардан шахсий мақсадларда ёки учинчи шахсларнинг манфаатлари йўлида фойдаланиш, шунингдек, шу жумладан, ахборотни ҳимоя қилишнинг белгиланган қоидаларини бузиш оқибатида учинчи шахсларнинг маълумотларни олишига имконият яратиш ҳуқуқига эга эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ТСОЯЭАТдаги мавжуд ахборотни ҳимоя қилишнинг белгиланган қоидалари бузилганлиги, улардан ташқи савдо операцияларини амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектларга ёки давлатга зарар етказилишига олиб келган шахсий мақсадларда ёки учинчи шахсларнинг манфаатлари йўлида фойдаланганлиги учун идораларнинг айбдор раҳбарлари ёки бошқа ходимлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
(21-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
ТСОЯЭАТдан фойдаланувчининг ташаббуси ёки таклифи билан ТСОЯЭАТни дастурий таъминлашга ўзгартиришлар киритиш ёки ҳисобот шаклларини жорий этиш зарур бўлган тақдирда, ТСОЯЭАТни дастурий таъминлашга ўзгартиришлар ва ҳисобот шакллари мазкур ўзгартиришлар ташаббускори бўлган идора ҳисобидан молиялаштирилади.
Бунда ТСОЯЭАТга киритиладиган ўзгартиришлар ёки ҳисобот шакллари Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банк ҳамда ТСОЯЭАТнинг ҳуқуқий эгаси бўлган давлат органи билан мажбурий тартибда келишилган ҳолда амалга оширилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4-боб. Ташқи савдо операцияларининг амалга оширилишини назорат қилиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо контрактлари ва инвойслари мониторинги валютани назорат қилувчи органлар ва тижорат банклари томонидан ТСОЯЭАТ орқали амалга оширилади.
ТСОЯЭАТда олиб кириш контракти олиб чиқиш контракти билан, шунингдек, сотиб олиш контракти сотиш контракти билан ўзаро боғлиқ ҳолда мониторинг қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бунда валютани назорат қилувчи органлар ва тижорат банклари ўртасида ТСОЯЭАТда шаклланган маълумотларни ўзаро талаб этиш тақиқланади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 июлдаги 429-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2021 й., 09/21/429/0654-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Товарларни республикага олиб кириш ва «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига расмийлаштириш, шунингдек, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш ёхуд улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати импорт контрактлари бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан ортиқ бўлмаслиги керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(23-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 471-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2022 й., 09/22/471/0767-сон)
Олиб кириш контракти бўйича товарларни республикага олиб кириш ва божхона омбори, эркин омбор, эркин божхона зонаси, божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимларига расмийлаштириш, шунингдек, улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати ушбу контрактлар бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан ортиқ бўлмаслиги керак.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 июлдаги 429-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2021 й., 09/21/429/0654-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Экспорт контракти бўйича тушум тушиши ёки товарларни қайта олиб кириш муддати товарларга нисбатан — «экспорт» божхона режими бўйича божхона юк декларацияси расмийлаштирилган санадан ва хизматларга (ишларга) нисбатан — бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномаси имзоланган санадан бошлаб 180 кундан ошиб кетмаслиги керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(24-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 471-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2022 й., 09/22/471/0767-сон)
Олиб чиқиш контракти бўйича тушум тушиши ёки товарларни қайта олиб кириш муддати товарлар реэкспорт божхона режимига расмийлаштирилган санадан бошлаб 180 кундан ошиб кетмаслиги керак.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 июлдаги 429-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2021 й., 09/21/429/0654-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
241. Сотиб олиш контракти бўйича тўланган пул маблағларини қайтариш ёки сотиш контракти бўйича пул маблағларининг келиб тушиши сотиб олиш контракти бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан ошмаслиги керак. Бунда сотиш контракти бўйича келиб тушган пул маблағларининг миқдори сотиб олиш контракти бўйича тўланган пул маблағлари миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.
Ушбу муддатда қайтарилмаган ёки белгиланган миқдорда келиб тушмаган валюта маблағлари муддати ўтган дебитор қарздорлик сифатида қаралади.
(241-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 июлдаги 429-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2021 й., 09/21/429/0654-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
25. Экспорт контрактлари бўйича тўловлар вакил банклар орқали амалга оширилган ва вакил банкнинг банк воситачилик ҳақи экспорт қилувчининг ҳисоб рақамига тушувчи маблағлар ҳисобига тўланадиган ҳолларда, у дебиторлик қарз сифатида ҳисобга олинмаслиги, балки экспорт қилувчи балансининг харажат қисмида ҳисобга олиниши керак.
