toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш, ташқи бозорларда талаб юқори бўлган маҳсулотларнинг экспорт ҳажмлари ва турларини кўпайтириш, тадбиркорлик субъектларининг рақобатбардошлигини ошириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Шундай тартиб жорий этилсинки, унга мувофиқ:
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги ПФ-5668-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 06/19/5668/2652-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июлдаги ПФ-6021-сон Фармонига асосан 2020 йил 1 августдан чиқарилади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2020 й., 06/20/6021/1047-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) тадбиркорлик субъектларига (устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан кўп бўлган ташкилотлардан ташқари, «Ўзсаноатэкспорт» акциядорлик жамияти бундан мустасно) товарлар, ишлар ва хизматлар экспортини олдиндан тўлов, очилган аккредитив, расмийлаштирилган банк кафолати ва экспорт контрактини сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурта қилиш бўйича полис мавжуд бўлмасдан экспорт қилиш ҳуқуқи берилади, ушбу қарорга иловада кўрсатилган товарлар (кейинги ўринларда хом ашё товарлари деб аталади) бундан мустасно;
(1-банд «б» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 августдаги ПФ-174-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.09.2026 й., 06/26/174/0881-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Экспорт қилинаётган товарларнинг божхона расмийлаштируви Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида (кейинги ўринларда — ТСОЯЭА) ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотномасиз амалга оширилади, ушбу қарорга иловада* кўрсатилган хом ашё товарлари, шунингдек, инвойс асосида экспорт қилинадиган товарлар бундан мустасно;
(1-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 ноябрдаги ПҚ-417-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2022 й., 07/22/417/1004-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Белгилансинки, товарлар, ишлар ва хизматлар экспорти фақат олдин амалга оширилган экспорт операциялари бўйича тадбиркорлик субъектида муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик мавжуд бўлмаганда (бундан барқарорлик рейтингида «BB» ва ундан юқори кўрсаткичга эга бўлган тадбиркорлик субъектлари мустасно) ушбу кичик банд шартларига мувофиқ амалга оширилиши мумкин. Бунда экспорт қилувчиларга товарлар, ишлар ва хизматлар экспортини олдиндан тўлов, очилган аккредитив, шунингдек, харидор банкларининг кафолати ёки экспорт контрактини сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурта қилиш бўйича полис мавжуд бўлиши шартларида экспорт қилиш ҳуқуқи сақланади.
(1-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 декабрдаги ПФ-250-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2025 й., 06/25/250/1197-сон)
Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик ҳосил бўлганлиги учун бевосита тадбиркорлик субъектлари жавоб берадилар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) импорт операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик ҳосил бўлганлиги учун импорт қилувчиларга (устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан кўп бўлган ташкилотлардан ташқари) нисбатан экспорт операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорликка йўл қўйган экспорт қилувчилар учун назарда тутилган жавобгарлик чоралари қўлланилади;
(1-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 апрелдаги ПФ-97-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.04.2022 й., 06/22/97/0275-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) таъсири юзага келган ҳолатда валюта тушумининг тушиш муддати ушбу таъсир юз берган давлатнинг ваколатли органи томонидан тасдиқланган енгиб бўлмайдиган кучнинг амал қилиши даврига узайтирилади;
(1-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 августдаги ПФ-174-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.09.2026 й., 06/26/174/0881-сон)
д) товарлар, ишлар ва хизматлар экспорт қилувчининг ҳисоб рақамига экспорт контрактини суғурталаш полиси бўйича суғурта қопламаси суммаси (миллий ва/ёки хорижий валюталарда) тушганда, ушбу экспорт контракти бўйича дебитор қарздорлик суммаси молиявий санкцияларни қўллаш мақсадлари учун суғурта қопламаси суммасига камайтирилади;
е) божхона тўловлари бўйича имтиёзлар қўлланилган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кириладиган товарларнинг божхона қийматини тасдиқлаш учун импорт қилувчилар томонидан экспорт божхона юк декларацияси мажбурий тақдим этилиши бўйича талаб бекор қилинади;
ж) «вақтинча олиб кириш» божхона режими остидаги товарларни қайта экспорт қилишга давлат божхона хизматлари органлари томонидан рухсатнома берилиши бўйича талаб бекор қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. 2017 йил 1 декабрдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига товарларни (махсус товарлардан ташқари), ишлар ва хизматларни экспорт контракти тузмасдан, инвойслар асосида, ушбу қарорнинг 1-банди «б» кичик бандида белгиланган тартибда ва ТСОЯЭА тизимига инвойс тўғрисидаги тегишли маълумотларни киритиш шарти билан, экспорт қилиш ҳуқуқи берилсин.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 августдаги ПФ-174-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.09.2026 й., 06/26/174/0881-сон)
Бунда янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз маҳсулотлари, дуккаклилар, шунингдек, қуритилган сабзавот ва меваларни экспорт қилишга қонун ҳужжатларига мувофиқ алоҳида талаблар белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тадбиркорлик субъектларига уларнинг бошқарув органлари 2017 йилнинг 5 сентябрига қадар ташқи савдо контрактлари бўйича ҳосил бўлган кредитор қарздорликни ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилганида ҳисобдан чиқарилаётган кредитор қарздорлик суммасига солиқ мажбуриятларини қўшиб ҳисобламасликка рухсат берилсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 сентябрдаги ПФ-5811-сонли Фармонига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.09.2019 й., 06/19/5811/3691-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги:
экспорт қилинадиган товарларнинг асосий турлари бўйича ташқи бозорларнинг жорий ва истиқболли конъюнктурасига доир доимий равишда чуқур маркетинг тадқиқотлари ўтказилишини;
тадбиркорлик субъектларининг экспорт қилинадиган маҳсулотлари турларини кенгайтириш учун янги салоҳиятли имкониятлар аниқланишини таъминласинлар.
4. 2018 йил 1 январдан бошлаб ТСОЯЭА тизимини техник қўллаб-қувватлаш ва ундан фойдаланиш бўйича вазифалар Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Марказий банк ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 2018 йил 1 январга қадар ТСОЯЭА тизими, унинг техник ҳужжатлари ва маълумотларни қайта ишлашда фойдаланиладиган дастурий воситаларнинг бирламчи кодлари билан биргаликда қабул қилинишини — берилишини таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ТСОЯЭА тизими ишини такомиллаштириш мақсадида манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузсин, унга 2018 йил 1 июлгача бўлган муддатда экспорт ва импорт қилувчилар томонидан маълумотлар ТСОЯЭА тизимига киритилиши тартибини соддалаштириш вазифаларини юкласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
41. Давлат божхона қўмитаси 2019 йил 1 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан йўловчиларнинг божхона декларациялари ва белгиланган нормалардан ортиқча олиб кирилаётган нақд хорижий валюта ҳажмлари тўғрисидаги маълумотларни айирбошлаш бўйича ахборот соҳасидаги ҳамкорликни ташкиллаштирсин.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 сентябрдаги ПФ-5811-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.09.2019 й., 06/19/5811/3691-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, «Ўзстандарт» агентлиги ва «Ўзбекэкспертиза» акциядорлик жамияти экспорт-импорт операцияларини амалга оширишни тезлаштириш, товарларни божхонада расмийлаштириш жараёнида ахборот-коммуникация технологиялари қўлланилиши самарадорлигини ошириш мақсадида берилган сертификатлар ва рухсат бериш тусидаги ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар «Ягона дарча» унификациялаштирилган божхона ахборот тизимига ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда киритилишини таъминласинлар.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 февралдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2022 й., 06/22/67/0128-сон)
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги Давлат божхона қўмитаси, Марказий банк, Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига кўргазма тадбирларини ўтказишга мўлжалланган товарларни (маҳсулотларни) олиб чиқиб кетиш тартибини соддалаштиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини киритсин;
икки ой муддатда ушбу қарордан келиб чиқиб қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
ушбу қарор билан киритилган нормаларнинг самарадорлиги мониторинги доимий равишда олиб борилишини таъминласин ва, зарурат бўлганда, қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқаруви раиси Н.С. Отажонов, Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазири Э.М. Ғаниев, Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.Р. Парпиев ва Давлат божхона қўмитаси раиси М.В. Тоҳирий зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 3 ноябрь,
ПҚ-3351-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги ПҚ-3351-сон қарорига
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдиндан ҳақи тўланмасдан, аккредитив очилмасдан, банк кафолати расмийлаштирилмасдан ва экспорт контрактини сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурта қилиш бўйича полис мавжуд бўлмасдан экспорт қилиш бўйича имтиёзлар татбиқ этилмайдиган товарлар
РЎЙХАТИ
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 августдаги ПФ-174-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.09.2026 й., 06/26/174/0881-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Товар номи

