Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги «Жаҳон банки ва халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4160-сон
қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази ва Ички ишлар вазирлигининг 2006 йил 27 декабрдаги 6, 48/ҚБ, 11-сон қарори (рўйхат рақами 1652, 2007 йил 9 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 1-2-сон, 18-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим муассасаларини битирган ҳайдовчиликка номзодларга бериладиган ягона намунадаги гувоҳномани бериш тартиби тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
«4. Имтиҳонлар натижаси ҳақида имтиҳон комиссияси раиси ва аъзолари томонидан баённома тўлдирилади, сўнгра таълим муассасаси раҳбари томонидан имзоланади.
5. Гувоҳнома бланкалари Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг (кейинги ўринларда матнда — вазирлик) Автомобиль транспорти ходимларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти (кейинги ўринларда матнда — институт) буюртмаси асосида тайёрланади.
6. Гувоҳнома бланкалари институтнинг тақсимотига асосан, таълим муассасаларга «махсус ҳудудий код»лар асосида вазирликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан етказиб берилади (мазкур Низомнинг 2-иловаси).
7. Гувоҳномалар таълим муассасаси буюртмаларига асосан институт томонидан таъминланади.
Институт буюртмасига асосан гувоҳномалар «Давлат белгиси» бирлашмасининг Тошкент шаҳар босма фабрикасида босма усулда тайёрланади.
8. Гувоҳноманинг ташқи кўринишида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби ифодаланади, ички кўринишида эса, гувоҳноманинг ҳудудий коди, серияси ва рўйхат рақами, таълим муассасасининг номи, номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми, ўқиш муддати, ўқув дастурининг номи, имтиҳон топширган фанларнинг номи, имтиҳон натижасига кўра олган баҳоси ҳамда берилган ҳайдовчилик гувоҳномасининг серияси ва рўйхат рақами ёзилади.».