Аванс тўловлар бўйича маблағлар қайтариб берилганда ёки вакил банкнинг банк воситачилик ҳақи импорт қилувчининг маблағлари ҳисобига тўланганда импорт контрактлари бўйича товарлар тўлиқ етказиб берилмаган ҳолларда, у дебиторлик қарз сифатида ҳисобга олинмаслиги, балки импорт қилувчи балансининг харажат қисмида ҳисобга олиниши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Енгиб бўлмас куч таъсири юзага келганда активларни репатриация қилиш муддати енгиб бўлмас кучнинг таъсир муддатига узайтирилади. Енгиб бўлмас куч таъсири ҳолатлари юз берганлиги ушбу ҳодиса ўзида содир бўлган давлатнинг қонунчилигига мувофиқ ваколатли орган томонидан тасдиқланади.
Экспортга оид контрактнинг суғурта полиси бўйича суғурта товони суммаси резидентларнинг ҳисобварағига келиб тушганда (миллий ва (ёки) хорижий валюталарда) жарима қўллаш мақсадида мазкур экспортга оид контракт бўйича дебитор қарздорлик суммаси келиб тушган суғурта товони суммасига камайтирилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 471-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2022 й., 09/22/471/0767-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Хизматлар экспортини амалга оширувчи ва импорт қилувчининг мамлакатида кўрсатилган хизматлар учун олинган даромадлардан (фойдадан) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқлар тўлаган экспорт қилувчилар ўзининг тижорат банкига ушбу солиқлар чет элда тўланганлиги тўғрисидаги тасдиқномани тақдим этадилар. Бунда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тўланган сумма контракт бўйича дебиторлик қарз сифатида ҳисобга олинмайди.
(26-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ушбу солиқлар асоссиз тўланганлиги, уларнинг камайтирилганлиги ёки қайтарилганлиги ҳолатлари аниқланган тақдирда контракт бўйича дебиторлик қарз тикланиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин кўпи билан 45 кун (кичик тадбиркорлик субъектлари учун — 90 кун) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар:
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар.
Қуйидаги ҳолларда хўжалик юритувчи субъектларга ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун жарима қўлланилмайди:
жарима қўллаш тўғрисидаги иш бўйича суд томонидан ҳал қилув қарори чиқарилгунига қадар «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ репатриация қилинган активлар суммасига нисбатан;
асбоб-ускуналарни ва (ёки) бутловчи қисмларни етказиб бериш муддатлари уларнинг техник тавсифларига ҳамда ўзига хос хусусиятига қараб бир юз саксон кундан ортиқ этиб белгиланган импортга оид контрактлар бўйича етказиб бериш муддати даврида;
транспортда ташиш ёки сақлаш чоғида тарафларга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра яроқсиз ҳолатга келган товарлар давлат органлари томонидан йўқ қилинганлигини ёхуд мусодара қилинганлигини тасдиқловчи ваколатли орган томонидан берилган ҳужжат тақдим этилган тақдирда;
айни бир қарздорлик предмети ва товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) амалдаги экспорт ва импорт ҳажми бўйича такрорий жарималар;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида тузилган импортга оид контрактларда ёки маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимларни амалга ошириш доирасида бошқарувчи қўмита томонидан тасдиқланган импортга оид контрактларда белгиланган муддатлар бузилмаган бўлса;
экспорт операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликнинг умумий суммаси муддати ўтган дебитор қарздорлик юзага келган санадан олдинги 36 ой давомида таъминланган валюта тушумининг 10 фоизидан ортиқ бўлмаган ҳолатларда.
Юридик шахс — Ўзбекистон Республикаси резидентининг охирги ҳисобот санасидаги жорий активлари суммасининг 20 фоизидан ортиқ бўлган жарима санкцияларини ундириш унга ундириладиган суммани ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 6 ой мобайнида тўловларни ҳар ойда бўлиб-бўлиб тўлаш имконини берган ҳолда амалга оширилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 471-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2022 й., 09/22/471/0767-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Ушбу Низомнинг 27-бандида келтирилган хўжалик юритувчи субъектларга давлат солиқ хизмати органи томонидан жарима қўллаш тўғрисида талабнома (кейинги ўринларда — талабнома) юборилади.
(28-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 июлдаги 429-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2021 й., 09/21/429/0654-сон)
Талабнома ёзма ёки электрон шаклда расмийлаштирилади ва унда қуйидагилар кўрсатилиши керак:
хўжалик юритувчи субъектнинг тўлиқ номи;
солиқ тўловчининг идентификация рақами;
талабнома санаси, рақами;
ташқи савдо контракти идентификация рақами;
контракт тури;
хорижий шерик номи, давлати;
валюта тури;
муддати ўтган дебиторлик қарз юзага келган санаси, суммаси;
Марказий банк томонидан белгиланган валюта курси ва санаси;
муддати ўтган дебиторлик қарзнинг сўмдаги қиймати;
талабнома олинганидан сўнг хўжалик юритувчи субъект томонидан кўриладиган чоралар ва муддати;
муддати ўтган дебиторлик қарз бартараф этилмаган тақдирда қўлланиладиган чоралар.
