1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.05.00 Вазирлар Маҳкамаси аппарати;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 апрелдаги 147-сонли «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг янгиланган ижро этувчи тузилмаси тасдиқланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси Р.В. Абдуқодиров зиммасига ҳамда Юридик таъминлаш бошқармасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 23 апрель,
250-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 апрелдаги 250-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 12 мартдаги 212-сон қарорида:
а) муқаддимадаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПҚ-4136-сон қарори» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 22 январдаги ПҚ-4569-сон, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4612-сон қарорлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-банд «а» кичик бандининг тўққизинчи хатбошисидаги «парламент ва депутатлар сўровлари» сўзлари «парламент, депутат ва Сенат аъзоси сўровлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Бўлим мудирлари ва мутахассисларининг фаолиятини мувофиқлаштиради, ўзига бириктирилган масалалар бўйича Бошқармага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши ҳамда ижро интизомининг ҳолати учун шахсан жавоб беради;
ўзига бириктирилган масалалар бўйича материаллар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил қилади, топшириқларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;
ўзига бириктирилган масалалар бўйича материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида Бошқарма бошлиғига, шунингдек, белгиланган тартибда Бош вазирнинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ва унинг ўринбосарларига ахборот беради;
интеллектуал мулк ва давлат хизматлари соҳасидаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифларнинг ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва уларни Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига тақдим этади;
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва кенгашлари, идоралараро комиссиялар ва кенгашлар мажлисларида, ўзи юритадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда фармойишлари лойиҳаларини тайёрлаш мақсадида уларни муҳокама қилиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар раҳбарлари, олимлар ва мутахассислар иштирокида ўзига бириктирилган масалалар бўйича йиғилишлар ўтказади;
тегишли мутахассислар ўртасида вазифаларни тақсимлаш бўйича Бошқарма бошлиғига таклифлар киритади;
Бошқарма бошлиғига мутахассисларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда жазолаш тўғрисида таклифлар тақдим этади;
вазифалар тақсимланишига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.»;
иккинчи хатбошига «Бошқарма бошлиғи» сўзларидан кейин «унинг ўринбосари,» сўзлари қўшилсин;
тўққизинчи, ўнинчи ва ўн учинчи хатбошиларга «Бошқарма бошлиғига» ва «Бошқарма бошлиғи» сўзларидан кейин тегишлича «унинг ўринбосарига,» ва «унинг ўринбосари,» сўзлари қўшилсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 488-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2021 й., 09/21/488/0752-сон)
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг республика бўйсунувидаги шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўлими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 12 июлдаги 580-сон қарорида:
а) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Республика бўйсунувидаги шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўлими тўғрисидаги низомда (1-илова):
«19. Бўлимнинг таҳлилий маълумотларни умумлаштириш, маълумотлар базасини шакллантириш, дастур ва «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш масалалари бўйича бош мутахассиси»;
қуйидаги мазмундаги тўққизинчи — ўн иккинчи хатбошилар қўшилсин:
«республика бўйсунувидаги шаҳарларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича дастурлар ва «йўл хариталари»нинг ишлаб чиқилишини мувофиқлаштиради, уларнинг амалга оширилишини назорат қилади, шунингдек, ҳудудий дастурларга ўзгартириш киритиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
қабул қилинган дастурлар ва «йўл хариталари» бўйича режа-жадвални ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, уларнинг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши мониторингини юритади;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг республика ҳудудларига сафарлари натижалари бўйича тасдиқланган «йўл хариталари»нинг Бўлим фаолиятига оид чора-тадбирлари бажарилишининг тизимли назоратини олиб боради;
тасдиқланган дастурлар ва «йўл хариталари»нинг ижроси бўйича масъул вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, тижорат банклари раҳбарлари ҳамда Тошкент, Сирдарё, Навоий ва Сурхондарё вилоятлари, Ангрен, Бекобод, Олмалиқ, Чирчиқ, Ширин, Зарафшон шаҳарлари ва Шарғун шаҳарчаси ҳокимларининг ҳисоботларини олади ва таҳлил қилади, умумлаштирилган маълумотларни Бўлим мудирига киритиб боради»;
б) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Республика бўйсунувидаги шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўлимига бириктириладиган давлат бошқаруви органлари ҳамда ўзаро ҳамкорлиги таъминланадиган ташкилотлар рўйхатида (2-илова):
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 16 августдаги 524-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 09/21/524/0802-сон)
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 июндаги 370-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.06.2021 й., 09/21/370/0564-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2020 й., 09/20/250/0491-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.06.2021 й., 09/21/370/0564-сон, 04.08.2021 й., 09/21/488/0752-сон, 17.08.2021 й., 09/21/524/0802-сон)