toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 28.06.2022
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
Чет эл юридик шахсларини солиқ органларида ҳисобга қўйишда (ҳисобдан чиқаришда) тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатини тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 11 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3234]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 14 июндаги 2022-20-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3373, 28.06.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Чет эл юридик шахсларини солиқ органларида ҳисобга қўйишда (ҳисобдан чиқаришда) тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. МУСАЕВ
Тошкент ш.,
2020 йил 9 апрель,
2020-12-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 9 апрелдаги 2020-12-сон қарорига
ИЛОВА
Чет эл юридик шахсларини солиқ органларида ҳисобга қўйишда (ҳисобдан чиқаришда) тақдим этиладиган ҳужжатлар
РЎЙХАТИ

Т/р

I. Алоҳида бўлинмалар орқали фаолиятини амалга ошираётган чет эл юридик шахслари томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар

1.

Ҳисобга қўйиш учун:

мазкур Рўйхатнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда ариза;

таъсис этилган мамлакатда давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг давлат тилига таржима қилинган асл нусхаси ёхуд нотариал тарзда тасдиқланган нусхаси (солиқ тўловчининг хос рақами кўрсатилган ҳолда);

чет эл юридик шахси ваколатли органининг Ўзбекистон Республикасида алоҳида бўлинма ташкил этиш тўғрисидаги қарори;

ваколатли шахснинг чет эл юридик шахси номидан Ўзбекистон Республикасида ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқловчи ишончноманинг ёки бошқа ҳужжатнинг (улар мавжуд бўлган тақдирда) давлат тилига таржима қилинган асл нусхаси ёхуд нотариал тарзда тасдиқланган нусхаси;

ваколатли шахснинг фуқаролик паспорти нусхаси.

2.

Ҳисобдан чиқариш учун:

мазкур Рўйхатнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда ариза;

чет эл юридик шахси ваколатли органининг алоҳида бўлинмани тугатиш тўғрисидаги қарори нусхаси ёки ишлар бажарилганлиги тўғрисидаги далолатнома нусхаси;

фаолияти тугаган санада тузилган молиявий ва солиқ ҳисоботлари.

II. Электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахслари томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар

3.

Ҳисобга қўйиш учун:

мазкур Рўйхатнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза;

таъсис этилган мамлакатда давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг давлат тилига ёки инглиз тилига таржима қилинган нусхаси, бунда ҳужжатнинг нотариал тарзда тасдиқланган нусхаси талаб этилмайди.

4.

Ҳисобдан чиқариш учун мазкур Рўйхатнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда ариза.

Чет эл юридик шахсларини солиқ органларида ҳисобга қўйишда (ҳисобдан чиқаришда) тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатига
1-ИЛОВА
Фаолиятини алоҳида бўлинмалар орқали амалга оширадиган чет эл юридик шахсини солиқ органида ҳисобга қўйиш тўғрисида
АРИЗА
Изоҳ:
* — мавжуд бўлса
Чет эл юридик шахсларини солиқ органларида ҳисобга қўйишда (ҳисобдан чиқаришда) тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатига
2-ИЛОВА
Фаолиятини алоҳида бўлинмалар орқали амалга оширадиган чет эл юридик шахсини солиқ органида ҳисобдан чиқариш тўғрисида
АРИЗА
Изоҳ:
* — мавжуд бўлса
Чет эл юридик шахсларини солиқ органларида ҳисобга қўйишда (ҳисобдан чиқаришда) тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатига
3-ИЛОВА
Электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахсини солиқ органида ҳисобга қўйиш тўғрисида
АРИЗА
Изоҳ:
* — мавжуд бўлса
Чет эл юридик шахсларини солиқ органларида ҳисобга қўйишда (ҳисобдан чиқаришда) тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатига
4-ИЛОВА
Электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахсини солиқ органида ҳисобдан чиқариш тўғрисида
АРИЗА
Изоҳ:
* — мавжуд бўлса
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.05.2020 й., 10/20/3234/0567-сон)