Талабнома хўжалик юритувчи субъект ёки унинг вакилига олганлиги ва олинган санани тасдиқловчи усулда топширилиши лозим, солиқ тўловчининг шахсий кабинети мавжуд бўлган тақдирда, у орқали юборилиши мумкин.
Давлат солиқ хизмати органлари томонидан талабнома почта орқали буюртма хат билан юборилганда у жўнатилган кундан эътиборан беш кун ўтганидан сўнг топширилган, шахсий кабинет орқали юборилганда эса кейинги иш куни хўжалик юритувчи субъект томонидан қабул қилиб олинган кун деб ҳисобланади.
Талабномада жарима суммаси уни жўнатиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта курси бўйича сўмда ҳисобланади.
Хўжалик юритувчи субъект давлат солиқ хизмати органига талабнома олинган кундан эътиборан ўн кун муддатда ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликларнинг бартараф этилганлиги ёки жарима суммаси ихтиёрий равишда тўлаб берилганлиги ҳақидаги маълумот(лар)ни ёзма ёки электрон шаклда тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хўжалик юритувчи субъект томонидан талабномада белгиланган 10 кунлик муддатда жарима суммаси ихтиёрий равишда тўланган кундан 90 кун ичида ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилиниши тўлиқ ёки қисман таъминланган тақдирда, тўланган жарима суммаси репатриация қилинган активлар миқдорига мутаносиб равишда қайтариб берилади. Бунда, талабномада кўрсатилган валюта курси бўйича сўмда ҳисоб-китоб қилинади;
(28-банднинг ўн тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 471-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2022 й., 09/22/471/0767-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Хўжалик юритувчи субъект томонидан ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликлар ихтиёрий равишда тўлаб берилмаган ёхуд тўлашни рад этган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи жарима қўллаш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат қилади.
Ариза киритиш санасида хорижий валюта курси ўзгарган тақдирда, талабномада кўрсатилган сумма қайта ҳисоб-китоб қилинмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Аризада кўрсатилган ташқи савдо контрактлари бўйича валюта маблағларининг тушиши ёки товарларнинг республикага олиб кирилиши ҳамда «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши таъминланган тақдирда:
жарима қўллаш масаласи судда кўриб чиқилаётган пайтда — аризани қаноатлантириш қисқартирилиши таъминланган қарздорлик миқдорига мутаносиб равишда рад этилади;
суд ҳужжати қонуний кучга кирмаган вақтда — ижрога қаратилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги суд ҳужжати қонуний кучга киргандан сўнг 90 календарь кун ичида аризада кўрсатилган ташқи савдо контрактлари бўйича тўлиқ миқдорда активлар репатриация қилиниши таъминланган тақдирда — иш юритиш тугатилади ва мажбурий ундириш бўйича кўрилган барча чоралар бекор қилинади.
(28-банднинг йигирма бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 471-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2022 й., 09/22/471/0767-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда ундирилган маблағлар хўжалик юритувчи субъектнинг аризаси асосида банк ҳисобварағига қайтариб берилади. Агар, ундирилган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси депозит ҳисобварағида сақланаётган бўлса, Мажбурий ижро бюроси томонидан қайтариб берилади.
(28-банднинг йигирма олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 471-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2022 й., 09/22/471/0767-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(28-банднинг йигирма еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 471-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2022 й., 09/22/471/0767-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(28-банднинг йигирма саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 471-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2022 й., 09/22/471/0767-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(28-банднинг йигирма тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 471-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2022 й., 09/22/471/0767-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(28-банднинг ўттизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 471-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2022 й., 09/22/471/0767-сон)
Суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг давлат солиқ хизмати органи хўжалик юритувчи субъектнинг шахсий варақасида қўлланилган жарима суммасини ҳисобга олади.
Ҳисобга олинган жарима суммаси солиқ қарзи сифатида эътироф этилиб, белгиланган тартибда мажбурий ундирув чоралари кўрилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Ташқи савдо операцияларида хорижий шериклар томонидан олдиндан ўтказилган пул маблағлари бўйича товарларни экспорт божхона режимига расмийлаштириш (шу жумладан, олиб чиқиш контрактига мувофиқ товарларни реэкспорт божхона режимига расмийлаштириш), ишларни бажариш ёки хизматларни кўрсатиш ёки Ўзбекистон Республикасига импорт қилинган товарлар (шу жумладан, олиб кириш контрактига мувофиқ божхона омбори, эркин омбор, эркин божхона зонаси, божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимларига жойлаштирилган товарлар), бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар бўйича Ўзбекистон Республикасининг тижорат банклари орқали пул маблағларини ўтказиш муддати 365 кундан ошиб кетмаслиги керак.
