Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Мамлакатимиз транспорт тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, соҳада илғор ва рақамли технологияларни жорий этиш орқали рақобатбардош мутахассислар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг марказий аппарати тузилмасига Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг ўринбосари лавозими киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4143-сон
қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мазкур қарордан келиб чиқадиган вазифаларни амалга ошириш юзасидан зарур чораларни кўрсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.