ТИФ ТН бўйича коди

1.

Пахта линти

1404 20 000 0

2.

Нефть хом ашёси, газ конденсати, нефть маҳсулотлари

2709 00, 2710 (2710 12 410 0-2710 12 590 0, 19 290 0, 2710 19 820 0, 2710 19 840 0, 2710 19 880 0 дан ташқари)

3.

Табиий газ

2711 21 000 0

4.

Электр энергияси

2716 00 000 0

5.

Пахта толаси

5201 00, 5203 00 000 0

6.

Ип калава

5205, 5206

7.

Қимматбаҳо металлар

7106, 7108,71 10, 7112

8.

Қора металлар, қора металлар прокати, қора металл парчалари ва чиқиндилари

7201 — 7213 (721310 000 0, 91 490 0 дан ташқари), 7214 (7214 20 000 0, 91 100 0,7214 99 100 0,7214 99 310 0, 7214 99 390 0, 7214 99 500 0 дан ташқари). 7215, 7216 (7216 10 000 0, 7216 21 000 0, 7216 22 000 0, 7216 50 100 0 дан ташқари), 7217, 7229

9.

Рангли металлар, рангли металлар прокати, рангли металлар парчалари ва чиқиндилари

74-гуруҳ (7403 11 000 0, 7403 12 000 0, 7403 13 000 0, 7403 19 000 0, 7411, 7412дан ташқари), 7501 — 7504 00 000, 7601 — 7603 (7601 20 910 0, 7601 20 990 0 дан ташқари), 7801 -7802 00 000 0 (7801 10 000 0 дан ташқари), 7804 20 000 0, 7902 00 000 0 — 7903, 8001 — 8002 00 000 0, 8101 97 000 0, 8102 97 000 0,8103 20 000 0,8103 30 000 0, 8104 11 000 0 — 8104 30 000 0, 8105 20 000 1 — 8105 30 000 0, 8106 00 100 0, 8107 20 000 0 — 8107 30 000 0, 8108 20 000 — 8108 30 000 0, 8109 20 000 0 — 8109 30 000 0, 8110 10 000 0 — 8110 20 000 0, 8111 00 110 0 — 8111 00 190 0, 8112 12 000 0 — 8112 13 0000, 8112 21 — 8112 22 000 0, 8112 51 000 0 — 8112 52 000 0, 8112 92

(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 6 февралдаги ПҚ-42-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 07/25/42/0117-сон)