Бунда ушбу муддат товарларни экспорт (шу жумладан, реэкспорт божхона режимига расмийлаштириш, ишларни бажариш ёки хизматларни кўрсатиш хорижий шериклар томонидан ўтказилган пул маблағлари экспорт қилувчиларнинг (шу жумладан, реэкспорт қилувчилар) хизмат кўрсатувчи тижорат банкларида қайд этилган кундан бошлаб, Ўзбекистон Республикасининг тижорат банклари орқали пул маблағларини ўтказиш хорижий шериклар томонидан Ўзбекистон Республикасига импорт қилинган товарлар эркин муомалага чиқариш (импорт) (шу жумладан, олиб кириш контрактига мувофиқ божхона омбори, эркин омбор, эркин божхона зонаси, божхона ҳудудида қайта ишлаш) божхона режимига расмийлаштирилган, шунингдек, бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматлар далолатномаси имзоланган кундан бошлаб ҳисобланади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 июлдаги 429-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2021 й., 09/21/429/0654-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
30. Хўжалик юритувчи субъектлар, тижорат банклари, бюджет ташкилотлари, бюджет маблағлари олувчилар, Ғазначилик бўлинмалари ва давлат божхона хизмати органлари тегишли ахборот ТСОЯЭАТга ўз вақтида ва тўғри киритилиши учун жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
31. Давлат божхона хизмати органлари:
товарларнинг келиб тушиши ёки юклаб жўнатилиши тўғрисидаги божхона юк декларациялари маълумотлари ТСОЯЭАТга ўз вақтида ва тўғри киритилиши учун жавоб берадилар, товарларни олиб кириш ва олиб чиқиш бўйича маълумотларни ҳамда улар бўйича амалга оширилган божхона тўловларини таҳлил этадилар, шунингдек, божхона юк декларациялари маълумотларининг электрон базаси ТСОЯЭАТга ўз вақтида қўшилишини таъминлайдилар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ноқонуний олиб кириш механизмларини аниқлаш ҳамда барҳам бериш, ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги бошқа жиноятларни очиш бўйича тезкор-таҳлилий ва қидирув чора-тадбирлари ўтказилишини таъминлайдилар.
32. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси товарларнинг божхона қиймати белгиланиши устидан доимий мониторинг олиб боради. Мониторинг натижалари ҳамда муқобил манбалардан олинган маълумотлар асосида нарх маълумотлари бюллетени шакллантирилади. Ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг хабардорлигини ҳамда божхона тартиботларининг самарали амалга оширилишини таъминлаш мақсадида ҳар чоракда Давлат божхона қўмитасининг расмий сайти ва Ўзбекистон Республикасининг очиқ маълумотлар порталига электрон шакли жойлаштириб борилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
33. Нарх маълумотлари бюллетени Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан келишилади.
Божхона органлари нарх маълумотлари бюллетенидан Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексида белгиланган тартибда товарларнинг божхона қийматини аниқлашда ва назорат қилишда фойдаланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
34. Товарларнинг нархлари тўғрисидаги маълумотларнинг муқобил манбалари сифатида ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки етказиб берувчиларнинг расмий эълон қилинадиган маълумотномалари, бюллетенлари, биржа котировкалари, прайс-варақлардан, улар уюшмалари ёки бирлашмаларининг йиғма нарх маълумотномаларидан, товарларни ишлаб чиқарувчи хорижий компаниялар ваколатхоналарининг, уларнинг расмий рўйхатдан ўтказилган дилерлари ёки дистрибьюторларининг маълумотларидан, шунингдек, нархлар конъюнктурасини холис шакллантирадиган умумий фойдаланиладиган нарх тўғрисидаги маълумотларнинг бошқа ишончли манбаларидан фойдаланиш мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
35. Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортидан тушум қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда тушмаганлиги ёки тўлиқ тушмаганлиги ёхуд импорт бўйича товарлар тўлиқ тушмаганлиги (ишлар ва хизматлар бажарилмаганлиги) (аванс тўлови қайтарилганлиги) ҳолатлари тўғрисидаги ахборот ТСОЯЭАТда шакллантирилади. Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ ва божхона хизматлари органлари тегишли чора-тадбирлар кўриш учун ТСОЯЭАТ маълумотларидан фойдаланади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
5-боб. Якунловчи қоида
Олдинги таҳрирга қаранг.
36. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ташқи савдо контрактлари ва инвойсларга идентификация рақамларини бериш
ТАРТИБИ
1. Ушбу Тартиб ташқи савдо контрактлари ва инвойсларга идентификация рақамлари бериш қоидаларини белгилайди.
2. Ташқи савдо контрактлари ва инвойсларга идентификация рақамлари хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига (кейинги ўринларда — ТСОЯЭАТ) ушбу Тартиб талабларига мувофиқ зарур ахборотни киритиш орқали берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. ТСОЯЭАТда идентификация рақамлари қуйидаги тартибда шакллантирилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17

18

19

20

21

22

23

А

Б


24

25

26

27

28

29

30

31

32

В

Г

Д

(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 471-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2022 й., 09/22/471/0767-сон)
«A» қисми 9 та рақамдан иборат бўлиб, ташқи савдо келишувига оид ҳужжат бўйича банк операцияларини амалга ошираётган тижорат банкининг СТИР кўрсатилади. Ташқи савдо контракти биржа (ярмарка)да тузилган тақдирда, «А» қисмида ушбу биржа (ярмарка)нинг СТИР кўрсатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Б» қисми (импорт қилувчи/экспорт қилувчи — Ўзбекистон Республикаси резидентининг) юридик шахслар учун СТИРни, жисмоний шахслар учун ЖШШИРни ифода этадиган 14 та рақамдан иборат бўлади. Бунда, СТИР ифода этилган тақдирда, СТИРдан кейин 5 та «0» қўйилади.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 471-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2022 й., 09/22/471/0767-сон)
«В» қисми 2 та рақамдан иборат бўлиб, йилнинг охирги 2 та рақами кўрсатилади (масалан: 2019 бўлса, унда 19 кўрсатилади).
«Г» қисми ташқи савдо операцияларини ифода этадиган 2 та рақамдан иборат бўлади, яъни:
01 — экспорт контракти;
02 — импорт контракти;
03 — бартер контракти;
04 — марказлаштирилган экспорт контракти;
05 — марказлаштирилган импорт контракти;
06 — импорт биржа (ярмарка) контракти;
07 — экспорт биржа (ярмарка) контракти;
08 — экспорт-консигнация контракти;
09 — республика ҳудудида экспорт контракти;
10 — Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали дастурий таъминот экспорти;
11 — қайта ишлаш (республика ҳудудида) бўйича экспорт контракти;
12 — қайта ишлаш (республикадан ташқарида) бўйича импорт контракти;
13 — Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги савдо майдончалари орқали экспорт контракти;
14 — инвойс асосида экспорт;
15 — инвойс асосида импорт;
Олдинги таҳрирга қаранг.
16 — олиб кириш контракти;
17 — олиб чиқиш контракти;
18 — сотиб олиш контракти;
19 — сотиш контракти.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 июлдаги 429-сонли қарорига асосан йигирма биринчи — йигирма тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2021 й., 09/21/429/0654-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
20 — лизинг асосидаги экспорт шартномалари;
21 — лизинг асосидаги импорт шартномалари.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 октябрдаги 623-сонли қарорига асосан йигирма бешинчи ва йигирма олтинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2021 й., 09/21/623/0939-сон)
Д қисми контракт ёки инвойснинг ТСОЯЭАТ томонидан автоматик равишда бериладиган тартиб рақамини ифода этадиган 5 та рақамдан иборат бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. ТСОЯЭАТда ташқи савдо контрактлари ва инвойсларнинг тартиб рақамлари ҳар йилнинг бошида 00001 рақами билан бошланади. Бунда идентификация рақамлари ҳар бир контракт ва инвойс учун алоҳида берилади. Ташқи савдо контракти биржада (ярмаркада) тузилган бўлса, идентификация рақами биржада (ярмаркада) рўйхатга олиш журнали (реестри) бўйича берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ташқи савдо контрактлари ва инвойсларнинг идентификация рақамида ушбу Тартибда назарда тутилмаган ажратиш белгилари (каср, тире, нуқта, вергул ва бошқалар) қўйилишига йўл қўйилмайди.
Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ташқи савдо операциялари устидан мониторинг ва назорат олиб бориш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар


1-босқич

Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига (ТСОЯЭАТ):

1. Хўжалик юритувчи субъект*

1. Тузилган ташқи савдо контрактлари ва инвойсларни;

1. Ташқи савдо операциялари бошлангунига қадар

2. Биржа (ярмарка)

2. Биржа (ярмарка)да тузилган контрактларни киритиш.

2. Контракт биржа (ярмаркада) тузилгандан сўнг 1 иш куни мобайнида


2-босқич

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК (қонунчиликда белгиланган ҳолларда)*

Импорт контракларини комплекс экспертиза қилиш.*

20 кун ичида*

ТСОЯЭАТга валюта ва товарлар ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни:

1. Тижорат банклари, Ғазначилик бўлинмалари, товар-хомашё биржаси

1. Контракт ва инвойслар бўйича валюта маблағларнинг ҳаракати тўғрисида ахборотларни;

1. Ҳисоб-китоблар амалга оширилганда онлайн тарзда келиб тушади

2. Давлат божхона хизмати органлари

2. Контракт ва инвойс бўйича божхона юк декларацияси маълумотларини;

2. Товарлар тушганда ёки юклаб жўнатилганда онлайн тарзда келиб тушади

3. Хўжалик юритувчи субъектлар

3. Ишлар ва хизматлар далолатномасини киритиш.

3. Далолатнома тузилган кунда 1 кун ичида


3-босқич

Валютани назорат қилувчи органлар ва тижорат банклари

Амалга оширилган ташқи савдо операциялари устидан тааллуқлилиги бўйича ўз ваколати доирасида мониторинг ва назоратни амалга ошириш.

Доимо


4-босқич

Давлат божхона хизмати органлари ва тижорат банклари

Божхона ва валюта қонунчилиги, ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби бузилиши алома�лари аниқланганда ахборотни солиқ органларига тақдим этиш.

Ҳолатлар аниқланганда

ҳар ой якуни бўйича

* Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Лойиҳаолди, лойиҳа, тендер ҳужжатлари ва контрактларни экспертизадан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 20 февралдаги ПҚ-3550-сон қарорида белгилган тартибда контрактлар экспертизадан ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритиладиган маълумотлар тўғрисидаги
АХБОРОТ
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Контракт бўйича умумий ахборот*:
Олдинги таҳрирга қаранг.
импорт қилувчи (экспорт қилувчи)нинг номи ва реквизитлари, шу жумладан, СТИР ёки ЖШШИР;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 471-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2022 й., 09/22/471/0767-сон)
хорижий шерикнинг номи ва унинг реквизитлари;
контрактнинг санаси ва тартиб рақами;
контракнинг ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ тури;
контрактнинг предмети (товар ёки ишлар ва хизматлар);
контрактнинг умумий суммаси;
контрактнинг валютаси;
тўлов валютаси;
товарни етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш шартлари ва муддатлари;
тўлов шартлари;
қўшимча битимларнинг санаси ва тартиб рақами;
бажарилган ишлар ва/ёки кўрсатилган хизматларнинг далолатномалари;
контракт бўйича операцияларни тугаллаш.
Бунда далолатнома ҳақидаги ахборотга қуйидагилар киритилади:
далолатнома рақами ва санаси;
кўрсатилган ишлар ва хизматларнинг тури;
кўрсатилган ишлар ва хизматларнинг ўлчов бирлиги ва ҳажми;
кўрсатилган ишлар ва хизматларнинг қиймати;
Олдинги таҳрирга қаранг.
сотиб олиш контрактлари бўйича товарлар норезидентдан қабул қилиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
сотиш контрактлари бўйича товарлар норезидентга етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 июлдаги 429-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдтртлган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2021 й., 09/21/429/0654-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Инвойс бўйича умумий маълумот*:
Олдинги таҳрирга қаранг.
импорт қилувчи (экспорт қилувчи)нинг номи ва реквизитлари, шу жумладан, СТИР ёки ЖШШИР;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 471-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2022 й., 09/22/471/0767-сон)
хорижий шерикнинг номи ва унинг реквизитлари;
инвойснинг санаси ва тартиб рақами;
инвойснинг ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ тури;
инвойснинг предмети (товар ёки ишлар ва хизматлар);
инвойс суммаси;
инвойс валютаси;
3. Биржа (ярмарка) контрактлари Товар-хом ашё биржа ва кўргазма-ярмаркаси**:
Олдинги таҳрирга қаранг.
импорт қилувчи (экспорт қилувчи)нинг номи ва реквизитлари, шу жумладан, СТИР ёки ЖШШИР;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 471-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2022 й., 09/22/471/0767-сон)
хорижий шерикнинг номи ва унинг реквизитлари;
контракнинг санаси ва тартиб рақами;
контракнинг ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ тури;
контрактнинг предмети;
контрактнинг умумий суммаси;
контрактнинг валютаси;
тўлов валютаси;
қўшимча битимларнинг санаси ва тартиб рақами;
маблағлар ҳаракати тўғрисидаги ахборот.
4. Маблағлар ҳаракати тўғрисидаги ахборот***:
тўлов санаси ва суммаси;
тўлов топшириғининг санаси ва тартиб рақами;
аккредитив очиш санаси, тартиб рақами, суммаси ва муддати ҳамда унинг бажарилиши тўғрисидаги ахборот;
берилган кафолатнинг санаси, тартиб рақами, суммаси ва муддати, кафилнинг номи ва кафолат бажарилганлиги тўғрисидаги ахборот;
берилган суғурта полисининг санаси, тартиб рақами, суммаси ва муддати, суғурта компаниясининг номи;
контрактлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар;
дебиторлик ва кредиторлик қарзларни ҳисобдан чиқариш;
жазо жарималари ва норезидентнинг даромадига солиқ тўлаш;
хорижий банкнинг воситачилик ҳақи;
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Товарлар юклаб жўнатилганлиги ва тушганлиги тўғрисидаги ахборот****:
товарнинг номи ва ТИФ ТН бўйича код;
товарнинг миқдори;
товар келиб чиққан мамлакат;
божхона юк декларацияси расмийлаштирилган сана ва унинг тартиб рақами;
товарнинг фактура, божхона ва статистика қиймати;
божхона режими;
ўлчашнинг қўшимча бирлиги, коди (зарурат бўлганда);
товарнинг оғирлиги;
ташқи савдо контракти ва инвойс бўйича хўжалик юритувчи субъект ва хорижий шерик номи ва реквизитлари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
* Маълумотлар хўжалик юритувчи субъектлар томонидан киритилади.
** Товар-хом ашё биржа ва кўргазма-ярмаркаси томонидан киритилади.
*** Тижорат банклари томонидан киритилади.
**** Давлат божхона хизмати органлари томонидан божхона юк декларациялари расмийлаштирилгандан сўнг киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Изоҳ. ТСОЯЭАТда ташқи савдо контрактларини ва инвойсларни ижро этиш билан боғлиқ тўлдириладиган бошқа маълумотлар ҳам бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Экспорт-импорт операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 30 сентябрдаги 416-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 92-модда):
а) 1-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
б) 2-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси божхона юк декларациялари асосида маълумотларнинг электрон базасини шакллантиради ҳамда товарларнинг келиб тушиши ёки юклаб жўнатилиши тўғрисидаги ахборотларнинг Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига ўз вақтида ва тўғри киритилиши учун жавоб беради».
в) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«4. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКда экспертизадан ўтказиладиган ва рўйхатга олинадиган импорт контрактлари бўйича маълумотларни хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритиш ушбу Марказнинг тегишли хулосаси мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади»;
г) 5-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
д) 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
е) 2-илованинг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2014 йил 21 июлдаги 199-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 7-сон, 74-модда):
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи — бешинчи хатбошилар тегишли равишда иккинчи — тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
б) 31-банднинг биринчи ва тўртинчи хатбошиларидаги «уч» сўзи «беш» сўзи билан алмаштирилсин;
1-банднинг «б» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
5-банднинг «б» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 июлдаги 197-сон қарори билан тасдиқланган «Экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда давлат божхона хизмати органларига тақдим этиладиган ҳужжатлар» рўйхатининг 1-бўлими 2-бандидаги «уч минг АҚШ долларигача» сўзлари «битта инвойс бўйича беш минг АҚШ долларигача» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Товарларни божхонада электрон шаклда декларациялаш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2018 йил 31 июлдаги 605-сон қарор билан тасдиқланган Товарларни божхонада электрон шаклда декларациялаш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 4-банднинг тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Электрон декларация автоматлашган тартибда божхона органларининг ахборот тизими орқали расмийлаштирилади ёки товарларнинг божхона расмийлаштирувини амалга оширувчи божхона органи ходимлари ўртасида тақсимланади. Бунда ҳужжатларда мавжуд маълумотларнинг ишончлилигига декларацияловчи шахс жавобгардир»;
б) 5-банднинг олтинчи хатбошидаги «қўллаши мумкин» сўзлари «қўллайди» сўзи билан алмаштирилсин;
в) 6-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«6. БЮДни тўлдириш ҳамда электрон декларацияларни автоматик ҳолда рўйхатга олиш ва расмийлаштириш, шунингдек, тақсимлаш тизими ишлаши тартиби ДБҚ томонидан белгиланади»;
г) 14-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Божхона органлари ходимлари электрон декларацияларнинг ўз вақтида расмийлаштирилиши учун шахсан жавоб берадилар, божхона органларининг ахборот тизими томонидан расмийлаштирилган электрон декларациялар бундан мустасно»;
3-босқич блокининг «Тадбирлар» устуни 3-қисми қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Дастлабки текширув натижасида камчиликлар аниқланмаса, ЯААТ БЮДни расмийлаштириш учун қабул қилиб, автоматлашган тартибда расмийлаштиради ёки расмийлаштириш учун божхона ходимларига тақсимлайди»;
1-позициянинг «Ваколатли орган номи» устунидаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги «Лойиҳа ва импорт контрактларини комплекс экспертизадан ўтказиш маркази» ДУК» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-позициянинг «Ваколатли орган номи» устунидаги «Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-позиция қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«

7.

Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини олиб кириш ёки олиб чиқиш, транзит қилиш, сотиб олиш, сақлаш, олиб юриш, ташиш, сотиш, қурол ва унинг ўқ-дориларини коллекциялаш ҳамда кўргазмага қўйиш учун рухсатнома.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

»;

9 ва 10-позициянинг «Ваколатли орган номи» устунидаги «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги 171-позицияси қўшилсин:

«

171.

Экологик сертификат.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

».

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Интеграциялашган тариф» интерактив хизматини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 16 октябрдаги 829-сон қарорига 2-иловада:
а) 3-позициянинг «Ваколатли органнинг номи» устунидаги «Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 5-позиция қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«

5.

Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини олиб кириш ёки олиб чиқиш, транзит қилиш, сотиб олиш, сақлаш, олиб юриш, ташиш, сотиш, қурол ва унинг ўқ-дориларини коллекциялаш ҳамда кўргазмага қўйиш учун рухсатнома.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

».

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 29 июндаги 245-сон қарорининг 4 ва 6-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 33-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 9 августдаги 189-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 8-сон, 40-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатлардаги улар ташкил этган савдо уйлари, ваколатхоналар, корхоналар орқали, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг хорижий мамлакатлардаги савдо инвестиция уйлари орқали олиб чиқилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2005 йил 12 августдаги 196-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 32-33-сон, 251-модда) 2-илованинг 38-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 34-36-сон, 264-модда) 1-илованинг 45-банди «б» кичик банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2022 й., 09/22/396/0656-сон)
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 25 августдаги ПҚ–1604-сон қарори)» 2011 йил 20 октябрдаги 284-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 42-сон, 455-модда) илованинг 3-банди.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ташқи савдо операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиботларни либераллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2012 йил 30 декабрдаги 379-сон қарорига 2-илованинг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2003 й., 2-сон, 24-модда) 6-банди «а» ва «б» кичик бандлари.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ-4483-сон Фармони)» 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 37-сон, 485-модда) 1-илованинг 36-банди.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Электрон тижорат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2015 йил 22 майдаги ЎРҚ-385-сон Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 8 сентябрдаги 259-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 36-сон, 477-модда) илованинг 2-банди.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компаниясини ташкил этиш тўғрисида» 2015 йил 27 октябрдаги ПФ-4761-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 28 октябрдаги ПҚ-2422-сон қарори)» 2015 йил 25 декабрдаги 372-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 52-сон, 647-модда) 1-илованинг 5-банди.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг тузилмасини мақбуллаштириш ва унинг фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 31 декабрдаги ПҚ-2463-сон қарори)» 2016 йил 27 февралдаги 57-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 9-сон, 91-модда) илованинг 3-банди.
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сон Фармони)» 2016 йил 26 декабрдаги 414-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 52-сон, 604-модда) илованинг 2-банди.
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2017 йил 7 июлдаги 477-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 28-сон, 654-модда) илованинг 2-банди.
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 13 апрелдаги ПФ-5012-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 13 апрелдаги ПҚ-2887-сон қарори)» 2017 йил 14 июлдаги 499-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 29-сон, 693-модда) илованинг 16-банди.
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5016-сон Фармони)» 2017 йил 16 августдаги 638-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 33-сон, 863-модда) 1-илованинг 26-банди.
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 21 июндаги ПҚ-3077-сон қарори)» 2017 йил 23 ноябрдаги 938-сон қарорига илованинг 2-банди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида («Суриштирув институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сон Қонуни)» 2017 йил 1 декабрдаги 960-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 49-сон, 1197-модда) илованинг 5-банди.
18. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ-5177-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 12 сентябрдаги ПҚ-3270-сон қарори)» 2018 йил 8 январдаги 16-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2-сон, 27-модда) 1-илованинг 8-банди.
19. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотлар экспорт қилинишини рағбатлантириш ва рақобатбардошлигини таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 15 декабрдаги ПФ-5286-сон Фармони)» 2018 йил 9 февралдаги 102-сон қарорига 1-илованинг 1-банди.
20. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 19 февралдаги ПФ-5349-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 19 февралдаги ПҚ-3549-сон қарори)» 2018 йил 20 апрелдаги 297-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 16-сон, 337-модда) илованинг 1-банди.
21. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электрон тижоратни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 14 майдаги ПҚ-3724-сон қарори)» 2018 йил 26 июлдаги 583-сон қарорига илованинг 1-банди.
22. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг хорижий валютадаги маблағларини самарали бошқаришга йўналтирилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2018 йил 6 августдаги 620-сон қарорига илованинг 2-банди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 17 октябрдаги ПҚ-3978-сон қарори)» 2019 йил 13 мартдаги 216-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 3-сон, 37-модда) илованинг 2-банди.
24. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 24 ноябрдаги ПФ-5582-сон Фармони)» 2019 йил 30 мартдаги 269-сон қарорига илованинг 3-банди «б» кичик банди.
25. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон қарори)» 2019 йил 10 августдаги 661-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 8-сон, 179-модда) илованинг 7-банди.
26. Вазирлар Маҳкамасининг «Донни қайта ишлаш корхоналари ва қолипли нон ишлаб чиқарувчиларни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 30 сентябрдаги 829-сон қарорига 1-илованинг 1-банди.
27. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электротехника саноатини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва тармоқнинг инвестициявий ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 30 майдаги ПҚ-4348-сон қарори)» 2019 йил 10 октябрдаги 860-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 10-сон, 246-модда) илованинг 1-банди.
28. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш ва прокуратура органлари фаолиятини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 15 мартдаги ПФ-5690-сон Фармони)» 2019 йил 21 октябрдаги 886-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 10-сон, 258-модда) илованинг 3-банди.
29. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 24 январдаги ПҚ-4126-сон қарори)» 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сон қарорига илованинг 15-банди.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.05.2020 й., 09/20/283/0587; 24.12.2020 й., 09/20/806/1662-сон; 15.04.2021 й., 09/21/216/0337-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2021 й., 09/21/429/0654-сон, 07.10.2021 й., 09/21/623/0939-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 22.07.2022 й., 09/22/396/0656-сон; 22.08.2022 й., 09/22/471/0767-сон; 15.10.2022 й., 09/22/604/0929-сон; 13.01.2023 й., 06/23/2/0024-сон; 20.05.2023 й., 09/23/207/0288-сон; 25.10.2023 й., 09/23/560/0796-сон; 31.10.2023 й., 06/23/185/0814-сон; 24.08.2024 й., 09/24/502/0644-сон; 12.09.2024 й., 09/24/551/0706-сон; 08.10.2024 й., 09/24/630/0793-сон; 18.02.2025 й., 09/25/77/0155-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон; 09.02.2026 й., 07/26/49/0121-сон; 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон; 07.03.2026 й., 09/26/93/0210-сон; 01.09.2026 й., 06/26/174/0881-сон)